#намоз_дарслари
ТАЯММУМНИНГ ФАРЗЛАРИ
1. Намоз, жанобат, ҳайз ва нифосдан покланиш каби нима учун таяммум қилишни хоҳласа, ўша нарсани нияти билан таяммум қилиш;
2. Таяммумни пок ер жинсига қилиш;
3. Юзга масҳ тортиш (сийпалаш);
4. Икки қўлнинг тирсакларигача масҳ тортиш.
ТАЯММУМНИНГ СУННАТЛАРИ
а) «Бисмиллаҳ...»ни айтиш;
б) зарбни кафтнинг ичи билан қилиш;
в) қўлдаги чангларни силкитиб ташлаш; тартиб билан қилиш, яъни аввал юзга масҳ тортиб, кейин қўлга масҳ тортиш;
г) кетма-кет қилиш, яъни ният қилиб таяммумни бошлагач, то тугагунча бошқа амални қўшмаслик;
д) соқол ва бармоқлар орасига ҳилол қилиш;
е) кенг узук бўлса, уни қимирлатиб остига масҳ етказиш, аммо узук тор бўлса ёки соатга ўхшаш нарсалар бўлса, уларни таяммумдан олдин ечиб қўйиш керак, чунки уларнинг остига масҳ етмайди;
ё) масҳни ўнг қўлдан бошлаш. Буларнинг ҳаммаси суннат ҳисобланади.
ТАЯММУМНИ БУЗУВЧИ НАРСАЛАР
1. Таҳоратни бузувчи ел, бўшаниш, уйқу каби ҳар бир нарса таяммумни ҳам бузади.
2. Агар киши сув йўқлиги сабабли таяммум қилган бўлса, сувни кўриши билан таяммуми бузилади.
3. Сув ишлатишга ожиз бўлган киши бунга қодир бўлиши билан ҳам таяммум бузилади. Агар бир киши жунуб бўлиб таяммум қилган бўлса, сўнг унда кичик таҳоратни бузадиган нарсалар содир бўлса, у яна жунуб ҳолатига қайтиб қолмайди, балки бу кичик таҳоратсизлик ҳукмида бўлиб, унга ёддан Қуръон ўқиш, масжидга кириш каби амаллар жоиз бўлади. Аммо унинг таяммуми катта таҳоратсизлик содир қиладиган амаллар билан бузилган бўлса, то у таяммум қилмагунча жунуб ҳукмида ҳисобланиб, Қуръон ўқиш, масжидга кириш ва шуларга ўхшаш жунуб кишига жоиз бўлмаган амаллар бунга ҳам дуруст бўлмайди.
Сувни топишга умид қилган кишининг намозини охирги вақтида ўқиши мустаҳаб (яъни маъқулроқ). Сув яқинимда, деб гумон қилган кишига сувни ахтариш вожиб (шарт) бўлади.
@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy

islom.uz
@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#намоз_дарслари
НАМОЗ
Олдин ибодат нималигини билиб олайлик. «Ибодат» сўзи «тоат», «итоат қилиш» ва «Парвардигорни улуғлаш» маъноларини ўзида жамлаган. Шариатда бажарилгани учун савоб бериладиган ва ниятга боғлиқ бўлган амал «ибодат» дейилади. Аллоҳ таоло амр-фармонлари ва Унинг Пайғамбари кўрсатмаларини бажариш, Парвардигор розилигини топиш ва Унга бандаликни адо этиш учун буюрилган намоз ўқиш, рўза тутиш, закот бериш, ҳаж қилиш, дуо ва зикрлар айтиш, яхшилик ва эҳсонлар қилиш каби тоат ва амаллар ибодатдир.
Ибодатларнинг энг асосийси, энг улуғи, энг аҳамиятлиси намоздир. Намоз арабчада «солат» дейилади, луғатда «яхшиликка дуо» деган маънони англатади. Шариатда эса талаб қилинган шартлар асосида такбир билан бошланиб, салом бериш билан тугайдиган ибодат «намоз» дейилади.
Намоз Исро кечасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратларидан (Ясриб, яъни Мадина шаҳрига кўчишларидан) бир ярим йил олдин фарз бўлган. Беш вақт (бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон) намознинг фарзлиги Қуръон, суннат, ижмоъ билан собит (жорий) бўлган.
Намоз балоғатга етган ҳар бир мусулмонга фарз (мажбурий)дир. Намознинг фарзлигини инкор қилган киши кофир бўлади. Намоз – Ислом динининг иккинчи рукни, калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарз саналади. Намозни масжидларда жамоат билан ўқишнинг алоҳида фазилати ва афзаллиги бор.
У мусулмон банда Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириши учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, сиҳҳий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари кўп. Аввало, намоз банданинг Аллоҳ билан боғланиш воситасидир. Намозда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, унга муножот қилади. Шу ибодат ёрдамида руҳий, маънавий лаззат олади. Намоз ўқиш билан банда ўзининг барча ишларини Аллоҳ таолога топширади. Шу намози ила ўзига омонлик, хотиржамлик ва нажот тилайди.
Иккинчидан, намоз ютуқ ва нажот йўлидир. Намоз хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли бўлиб, у доимо ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради. Намоз инсонни Аллоҳга яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди, бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади ва ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат бахш этади.
Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан уйғониб, ҳаётга теранроқ назар солишни ўрганади. У кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади. Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик, шошилмаслик, виқорли бўлиш, сабр каби кўплаб шахсий ва юксак инсоний фазилатларга эга бўлади.
Намоз инсоннинг кундалик ҳаёти учун ҳар томонлама зарур амал экани илмий равишда ҳам исботланмоқда. Намоз ўзининг сон-саноқсиз фойдалари билан инсон ҳаётини ҳамма соҳаларда тартибга солиб турувчи восита экани тобора аён бўлмоқда. Ҳозирги кунда илмий йўл билан ҳаёт кечириш услубини излаган моддий тараққий этган юртлар аҳолисининг кўпчилиги намоз туфайли Исломга кирмоқда. Кишининг ҳар тарафлама поклигини, соғлигини таъминловчи, уни Аллоҳ билан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан, мўмин биродарлари билан доимий алоқада ушлаб турувчи намознинг аҳамиятини энди ким ҳам инкор қила олади?

