MUOZ IBN JABAL MASJIDI 🕌 | Rasmiy
505 subscribers
345 photos
169 videos
734 links
📍Xorazm viloyati, Urganch tumani "Muoz ibn Jabal" masjidi 🕌 rasmiy telegram kanali.

✔️Telegram guruhimizga qo'shiling: @muoz_ibn_jabal_masjidi
Download Telegram
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор бирор нарсани ичига ютмасдан фақат татиб кўрса, рўза бузилмайди. Лекин заруратсиз бундай қилиш макруҳ ҳисобланади. Чунки бу ҳолатда рўзани бузувчи омилга яқин келиш бор. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзадор ҳолатимда тишимга оғриқ қолдирадиган дори қўйсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлади. Лекин дори эриб, сўлакка қўшилганда сўлакни туфлаб ташлаш лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менинг милким тез-тез қонаб туради. Сўлагимни ютмасликка ҳаракат қиламан. Лекин баъзида ютиб юбораман. Рўзам бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сизнинг ҳолатингизда қон ичкарига кетса рўза бузилади ва қазосини тутиб берасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Оғизда қолган овқат қолдиғини ютиб юборса рўза очиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тишнинг ораларида қолган нарса нўхат миқдоридан кичикроқ бўлиб, уни ютиб юборса зарари йўқ. Лекин оғиздан ташқарига чиқариб сўнг оғизга қайта солиб ютса рўза очилади. Аммо, тишни орасида қолиб кетган нарса нўхат миқдорича ёки ундан каттароқ бўлса, уни ютиб юбориш билан рўза очилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бугун эрталаб ухлаб қолибман. Турганимда сув ичиб, рўзани ёпдим. Шу бугунги рўзани тутган ҳисобланаманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саҳарлик вақти тугагандан сўнг уйғонган киши ҳеч нарса истеъмол қилмасдан рўза тутишни ният қилиб олиши керак. Агар сиз саҳарлик вақти тугагандан сўнг сув ичган бўлсангиз, унда ўша кунги рўзангиз дуруст бўлмайди. Шунинг учун Рамазондан кейин қазосини тутиб берасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзадор одам чарчаб, соғлигида жиддий ўзгариш бўлиб, рўзасини очиб юборса каффоратини тутадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўза тутган киши агар рўзасини давом эттирса, соғлигига жиддий зарар бўладиган бўлса ёки касаллиги оғирлашса рўзасини очади ва тузалганидан кейин бир кун қазосини тутиб беради. Тузалишидан умид бўлмаса, рўзанинг фидясини беради. Бундай пайтда каффорат вожиб бўлмайди. Бемор киши рўза тутиш масаласида дину диёнатдан хабари бор, моҳир шифокор ёки табиб билан маслаҳат қилиб, унинг кўрсатмасига амал қилишлари керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК УЧУН ТАҲОРАТ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Саҳарлик пайтида оғиз ёпиш чоғида таҳоратли бўлиш керакми ёки таҳоратсиз хам беркитилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Доим таҳоратли юриш фазилат бўлсада, саҳарлик ва ифторлик учун таҳорат шарт эмас. Таҳоратсиз киши ҳам саҳарлик ва ифторлик қилса жоиз. Таҳорат намоз учун шарт қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
ҚАЙСИ КУНЛАРДА РЎЗА ТУТИБ БЎЛМАЙДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Йилнинг айрим кунларида нафл рўза тутиб бўлмайди, деб эшитганман. Агар шу гап рост бўлса бу кунлар қайси?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон ҳайити, Қурбон ҳайити ва ундан кейинги уч кун. Жами беш кун. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.



@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
"ҲАСАНАТАВ" БЎЛАДИМИ ЁКИ "ҲАСАНАТАН"МИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Робана атина фид дуня ҳасанатав бўладими ёки ҳасанатан бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тажвид қоидалари Қуръон қироатигагина хос бўлиб, Қуръон тиловатидан бошқа ўринларда дуо қилинаётганда тажвид билан ўқилмайди араб тили қоидасига кўра ўқилади.

Шунда бу дуонинг ўқилиши қуидагича бўлади.
“Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа азаабан-наар”.

Бу оятни тиловат қилинаётганда эса тажвид қоидаларига мувофиқ ҳолда қуйдагича ўқилади.
“Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатав ва фил аахироти ҳасанатав ва қинаа азаабан-наар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда эшитиб қолдим "ишхонада тасбеҳ санаб зикр қилиш ҳаром" экан, яъни ишчи пулни ишлаганига оларкан. Шу гап қанчалик тўғри? Ишда бўш вақтида зикр қилса ва намоз ўқиса бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор ишга ёлланган инсон ҳақиқатда ўзига бириктирилган ўша ишни қилмасдан бошқа иш билан, ҳаттоки у Аллоҳнинг зикри бўлса ҳам шуғулланиб ўтириш ҳаром бўлади. Аммо ишдан бўш вақтда зикр қилиши мумкин ва афзал. Муҳими ишингизга зикр ва тасбеҳларингиз ва тиловатларингизу-салавотларингиз ҳалақит қилмасин, яъни қўл меҳнатда, қалб Аллоҳда бўлсин. Чунки сизга иш берувчи муайян бир ишни қилишингиз учун ҳақ тўлайди. Фарз ибодатлар бундан мустасно. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Саҳарликда таҳоратсиз рўзани ният қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, саҳарликда таҳоратсиз бўлсада рўзани ният қилиш мумкин. Ният дуруст бўлиши учун таҳорат шарт қилинмайди. Таҳорат – намоз ўқиш ва Қуръони каримни ушлаш каби ибодатларда шарт бўлади. Ҳатто, жунуб киши баданидан нажосатни кетказиб, қўл-бетини ювиб, оғиз бурнини чайиб, саҳарлик қилиши ва рўзани ният қилиши жоиз. Табиийки, оғиз ёпгандан кейин ғусл қилиб олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@MUOZIBNJABAL_UZ каналига уланиш ⤵️
https://t.me/joinchat/mNPnPRxynodiNzEy