Муҳрим
14.4K subscribers
655 photos
283 videos
1 file
1.76K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker
Download Telegram
Биринчи суратда — Нева электр транспорти заводининг "Витязь" трамвайи. Иккинчи суратда — худди шу заводнинг "Лев" номли трамвайи. Учинчи суратда — Минскда швейцарияликлар билан бирга йиғиладиган Stadler "Метелица" трамвайи. Тўртинчи суратда — Истанбулдаги Alstom Citadis'нинг иккиталик "состави", Франция маҳсулоти. Бешинчи суратда — Дубайдаги Alstom Citadis трамвайи. Олтинчи суратда — Прагадаги Skoda T15 трамвайи.

Қайта тикланадиган Тошкент трамвайи ҳам мана шундай замонавий, катта сиғимли, метродан қолишмайдиган бўлиши, энг асосийси, йўловчиларнинг ҳозирги, янги шаклланган оқимларини ҳисобга олиб, метро, ҳатто автобус учун ҳам ноқулай (ё қимматга тушадиган), аммо аҳолиси жамоат транспортисиз қийналаётган ва яна 50 йилдан кейин ҳам қийналиши мумкин бўлган йўналишларни қамраб олган ҳолда қурилиши керак.
Акалар, укалар, шаҳарда нима гап? Тошкент нима гуноҳ қилганки, раҳбарлар уни бунчалик қийнайди?

Расволиги очиқ кўриниб турган лойиҳаларни «бу энг зўри» деб ўтказадиган масъуллар нима учун Тошкентни бунчалик ёмон кўради? Нега Тошкентни ёмон кўрадиган тошкентлик масъуллар дастидан президентга мурожаат қилишдан ўзга чора йўқ?

Акалар, укалар, нималар бўляпти ўзи, нега, қандай қилиб бундай аҳволга тушиб қолдик? Тошкент ва тошкентликларнинг айби -- миллиони, миллиарди, «духи» йўқлигидами?
​​Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тадбиркор Мурод Назаровга Жеймс Бонд бўлишни таклиф қилгани ҳақида:
Муҳрим
​​Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тадбиркор Мурод Назаровга Жеймс Бонд бўлишни таклиф қилгани ҳақида:
Менга бошқа нарса ҳам қизиқ кўринди-да: хорижда ўзбекистонлик тадбиркор Мурод Назаров иштирокида реклама ролиги суратга олиш учун унга кунига 200 000 (икки юз минг) доллар (тахминан 2,1 миллиард сўм) тўлашга тайёр жуда жиддий компаниялар бор экан.

Сизлар бўлса Аҳад Қаюмнинг устидан кулиб юрибсизлар, «рекламангизда тушиб беришим 1 миллиард сўм бўлади» деган гапи учун. Ўзбекларга рекламада шундай талаб бор экан-ку ростан ҳам.

Яшавор ўзбек, уруғинг кўпайсин!
Шу йил ҳисобида Агробанк томонидан анча ишлар амалга оширилганига гувоҳ бўлдик. 2021 йил якунига бағишланган кечаги ҳисобот жорий йил учун режаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Ўтган йили йўлга қўйилган “Agrozamin”, “Agrolab”, “Fermerlar maktabi” лойиҳалари фермерлар ва тадбиркорлар фаолияти учун қулайликлар яратишга ёрдам берди.

Шаффоф ҳамда мижозларга йўналтирилган иш механизмини шакллантириш мақсадида ўтказилган ребрендинг эса банк фаолиятида янги саҳифа очди.

Батафсил
Forwarded from davletovuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен шу мамлакатнинг, мана шу юртнинг фарзандиман. Бозорим ҳам, мозорим ҳам шу ер. <...> 3,5 йил ишлаган бўлсам, давлатнинг 1 сўм пулига ҳам хиёнат қилмадим" — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Манба
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда тўлиқ онлайн идентификация ва виртуал карта очиш имконияти пайдо бўлди.

Янгиланган Agrobank Mobile иловаси орқали ҳеч қандай ҳужжатларсиз ва банк ходимлари иштирокисиз бир неча дақиқа ичида Humo, VISA виртуал карталарини очиш мумкин.