АМАЛЛАРНИНГ ҲУКМЛАРИ
1. Фарз. Инкор қилиб бўлмас қатъий далил билан бажарилиши талаб қилинган амал «фарз» дейилади. Беш вақт намоз ўқиш, рўза, закот, ҳаж каби амаллар фарздир. Фарзни бажариш шарт, уни бажарган улкан савобга эришади, бажармаган фосиқ ҳисобланиб, азобланади. Инкор этган эса кофир бўлади. Фарз икки хил бўлади: фарзи айн (ҳар бир мусулмон бажариши шарт) ва фарзи кифоя (бир ёки бир неча кишининг адо этиши билан бошқалардан соқит бўлади).
2. Вожиб. Эътирозга эҳтимоли бор далил билан бажарилиши талаб қилинган амал вожибдир. Масалан, витр, ҳайит намозлари кабилар. Вожибнинг ҳукми фарз билан баробар. Вожибни инкор қилган киши кофир бўлмайди, балки фосиқ бўлади. Вожибни бажарган савоб олади, тарк қилган жазога лойиқ бўлади.
3. Суннат. Зиммага юкланмаган, лекин бажарилиши талаб қилинган амал суннатдир. Суннатга амал қилиш вожибга амал қилиш каби талаб этилади. Бироқ суннатга амал қилмаган вожибга амал қилмаган каби жазоланмайди, балки қораланади. Мазҳаб уламолари суннатни иккига бўлишган:
1) Суннати муаккада (таъкидланган суннат) – вожибдан кейинги даражада туради, масалан, жамоат билан намоз ўқиш. Бунга амал қилмаган гуноҳкор бўлади;
2) Суннати зоида (еб-ичиш, юриш-туриш каби ишларда Пайғамбар алайҳиссаломга эргашиш).
4. Ҳаром. Инкор қилиб бўлмас қатъий далиллар билан бажарилиши тақиқланган амал ҳаромдир. Масалан, зино, судхўрлик, ўғрилик, ароқхўрлик каби. Ҳаром иш қилган киши охиратда дўзах азобига дучор бўлади, ҳаромни тарк этган эса савобга эришади. Ҳаромни инкор қилган одам кофир бўлади.
5. Макруҳ. Эътирозга эҳтимоли бор далил билан бажарилиши тақиқланган амал макруҳи таҳримийдир. Масалан, бировнинг совчилиги устига совчи юбориш, эркакларнинг тилла тақиши ва ипак кийим кийиши макруҳи таҳримийдир. Макруҳи таҳримий ҳукми ҳаром ҳукмидадир, фақат уларни инкор этган киши кофир бўлмайди, холос.
Қилинишидан қатъий қайтарилмаган, аммо қилинмаслиги қилинишидан аъло бўлган амал макруҳи танзиҳийдир. Мушук, йиртқич қушлар теккан сувда таҳорат олиш бунга мисол бўлади. Улардан сақланганлар савоб олади, қилганларга эса маломат ҳам, иқоб ҳам қилинмайди.
6. Мубоҳ. Шариатимиз қилиш ёки қилмасликни одамлар ихтиёрига қўйган ишлар мубоҳдир. Масалан, рамазон ойида кечаси еб-ичиш каби. Буни шариат белгилаган чегарадан чиқмай қилиш мубоҳ саналади. Мубоҳ амалларни қилган ҳам, қилмаган ҳам – баробар, савоб ҳамда гуноҳга эга бўлмайди. Жоиз – луғатда «ижозат берилган, йўл берилган» маъноларини билдиради, мубоҳ тушунчасининг ўхшаши, шариатда рухсат этилган амал ҳисобланади.

