Mubaşşir Ahmad
73.8K subscribers
8.13K photos
1.76K videos
11 files
5.24K links
Ушбу каналда "Azon Global" Медиа лойиҳалари асосчиси, "Ўрта Осиё халқлари Азон вақфи" васийлар кенгаши раиси шайх Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.
Download Telegram
Turkiya hukumati Mabashshir Ahmad domlani Turkiyadagi boshqa oʻzbek siyosiy qochqinlari singari Oʻzbekistonga topshirmasligi kerak, agar topshirmagan boʻlsa. Va men koʻpchilik turkiyaliklar va oʻzbek jamoatchiligi faollari qatorida Turkiya hukumatini shunga chaqiraman.

Oʻzbekistonga topshirilgan boʻlsa va domla allaqachon Toshkentda boʻlsa, unda u kishiga Allohdan ofiyat soʻrayman hamda mamlakatimiz hukumatini masalaga adolat bilan yondashishga chaqiraman.

Har holda, domla Oʻzbekistondagi siyosiy tartib va hukumat faoliyatiga bevosita yoxud bilvosita zid harakat qilmagan, shunday mazmunda bayonot bermagan.

Jurnalist, Tolib Komiljon Rahmat

#turkiye, #mubashshirahmad, #oʻzbekiston

@MubashshirAhmad
Замонамизнинг етук олимларидан Мубашшир Аҳмаднинг Туркиядан чиқариб юборилиши Туркия шаъни учун яхши иш бўлмабди!

Энди Ўзбекистон томони Мубашшир домлага унинг ва Янги Ўзбекистоннинг шаънига лойиқ тарзда муомала қилади деб умид этаман.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси масала чигаллашмасидан тез орага тушиб, Мубашшир Аҳмадни меҳрибон қаноти остига олса, нур устига нур бўларди.

Домладан халқимизга ва ватанимизга ҳали кўп фойдалар келади деб ишонаман.

Ёзувчи, адиб Устоз Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

@MubashshirAhmad
Ўйлаб қарасам, Mubashshir Ahmad домла ҳақида қандайдир тавсифномага ҳожат йўқ экан. Домланинг тарафи, бутун мақсади, нияти, ҳаракатлари доим очиқ-ойдин кўриниб, билиниб турар эди. Ҳар қандай дардлари бўлса, очиқ айтиб келдилар.

Ҳар қандай фаолиятлари бўлса, хоҳ Ватанда бўлсин, хоҳ ташқарида, очиқ юритдилар.
Кўп синов кўрдилар лекин бировни айбламадилар, одамларни қайрамадилар, кимларнидир сўкиб лаънатламадилар.

Дилидаги тилида бўлган мўътадил манҳажли, бағрикенг, муросали, етук бир мутахассис — олим бўлса, домладек бўлар.

Аниқки, бу каби ёндошувдан домла ҳеч нарса йўқотмайдилар.
Йўқотган миллатимиз бўлади, Ватанимиз бўлади!..

Латиф Роббимиз тез фурсатда нажот берсин!

Ikrom Sharif

@MubashshirAhmad
Forwarded from Toshkandi
Мубашшир Аҳмаднинг қамалиши янгилик эмас. Бу тарихнинг такрорланишидир.

Ўзининг “Ал жомеъ ас-Саҳиҳ” ҳадислар тўпламининг муаллифи, ҳадисшуносликда инқилоб қилган Имом ал-Бухорий ислом дунёсидаги энг буюк муҳаддислар ичида етакчи ўринни эгаллайди.

Аммо бутун дунёга кенг танилган “1-рақамли” муҳаддис аллома ҳам ўзи туғилиб ўсган Бухоро шаҳридан Бухоро амири Халид ибн Ахмад аз-Зухли ва унинг сарой муллалари томонидан тақиб қилинган, қувилган ва сиқиб чиқарилган. Фақат зиндонга қамал қилинишига ҳалқ кўтарилиб қўймаган.

XII асрда яшаган Аҳмад Яссавий ҳам очиқчачсига таъқиб қилинмаган бўлса ҳам, лекин унинг фаолияти доимий назорат, шубҳа ва босим остида бўлган.