Бунда фуқаро:

- картага буюртма бериши;
- фотосурат, паспорт маълумотлари ҳамда ўзининг туғилган санани киритиб, онлайн идентификациядан ўтиши керак.

Виртуал карталарнинг афзаллиги шундаки, улар ўртасида ўтказмалар учун комиссия — 0 фоиз.

Виртуал карта очиш учун «Агробанк» мижози бўлиш шарт эмас, шунчаки иловани юклаб олиб, MyID орқали банк мижозига айланиш кифоя.

Иловани юклаб олиш учун: Android |iOS
Россия телеканаллари ҳозир Путиннинг “Донецк халқ республикаси” ва “Луганск халқ республикаси”нинг Украинадан мустақиллигини тан олиш масаласида ўтказган Россия Хавфсизлик кенгаши йиғилишини кўрсатди. Варламовнинг ёзишича, гўёки жонли эфирда кўрсатилган йиғилиш аслида ёзиб олинган — оммага кўрсатилган ҳозирги томошада Россия бош вазири Мишустиндан сўнг Россия ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин сўз олди, аммо оралиқ кадрларда Наришкиндан аввал минбардан Россия бош прокурори қайтаётгани кўриниб қолган, ваҳоланки бош прокурорнинг нутқи умуман кўрсатилгани йўқ. Ҳатто шу ерда ёлғон.

Нотиқларнинг сўзлари, “ДХР” ва “ЛХР”ни тан олиш йўлида келтираётган важлари ҳам ёлғонлар устига қурилган, примитив. Айни вақтда қўрқинчли. Асосий мақсад — “рус дунёси”ни қай йўл билан бўлса-да ҳимоя қилиш, “Россия русийзабонларнинг қаерда бўлишидан қатъи назар Россия ўлчовлари бўйича муносиб ҳақ-ҳуқуқлари таъминланиши учун шундай — ўзини қурбон қилиб, Россия ҳудудида яшаётган ўн миллионлаб россияликларни санкциялар бўҳронида қолдиришга-да тайёрлигини бутун рус дунёсига кўрсатиб, билдириб қўйиш”. Даъво қанча катта ва ёлғон бўлса, бу даъвода мантиқ ҳам шунча кам бўлади — “ДХР” ва “ЛХР”даги 4 миллион Россия назаридаги жабрдийда ҳимояси учун Россиядаги салкам 150 миллион халқ, иқтисодий жиҳатда унга боғланиб қолган қўшни мамлакатлардаги яна ўн миллионлаб одамлар манфаатлари қурбон қилинмоқда.

Айнан Сергей Наришкиннинг чиқиши қизиқ бўлди. Путиннинг “таклифингизни конкрет, оддий қилиб айтинг” деган кутилмаган саволидан довдираб қолган “контрразведкачи”: “‘ДХР’ ва ‘ЛХР’нинг Россия таркибига қабул қилишни қўллаб-қувватлайман”, деди. Путин бўлса ҳозир бу масала кўрилмаётганини эслатди. Кўрсатилган эфирда охирги бўлиб сўз олган Россия Миллий гвардиясининг кўча тилида гапирувчи раҳбари эса “ДХР” ва “ЛХР” масаласида нафақат уларнинг мустақиллигини тан олиш, балки янада илгарироқ юриш кераклигини таъкидлади. Шунинг ўзи ҳам Путин бошлиқ Россия элитаси “ДХР” ва “ЛХР” аҳолиси учун қанчалик “жон куйдираётгани”ни кўрсатиб турибди.

Бунақа томошалар, бунақа важлар 2008 йили Абхазия ва Жанубий Осетия билан, 2014 йили Қрим билан бўлган. Тарих ҳамма тегишли, керакли сабоқни чиқариши учун ҳеч замонда бу қадар тез такрорланмаган бўлса керак (Иккинчи Жаҳон уруши арафасидаги Гитлер Германиясининг ҳаракатлари ҳисобга олинмаса). Путин Россиясини, унга гўёки қарши чиқаётган қарши тарафдаги қудрат эгаларини инсофга чақиришдан наф йўқ — ҳамма фақат ва фақат ўзини, ўз манфаатларини ўйлайди.