НАМОЗДАГИ ҲОЛАТЛАР
Намоз қуйидаги бир неча рукнлардан ташкил топади:
Ракат. Намозда қиём, Қуръони Каримдан бирор сура ёки оятлар ўқиш, бир рукуъ ва икки саждадан иборат амаллар «ракат» дейилади. Фарз, суннат, нафл намозлари икки, уч, тўрт ракатли бўлади. Масалан, бомдод намози икки ракат суннат ва икки ракат фарздан иборат.
Намозга кириш. Намозга икки қўлнинг бош бармоқлари қулоқ юмшоғи баробарича кўтарилиб, «Аллоҳу акбар» деб «такбири таҳрима»ни айтган ҳолда киришилади. Такбири таҳрима «Ифтитоҳ такбири» (очиш такбири) деб юритилади.
Қиём – тик туриш дегани. Ўнг қўл кафтини чап қўл кафти устига қўйиб, ўнг қўлнинг бош бармоғи ва жимжилоғи билан чап қўл ошиғини ушлаган ҳолда киндик остида тутиб туриш «қиём» ҳолатидир. Қиёмда Қуръондан Фотиҳа сураси ва унга қўшиб бирор сура ҳам қироат қилинади (ўқилади). Аёллар қиёмда оёқларини жуфтлаб тутадилар, қўлларини эса эркаклар каби боғлаб, сийналари устига қўйиб турадилар.
Рукуъ – эгилиш, энгашиш деган маъноларни англатади. Намозда икки қўл билан тиззани чангаллаб, маҳкам ушлаган ҳолда энгашиш «рукуъ» дейилади. Бунда қўл ва оёқлар букланмай, таранг бўлиши, орқа гарданни текис тутиш лозим бўлади. Бош паст ҳам, юқори ҳам қилинмайди, орқа билан текис тутилади, нигоҳ оёқ устларига қаратилади.
Аёллар эса, рукуъда оёқларини сал букадилар ва қўл бармоқларини жипслаштириб, тиззалари устига қўядилар. Рукуъда аёллар билакларини таналарига ёпиштириб туришади.
Рукуъ намознинг энг муҳим арконларидан ҳисобланади. Рукуъ чоғида уч марта «Субҳана роббийал-азийм» деб, Аллоҳ таолони улуғлаб тасбеҳ айтилади.
Сажда. «Пешонани ерга қўйиш» маъносини билдиради. Намозхоннинг икки оёқ панжалари, тизза ва икки қўлга таяниб, пешона ва бурнини саждагоҳга қўйиши «сажда» дейилади. Эркакларнинг сажда ҳолати бундай бўлади: оёқ панжалари букилиб, қўл панжалари жипс ҳолда қиблага йўналган бўлади. Бош икки қўл орасига қўйилади, бунда қулоқлар кафтларга яқин жойлашади. Саждада оёқлар ердан кўтарилмайди, кўзлар юмилмайди, кўз қири билан бурун юмшоғига қараб турилади. Намозни ёлғиз ўқиганда қўлтиқ очиқ бўлади, жамоат намозида йиғиштирилиброқ сажда қилинади. Саждада қорин сонга, сон болдирга, тирсак баданга теккизилмайди.
Аёллар эса саждада қўлтиқларини очиқ тутмайдилар, билакларини ерга, қоринларини сонларига теккизиб сажда қилишади. Улар оёқ бармоқларини букиб қиблага қаратишади. Саждадан қайтганда эса ёнбошлатиб ўнг тарафга чиқаришади.
Намоз ибодатларнинг энг фазилатлиси бўлса, сажда намознинг энг муҳим рукнидир. Пайғамбар алайҳиссалом: «Банданинг Парвардигорга энг яқин бўлган пайти сажда ҳолатидадир, саждада Аллоҳга кўп-кўп дуолар қилинглар», деб таълим берганлар. Намозхон ҳар гал сажда қилганида энг ками уч мартадан «Субҳана роббийал-аъло», дея Аллоҳни улуғлайди.
Қовма. Намоздаги рукуъда уч бор тасбеҳ айтиб бўлгач, тасмеъ («Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ») айтиб, яна қайта тикланадиган ҳолат «қовма» дейилади. Қовмада қўллар боғланмай, ёнда тутилади. Қовмага тиклангач, «Роббанаа, лакал-ҳамд» дейилади.

НАМОЗНИНГ ТУРЛАРИ
Фарз намозлари – Аллоҳ таолонинг амри билан ҳар бир мусулмон зиммасида бурч ҳисобланган беш вақт намоз (бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон) ва жума намози ҳамда (мусулмонлардан баъзиларининг ўқиши билан бошқалардан соқит бўлувчи) жаноза намози.
Вожиб намозлар – ҳар куни хуфтондан сўнг ўқиладиган витр намози, рамазон ва қурбон ҳайити намозлари, Байтуллоҳдаги тавоф намози.
Суннат ва нафл намозлари – беш вақт фарз намозлардан олдин ёки кейин ўқиладиган суннат намозлар, таровеҳ, истисқо, «Таҳиятул-масжид» намози, зуҳо (чошгоҳ), таҳажжуд, истихора, ҳожат сўраш намозлари, таҳорат ёки ғуслдан сўнг, сафарга чиқаётганда, ой ёки қуёш тутилганда ўқиладиган намозлар.

