12 январь куни интервью бергандим, кеча эълон қилишибди.
Интервьюда “Кун.уз”ни неча пулга сотганим, “Улар”нинг 3-сони нима учун эфирга чиқмагани, “Дарё”дан нега кетганим, Хушнуд нега бундай ўзгариб қолгани, уялмайдиган хатоларим ва ўзим энди нима иш қилишим каби саволларга жавоб берганман.
Бир соатча вақтингизга ачинмасангиз, кўринг — https://www.youtube.com/watch?v=2FJRErrZoM8

YouTube
Muhrim A'zamxo'jayev Daryodan ketgani, Kun.uzni sotgani, Toshkent tirbandliklari va tramvay haqida..
Reklama va hamkorlik uchun:
+998974482333
Donat o'tkazish uchun
Uzcard👉 8600 3329 4072 7260
Xumo👉 9860 0101 0774 6587
MasterCard👉 5497 1900 1018 2481
VISA, MasterCard, СБЕРБАНК, Webmoney, QIWI 👉https://www.donationalerts.com/r/onlineking
Все права защищены.…

Путиннинг ифлос пропагандачилари Путиннинг бугунги жиноятини Югославияни, Ироқни, Ливияни минг, миллион марта мисол қилиб келтириб, оқлашга кўп ҳаракат қилиши мумкин. Лекин бу жиноятни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди, менимча.
Путин ҳали Гитлер қилган жиноятларнинг барини қилишга улгургани йўқ, ҳозир ўша вақтлардагидек жирканчликларни қилиш имконсиз ҳамдир. Аммо бугунги жиноятнинг ўзи, ким билсин, Гитлернинг барча жиноятларига тенг бир жиноятдир, эҳтимол.
Путин бу билан тўхтаб қолмайди — ҳаммаси у хоҳлагандек тугагани билан, Ғарб “Украинанинг ўзи билан овуниб қолар” деган ширин берилгани билан муаммо ҳал бўлмайди, чунки “НАТО ракеталари яна рус аскари қўриқлаётган чегара яқинида” қолаверади.
Дунё қандай қилиб бу ҳолатга келганига ақл бовар қилмайди. Тарих сабоқ бўлмас экан.

Гитлерга ефрейторлик, Путинга эса катта одамлар имзолаётган ҳужжатларни уёқдан буёққа ташийдиган кичкина одам бўлиш — ёрдамчилик кўпроқ хос ва мос эди. Катта ҳокимиятнинг бундай кичкина, майда одамлар қўлига тушиб қолиши ҳар доим фожиали тугайди.
Telegram
Тарихий карточка
Ислом Каримовни таништиришга ҳожат йўқ. Чапдан биринчи эса Владимир Путин.
«Ўзбекистон овози» газетасининг 1991 йил 9 октябрь сонидан
@tarixkart