Эҳтиётимизни қилайлик.
Forwarded from Муҳрим
​​Путиннинг томи кета бошлагани янги янгилик эмас. Айтибдики, СССР парчаланганда иттифоқдош республикалар тарихан Россияники бўлган ерлар билан мустақил бўлиб кетган — иттифоқ таркибидан чиқмоқчи экансан, иттифоққа кирган вақтингдаги ҳудудинг билан чиққин эди, «рус халқининг совғалари»ни қолдириб кетгин эди, дебди (тавба, тавба!).

Албатта, путинпарастлар: «У ҳозироқ шундай қиламан демаяпти-ку, у Россиядаги конституциявий ўзгаришлар заруратига изоҳ бера туриб айтди буни. Кейинчалик СССР парчаланиши вақтидаги каби тушунмовчиликлар, саволлар бўлмаслиги учун Конституцияга ўзгартириш киритиляпти, демоқчи бўлди», дейиши мумкин. Балки. Лекин бу заруратни шундай қўрқинчли мисолсиз ҳам тушунтирса бўлади, тўғрими? Бас, шундай мисол келтиряптими, кўнглида шундай нияти йўқ, деб ишонч билан айтиб бўлмайди. Бу — биринчидан.

Иккинчидан, агар СССР бу чолнинг айтгани бўйича парчаланиши керак бўлган бўлса, бу жуда бир ғалати, ҳатто айрим давлатларга нисбатан ноҳақлик ҳам бўлади. Қуйида кўриб турганингиз — 1928 йилги Ўзбекистон харитаси (Ўзбекистон 1925 йили худди шу кўринишда СССРга қўшилган). Ҳа, Қорақалпоғистон йўқ (бу вақтда у РСФСР (Россия) таркибида бўлган), Навоий ҳам деярли йўқ (у ҳам РСФСР таркибида), Бўстонлиқ ҳам йўқ (у ҳам РСФСР таркибида). Лекин Тожикистон — Ўзбекистон таркибида. Хўш, нима қиламиз энди?

Хуллас, бунақа ғўлдираб қолган чоллардан имкон қадар узоқроқ бўлиш керак. Айниқса шунисидан.
​​Юқоридаги пост эски, 2020 йил июнида, Россия президентининг навбатдаги бемаъни интервьюсидан кейин ёзилган.

Путин кеча “ДХР” ва “ЛХР”ни тан олиш заруратини Россия халқига тушунтираркан, “замонавий Украина большевиклар томонидан ташкил этилган, Донбасс унинг таркибига сунъий тиқиб қўйилган, бу мамлакатни Ленин номли Украина деб атаса ҳам бўлади, айнан у Украинанинг меъморидир”, деди. Бу гаплар, қайсидир маънода, 2020 йил июнидаги ўша даъволарнинг, шунингдек, Беларусь фуқароси Лукашенконинг бир неча ҳафталар аввалги: “Нафақат Украина, балки... Ўзбекистон ҳам 10—15 йилда Россия—Беларусь иттифоқига қўшилади”, деган қабилидаги ғўлдирашларининг мантиқий давомидир.

“Бу мамлакатни Ленин номли Фалонистон, унинг меъмори айнан Ленин”, деган ҳам қўрқинчли, ҳам уятсиз даъвони 1990—1991 йили СССРдан мустақиллигини эълон қилган аксарият республикаларга, афсуски, Ўзбекистонга нисбатан ҳам илгари сурса бўлади. Тарихий материалларнинг сўзлашича, тарихчиларнинг таъкидлашича, Самарқанд, Бухоро каби шаҳарлар, бутун бошли Сурхондарё вилояти Ўзбекистон номли республика таркибида қолгани учун, бахтга қарши, большевикларга раҳмат айтиш керак бўлган жойлари ҳам бор.

