#Sheʼriyat
ОДАМ
Муслим қишлоқнинг энг муслими эди
Мусичадай ювош,
Қўйдай беозор.
Нисбат бермасдилар унга одамдай,
Муслим камтар эди,
Муслим - вафодор.
Чумолидай меҳнат қиларди тун-кун,
Эшакдай ишларди,
Тотирди қушдай.
Итдай қўриқларди бийдай далани
Тунлар - бўшаганда кундузги ишдан.
Оҳорли киймасди,
Топиб-тутганин
Қора кўзларига илинар эди.
Уйида ҳам тўрда ўтирмасди у,
На қадри, на ўрни билинар эди.
Доим яёв эди,
Қўллар кўксида
Катта-ю кичикка берарди салом.
Одам санамасди, қўшмасди сафга
Хокисор мўминни қишлоқдош авом.
Муслим чивинга ҳам бермасди озор,
Кўпдай кўрар эди топган озини.
Хилватда ибодат этар ийманиб,
Чопонга яширар жойнамозини.
Муслим аёлига тутолмасди зар,
Маъсум нигоҳида меҳр тутарди.
Хотин шағилларди,
Йиллаб қарғаниб
Эри одам бўлишини кутарди...
Муслим оғриб қолди.
Дард тортарди жим
Тагига қадрдон чопонин тўшаб.
Ҳол сўраган қўшни ғудранар секин:
- Ётмабди-да мунда-ай одамга ўхшаб...
Муслим дуо қилди то сўнгги нафас
Аҳли аёлини, ўғил-қизини.
Калима келтириб мулойим, сокин
Қиблага юз буриб юмди кўзини...
Муслимга йўқ эди ҳеч кимда даъво,
Муслим яшамади ошини ошаб.
Жондан бошқа қарзи йўқ эди унинг,
Қарз ҳам сўрамасди одамга ўхшаб.
...Шу кеча туш кўрмиш кенжатой ўғил,
Йиғлар:
- Жаннатларда юрганмиш отам,
Фаришталар чўкиб турган эмиш тиз:
«Одам келди, - дея, - Ҳазрати Одам!..»
Дилфуза Комил
t.me/MuhammadSodiqAbduolimov
ОДАМ
Муслим қишлоқнинг энг муслими эди
Мусичадай ювош,
Қўйдай беозор.
Нисбат бермасдилар унга одамдай,
Муслим камтар эди,
Муслим - вафодор.
Чумолидай меҳнат қиларди тун-кун,
Эшакдай ишларди,
Тотирди қушдай.
Итдай қўриқларди бийдай далани
Тунлар - бўшаганда кундузги ишдан.
Оҳорли киймасди,
Топиб-тутганин
Қора кўзларига илинар эди.
Уйида ҳам тўрда ўтирмасди у,
На қадри, на ўрни билинар эди.
Доим яёв эди,
Қўллар кўксида
Катта-ю кичикка берарди салом.
Одам санамасди, қўшмасди сафга
Хокисор мўминни қишлоқдош авом.
Муслим чивинга ҳам бермасди озор,
Кўпдай кўрар эди топган озини.
Хилватда ибодат этар ийманиб,
Чопонга яширар жойнамозини.
Муслим аёлига тутолмасди зар,
Маъсум нигоҳида меҳр тутарди.
Хотин шағилларди,
Йиллаб қарғаниб
Эри одам бўлишини кутарди...
Муслим оғриб қолди.
Дард тортарди жим
Тагига қадрдон чопонин тўшаб.
Ҳол сўраган қўшни ғудранар секин:
- Ётмабди-да мунда-ай одамга ўхшаб...
Муслим дуо қилди то сўнгги нафас
Аҳли аёлини, ўғил-қизини.
Калима келтириб мулойим, сокин
Қиблага юз буриб юмди кўзини...
Муслимга йўқ эди ҳеч кимда даъво,
Муслим яшамади ошини ошаб.
Жондан бошқа қарзи йўқ эди унинг,
Қарз ҳам сўрамасди одамга ўхшаб.
...Шу кеча туш кўрмиш кенжатой ўғил,
Йиғлар:
- Жаннатларда юрганмиш отам,
Фаришталар чўкиб турган эмиш тиз:
«Одам келди, - дея, - Ҳазрати Одам!..»
Дилфуза Комил
t.me/MuhammadSodiqAbduolimov
#Iqtibos
#Tarjima
#Sheʼriyat
****
Ишқ учун келганмиз биз бу жаҳона
Маъшуқни севмоқдир бизнинг ишимиз.