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Намозни ўз вақтида ўқиш фарз валозимдир. Вақти кирмасдан ўқилган намозлар ҳисобга ўтмайди. Вақтида ўқишга улгурилмаган намозларнинг қазоси ўқилади.
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: «Эй Алий, уч нарсани ортга сурмагин. Намозни вақти кирганда, жанозани ҳозир бўлганда ва эрсиз аёл тенгини топганда», дедилар»
Имом Термизий ривоят қилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг розилигидир. Охирги вақти Аллоҳнинг афвидир», дедилар»
Имом Термизий ривоят қилган.
Аллоҳ таоло фарз қилган намозларнинг ўқиш вақти қуйидаги пайтларда бўлади:
1. Бомдод намозининг вақти – субҳи содиқдан (чин тонг отгандан) кун чиққунчадир.
2. Пешин намозининг вақти – қуёш заволга (оғишга) кетганидан сўнг то нарсаларнинг сояси қуёш тиккага келган пайтдаги соясидан ташқари ўз узунлигига нисбатан икки баравар ортгунига қадар.
3. Аср намозининг вақти – ҳар бир нарсанинг сояси қуёш тиккага келган пайтдаги соясидан ташқари ўзига нисбатан икки баравар ортганидан бошлаб қуёш ботгунчадир.
4. Шом намозининг вақти – кун ботган пайтдан бошлаб кунботар томонда шафақ (қизғиш нурлар) ғойиб бўлгунчадир.
5. Хуфтон намозининг вақти – шафақ батамом йўқолгандан кейин киради.
Витр намози вақти эса хуфтон ўқилгандан кейингина киради. Хуфтон ва витр намозларини субҳи содиққача ўқиса бўлади.
Бомдод намозини тонг ёришганда ўқиш мустаҳаб, аълороқдир. Соат бўйича ҳисобланса, бомдодни кун чиқишидан 40 дақиқача илгари ўқиш мустаҳаб вақтига мувофиқ бўлади.
Пешин намозини ёз фаслида бироз кечиктириб, қиш фаслида эса вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир.
Аср намозини қуёш тиғини ўзгартирмай, нурсиз ҳолатга киришидан олдинроқ ўқиш мустаҳабдир.
Шом намозини доимо қуёш ботиши билан ўқиш мустаҳабдир.
Хуфтон намозини кечанинг учдан бирининг охирида ўқиш афзал ва ниҳоятда аъло бўлади. Витр намозини эса тун охирида уйғонишга қодир бўлган кишилар субҳ олдидан ўқисалар, мустаҳаб амал қилган бўлишади.
Ҳаво булутли кунларда аср ва хуфтон намозларини аввалги вақтларида ўқиш ҳамда бомдод, пешин, шом намозларини эса (вақти киргани маълум бўлмаса) бироз кечиктириб ўқиш мақсадга мувофиқдир.
Қуйидаги вақтларда намоз ўқиш, тиловат саждаси қилиш, жаноза намози ўқиш жоиз эмас (мумкин эмас):
– кун чиқаётган пайтда;
– кун қиём (тикка)га келганида;
– кун ботиш чоғида;
Бу пайтларда намоз ўқиш, Қуръони Каримдан сажда ояти ўқилганда сажда қилиш, жаноза намозини шу вақтга тўғрилаб ўқиш мумкин эмас. Аммо шу кунги аср намози кун ботаётган бўлса ҳам адо этилаверади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Менга энг рози бўлинган кишилар гувоҳлик бердилар. Уларнинг ичида энг рози бўлингани Умардир. «Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунча ва асрдан кейин (қуёш) ботгунча намоз ўқишдан қайтарганлар», деди»
Нафл (ихтиёрий) намозларни имом хутба ўқиш учун минбарга чиққанида, субҳи содиқдан кун чиққунича, асрни ўқиган киши шом намозини ўқигунча адо этиши макруҳдир, яъни жоиз эмас.

Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
Нафл (ихтиёрий) намозларни имом хутба ўқиш учун минбарга чиққанида, субҳи содиқдан кун чиққунича, асрни ўқиган киши шом намозини ўқигунча адо этиши макруҳдир, яъни жоиз эмас.
islom.uz
@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#намоз_дарслари
НАМОЗ РАКАТЛАРИ
Намозда қиём, Қуръони Каримдан сура ёки оятлар қироат қилиш, рукуъ ва икки саждадан иборат амаллар «ракат» дейилади. Намоз ракатлардан иборатдир.
Уларнинг тартиби қуйидагича:
1. Бомдод – 2 ракат суннат, 2 ракат фарз.
2. Пешин – 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
3. Аср – 4 ракат фарз.
4. Шом – 3 ракат фарз, 2 ракат суннат.
5. Хуфтон – 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.
Витр – 3 ракат вожиб.
АЗОН ВА ИҚОМАТ
Азон намоз вақти кирганидан огоҳлантирувчи, намозга чорловчи чақириқдир. Кундалик беш вақт намоз ва жума намозлари учун азон ва иқомат айтиш таъкидланган суннатдир.
Азон намоз вақти киргач, таҳорат билан қиблага юзланиб, тик турган ҳолда икки қўл кўрсаткич бармоғини қулоқ ичига қўйиб баланд овозда, дона-дона қилиб айтилади. Муаззин «Ҳаййа ъалас-солаҳ» калимасида бошини ўнг тарафга, «Ҳаййа ъалал-фалаҳ» калимасида чап тарафга буради.
Азон калималари тартиби қуйидагича:
1. «Аллоҳу акбар» – 4 марта.
2. «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ» – 2 марта.
3. «Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ» – 2 марта.
4. «Ҳаййа ъалас-солаҳ» – 2 марта.
5. «Ҳаййа ъалал-фалаҳ» – 2 марта.
6. «Аллоҳу акбар» – 2 марта.
7. «Лаа илааҳа иллаллоҳ» – 1 марта.
Изоҳ: Бомдод намозида «Ҳаййа ъалал-фалаҳ»дан сўнг икки марта «Ас-солату хойрум минан-навм» (Намоз уйқудан афзал) калимаси қўшиб айтилади.
Азонни эшитган киши ишдан, масжиддан бошқа томонга юришдан, сўзлашдан тўхтайди. Муаззиннинг ортидан азон калималарини айтиб туради. Муаззин «Ҳаййа ъалас-солаҳ», «Ҳаййа ъалал-фалаҳ», деганида «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил-аъзийм», дейди.
Сафарда ва жомеъ масжидларида азон ва иқоматни тарк қилиш макруҳ, бироқ шаҳар ичидаги хонадонларда уларни тарк этиш макруҳ эмас.
Жунуб кишининг азон ва иқомат айтиши, ақлдан озган, фосиқ, маст, таҳоратсиз кишилар, ақлсиз болалар ва аёлларнинг азон айтишлари макруҳдир. Шунингдек, жума намозидаги иккинчи азондан бошқа азонларни масжид ичида туриб айтиш ҳам макруҳдир.
Азон айтиб бўлингач, унинг қуйидаги дуоси ўқилади:
«Аллоҳумма, Робба ҳаазиҳид-даъватит таамма, вас-солаатил қоима. Аати Муҳаммаданил васийлата вал фазийла, вабъасҳу мақомам-маҳмууданиллазий ваъадтаҳ».
Иқоматнинг сўзлари ҳам азонники кабидир. Фақат «Ҳаййа ъалал-фалаҳ»дан сўнг икки марта «Қод қоматис-солаҳ» (Намоз бошланиб қолди) калималари қўшиб айтилади. Иқомат фарз намозлари олдидан айтилади.
Қазо намозлари учун азон ва иқомат айтилади. Ҳайит намозлари ҳамда жаноза намозига азон ва иқомат айтилмайди.
Азон ва иқомат ўртасида тўрт ракат намоз ўқишга кетадиган миқдорда вақт ўтиши керак. Аммо шом намозида азон ва иқомат бир-бирига яқин, пайдар-пай айтилади, уч оят ўқигудек миқдорда вақт ўтса кифоя.

НАМОЗДАГИ ФАРЗ АМАЛЛАР
Намоздаги фарз амаллар ўн иккитадир: буларнинг олтитаси намоз ташқарисида бўлиб, улар «намознинг шартлари» дейилади. Қолган олтитаси намоз ичида бўлиб, улар «намознинг рукнлари» дейилади.
Намознинг шартлари қуйидагилар:
1. Баданнинг пок бўлиши (ғусл ёки таҳорат қилинган бўлиши);
2. Кийимнинг пок бўлиши ва авратни беркитиши;
3. Намоз ўқиладиган жойнинг пок бўлиши;
4. Намоз вақтининг кириши;
5. Намозни қиблага юзланиб ўқиш;
6. Ният қилиш;
Изоҳ: айрим уламолар «сатри аврат»ни (аврат жойларни яширишни) алоҳида шарт деб ҳисоблашади.
Намознинг рукнлари қуйидагилар:
1. Такбир таҳрима («Аллоҳу акбар» деб намозга кириш).
2. Қиём (туриш).
3. Қироат (намозда Қуръон суралари ё оятларини ўқиш).
4. Рукуъ (тиззаларни ушлаб энгашиш).
5. Сажда (икки бор пешонани ерга қўйиш).
6. Қаъдаи охир (охирги ўтириш).