Америкалик олим Адиб Холид “Ўзбекистон таваллуди” китобида ёзишича, “1929-йил майида Тожикистон ҳукумати расман Ўзбекистондан ажралиб чиқишни ва Ўзбекистон ичидаги тожикларни Тожикистон тожиклари билан бирлаштиришни талаб қилди... Тожик томон Бухоро, Самарқанд, Хўжанд ва уларнинг атрофлари, Сурхондарё округига даъвогар бўлди. Тожикларнинг таъкидича, асосан тожик аҳолиси яшайдиган бу ерлар 1924 йили Ўзбекистонга янглиш берилган. Табиийки, ўзбек томони буни қатъиян рад этди… Алалоқибат комиссия... “шаҳардаги тожикларни ўзига қўшиш” ҳақидаги Тожикистон талаби рад этилишини айтиб, масала кейинги муҳокамада кўтарилмаслигини талаб қилган... Тожикистонга Хўжанд берилиб, Самарқанд, Бухоро ва Сурхондарёга нисбатан даъволар рад этилди (изоҳда ёзилишича, Сурхондарё дастлаб Тожикистонга берилган, аммо ўзбек томонининг кескин эътирозлари сабаб қарор бекор қилинган)... Совет раҳбарларининг ўзбек томонга ён босиши чиғатойчилик орзусини сақлаб қолди”.

Қуйидаги суратда кўриниб турганидек, агар Совет Иттифоқи раҳбарлари (бошқачасига айтганда, большевиклар) 1929 йили Тожикистоннинг талабларини қондирганида, Қорақалпоғистон Республикаси, ҳозирги Навоий вилояти, Бўстонлиқ тумани тўлиқ қўшилгунига қадар Ўзбекистон бири-бирига боғланмаган уч анклавдан иборат бўларди. Бу ерда калит сўз “Совет Иттифоқи раҳбарлари, большевиклар”.

Кеча Путин Ленинни ёмонотлиқ қилди, уни ёмонотлиқ қилиш мумкин, чунки мияси ювилган аксарият россияликлар Ленинни “шундай буюк монархия”ни тугатган ярамас, “авлиёсифат Николай подшо”ни ўлдирган қотил деб билади. Кеча Путин Хрушчёвни ёмонлади, “Қримни нима учундир Украинага бериб юборган” деб, уни-ку бемалол ёмонлаш мумкин. Масалан, Сталин ҳам шу йўсинда Украинага бирор “яхшилик” қилган чиқар, ҳар ҳолда, Иккинчи Жаҳон уруши даврида Польшадан тортиб олинган ҳудудларни айнан Сталин Украинага қўшиб берган. Йўқ, Путинхон ҳозирча Сталинни ёмонламайди, чунки, биринчидан, мияси ювилган аксарият россияликлар Сталинни “Путиндек қаттиққўл раҳбар” сифатида яна қайта ҳурмат қила бошлаган, унга ҳайкаллар ўрнаттиряпти, шу муносабат билан, иккинчидан, бир Украина учун уни ҳам ёмонлаб қўйиш “инсофдан эмас”, ҳали олдинда қанчадан-қанча республикалар бор, уларга қарши бирор ўйин бошланганда ўша ўйинни асослаш учун ишлатса ҳам бўлади.

Хуллас, яна ўша гап — ўзимизни ўзимиз асрашга ҳаракат қилайлик, эҳтиётимизни қилайлик, нотўғри танловлар қилиб қўйишимиздан Худонинг ўзи сақласин.

PS. Китоб учун “Академнашр”га кўп раҳмат.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Олдимизда яна бир хавф бор: бу Россияда пайдо бўлаётган ҳар хил кучлар, ҳар хил ҳаракатлар. Яъни, Улуғ Россияни СССР чегарасида тиклашмоқчи экан. СССР чегарасидаги Улуғ Россия дегани, Россия Ўзбекистонни — Ўзбекистон у вақтда бўлмаган — Туркистонни забт қилган вақтлардаги Россияни яна қайтариш. СССР чегарасини Россияга бутунлай бериш.

Мана, қўшни давлатларимиз — булар ҳам мақтаниб юрибди-ку, мақтаниши ўзига буюрсин — айтмоқчиманки, чегарани Россия ҳарбий кучлари билан қўриқлаш — бу мустақиллик далолати эмас, бу мустақиллик далили эмас, бу заифлик далили. Нима эмиш, Россия энди мустақил, БМТга тенг аъзо давлатларга уларнинг чегараларини ҳимоялашга, қўриқлашга ёрдам берармиш. Ёрдам берармиш!