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бировга ўлим тилаш яхши эмас (лекин кимдир “Путин хурсандлигидан юраги ёрилиб ўлиб қолса яхши эди” деса, шу фикрга кўп ҳам қарши чиқмасдим). Бутун дунёга атом бомбаси билан дағдаға қилиб, лекин, масалан, ўз таркибидаги Чеченистонга “ўзингни босвол” дейишга ҳадди сиғмайдиган телбага фақат бир нарсани тилайман — бошига камида Россия президентининг мана шу кунини солсин. Путин бир кун бункеридан (ҳатто шу ерда ҳам Гитлерга тақлид, тавба) тирик чиқиб (тирик бўлиши муҳим!), ўзи хор қилмоқчи бўлганлар қаршисида мана шундай хор бўлишини кўриш ҳаммамизга насиб этсин.
«Путин Россияси инсоният тарихида босқинчи ва қонхўр сифатида қолади. Владимир Путин шуни истади. Бу жирканч уруш Россия ва рус халқининг юзини бир умрга кирлантирди», — Эркин Аъзам.
Россияда “Панорама” деган сайт бор. Ўзини “ахборот агентлиги” деб атайди, аммо бу ҳазил — у ҳеч қандай ахборот агентлиги эмас. Унинг хабарлари ҳам хабар эмас, сайтдаги огоҳлантиришда ёзилганидек “сатира ва хаёлот маҳсули”. Ҳар бир материали у ёки бу воқеа-ҳодисага ҳазиломуз муносабат, энг асосийси, ҳақиқатдан йироқ уйдирма. Сайтга кирган, унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатган ақли расо одам буни тез пайқайди. Масалан, бугунги бир хабар: “Комадан чиққан Жириновский сўнгги воқеаларни кўриб, шифокорлардан уни яна комага қайтаришларини сўради”. Бундай бўлмагани, бундай бўлмаслигини, бу ҳазил эканини тушуниш учун олим бўлиш шарт эмас, шундай эмасми?
Мустақил Украина учун аянчли санага айланган 24 февраль куни шу сайтда “Ўзбек археологлари 23 февраль куни Темурнинг қабрини очди” сарлавҳали навбатдаги ҳазил хабар чиққан эди (хабарда бундан ярим аср муқаддам вафот этган олим Тошмуҳаммад Қори-Ниёзийдан ҳам “иқтибос” бор). “Панорама”нинг ҳазилкаш муаллифлари бу билан “1941 йили Амир Темур қабри очилгач, Иккинчи Жаҳон уруши бошланган” деган афсонага ишора қилмоқчи бўлган. Такрор бўлса ҳам ёзай — бунинг эътиборга арзимас бир ҳазил эканини англамоқ учун олим бўлиш шарт эмас. Шунга қарамай, Ўзбекистон Фанлар Академияси шу ҳазил хабарга раддия берибди.
Ҳукумат порталига кўра, Фанлар Академияси Ўзбекистондаги давлат бошқаруви органларидан бири ҳисобланади. Ҳазил ҳазил билану, лекин вақти келса ушбу давлат бошқаруви органларидан чин воқеа-ҳодисага бир муносабат, бирор изоҳни минг ялиниб ҳам ололмайсан. Бошқа томондан, коронавирусга қарши помидор ёки сут кўринишида “вакцина” ўйлаб топгани ҳақида ростмана жиддий қиёфада, беҳазил баёнот берадиган ўзбек давлат ташкилотлари, ўзбек олимлари ҳам шу академияга қандайдир алоқадор-ку, тўғрими?
Ҳа-а, Шўҳрат аканинг укаси гапираётган гапларда қандайдир даражада жон бор, шекилли...

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёвий билимлар, хорижий тиллар, замонавий касбларни эгаллаб, имкони бўлса, хорижда ўқиш керак. Ҳаёт-мамотга айланиб бўлган IT соҳаси бўйича мутахассисга айланиш — айниқса замон талаби. Бу соҳа хотин-қизлар учун ҳам қулай, айни муддао.
@itsmuzb ташкилотининг ICT4Girls лойиҳаси IT соҳасига қизиқувчи қизларни баҳорги таътил кунлари бепул оромгоҳ — Digital Camp’га таклиф қилмоқда. Қизлар бу ерда билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаши, дўстлар орттириши мумкин.
Аризалар 3 мартга қадар қабул қилинади.
Батафсил маълумот учун:
Instagram | Telegram

Ислом Каримов: «Ядровий уруш ҳақида бемалол гапираётганларни жазолаган бўлардим»
«Катта давлатларнинг жаҳонда рўй бераётган ғоят муҳим масалаларга доир фикрлари энг юқори даражаларда бир-бирига мос келмаяпти. Кўпчилик ядровий тўқнашувлар ҳақида хотиржам гапирмоқда... Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг инсоният тарихида яна шундай урушга йўл қўйиш мумкинлиги ҳақида одамлар ҳатто гапиришга ҳам қўрқар эди.
Бугун эса сиёсатчилар, юқори лавозимда ўтирган раҳбарлар ва журналистлар ядровий уруш бўлиш-бўлмаслиги ҳақида бемалол гапирмоқда. Мендан сўрасангиз, бундай гап-сўзлар учун шунчаки жазолаган бўлардим. Учинчи Жаҳон уруши бўлиши мумкинми, деб бемалол гапираётгани учун жазолардим...
Ядровий уруш дегани нима? Бундай урушдан сўнг Ер юзида нима қолади? Нима учун биз буни унутиб қўймоқдамиз ва уруш ҳақида хотиржам гапирмоқдамиз? Мен буни хотиранинг қаердадир йўқлиги деб ҳисоблайман, бошқача таърифлай олмайман», — Ислом Каримов, 2016 йил, 24 июнь

