ҲИЖОБЛИ ГЎЗАЛГА
Қаро нур ўтдиму ё шўх парий зулфин саҳоб айлаб?
Тирилган ё санавбар, Ҳақ дуосин мустажоб айлаб?
Жамолин қучмасин мунча, санам бир жойга етгунча,
Куйитдан ўлган ошиқни ёпинганму ҳижоб айлаб?
Кўрарга кўзларим гирён, кўролмай бўзларим бийрон,
Дариғо, зарра боқмасдан борур, ашким селоб айлаб.
Борур кундузни хор айлаб, қаро тунни шарор айлаб,
Қарашларнинг серобидан ўзи ҳам изтироб айлаб.
Балолар тузмасин рашким, жаҳонни бузмасин ашким,
Кўзим йўлига, султоним, ўзимни қўй мироб айлаб.
Замона зайлига боққил, кўнгил, ўзни ўзинг ёққил,
Йигит шаҳдин жиловлайдур гўзаллар инқилоб айлаб.
Умид жаннат мақомидан, тамомий телба номидан,
Парий базмига қўйгайлар Муғаннийни шароб айлаб.
22 март, 1993
@muganniy_ustoz

АРМОНЛАРИМ
Армонларим – кўнгил бўлиб тўлмаганим,
Минг оҳ уриб, ҳилватда ҳам кулмаганим.
Армонларим – иғво кўриб лол қотганим,
Ёмонларга ёмонликни билмаганим.
Армон бўлди – оғулаган олғир замон,
Тилгинамни тилим-тилим тилмаганим.
Қирқ ёшимни бой берганим, армон яна
Яратганнинг меҳробига келмаганим.
Ваҳдат майин ичмаганим армон менга,
Юрагимни ишқ дорига илмаганим.
Ҳаяллаган Ҳақиқатнинг Ҳикматлари
Армон бўлди – «ўлмай туриб ўлмаганим»...
Армон, армон эл айланиб неча замон,
Муғаннийнинг қабрин тавоф қилмаганим.
31 март, 1993

ЎЛМАСУН
Жон олар чоғи жаллодин дили танг ўлмасун
Ким, қаро қоним қаросидан тиғи занг ўлмасун.
Ул бири бошимни олсин, ҳам бири қоним тўкиб,
Тортишиб жаллодларин меҳробида жанг ўлмасун.
Кундага қўймоққа бошимни тополмай йиғладим,
Ҳеч видо базмин аёқинда маю банг ўлмасун.
Ёр агар қасд айласа – қочмоқ, қутилмоқ мушкул-ей,
Маркаби ошиқ висол даргоҳида ланг ўлмасун.
Жонга мужгондан агар етса балолар ортадур,
Дил нишон ўлганда, ёр пайконлари чанг ўлмасун.
Оқмасин ашкинг равон қоним қорилган жомига,
Дурру гавҳар қўшилган бебаҳо ранг ўлмасун.
Қатли чоғин сўрган ошиқ ёрдин айрилгай шитоб,
То Муғаннийдек висол айёмида ганг ўлмасун.
1993

ТИРҚИРАР
Ой жамолин сеҳридан гулшанда жонон тирқирар,
Қочмаса қаҳрин кўриб, жонондаги жон тирқирар.
Бу кўнгил, жонон қани, йиғлар жаҳоннинг ҳолига,
Ҳар замон бир Шоҳ келиб, ҳар лаҳза юз Хон тирқирар.
Эл ёнар ёлғон оғанинг касрига гулхан аро,
Қолдириб майдонларин Рустами Достон тирқирар.
Ажратур яхши-ёмоннинг фарқини Ҳақ еллари –
Бир томон меҳроб аро, бир ёнда иймон тирқирар.
Бу нечук савдо, қаранг, келганми зўрларга замон,
Растага қўймай оёғин, дамда деҳқон тирқирар.
Раббано, раҳм айлагил, етмиш самога нолалар,
Шум замонанг зайлидан Халқим-да ҳар ён тирқирар.
Бул ғазал мазмунидан топгай муродин хушназар,
Арт, Муғанний, кўзларингдан ёш эмас, қон тирқирар.
1 август, 1993