Нима учун чегарамизни бошқалар қўриқлаши керак? Чегарани қўриқлайдиган куч ўзига нимани талаб қилади? Холисона ҳеч нарса бўлмайди бу дунёда. Текинга келиб сенинг чегарангни ким қўриқлаб беради? Қани бунақа аҳмоқ?», — Ислом Каримов, 1995 йил, ноябрь.
Ёзишларича, Ўзбекистон президенти самолёти тарихда илк марта Мўйноқ аэропортига қўнибди (суратда; бу аэропортнинг қайта тикланиши, “Тошкент—Мўйноқ—Нукус” рейси ташаббуси давлат ОАВларида сўнгги йилларда энг кўп ёритилган ва муҳокама қилинган воқеалардан).

Президент у ёки бу ҳудудда кўпи билан икки кун бўларди. Бу сафар эса, “мен ҳам, қарши бўлмасангиз, 3 кун бўламан бу ерда”, дебди Мирзиёев; ҳудуднинг ҳар туманига биттадан катта ҳоким бириктирилган (масалан, Нукусга Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бириктирилган), улар бу ерда бир ҳафта бўларкан.

Мўйноқ аэропортидаёқ маҳаллий фаоллар билан суҳбатлашган президент, “агар Тошкентдан тиббиёт соҳаси вакиллари Қорақалпоғистонга келиб ишласа, уларнинг ойлик маошига 100 фоиз устама ҳақ тўланиши, агар Мўйноққа келиб ишласа устама икки баравар бўлиши”ни маълум қилибди.

Келгуси уч кун давомида шу каби янгиликлар ҳали кўп бўлса керак.
Ҳазил эмас, бўлган воқеа. Бир ойча бўлди, шекилли. Таксим майдони, ярим тун, лекин кундузгидан ҳам гавжум. “Уйига”, Америкага қайтиб кетаётган Беҳзод Ҳошимов ярим кунга Истанбулда қолиб кетгани баҳонасида кўришиб, чой ичдик (Тошкентда кўришишга имкон бўлмаганди, тавба).

Турк сим-картаси олмагандим, ярим кунга ҳам кутилмаганда қолиб кетган Беҳзодга-ку сим-карта икки ҳисса керак эмас. Лекин бирга чой ичиб ўтирганимизни дунёга қандайдир билдирмаса бўлмайди-ку, тўғрими? Зудлик билан нимадир қилиш керак. “Билайн” сим-картам бор, роуминги бўлса керак, “жуда қимматмасдир”, деб ёқдим.

О, унчалик қиммат эмас экан. Энди менда ҳам, унда ҳам интернет бор. Иқтисодиётчи Ҳошимов менга яна нимадир янгилик ўргатганини мақтаниб, Твиттерга битта суратни юбордим. Гаплашишда давом этяпмиз. Ярим соат ҳам ўтдики, сурат кетмайди-да. Қолган ҳамма сайтлар ишлаяпти, очиляпти, лекин Твиттерга сурат кетмаяпти.

Беҳзод ҳам: “Твиттер ишламаяптими?”, деб қолди ва бирдан: “Ия, ВПНни ёқиш керак экан”, деди. Истанбулда, Таксим майдонида “Билайн-Ўзбекистон”нинг интернети билан Твиттерга кириш, твитларни кўриш ва сурат юклаш учун барибир ВПН керак экан. Ёқишимиз билан, Твиттер очилди. Худди Ўзбекистондагидек.

Истанбулга бир ойлик сафар давомида энг кутилмаган янгиликлардан бири шу — Ўзбекистон интернет-блокировкаси сени ташқарида ҳам тарк этмаслиги бўлди.

PS. Беҳзод Ҳошимов нима ўргатганини билмоқчи бўлсангиз, ВПНни ёқиб, мана бу ҳаволага ўтинг ;)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шошилинч пул керакми? Agrobank кредит картасидан ёрдам беради!

Кредит — дунё миқёсида ўзини оқлаган банк амалиётларидан бири. Ҳозирги кунда бир қатор банклар кредит фоизини камайтириш ишлари билан машғул. Аgrobank кредит карталари мижозларга қулай қарз бериш усулини тақдим этади. Ундаги энг асосий жиҳатлардан бири — фақат карта орқали ишлатилган маблағ учун фоиз ушлаб қолиниши.

Карта амал қилиш муддати 4 йил ва бу муддатда мижозлар 50 миллион сўмгача кредит олиш имконига эга.

Батафсил

Боғланиш учун: 1216