Энди, ўзимча ўйлайман-да (нафақат мен, охирги ёзув-чизувларга қараб, кўпчилик шунақа ўйласа керак, деб ўйлаяпман), масалан, Мактабгача таълим, Халқ ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларини битта Таълим вазирлигига айлантириш мумкин. Бунга яна Инновацион ривожланиш вазирлигини ҳам бир бошқармами, департаментми, бир бало қилиб қўшиб юборса, тўртта вазирлик ўрнига битта Таълим ва фан вазирлиги бўлади. Ҳали буёқда ихтисослаштирилган мактаблар бўйича алоҳида, чет тилларни ўқитиш бўйича алоҳида, тест имтиҳонларини олиш бўйича алоҳида ва аттестацияларни ўтказиш бўйича алоҳида “вазирлик”лар ҳам бор — саккизта вазирлик ўрнига битта марказий ташкилот. Қандай яхши.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигини ҳам (худди таълим соҳасида бўлгани каби, бу ерда ҳам номлари мана шунақа узун, мураккаб, охирига етгунингча боши эсингдан чиқиб қоладиган майда-чуйда “вазирликча”лар кўп, уларни ҳам жамлаб) битта Иқтисодиёт вазирлигига айлантириш мумкиндир, балки. Қурилиш вазирлиги билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини, Маданият билан яп-янги Туризм ва маданий мерос вазирликларини, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Сув хўжалиги вазирлигини, Ички ишлар билан Фавқулодда вазиятлар вазирликларини ҳам қўшворса бўлади, шекилли.
Мақоми вазирликка тенглаштирилган яна бир дунё давлат қўмиталари, давлат инспекциялари, агентликлар, қўмиталар, марказлар, марказий муассасалар, инспекциялар бор (ва булар бор-йўғи ҳукумат қошидаги ташкилотлар — президент администрацияси ҳузуридаги ташкилотларга етиб борганимиз ва етиб бориш ниятимиз ҳам йўқ). Масалан, мақоми вазирликка тенг Мудофаа саноати давлат қўмитаси Мудофаа вазирлигининг ичида яшолмайдими? Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси, юқорида таъкидланганидек, сув масалаларини ҳам ўзига олган Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ичида бўлиши мумкин-ку, тўғрими? Таълим сифатини назорат қилиш “вазири” битта бўлса, нега таълим вазирликлари учта? Бутун бошли АКТ вазирлиги турган вақтда нега яна алоҳида “Ўзкомназорат” номли вазирлик керак?
Хуллас, менимча ва, менимча, бошқа кўпчиликнинг фикрича ҳам, ҳукуматни ихчамлаштириш имкониятлари етарлича. Лекин, аксига олиб, ҳукуматни кенгайтириш имкониятлари ундан-да кўпроқ ва каттароқ: мана, кеча, ўртоқ Бакиров айтдилар-ку, алоҳида Қўллаб вазирлигини ва яна алоҳида Қувватлаш вазирлигини ҳам тузинглар, деб. Юқоридаги мисоллардан келиб чиқиб, келгусида бемалол Иқтисодиёт вазирлиги, Тараққиёт вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Туризм вазирлиги, Маданий мерос вазирлиги, Ветеринария вазирлиги, Чорвачилик вазирлиги, Пиллачилик вазирлиги, Қоракўлчилик вазирлиги ва ҳоказо, ва ҳоказоларни (йўл-йўлакай, Янги вазирликларни ташкил этиш вазирлигини ҳам) ташкил этиш мумкин.
Менимча, айнан шундай бўлади ҳам. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мавжуд бўла туриб, унга янги муваққат вазир тайинланган бир вақтда мақоми ҳатто шу вазирликникидан ҳам каттароқ, раҳбари бевосита бош вазирга ўринбосар бўлган Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси ташкил этилгани бу ишончни янада мустаҳкамлайди. Бир ҳукуматда иккита Оила вазирлиги бўлган вақтда нега алоҳида-алоҳида Чорвачилик ва Қоракўлчилик вазирликлари бўлмаслиги керак?
Ўртоқ Латипов ёзяптики, қачонлардир ҳукуматни ихчамлаштириш ҳақида айтилганди, лекин ҳеч шундай бўлмаяпти. Эҳтимол, ўша гапни ўзбекчасига эмас, оруэллчасига ўқиш керак бўлгандиру, биз шу вақтгача буни англамагандирмиз: ихчамлаштириш — бу кенгайтириш демак, дегандек.
Ҳай, тинчлик бўлсин.
UPD. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилибди — энди чолларнинг ҳам ўз вазирлиги бор. Оила вазирлиги (Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси) битталигича қолибди.