САВОЛИМ БОР
Дилоромим, дилдан сенга саволим бор,
Саволимга қайрилмасанг, заволим бор.
Менга ойлар ёришмайди, тўлишмайди,
Юзинг меҳробида қайсар ҳилолим бор.
Кўнгил гулзорида шамшод ўлур бир кун,
Қўлимда тола зулфингдан ниҳолим бор.
Парийлар дарс олур ҳуснинг сабоғидан,
Билурларким, жамолингдек мисолим бор.
Дилим ошуфтаҳол этма, дуоларсиз
Жунун ҳолимда ҳам, балким, уволим бор.
Жавоб этсанг, вале жисмим тополмассан,
Қадинг соясидек қутлуғ малолим бор.
Изингга қурсалар жаннат яна, не тонг,
Сени маҳшар куни топмоқ маҳолим бор.
Муғанний равзада ҳурлар тиланмайдур,
Қачонким, сен каби жуфти ҳалолим бор.
15 август, 1993
@muganniy_ustoz
Дилоромим, дилдан сенга саволим бор,
Саволимга қайрилмасанг, заволим бор.
Менга ойлар ёришмайди, тўлишмайди,
Юзинг меҳробида қайсар ҳилолим бор.
Кўнгил гулзорида шамшод ўлур бир кун,
Қўлимда тола зулфингдан ниҳолим бор.
Парийлар дарс олур ҳуснинг сабоғидан,
Билурларким, жамолингдек мисолим бор.
Дилим ошуфтаҳол этма, дуоларсиз
Жунун ҳолимда ҳам, балким, уволим бор.
Жавоб этсанг, вале жисмим тополмассан,
Қадинг соясидек қутлуғ малолим бор.
Изингга қурсалар жаннат яна, не тонг,
Сени маҳшар куни топмоқ маҳолим бор.
Муғанний равзада ҳурлар тиланмайдур,
Қачонким, сен каби жуфти ҳалолим бор.
15 август, 1993
@muganniy_ustoz
ГУЛ ЁШИДА
Бир кўчанинг ул бошида, бул бошида
Мен ёрга зор – ёрим турар гул ёшида.
Юролмайман ё гул томон, ё йўл томон,
Нетай, жоним омонатдир қил қошида.
Ақлу ҳушим ўғирлаган сунбуллари,
Кўнгил қушим ҳаёллари хол – мошида.
Қалдирғочим, қошгинамга қайрилмасанг,
Етолмайман қирқ ёшимнинг зил тошида.
Учрашмаган ёшларимиз учрашди-я,
Кўзларимиз бир-бирларин тилдоши-да.
Сокин ёшим шайдоладинг, султоним-ей,
Не борлигин билмас экан қул бошида.
Куйиб-куйлаб, адо бўлсам, ёр билмасин,
Хабар топсин Муғаннийнинг йил ошида...
27 август, 1993
@muganniy_ustoz
Бир кўчанинг ул бошида, бул бошида
Мен ёрга зор – ёрим турар гул ёшида.
Юролмайман ё гул томон, ё йўл томон,
Нетай, жоним омонатдир қил қошида.
Ақлу ҳушим ўғирлаган сунбуллари,
Кўнгил қушим ҳаёллари хол – мошида.
Қалдирғочим, қошгинамга қайрилмасанг,
Етолмайман қирқ ёшимнинг зил тошида.
Учрашмаган ёшларимиз учрашди-я,
Кўзларимиз бир-бирларин тилдоши-да.
Сокин ёшим шайдоладинг, султоним-ей,
Не борлигин билмас экан қул бошида.
Куйиб-куйлаб, адо бўлсам, ёр билмасин,
Хабар топсин Муғаннийнинг йил ошида...
27 август, 1993
@muganniy_ustoz
ЎЗНИ БЕЗАБ
Ўзни безаб, юзларини гул қиладур ёр,
Бизни саҳар шохида булбул қиладур ёр.
Солди сағир кўнглима жодулари ҳайрат –
Икки илон рақсини сунбул қиладур ёр.
Лабларининг қандига ўргатса, кўнарман,
Ошиғин алдаб, яна бир йўл қиладур ёр.
Қаҳри бало лайливашим – меҳри балодур,
Гулшан аро мажнун учун чўл қиладур ёр.
Бир йўла хўб эрди куйиб кул бўла қолсам,
Ўтга тутиб нега ҳабаш – қул қиладур ёр?
Fамзаларинг оқибатин билмас эканму,
Жоним олиб, ўзларини тул қиладур ёр?!
Айни завол чоғида чорларму парийваш,
Борма, Муғанний, сени бир пул қиладур ёр.
21 сентябрь, 1993