Висолга интилиб мисли парвона
Зикрда ўтмоқда ёзу, қишимиз.
Турк тилидан кичик ўзгариш билан таржима қилинди
https://t.me/MuhammadSodiqAbduolimov
#Tarjima
#Sheʼriyat
****
Ишқ учун келганмиз биз бу жаҳона
Маъшуқни севмоқдир бизнинг ишимиз.
Висолга интилиб мисли парвона
Зикрда ўтмоқда ёзу, қишимиз.
Турк тилидан кичик ўзгариш билан таржима қилинди
https://t.me/MuhammadSodiqAbduolimov
#Iqtibos
#Sheʼriyat
Нима қилай?!
Девонаман, жиннироқман балки тентак,
Телбаликдан тентирайман, йиғлаб - кулай.
Кўзларимда парчаланган жонсиз тилак
Туркистонни кўролмасам, нима қилай?!
Жонсирайман дардларимнинг дарчасидан,
Билолмайман, ким билади, кимдан билай,
Инсон тугул ҳатто шамол шарпасидан,
Туркистонни сўролмасам, нима қилай?!
Кундузларим изтиробдир туним қайғу,
Ҳеч йўқ тушда Туронимни қучиб тунай.
Борилмаган саробларга етолсаму
Туркистонга боролмасам, нима қилай?!
Талпинади, Туркийман! деб урган юрак,
Тўсиқларни тилим-тилим қилиб тилай.
Ватан десам номи бўлак, шони бўлак
Туркистонлик бўлолмасам, нима қилай?!
Бу тупроқлар бегонадир ётолмайман,
Сиғдирмайди бу диёрлар менга ўгай.
Дунё кезиб ўлгани жой тополмайман,
Туркистонда ўлолмасам нима қилай?!
Абдуллоҳ Юсуф.
2022-йил
https://t.me/MuhammadSodiqAbduolimov
#Sheʼriyat
Нима қилай?!
Девонаман, жиннироқман балки тентак,
Телбаликдан тентирайман, йиғлаб - кулай.
Кўзларимда парчаланган жонсиз тилак
Туркистонни кўролмасам, нима қилай?!
Жонсирайман дардларимнинг дарчасидан,
Билолмайман, ким билади, кимдан билай,
Инсон тугул ҳатто шамол шарпасидан,
Туркистонни сўролмасам, нима қилай?!
Кундузларим изтиробдир туним қайғу,
Ҳеч йўқ тушда Туронимни қучиб тунай.
Борилмаган саробларга етолсаму
Туркистонга боролмасам, нима қилай?!
Талпинади, Туркийман! деб урган юрак,
Тўсиқларни тилим-тилим қилиб тилай.
Ватан десам номи бўлак, шони бўлак
Туркистонлик бўлолмасам, нима қилай?!
Бу тупроқлар бегонадир ётолмайман,
Сиғдирмайди бу диёрлар менга ўгай.
Дунё кезиб ўлгани жой тополмайман,
Туркистонда ўлолмасам нима қилай?!
Абдуллоҳ Юсуф.
2022-йил
https://t.me/MuhammadSodiqAbduolimov
#Shaxsiy_mulohaza
#Sheʼriyat
Ibodat qilamiz, aytib zikrlar.
Bandalik insonning erur kamoli.
Yo‘llar ham turlicha, turli fikrlar,
Ammo maqsad bitta: Alloh jamoli.
https://t.me/MuhammadSodiqAbduolimov
#Sheʼriyat
Ibodat qilamiz, aytib zikrlar.
Bandalik insonning erur kamoli.
Yo‘llar ham turlicha, turli fikrlar,
Ammo maqsad bitta: Alloh jamoli.
https://t.me/MuhammadSodiqAbduolimov
#Shaxsiy_mulohaza
#Sheʼriyat
Ibodat qilamiz, aytib zikrlar.
Bandalik insonning erur kamoli.
Yo‘llar ham turlicha, turli fikrlar,
Ammo maqsad bitta: Alloh jamoli.
https://t.me/MuhammadSodiqAbduolimov
#Sheʼriyat
Ibodat qilamiz, aytib zikrlar.
Bandalik insonning erur kamoli.
Yo‘llar ham turlicha, turli fikrlar,
Ammo maqsad bitta: Alloh jamoli.
https://t.me/MuhammadSodiqAbduolimov