Ливан ўрнига Украинани, Исроил ўрнига Россияни, Байрут ўрнига Киевни қўйиб ўқиса, қолган деярли ҳамма нарса (деярли, деяпману) ҳозирги кунларимизга мосдек: https://t.me/tarixkart/29
Telegram
Тарихий карточка
«Тошкентдаги чинни заводида бўлиб ўтган кўп кишилик митингда агрессорларнинг босқинчилик ҳаракатига қарши норозилик сўзлари зўр ғазаб билан янгради»
«Тошкент оқшоми» газетасининг 1982 йил 13 июль сонидан
@tarixkart
«Тошкент оқшоми» газетасининг 1982 йил 13 июль сонидан
@tarixkart
Шуҳрат Латипов ёзяпти:
YouTube’даги 231 минг обуначиси бор UzMigrant каналининг асосчиси Баҳром Исмоилов, Facebook’да ёзганларидан келиб чиқиб хулоса қилинса, Россия сиёсатини қўллаб-қувватлайди, мунтазам равишда Путиннинг иқтибосларини улашиб, Украинадаги “декоммунизация” ва “неонацистларнинг маршлари” ҳақида ҳикоя қилиб келади.
У 20 февраль куни (ҳарбий босқиндан 4 кун аввал) эълон қилган видеоролигида “агар сиз Россиянинг армиясида контракт асосида хизмат қилсангиз, 1 йилда эмас, 3 ойда Россия фуқаролигини олишингиз мумкин”, деган хабарни ўқиб эшиттирган.
Шунингдек, у мавзу билан батафсил танишишни тавсия қиларкан, Тик-Токда ўтган йили эълон қилинган роликка ҳавола берган. 21 секундлик бу видеода чет эл фуқаролари Россияда шартнома асосида ҳарбий хизматни ўташи мумкинлиги ва 3 йилдан сўнг фуқаролик олишга даъвогар бўла олиши таъкидланган.
21 февраль куни YouTube фойдаланувчиларидан бири одамлар Баҳром Исмоиловнинг шу видеосидан сўнг бу мавзуга қизиқа бошлагани ва бунинг учун қанча тўлашлари мумкинлигини сўраб-суриштираётгани ҳақида маълум қилган.
24 февраль куни интернетда ҳарбий КамАЗни бошқариб кетаётган ҳайдовчи иштирокидаги видео тарқалди — ўзбекча гапираётган ҳайдовчи урушга шартнома асосида келгани ва бу ерда у кабилар кўплигини айтади. “Озодлик”нинг қайд этишича, бу киши 3 ой муддатга ҳайдовчи сифатида ёлланган. Унга ойига 50 минг рублдан иш ҳақи ваъда қилинган. Ҳайдовчи бу ишни гўёки UzMigrant орқали топганини таъкидлайди.
1 март куни Баҳром Исмоилов ўз каналида “Озодлик”нинг ахборотини ёлғон деб атади. У ҳеч бир фуқарони (у ўзбек бўладими ёки бошқа, фарқи йўқ) Украинадаги жанговар ҳаракатларга қўшилишга чақирмаётгани ва ҳеч қандай ҳарбий ёки ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан ҳамкорлик қилмаслигини маълум қилган. У яна Тик-Токдаги ўтган йилги (21 секундлик) роликка ҳавола берган.
“Россия қонунчилигига мувофиқ, чет эл фуқаролари шартнома асосида ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин. Бироқ, шуни ҳисобга олингки, Ўзбекистон Жиноят кодекси бўйича хорижий армияда хизмат қилганлик учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган”, — деб ёзади у.
Бунгача у ўз роликларида жиноий жавобгарлик ҳақида гапирмаган эди, фақат суриштирувлардан сўнг бунинг мумкин эмаслигини эслаб қолди. Яъни, у бунгача Ўзбекистон фуқароларига ҳарбий хизмат ҳақида ахборот улашган, аммо бунинг ноқонуний экани ҳақида айтмаганди.
Ўзбекистондаги ҳарбийларни гўёки оғдириш ҳаракатлари бошлангани ҳақидаги хабарлар Украина Телеграм-каналларида тарқалган эди. Мудофаа вазирлиги бу ахборотни рад этди. Ўзбекистон Адлия вазирлиги эса 28 февраль куни (Исмоиловнинг суриштирувларга муносабатидан бир кун аввал) Телеграмдаги каналида “Биласизми?” рукни остида Ўзбекистон фуқаросининг чет давлатлар ҳарбий хизматига ёлланиши 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши ҳақида эслатма берди.
Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикнинг ёзишича, Баҳром Исмоилов Россия армиясида шартнома асосида 3 ойлик хизматдан сўнг Россия фуқаролигини олиш мумкинлиги тўғрисида “мутлақ ёлғон ролик” эълон қилган.
“Ҳа, Думага киритилган, аммо ҳали ҚАБУЛ ҚИЛИНМАГАН қонун лойиҳасига кўра, Россия армиясида шартнома асосида хизмат ўтаган Россияда яшаш гувоҳномасига эга шахсларнинг Россия фуқаролигини олиш учун берган аризалари 3 ой ичида кўриб чиқилиши лозим — аммо бу Россия фуқаролигини олиш учун асос эмас, бор-йўғи яшаш гувоҳномасига эга ва фуқаролик олиш учун асоси бор шахслар учун тезлаштирилган жараёндир. Ва бу тезлаштириш жуда шубҳали — россияликларнинг ота-оналари ва фарзандлари ҳам Россия фуқаролигини 3 ой ичида олиши керак, бироқ улар буни бир йил ва ундан ортиқ кутади”, — деб ёзади у.
Унинг сўзларига кўра, аллақачон бу ахборотга ишониб, “Баҳром сабаб Украинада тўп еми бўлиш учун ёлланган” муҳожирлар бор. “Бу эса ёлланиш ва ёлланма шахсни ёллаш бўйича ҳам ёлловчига, ҳам ёлланма шахсга нисбатан жиноий жавобгарликни — Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддасига мувофиқ, 5 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этишни назарда тутади”, — дейди ҳуқуқ ҳимоячиси (аниқроғи Жиноят кодексининг 154-1-моддаси).