ТУРИБДИ
Бир гўзал ўйланиб турибди,
Муаттар бўйланиб турибди.
Бу гулнинг булбулин тополмай,
Чаманлар қийналиб турибди.
Кўнгиллар муҳаббат шоҳидан
Қон билан сийланиб турибди.
Кўзимга тўтиё бир қадам,
Излари пойланиб турибди.
Қурбонлик кутарму ё санам –
Бу жоним шайланиб турибди.
Йўлимдан юролмай ёнарман,
Қалам қош ёйланиб турибди.
Кел, бирга оқайлик, Зуҳражон,
Кўз ёшим сойланиб турибди.
Муғанний қайтмас, деб ўйламанг,
Бу дунё айланиб турибди.
4 октябрь, 1993
@muganniy_ustoz
Бир гўзал ўйланиб турибди,
Муаттар бўйланиб турибди.
Бу гулнинг булбулин тополмай,
Чаманлар қийналиб турибди.
Кўнгиллар муҳаббат шоҳидан
Қон билан сийланиб турибди.
Кўзимга тўтиё бир қадам,
Излари пойланиб турибди.
Қурбонлик кутарму ё санам –
Бу жоним шайланиб турибди.
Йўлимдан юролмай ёнарман,
Қалам қош ёйланиб турибди.
Кел, бирга оқайлик, Зуҳражон,
Кўз ёшим сойланиб турибди.
Муғанний қайтмас, деб ўйламанг,
Бу дунё айланиб турибди.
4 октябрь, 1993
@muganniy_ustoz
Forwarded from Rahimjon Ali
Ассалому алайкум қадрдонлар, барчангизга кириб келган Рамазон ойи муборак бўлсин! Бу ой давомида Аллоҳ таоло жамийки гуноҳларингизни авф қилсин, қалбингиз ором олиб сакинат бўлсин. Оилангизда тотувлик ҳукм сурсин.
https://t.me/ozodqushlar_r
https://t.me/ozodqushlar_r
Forwarded from Rahimjon Ali
АЛЛАЛАРИНГ СОҒИНДИМ, ОНА…
Олам қайтди замин қаъридан,
Онагинам,бир сен қайтмадинг...
Гўдак қалбим қувонтиргани-
Чечаклардан салом айтмадинг...
Аллаларинг соғиндим, ОНА...
Хаёлимда нурли жамолинг,
Фарёдимда туганмас фироқ...
Уринтирма ўзгинангни деб,
Айтганларинг ёдимда бироқ,
Аллаларинг соғиндим, ОНА...
Қалдирғочлар сени эслашиб,
Бир зумгина қолдилар тинчиб...
Сўнг йиғлашиб, кўз ёшларини,
Кипригимга кетдилар санчиб...
Аллаларинг соғиндим, ОНА...
Соғинчимни сиғдиролмадим,
Сенга қўйган қабр тошимга...
Афсоналар рост бўлса агар,
Тушларимда қайтгил қошимга...
Аллаларинг соғиндим, ОНА...
Титратиб қўй киприкларимни,
Кўз ёшларим турса эринчак...
Тебратиб қўй хаёлларимни,
Хаёлларинг менга беланчак...
Аллаларинг соғиндим, ОНА...
Муғанний (Ғанижон Холматов)
https://t.me/ozodqushlar_r
Олам қайтди замин қаъридан,
Онагинам,бир сен қайтмадинг...
Гўдак қалбим қувонтиргани-
Чечаклардан салом айтмадинг...
Аллаларинг соғиндим, ОНА...
Хаёлимда нурли жамолинг,
Фарёдимда туганмас фироқ...
Уринтирма ўзгинангни деб,
Айтганларинг ёдимда бироқ,
Аллаларинг соғиндим, ОНА...
Қалдирғочлар сени эслашиб,
Бир зумгина қолдилар тинчиб...
Сўнг йиғлашиб, кўз ёшларини,
Кипригимга кетдилар санчиб...
Аллаларинг соғиндим, ОНА...
Соғинчимни сиғдиролмадим,
Сенга қўйган қабр тошимга...
Афсоналар рост бўлса агар,
Тушларимда қайтгил қошимга...
Аллаларинг соғиндим, ОНА...
Титратиб қўй киприкларимни,
Кўз ёшларим турса эринчак...
Тебратиб қўй хаёлларимни,
Хаёлларинг менга беланчак...
Аллаларинг соғиндим, ОНА...
Муғанний (Ғанижон Холматов)
https://t.me/ozodqushlar_r
Audio
📋 | Муғанний (Ғанижон Холматов)
🎙| Раҳимжон Али
Ⓜ️анба: @ozodqushlar_r
♻️Улашинг📲
👉 https://t.me/ozodqushlar_r
🎙| Раҳимжон Али
Ⓜ️анба: @ozodqushlar_r
♻️Улашинг📲
👉 https://t.me/ozodqushlar_r
ОЙ БОШИ
Сизга тўйлар келоди – бизга ўйлар ой боши,
Қисматимга қўл бериб, ўзим бўлай тўйбоши.
Сув йўлидан юрмагин – эзилмасин юрагинг,
Иккимизни бир кўрмай, йиғлаётир сой боши.
Сойлар сойга оқдилар, бойлар сизга боқдилар,
Нима бўлса, мен бўлай – эгилмасин бой боши.
Гадо бўлсам майлию, адо бўлсам майлию,
Манзилига етганда қайрилмасин той боши.
Сизга «ёр-ёр» айтамиз, тўлиб тўйдан қайтамиз,
Тор кўчада ётодир тўйбошининг лой боши...
Қайда ошиқ хор эмас, бизга хорлик ор эмас,
Йиғлармиди тўйингда қирқилмаса най боши?!
Гўшангада уёла, ёрга тутсанг пиёла,
Муғаннийга аталиб тўкилмасин чой боши.
14 декабрь, 1993