ХХ аср бошларида бизнинг ўлкаларда жадидлар пайдо бўлишди. Улар халқ уйғониши учун кўп ҳаракат қилишди. Мактаблар очишди, китобларни нашр қилишди, газета ва журналлар чиқаришди, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишди, илм ва маърифатни кенг тарқатишга уринишди. Улар ўз халқини жаҳолат зулматидан чиқариш учун кўп ҳаракат қилишди.

Аммо бу ҳаракат ҳукмрон Совет тузумига ёқмади. Натижада 1930-йилларга келиб, жадидлар “миллатчи”, “панисломчи”, “туркчи”, “халқ душмани” каби туҳматлар билан жиноий ишларда айбланиб қамоққа ташланди, сўроқ қилинди ва айримлари шафқатсизлик билан қатл этилди.

Уларни сотган, қамаган, қамоқда эса қийнаган ва кейинчалик уларни қатл қилганлар ҳам кўп ҳолларда руслар эмас, балки ўзимизнинг совет тузумига хизмат қилган ватандошларимиз бўлган.

Оққан сувнинг қадри йўқ деганидек, вақт ўтиб юқорида номи келтирилган мутафаккир инсонлар тарихимизда катта мерос ва из қолдирган миллатимизнинг ёрқин намоёндалари бўлиб танилишди ва уларга бугун биз ҳурмат-эҳтиром кўрсатамиз, мактабдан бошлаб уларнинг ижод, фаолият ва қилган хизматларини фарзандларимизга ўргатамиз, уларга бағишлаб масжидлар, мадрасалар ва илмий марказлар қурамиз, улар ҳақида китоблар чоп этамиз, кинофильмлар оламиз.

Мубашшир Аҳмадга ўхшаган ватанпарвар инсонларни ҳам кўп йиллар ўтиб бизнинг набираларимиз тарих китобларида улар ва улар қилган ишлар ҳақида ўрганишади, уларни хотирлаблаб китоблар ёзишади, кутубхона ва илмий марказлар очишади.

Биз ҳар сафар буюкларни йўқ қиламиз. Кейин эса уларга ҳайкал қўямиз.

@alitoshkandi
Ўнлаб фаоллар, миллат фидойиларини шу эътиборсизлигимиз, калтабинлигимиз деб йўқотдик.

Бугун ҳам яна шундай синов олдидамиз ва афсуски ҳали ҳам аввалги хатолардан хулоса чиқарганимиз йўқ.
Бир кун ўтмасдан яна ҳамма еган овқати, ҳаётидаги кулгили воқеалар ҳақида гапиришни бошлади.

Офат пайтида рақс тушаётган девонадекмиз. Бир деганда бизнинг бошимизга ҳам бу офат етишини кўриб туриб, парвойимиз фалак.

Унутмайлик, устоз Мубашшир Аҳмаднинг бошларига етадиган мусибат (Аллоҳ сақласин) миллат сифатида бизга ўқилган жаноза бўлади!

#mavzuni_unuttirmang
#freemubashshirahmad #mubashshir_ahmadga_ozodlik

Ижтимоий тармоқлардан

@MubashshirAhmad
ДИН ШУНАҚА ХАВФЛИМИ?!

60- 70 йил ўртача умри дунё билан боғлиқ, ўлганидан кейин оламлар Эгасига милярд-милярд йил, яъни 60 окталон йил ёки 70 дециллион йил динидан сўраладиган инсонга дин шунчалик хавфлими?!

Ҳанафий амал мазҳаби, мотуридий эътиқод мазҳабига амал қилувчи мўътадил олим Мубашшир Аҳмад бирорта зарарли мақола ёзганини билмайман! Очликдан ёки бомбадан ўлаётган Ғазодаги болалар ҳақида ёзиш жиноятми?!

Афсуски мусулмон ўлкасидаги қонун – жиноят кодекси таҳрирга муҳтож!

Мубашшир Аҳмадга жиноят кодексининг 244-моддаси бир неча бандлари, жумладан “Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш” билан жиноят иши қўзғатилибди.

Дин одами бўлганидан кейин дин ҳақида гапиради-да. Биолог ёки шифокор бўлганида эди углевод, аминокислоталар ҳақида гапирарди.