Муҳрим
Шуҳрат Латипов ёзяпти: YouTube’даги 231 минг обуначиси бор UzMigrant каналининг асосчиси Баҳром Исмоилов, Facebook’да ёзганларидан келиб чиқиб хулоса қилинса, Россия сиёсатини қўллаб-қувватлайди, мунтазам равишда Путиннинг иқтибосларини улашиб, Украинадаги…
“Провокацияларга учманг, сизни алдашларига йўл қўйманг. Бу сизнинг урушингиз эмас. Россияда иш бўлса — ишланг, иш ҳақингизни вақтида беришларини талаб қилинг, ўз ҳақ-ҳуқуқларингизни қонуний воситалар билан ҳимоя қилинг. Муносиб иш йўқми — бошқа мамлакатларга кетинг ёки уйга қайтинг. Рубль қулади, аввалги ҳолига ҳали узоқ вақт қайтмайди. Иш камаяди, пул ундан ҳам камроқ, иш ҳақи, ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ёлғонлар ва сизнинг бошқа ҳуқуқларингизни бузиш бўйича ҳолатлар эса фақат кўпаяди”, — дея огоҳлантирган Чупик.
“Ўйлашимча, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вазиятни ўрганиб чиқиши ва Баҳром Исмоиловнинг сўзларига ҳуқуқий баҳо бериши мақсадга мувофиқдир”, — дея постини якунлаган Шуҳрат Латипов.

«Эхо Москви» радиоси ва сайти тугатиларкан. Даҳшат.
Россия атиги бир ҳафта ичида иккинчи Шимолий Кореяга айланди-қолди. Ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий жиҳатдан.
Фарқи шуки, Кореянинг шимолидаги аҳвол 1950 йилдан бери тайинли ўзгармаган. Халқи эркинликни, тайинли бир фаровонликни кўрмаган ҳисоб.
Россияликлар эса 1980 йиллар охирида Шимолий Кореяникига ўхшаш муҳитдан буткул чиқиб кетган, 1991 йилдан бери озод ва эркин эди.
Умид шу: эркинликни, шу эркинлик ортидан маълум муддат фаровонликни кўрган россияликлар тўлиқ Шимолий Кореяга айланишга рози бўлмайди.
Россия атиги бир ҳафта ичида иккинчи Шимолий Кореяга айланди-қолди. Ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий жиҳатдан.
Фарқи шуки, Кореянинг шимолидаги аҳвол 1950 йилдан бери тайинли ўзгармаган. Халқи эркинликни, тайинли бир фаровонликни кўрмаган ҳисоб.
Россияликлар эса 1980 йиллар охирида Шимолий Кореяникига ўхшаш муҳитдан буткул чиқиб кетган, 1991 йилдан бери озод ва эркин эди.
Умид шу: эркинликни, шу эркинлик ортидан маълум муддат фаровонликни кўрган россияликлар тўлиқ Шимолий Кореяга айланишга рози бўлмайди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
InfinBANK ўз мижозларига Nastarin депозитини тақдим этмоқда. Ушбу депозит миллий валютада қўйилиб, жами 15 ойга мўлжалланган.
Минимал депозит суммаси 10 млн сўмни ташкил этади, йиллик фоиз ставкаси эса 22% га тенг. Фоизлар автоматик тарзда ҳисобланиб, мижознинг талаб қилиб олингунга қадар бўлган депозит ҳисобварағи ёки электрон ҳамён ҳисобварағига ўтказилади.
Депозит муддати тугагунга қадар киритилган пул маблағларини, камида 10 млн сўмга тенг қолдиқни сақлаш шарти билан, қисман ечиб олиш мумкин.
Батафсил