КЕЛМАСА
Келмаса ёр, найлайин Наврўзини,
Ҳар кўнгил топганда дилафрўзини.
Йил ўтиб-ўтмай унутганму санам,
Ўн саккиз ёшида берган сўзини.
Бул ғариб бошим қувонсин, деб эдим,
Етказиб келса чевар тагдўзини.
«Кечалар келсин»,-десам,-«ҳилват топиб»,
Ой жамолидан нетар кундузини?
Кўз ёшим ўтса йўлидан сойланиб,
Солланиб чайгаймикин қундузини?
Айдилар: «Ёрдан азимат ўлмагай!»
Ул парий суйган эмиш бир ўзини.
Ёр демиш: «Борсам, йигит қатлимдадур,
Мисли қурбонлик қилурман қўзини!»
Эл аро қўш суратинг гап ўлса, бас,
Ўйсалар ошиқ Муғанний кўзини!..
23 январь, 1994

СЕН КЕТДИНГУ...
Сен кетдингу вужудимда ёнди олов,
Дилда пинҳон қолдирганинг учқун экан...
Ойгулгинам, ортиқ мени соғинтирма,
Айрилиққа бардошлигим уч кун экан...
Висолингга, найлай, тўйиб боқолмадим,
Ўзинг ёққан ўтга сени ёқолмадим,
Сенинг билан бирга тўлиб оқолмадим,
Сайҳун сену, менинг кўнглим Жайҳун экан...
Оқшомлари эслаб берган дил сўзларинг,
Самолардан сўроғлайман юлдузларинг,
Оймоможон олганмиди ой юзларинг,
Ошиқ кўнглим ойдин тунга мафтун экан.
Ҳар оҳимдан мингта ошиқ пайдо бўлсин,
Ҳар ошиғинг сенга мендек шайдо бўлсин,
Бу оламда ҳар гўзал қиз Лайло бўлсин,
Ошиқларнинг ҳаммаси тенг Мажнун экан...
Юраккинам, қийналсанг ҳам, зорланмагин,
Ойгулжоннинг ўйларига торланмагин,
Ўттиз ёшли муҳаббатдан орланмагин,
Ҳар кўнгил ҳам бир кўнгилга мафтун экан...
Муғанний
30 июль, 1983

ИЛК ҚЎШИҚЛАР
ОНА МАДҲИ
Онани ҳурмат қилинг, кўнглида ғам бўлмасин,
Қалбига ғашлик тушиб, кўзлари нам бўлмасин.
Расвои олам бўлиб, ҳижол ўтига ёқманг,
Жондан азиз бошлари эл аро хам бўлмасин.
Онани ўзга билиб, ҳеч қачон сир сақламанг,
Оқибат бир кун келиб, она мулзам бўлмасин.
Бир гўзалнинг ишқини кўрмангиз ундан баланд,
Оналик меҳри кетиб, ёрга маҳрам бўлмасин.
Онани ҳурмат қилинг – кимса йўқ ундан улуғ,
Ҳаққига айланг дуо: "Бир умр кам бўлмасин!"
1965

ЎШ ТОҒИДАН
Шилдир-шилдир сув оқади Ўш тоғидан,
Кўринади кўзга яқин-йироғидан.
Меҳмон бўлиб келган эдим, шайдо бўлдим,
Ўшлик қизнинг ичиб севги булоғидан.
"Учрашувга келгин, - дедим, - тоғ бағрига",
Ёр келди-ю, аммо бахтим доғли экан.
Келган экан юрагимга ўт қўйгани -
Севганимнинг, найлай, боши боғли экан.
Куйлай-куйлай қайтар бўлдим армон билан,
Қалбим қолди Ўшнинг сўлим тоғларида.
Меҳмон бўлиб борсин, айтинг, ўшал қизга,
Мен кутаман гўзал Тошкент боғларида.