НАМОЗНИНГ ВОЖИБЛАРИ
Қуйидагилар намоздаги вожиб амаллар ҳисобланади:
– фарз намозларининг икки ракатида, витр, суннат ва нафл намозларининг ҳамма ракатларида Фотиҳа сурасини ўқиш;
– фарз намозларининг аввалги икки ракатида, вожиб, суннат, нафл намозларининг ҳар бир ракатида Фотиҳа сурасидан сўнг Қуръон сураларидан бирини ёки учта оятни зам қилиш, яъни қўшиб ўқиш;
– бир намозда такрорланадиган сажда ва рукуъ каби намоз рукнларини ўз ўрнида тартиб билан бажариш;
– уч, тўрт ракатли намозларнинг иккинчи ракатидаги ўтиришда ва намоз охиридаги ўтиришда ташаҳҳуд, яъни «Аттаҳиййат»ни ўқиш;
– намоз охирида «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ», дея салом лафзи билан чиқиш;
– саждада бурун ва пешонанинг баравар ерга тегиб туриши;
– витр намозининг охирги ракатида «Қунут дуоси»ни ўқиш;
– Рамазон ва Қурбон ҳайити намозларининг ҳар ракатида учтадан қўшимча такбир айтиш;
– уч ва тўрт ракатли фарз намозларининг аввалги икки ракатида зам сура қироат қилиш;
– рукуъда, саждада, қовмада ва жалсада аъзоларнинг таскин топиши;
– намоздаги вожиб амаллардан бирортаси эсдан чиқиб тарк қилинса, саждаи саҳв қилиш;
– имом намозга ўтганда овоз чиқариб ўқиладиган намозларни жаҳрий, овоз чиқармай ўқиладиган намозларни эса махфий ўқиши;
Изоҳ: имом жума, икки ҳайит, бомдоднинг фарзида, шом ва хуфтон намозларининг аввалги икки ракатида, таровеҳ намозида овоз чиқариб қироат қилади. Намозни ёлғиз ўқийдиганлар учун жаҳрий ёки махфий ўқиш ихтиёрий, яъни бомдод, шом, хуфтоннинг фарзларида жаҳрий қироат қилиши мумкин. Қазо намозини ёлғиз ўқиганда махфий ўқиш вожиб. (Намозда жаҳрий қироатнинг энг паст даражаси ёнидаги киши эшитадиган қилиб ўқишдир. Махфий намозда намозхон ўз қироатини ўзи эшитмаса қироат ҳисоб бўлмайди. Тилини қимирлатиши ёки дилидан ўтказиши қироат ҳисобланмайди. ).

НАМОЗНИНГ СУННАТЛАРИ
1. «Такбири таҳрима» («Аллоҳу акбар»)да қўлнинг бармоқларини ўз ҳолида очиқ тутиб қулоққа теккизиш, сўнг қўлларни киндик остида боғлаш;
2. Такбирдан сўнг «Сано» ўқиш;
3. «Сано»дан сўнг «Аъуузу биллаҳ» ва ҳар ракатда Фотиҳадан олдин «Бисмиллаҳ...» айтиш;
4. Фотиҳа сураси тугагач, махфий тарзда «Омин» дейиш;
5. Имомнинг рукуъдан кейин «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», иқтидо қилганларнинг эса «Роббана лакал-ҳамд» дейишлари (намозни ёлғиз ўқиганлар иккаласини ҳам айтади);
6. Намозда рукнларнинг биридан иккинчисига ўтаётганда «Аллоҳу акбар», дейиш;
7. Рукуъда қўл бармоқларини ёйиб, икки тиззани маҳкам чангаллаш ва камида уч марта «Субҳана роббиййал ъазийм» дейиш (бунда аёллар бармоқларини тизза устида жипс тутишади, тиззаларини бироз букишади);
8. Саждада пешонани қўллар орасига олиш, бармоқларни жипслаб, бош бармоқни қулоқ тўғрисида ушлаш;
9. Саждада эркакларнинг оёқлари, тиззалари, қўллари, пешонаси, бурни ерга тегиб туриши, билакларини ерга ҳам, қовурғасига ҳам теккизмай тутиши (аммо аёллар бу айтилганларга қўлларини теккизиб, йиғилиброқ сажда қилишади);
10. Эркакларнинг чап оёқ устига ўтириши, ўнг оёғини тиклаб, бармоқларини қиблага қаратиши (аёллар эса икки оёғини ўнг томонга чиқариб, чап думбасига ўтиради);
11. Қаъдада салавот, «Роббана аатинаа...» каби дуоларни ўқиш;
12. Аввал ўнг, сўнгра чап томонга салом бериш;
13. Фарз намозларини жамоат бўлиб ўқиш.

НАМОЗНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ
1. Намозда эсноқ ва йўтал келса, кучи етганича қайтариш.
2. Ихтиёрсиз эсноқ келганида ўнг қўл орқаси билан оғизни бекитиш ва пайғамбарларнинг ҳеч бири эснамаганларини ўйлаш.
3. Муқим (сафарда бўлмаган) кишининг Фотиҳа сурасидан сўнг бомдод намозида узунроқ, шом намозида қисқароқ, бошқа намозларда эса ўртачароқ сураларни ўқиши.
4. Намоздаги зикрларни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш.
5. Саждага борганда аввал тиззани, қўлни, кейин пешонани, сўнг бурунни ерга қўйиш (саждадан бош кўтарганда аксинча бўлади).
6. Саждада бармоқ ораларини зичлаш, бошни икки қўл орасига, бош бармоқни қулоқ тўғрисига қўйиш, қўл бармоқларининг учини ва оёқ панжаларини қиблага қаратиш.
7. Саломдан сўнг юзнинг тер ва чангини артмаслик.
8. Такбир учун қўл кўтарганда қўлни енгдан чиқариб, бош бармоқнинг юзини қулоқ баробарига кўтариш (аёллар қўлни енгдан чиқармай, елка тўғрисигача).
9. Қиёмда қўл боғлаганда ўнг қўлнинг бош ва чинчалоқ бармоқлари билан чап қўлнинг бўғимидан ушлаб, уч ўрта бармоқни чап қўл билаги устига ётқизиб туриш.
10. Намозни ёлғиз ўқиганда рукуъ ва саждаларда тасбеҳ миқдорини ошириб 5, 7, 9 мартадан айтиш.
11. Уч ва тўрт ракатли фарз намозларининг сўнгги икки ракатида Фотиҳа сурасини ўқиш.
12. Қиёмда сажда ўрнига, рукуъда оёқ бармоқларига, саждада бурунга, қаъдада (ўтиришда) бағрга қараб ўтириш.
13. Намозда тавозеъ ва шикасталик билан туриш.
14. Намозга кечикиб қўшилган кишининг қолган ракатларга туриш учун имомнинг икки тарафга салом беришини кутиши.