Пропаганда шунақа: "Бу давлат билан бизнинг стратегик ҳамкорлигимиз, иттифоқчилигимиз бор, лекин унинг блогерлари, журналистлари, ОАВлари бизни эмас, душманимизнинг ёнини олиб материаллар беряпти", дейди, йўқ жойдан низо қўзғаб. Яъни, МУСТАҚИЛ бир мамлакатдаги ЭРКИН ОДАМЛАРнинг фикрларини ва ўзига яраша (ҳар ҳолда, ўша мамлакатдагидан кўра) эркин матбуотнинг материалларини давлатлараро битимлар баҳонасида цензура қилмоқчи бўлади. Биз билан ҳамкормисан, одамларинг ҳам биз хоҳлагандек гапирсин, унда буни нимаси ҳамкорлик, демоқчидек гўё.
"Россия 24" пропаганда телеканалининг Тошкентда бемалол юрган мухбири (унга, менимча, шу вақтгача биров босим ё таҳдид қилмаган ва қилмаса ҳам керак) Роберт Францев Ўзбекистон президентининг Россия президенти билан суҳбати тафсилотларини Кремль талқинида ўқиб (Кремль талқини = фитна, эҳтимол, ғирт ёлғон ҳамдир), сўнг Никита Макаренко, Кун.уз, Газета.узни Ўзбекистон президентининг нуқтаи назарига қарши чиқишда айблабди. "Улар ҳам президентдан ўрнак олса бўларди", дегандек ақл ҳам ўргатган. Россия пропагандаси шу йўл билан Ўзбекистонда нифоқ чиқармоқчидек.
Камига, Юрий Черногаев деган ўзимиздан чиққан қаҳрамон бор. У кўчага чиққани қўрқаётган экан, таҳдидлар бўлаётганмиш. Унинг айтишича, ҳеч сиёсатга қизиқмай, концертлар ҳақида қайғуриб юрган ўзбек журналистлари бирдан Украинанинг тарафини олиб чиқишлар қилаётгани ғалатимиш (ўзбекчани билмасанг, айб кимда ўзи?). Агар у, масалан, екатеринбурглик бир йигит энди Россияда қўйилмаётган "Бэтмен"ни кўриш учун 30 минг рубль сарфлаб, аввал Бухорога, сўнг Тошкентга келгани ва Ўзбекистонда мазза қилгани ҳақида ўқиса, билмадим, қай аҳволга тушаркин.
Мен, масалан, ҳозирги вазиятдан фойдаланиб, Россия пропаганда телеканалларининг Ўзбекистондаги трансляциялари тўла тўхтатилишига ҳеч ҳам қарши чиқмасдим. Шу ўринда, бошқа таклифим ҳам бор: ҳурматли ватандошлар, меҳмонимиз Роберт Францев ва юртдошимиз Юрий Черногаевга гуллар, ҳа, оддийгина гуллар юборинглар, токи улардаги негатив сал камайсин. Зора шунда кўзлари қувнаб, дунёга, Ўзбекистонга, ўзбекистонликларга, ўзбек ОАВларига назарлари сал бўлса-да яхшиланар.
Ҳа-я, айтмоқчи: бу виждонсиз утясизларга инсоф ҳам тилайлик.