МУНОЖОТНИ ТИНГЛАБ...
(Нечун тилкалайсан бағримни оҳанг?.. А.Орипов)
Дилрабо куймисан ё ғазалмисан,
Ногоҳ хаёлимни тилдинг, Муножот?
Ошиқ тақдиримда сен азалмисан,
Нечук ошуфтаҳол қилдинг, Муножот?
Гоҳ ҳижрон дардининг ёлғиз давоси,
Гоҳ висол онларин ширин сабоси,
Гоҳ мискин қалбимнинг мунгли навоси,
Мунчалар хаёлга толдинг, Муножот?
Сен куйдан яралган ғам, ноламисан,
Кўз ёшдан қуйилган шалоламисан,
Ёки севги билмас ёш боламисан,
Билмай ишқим гулин юлдинг, Муножот?
Ё золим ҳофизга тутқунмисан сен,
Бўсадан сачраган учқунмисан сен,
Ҳар қайси кўнгилга мумкинмисан сен,
Кўнглимдан не ўтса, билдинг, Муножот?
Сен жавобсиз мангу савол экансан...
Шоирга бир ширин хаёл экансан...
Ошиққа бир дамли висол экансан...
Бир томчи ёш бўлиб қолдинг, Муножот!

МУҲАББАТСАН...
(Кўмилганман сенинг қалбингга... А.Орипов)
Қайтмас ёшлик осмонида олис юлдузсан,
Пешонамда ҳижрон дарди қолдирган изсан,
Сўрмай кириб вужудимга, кетдинг сўрмасдан,
Ҳанузгача ўн саккиздан ошмаган қизсан.
Мен сени биламан, сен – Муҳаббатсан!
Ўн саккизда алдаб кетдинг йигит бошимни,
Яна ёрга ёмонлабсан ўттиз ёшимни...
Ўз ёримга қўйиб мени ўлан айткизиб,
Айт, қайларга олиб кетдинг қалам қошимни?..
Мен сени биламан, сен – Муҳаббатсан!
Сочларимнинг оқи, билсанг, сенинг сабрингдир...
Ёдимдасан – қалбим ҳануз сенинг қалбингдир...
Қалам қошлар, майли, келсин оққуш қош бўлиб,
Ёлғиз келсанг, билгин – қалбим сенинг қабрингдир...
Мен қайдан билайин, сен – Муҳаббатсан?

Роббим!
Бойларинг ифторда бўкишар,
Азадор белини букишар.
Муллалар ҳар жойда ҳозирдир,
Каломинг мозорда ўқишар.
Роббим!
Икки ўртоқ билиндик,
Иймон билан тўлиндик.
Тўрт мачитга етишмай,
Яримтадан бўлиндик.
Роббим! Менга бу тонг отмайди,
Биров зорга сотмайди.
Томоғимдан томчи сув,
Рухсати йўқ ўтмайди.
Роббим!
Гуноҳи кўп ғариб бошимнинг,
Гувоҳи кўп ичган ошимнинг.
Ғийбатларнинг мазаси роҳат,
Гўшти ширин қариндошимнинг.
“Қазо қасидаси” китобидан
PS: Китобга олдиндан буюртма оламиз.
https://t.me/ozodqushlar_r
Бойларинг ифторда бўкишар,
Азадор белини букишар.
Муллалар ҳар жойда ҳозирдир,
Каломинг мозорда ўқишар.
Роббим!
Икки ўртоқ билиндик,
Иймон билан тўлиндик.
Тўрт мачитга етишмай,
Яримтадан бўлиндик.
Роббим! Менга бу тонг отмайди,
Биров зорга сотмайди.
Томоғимдан томчи сув,
Рухсати йўқ ўтмайди.
Роббим!
Гуноҳи кўп ғариб бошимнинг,
Гувоҳи кўп ичган ошимнинг.
Ғийбатларнинг мазаси роҳат,
Гўшти ширин қариндошимнинг.
“Қазо қасидаси” китобидан
PS: Китобга олдиндан буюртма оламиз.
https://t.me/ozodqushlar_r