НАМОЗДАГИ ҲАРОМ АМАЛЛАР
Намоз ичида ҳаром бўлган амаллар қуйидагилар:
1. Юзни ўнг ва чап тарафга қаратиш.
2. Осмонга қараш.
3. Фарз намозларида узрсиз бирор нарсага суяниш.
4. Рукуъ ва саждада қўл ва оёқ бармоқларини ердан кўтариш.
5. Қаъдада икки оёқни тик қилиб, товон устида ўтириш.
6. Бадани ёки кийимини кўп ўйнаш.
7. Саломни бир тарафга бериш.
8. Витрдан бошқа намозда «Қунут» дуосини ўқиш.
9. Такбир, «Сано», тасбеҳ ва ташаҳҳудларни суннат бўлган миқдордан ошириб ўқиш.
10. Вожиблардан бирини қасддан тарк этиш.

НАМОЗНИНГ МУБОҲЛАРИ (РУХСАТ ЭТИЛГАН АМАЛЛАРИ)
1. Юзни бурмай, нигоҳ билан қараш.
2. Сажда ўрнини бир марта супуриб ташлаш.
3. Илон, чаён каби зараркунандаларни ўлдириш.
4. Қироатга моне бўлмайдиган бирор нарсани оғизга солиб туриш.
5. Нафл намозларида ҳар ракатда бир сурани такрор қилиш.
6. Нафл намозларида узрсиз бирор нарсага суяниб туриш.
7. Имом янглишганда ортида турганлар такбир ёки тасбеҳ айтиб янглишганини унга билдиришлари.
8. Намоз ўқиётганнинг олдидан одам ўтса, тасбеҳ айтиб намозда эканини билдириши.

НАМОЗНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР
1. Намозда гапириш (қасддан ёки адашиб бўлса ҳам).
2. Кишига салом бериш.
3. Саломга алик олиш.
4. Узрсиз томоқ қириш, йўталиш.
5. «Уҳ, уф, оҳ» каби товушлар чиқариш.
6. Оғриқ ёки мусибатга овоз чиқариб йиғлаш (аммо охиратни ўйлаб йиғласа жоиз).
7. Ўзи эшитадиган даражада кулиш (қаҳқаҳа билан қаттиқ кулса, таҳорати ҳам кетади).
8. Акса урганида жавоб қайтариш (яъни «Ярҳамукаллоҳ» дейиш).
9. Саволга ёки хабарга оятлар билан бўлса-да, жавоб бериш.
10. Бирор нарсани еб-ичиш (лабидаги, тишидаги овқатни ҳам).
11. Намозни жамоат билан ўқиётганида ёнидаги одамга жой бериш учун сурилиш.
12. Қироатни Қуръони Каримга қараб қилиш.
13. «Амали касир» қилиш (яъни кўрган одам «Намоз ўқимаяти» деб ўйлайдиган даражадаги амалларни қилиш).
14. Нажосат устига сажда қилиш.
15. Кўкракни қибладан бошқа тарафга буриш.
16. Сажда ҳолида икки оёқ панжаларини ердан кўтариш.
17. Қироатни маъно ўзгарадиган даражада бузиш.
18. Намоз фарзларидан бирортасини узрсиз қолдириш.
20. Намознинг тўла бир рукнида авратнинг очиқ бўлиши.
21. Таҳоратнинг (таяммум, масҳнинг ҳам) кетиши.
22. Бомдод намозида қуёш чиқиб қолиши.
23. Намоз асносида ҳушидан кетиши.

