Муҳрим
13.6K subscribers
642 photos
266 videos
1 file
1.72K links
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker
Download Telegram
#якшанбалик

1. Журналистикамизда ўз ўрни ва сўзига эга бўлган Анора Содиқованинг ЎзАдан кетиши атрофидаги шов-шув юзасидан Президент администрацияси (Анора Содиқованинг таъкидлашича, у Президент администрациясида ишлайдиган Хайриддин Султонов исмли ходимнинг босими остида ишдан кетган), ҳеч бўлмаса администрация ҳузуридаги агентлик бирор муносабат(ча) билдириши мақсадга мувофиқ бўлса керак. Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди ҳам бу масалада четда турмагани маъқул, менимча — биринчидан, бу ҳар турли ёқимсиз гап-сўзни кўпайтиради, иккинчидан, бўлаётган шов-шув фикр, сўз, матбуот эркинлиги бўйича айтилаётган ижобий ўзгаришларга соя соладигандек. Фикри, айтган сўзи, матбуотда ёзгани учун фуқаронинг босимга учрашини ҳеч қачон оқлаб бўлмайди.

2. Сардоба фалокати ҳамма нарсада ибрат бўлади, деб ўйлагандим. Аммо Ғалаба парки, ундаги ҳар турли иншоотларнинг тарихий муддатига — 9 майга топширилганини кўриб, сал шошилганимни тушундим. Айтишларича, паркда бир кун аввал ҳам иш қайнаб ётганди, бир-икки кун аввал олинган суратларда қандайдир ҳаракатлар бўлаётганини ҳам кўриш мумкин эди. «Ҳамма иш ростан 9 майда тугади-да», дейишингиз мумкин, тўғри, лекин ҳамма нарсани байрамга сифатли битириб юрган бир давлат бўлсак эди, ишонарли чиқарди бу гап. Қандай қилса ишонарли бўларди ҳозир? Масалан, 3 майда ҳаммаёғи тап-тайёр қилинса-ю, 4 май куни жамоатчилик кўрикка таклиф қилинса (карантин қоидаларига риоя этган ҳолда), бирор айб тополмаса — тахминан шунда ишонарли бўларди. Жамоатчилик ҳозир ҳам айб тополмас, қусур йўқдир ҳақиқатан ҳам, лекин объектнинг айнан байрамга тайёр қилингани барибир ишонарли эмас. «Байрам уйда нишонланади, карантинни бузиш мумкин эмас», деб ўнлаб, юзлаб одамлар иштирокида тадбир уюштирилгани ҳақида-ку ортиқча гап ортиқча — бу бор-йўғи «дурной пример».

3. «Қанотчи»нинг очилгани — бу epic fail, бошқа нарса эмас. Ҳатто изоҳлашга ҳам ҳожат йўқ аслида. Айтишларича, бу тажриба бўлган — «Қанотчи» мисолида карантинда ресторанлар қандай ишлашини кўрсатиб бермоқчи бўлишган. Умуман олганда, яхши ташаббус, лекин чидаб бўлмас уқувсизлик ҳар қандай яхши ташаббусни, афсуски, нафрат, тушунмовчилик нуқтасига айлантиради. Бас шундай тажриба бошланаётган экан, шу ҳақда олдиндан («Қанотчи» эмас, ваколатли органлар, аввало, Республика махсус комиссияси, ҳеч бўлмаса, шаҳарнинг махсус комиссияси) ахборот берса, огоҳлантирса, тажриба ҳам бир эмас, муассислари бир-биридан мустақил бир неча муассасалар иштирокида амалга оширилса ҳам бўларди. Чамамда, шунда сиз ҳам, кабоб ҳам куймасди. Ҳозирги ҳолатга эса — ақл бовар қилмайди; давлатнинг бир минораси иккинчи минорасининг ишларидан бехабарлигига далилдан бошқа нарса эмас.

4. Аввало, давлатимизнинг «коммуникация машинаси» янада тезроқ, самаралироқ, сифатлироқ ишлашини, бу коронавирус деган балонинг хавфи тезроқ камайишини, якшанбалар коронавирусдан аввалги замонлардагидек сокин, тинч, осойишта ўтишини ҳаммамизга тилаб қоламан.