Тезкор
Россия24 телеканалида Ўзбекистон блогсфераси ва интернет нашрлари Россияга қарши ахборот уруши олиб бораётганликда айбланмоқда.
Беҳзод Ҳошимов "ахборотни сохталаштириш таҳлил сифатсизлигига олиб келади", деб ёзибди. Шу гапдаги "таҳлил сифатсизлиги" деган бирикма ёқди менга. Баъзан расмийлар кўпчиликнинг назарида мантиқсиз бўлган у ёки бу қарор қабул қилса ёки эски бир хатони яна бир бор такрорласа (дейлик, самарасизлиги аён у ёки бу давлат ташкилотини ташкил этса ё қайта ташкил этса), ҳайрон бўламиз-ку, "ия, ғалатими булар?", деб. Шу ерда муаммо таҳлилнинг сифатсизлигида-да.
Таҳлил сифатли бўлиши учун ахборот нафақат сохта бўлмаслиги, балки тўлиқ, кўп бўлиши керак. "Газета"да Тошкент ситуацион маркази ҳақида чиққан катта интервьюнинг бир жойида жуда таъсирландим. Марказда, масалан, тез тиббий ёрдам хизмати маълумотлари ҳам қайта ишланаркан — кареталар қаерга боряпти, қанча вақтда боряпти ва ҳоказо. Журналист марказ раҳбаридан: "Тез ёрдамнинг ўз ситуацион маркази бўлса, бу маълумотлар сизларга нега керак?", деб сўраган.
Қуйида — мутахассис жавоби:
"Биз уларнинг маълумотларини қайта кўчирдик. Уларники — диспетчерлик, бизники эса таҳлил маркази. Барча соҳалар бўйича маълумот тўплаймиз, йўқса шаҳарни қандай бошқарасан? Масалан, тез ёрдам кареталарининг маълум бир фоизи мунтазам равишда айнан бир хил манзиллардан бўладиган ёлғон чақирувларга қатнаркан. Нега бундай бўлаётганини аниқлашга киришдик.
Маълум бўлдики, бу ёлғон чақирувлар ҳеч кими йўқ ёлғиз пенсионерлардан бўларкан. Улар кимдир чой қўйиб бериши, кимдир уларга ғамхўрлик қилиши, улар билан гаплашиб ўтириши учун шундай қиларкан. Биз бундай муаммо борлигини билмагандик. Бу ҳолат қандайдир қарорлар қабул қилиш — масалан, ижтимоий ёрдам хизматини ташкил этиш зарурлиги ҳақида бир сигналдир".
Мана шунақанги асосли таҳлилга қарши бир нима дейиш қийин. Бу қайсидир фаолнинг ўз шахсий тажрибаси ва қўпол ҳисоб-китобларига таяниб: "Ёлғиз пенсионерларнинг 80 фоизи тез ёрдамни фақат чой дамлатиш учун чақиради", деб расмийлар назарида "аравани қуруқ олиб қочиши"дан кўра ишонарлироқ.
Ишончим комил, агар шундай катта ахборот асосида тайёрланган сифатли таҳлиллар бўлганида эди, эҳтимол, бир неча Чол-кампирлар, Оила ва Маҳалла вазирликлари ўрнига аллақачон битта, бутун Ижтимоий муҳофаза вазирлиги ташкил этилган бўларди. Эҳтимол, бордир ҳам, фақат муҳим эътибордан четда қолаётгандир.

Март қизиқ бошланди, мен сизга айтсам. 2020 йил январида тугатилган Хотин-қизлар қўмитаси ўтган ҳафта қайта ташкил этилган эди. Бугун хабар беришяптики, Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йили номи «Дунё» деб ўзгартирилган ахборот агентлиги энди яна эски замонлардадагидек «Жаҳон» деб аталаркан (тавба).
Навбатда ким, қайси ташкилот?
Нима бўлса ҳам, ҳар нарсани ибтидосига қайтара оладиган «вақт машинамиз»даги охирги йил 1992 бўлсин, 1991 йилга ўтиш имкони бўлмасин. Ва яна бир ўтинч — бу «инновациямиз»ни шимолдагилар кўрмасин, билмасин. Йўқса, билиб бўладими уларни, ҳамма нарсани 1917 йилгача қайтарадиган қилиб қўйишмасин тағин.

Март қизиқ бошланди, мен сизга айтсам. 2020 йил январида тугатилган Хотин-қизлар қўмитаси ўтган ҳафта қайта ташкил этилган эди. Бугун хабар беришяптики, Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йили номи «Дунё» деб ўзгартирилган ахборот агентлиги энди яна эски замонлардадагидек…
Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги ўзининг эски — «Жаҳон» деган номига қайтаётгани ҳақидаги ўз хабарини ўчириб ташлабди. Лекин, ҳаммамизга маълумки, «интернетга чиққан нарса ўчиб кетмайди» (деярли ҳар доим шундай). Хабар Гугл (ва Телеграмнинг ҳам) кэшида турибди (ҳавола бўйича ўтишдан аввал VPN’ни ёқиш эсдан чиқмасин).
Дарвоқе, Ўзкомназоратми, АОКАми, ким масъул ўзи бунга — Гуглнинг кэшини блокдан чиқаринглар, илтимос. Гуглнинг ўзи блокланмаган (ёки бўлмаса унга кириш Твиттер ё ТикТокка кириш каби «чекланмаган») бир ҳолатда унинг муҳим таркибий қисми — Гугл Кэшнинг блокда туриши — ғалати. Яна бир бор илтимос.
Агар иложи бўлса, илтимос, Интернет архивини ҳам блокдан тўлиқ чиқаринглар.