НАМОЗДАГИ МАКРУҲ АМАЛЛАР
Қуйидагилар намоздаги макруҳ амаллар ҳисобланади:
– намозда хушуъсиз, бепарво қилинган ҳар бир амал;
– намоз ўқувчи кишининг ибодат пайтида саждаси учун халақит берадиган майда тошларни суриб ташлаши (аммо бир марта суриш мумкин);
– агар намозхон тупроққа сажда қилган бўлса, намоздан турганда пешонасини тозалаб артиши;
– бош кийими пешонасига тушиб сажда қилиши;
– эркакларнинг саждада икки қўли билагини ерга теккизиши;
– намоз пайтида эркакларнинг сочни турмак қилиб олиши;
– намоз ўқувчи кийимини осилтириб ёки елкасига ташлаб ёхуд йиғиштириб, енгни шимариб олиши;
– қавмга имом бўлувчи кишининг қавмдан фарқли даражада баландда туриши;
– намоз ўқувчининг сафда бўш жой бўлатуриб, кейинги сафда туриши;
– намозхоннинг орқа тарафидан бошқа жойларда, кийимида, саждагоҳида ҳайвонот сурати бўлиши (сурат жуда кичик ёки боши ўчирилган бўлса, зарари йўқ);
– эски иш кийими билан намоз ўқиш;
– намоз ўқиётган пайтда қироатини ва тасбеҳларини қўл билан санаб туриши.
МАКРУҲ БЎЛМАГАН АМАЛЛАР
1. Намоз ўқимаётган кишининг орқасида намоз ўқиш.
2. Намоз ўқувчининг намозда турган ҳолида илон, чаён каби газандаларни ўлдириши.
НАМОЗНИНГ ОДОБЛАРИ
Намознинг қуйидаги одобларига риоя қилиш билан намоз мукаммал бўлади:
1. Қиёмда сажда ўрнига қараб туриш.
2. Рукуъда икки қадам (оёқ) устига қараш.
3. Қаъдада бағрга тикилиб туриш.
4. Салом бераётганда елкага қараш.
5. Саждада буруннинг икки ёнига қараб туриш.
6. Эсноқни имкон қадар қайтариш. Агар эснаш устун келса, ўнг кафт орқаси билан оғизни бекитиш лозим.
7. Намозда қалбнинг ҳузур-ҳаловати ва аъзоларнинг таскин топиши билан имкон қадар хушуъни асраш. Бунинг учун на динга ва на охиратга фойдаси бўлмаган, беҳуда нарсалардан узоқ бўлиш лозим.
8. Ибодатда энг гўзал кийимларни кийиб туриш.

ҚИБЛА
Мусулмонлар намоз ўқишда юзланиб турадиган томон «қибла» дейилади. Қибла Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Масжидул-Ҳаромдаги Каъба ўрнашган жойдир. Каъба ва у жойлашган масжид Масжидул-Ҳаром, яъни уруш жанжал, фисқ ишлар ҳаром қилинган макон, дейилади. Уни «Байтуллоҳ» ва «Байтул-атиқ» ҳам деб аташади.
Исломнинг илк даврида мусулмонлар Қуддуси шарифдаги Масжидул Ақсо тарафга қараб намоз ўқишарди. Кейинчалик Қуръони Карим ҳукми билан Каъба тарафга юзланиб ўқишга амр бўлди. Масжидул Ҳаромдаги кишилар Каъбанинг ўзига, бошқа жойдагилар эса Каъба бор тарафга юзланиб намоз ўқийдилар. Шунинг учун тўрт томондан Каъба жойлашган томонга қараб ўқилса, намоз адо бўлади. Агар меҳроб Каъба томондан 45 градусгача ўнг ё чап томонга бурилган бўлса, билатуриб ўша томонга қараб намоз ўқиш жоиз. Агар 45 градус ёки ундан ошиб кетса, Каъба томонига юзланмагани учун намоз жоиз бўлмайди.
Намозхон юзини қиблага қаратиб туради. Касаллиги ёки бирор хавф‑хатар сабабли қиблага юзлана олмаган киши имкони бор томонга қараб намозини ўқийди. Аввало қибла қайси томонда эканлиги билишга ҳаракат қилиш, ўзи билмаса албатта биладиган кишидан сўраши лозим. Биладиган киши бўла туриб сўрамаса, ўқиган намози дуруст бўлмайди.
Қибла қайси томон экани билинмаса ёки сўраш имкони бўлмаса, атроф муҳитга қараб қиблани аниқлашга ҳаракат қилинади ва дили тортган томон қибла, деб жазм қилиб ўқилади. Кейин қибла томоннинг нотўғрилиги билинса ҳам, намозини қайта ўқимайди. Бизнинг диёр Ўзбекистонга нисбатан қибла жануби-ғарб томонда бўлиб, компас мили ғарб нуқтасидан 14 градус чап томонга қайтиши керак.
Намоз ўқувчи қибла қайси томон эканини билмаганида уни аниқлашга ҳаракат қилмай бирор тарафга қараб намоз ўқиса ва у томон қибла бўлса ҳам қиблани аниқлашга ҳаракат қилмагани учун намозини қайта ўқийди.
Қибла қайси томон эканини аниқлашга ҳаракат қилиб бир тўхтамга келгач, намозни бошлаган киши намоз пайтида қибла тўғрисидаги аҳди ўзгариб қолса, қибла деб ўйлаган томонига бурилиб намозини давом эттираверади.
Намоз ўқувчи имомга иқтидо қилган пайтда ундан олдинга ўтиб кетса ёки қибладан бошқа томонга қараб намоз ўқиса, намози фосид (яроқсиз) бўлади.
Қиблага қараб оёқ узатиб ўтириш ва ётиш, ҳожат ушатиш, тупуриш қаттиқ одобсизлик саналади.