Forwarded from davletovuz
Россиянинг Украинага бостириб кирганига 14 кун тўлди. Россиянинг йўқ жойдан мустақил давлат суверенитетига дахл қилганини ҳамма қораламоқда, қораламаганлар ҳам бетараф ҳолатда халқаро ҳуқуқни ҳурматни қилган ҳолда тинч музокараларга чорлашмоқда. Икки мамлакатнинг 14 кунлик хатти-ҳаракатига баҳо бериб, айрим хулосаларни билдириш вақти келди:
Биринчидан, армиянинг қудрати, доимий модернизацияси кун тартибидан тушмаслиги керак. Рус армияси ўзи ҳақидаги мифларни ўзи йўққа чиқарди, эски ҳарбий техника, заиф ва эски ҳарбий стратегия ва тактика туфайли “қудратли” рус армияси бугун Украинада кескин қаршиликдан ташқари логистика муаммосига дуч келмоқда, танк ва бошқа техникаларни шунчаки ёнилғи етиб келмагани ташлаб кетишмоқда, нафақат оддий аскарлар, олий тоифали офицерлар нобуд бўлмоқда, ҳарбий бошқарув кризисдан чиқолмаяпти. Буларнинг барчаси пропаганда каналлари кўрсатганидан, сиёсатчилар рапорт берганидан мутлақо бошқа картина ҳосил қилмоқда.
Иккинчидан, Украинанинг сайланган ва ёш ҳукумати Россиянинг компартия ёшидаги раҳбариятига нисбатан ўзининг самарадорлигини, мослашувчанлигини ҳамда ғоявий устунлигини яққол намойиш этмоқда. Яъни демократик сайловда ғалаба қозонган лидерлар ахборот урушида ҳам, кризисли вазиятларда ҳам ниҳоятда самарали ишламоқда, халқни руҳлантириб, бирлаштира олмоқда. Харьков, Николаев губернаторлари ва Зеленский жамоаси тимсолида буни яққол кўриш мумкин.
Учинчидан, Россия бир кун келиб Киевни қўлга киритганда ҳам, Украинага ўзининг қўғирчоқ одамини раҳбар қилиб қўйганда ҳам урушда аллақачон мағлуб бўлди. Мамлакат тараққиёти ўн йиллаб орқага улоқтирилди, миллионлаб одамлар камбағаликка маҳкум этилди, Россия кенг имкониятлар мамлакатидан ҳатто энг яқин шериклари учун ҳам “токсичный” давлатга айланди. Россия билан ҳамкорлик қилиш бизнесга ҳам, давлатларга ҳам зиён келтирадиган бўлиб қолди.
Тўртинчидан, Ғарб бундай кескин ва якдил санкциялар жорий қилишини ҳеч ким кутмаган эди. Ғарб кутилмаган бирдамликни, қатъиятни намойиш қилди, жамоатчилик фикри ҳам жуда тез ўзгарди. Ҳар доим бетараф бўлган давлатлар ҳам четда қолишмади. Хусусий бизнеснинг Россиядаги фаолиятини тўхтатиши давлатлар санкциясидан ҳам кучли зарба бўлди. Россия раҳбарияти энг ёмон сценарийда ҳам бунақа иҳоталанишини кутмаган эди.
Бешинчидан, Украинага ҳужум кўпчиликнинг кўзини очди, хулоса чиқаришга туртки бўлди. Уруш ва санкциялар кўрсатдики, авторитар режимлардан кўра маданий дунё тарафда бўлиш афзалроқ экан. Ислоҳотларни давом эттириш, иқтисодиётни диверсификация қилиш, Россия орбитасидан мумкин қадар ўзини узоқроқ сақлаш, инсон капиталига фаол инвестиция киритиш, коррупцияга чинакамига қарши курашиш, давлат ҳокимиятининг ўзаро тийиб туриш ва мувозанат тизимини амалда таъминлаш бугун ҳар қачонгидан кўра долзарб. Ёпиқ жамиятдан кўра очиқ жамият кучли, соғлом ва самарали бўлади.
Ва охиргиси, Путин ва Путин Россияси ҳақидаги мифлар, ёлғон тасаввурлар кўз ўнгимизда чилпарчин бўлмоқда. Путинга яширинча ёки очиқчасига хайрихоҳ бўлган минглаб одамлар кучли армия, кучли иқтисодиёт аслида пуч эканлигига гувоҳ бўляпти. Ёлғонга қурилган ҳокимият, ёлғон билан шиширилган қудрат узоққа бормаслигига бугунги Россия яққол мисолдир. ИМҲО.
Уруш тугасин, тинчлик бўлсин!