Мусиқашунос бўлганида эди шошмақомнинг бузрук, рост, дугоҳ, сегоҳ куйлари ҳақида гапирарди. Маъданшунос бўлганида уран, феруза, тоғ-кон маъданлари ҳақида...

э шу-да диний мадрасани битирган, бутун умри, бутун ҳаёти дин билан боғлиқ одам динни гапирмай ширвоз қўзи ё қоракўл терисини гапирармиди?! Шу маънода жиноят кодексининг ушбу моддалари таҳрирга муҳтож!

Дунёда давлатимиз ўз нуфузига, обрўсига эга бўлиш учун ҳаракат қилмоқда. Шундай вақтда мустақил Ўзбекистон имижини пастлатиш кимларгадир керак шекилли.

Тўғрисини айтсам, одамгарчилик у ёқда турсин, одам сиёғидан чиқиб кетдик...

Шукур Жаббор, журналист

@MubashshirAhmad
🔹 Устоз Мубашшир Аҳмад ҳибсда. Аслида нима бўлди?

“Азон” лойиҳалари бош директори Нуъмон Абдулмажиднинг расмий баёноти

Жонли эфир 👉 https://youtube.com/live/qH98CJfUpp4

©️Azon Global
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СИДҚ

Содиқлик ўта фазилатли сифатлардан биридир. Ҳатто бутун тасаввуф шу сифат устига қурилган десак бўлади.

Инсоннинг қалби унинг сўзини тасдиқласа, унинг сўзи амалини тасдиқласа, амали эса қалбини тасдиқласа, яъни ҳаммаси бир-бирига мос бўлса, бу сидқнинг битта кўринишидир.

Ижтимоий тармоқларда жуда кўп инсонлар устоз Мубашшир Аҳмад ҳақларида яхши гувоҳликлар беришди. Жумладан, унинг мўътадил қарашдаги диний уламо эканлиги, радикализмдан, давлат ва халқ ўртасига адоват тушадиган ҳар қандай бузуқ ишлардан узоқда бўлганликлари ва шунга тарғиб қилганликларини ёзишмоқда.

Иккинчи томондан эса, ижтимоий тармоқда ўзларини устоз Мубашшир Аҳмадга ҳамфикр, шогирд, мурид деб билган кишилар эса бунинг зиддини қилмоқдалар.

Қандай қилиб ўзини мўътадил, муросагўй, тараққийпарвар устознинг шогирдиман, деб туриб, ушбу йўлга умуман тесакари ишни қилиш мумкин?!

Қандай қилиб "Мана, домланинг шогирдлари ғирт радикал, гап тушунмас, фаҳм-фаросатсиз. Мана шуни ўргатяпти-да" дейилишига сабаб бўлмоқчисиз?

Сидқ ўта фазилатли сифатлардан биридир. "Устоз Мубашшир Аҳмад  зиёли, мўтадил аҳли илм. У киши фақат бизга яхшиликни, эс-хушни, фаҳм-фаросатни ўргатган" деб гувоҳлик бераётган бўлсангиз, қилаётган ишларингиз ҳам, ёзаётган постларингиз ҳам шуни тасдиқласин.

Сўзингизга содиқ бўлинг. Ҳис-ҳаяжонга берилманг ва ҳис-ҳаяжонга берилишингизни кутиб турганларнинг иғвосига учманг.

Қуйидаги тасдиқланмаган хабарларни тарқатиш ҳам ана шундай масъулиятсизликка яққол мисолдир.
Forwarded from Muhammad Temur A'zam
Мубашшир Аҳмад домланинг адвокатлари билан гаплашдик.

У кишининг айтишича, тармоқда домланинг ҳаётий таҳликаси билан боғлиқ хабарлар ёлғон.

Дуода бўлган барчага раҳмат.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ustoz Mubashshir Ahmadning Mezana xalqaro ilmlar akademiyasi talabalariga nasihati...

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Давлатимга, ватанимга, халқимга қора чапланмасин!"

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Норасмий фаолият олиб бормадим

@MubashshirAhmad
Маҳбусликнинг 5-куни

Бугун, 2025 йил, 15 май, пайшанба.

Кеча 14 май, чоршанба куни кечки пайт Устознинг яқинларига “ичкаридан” хабар берилишича, давлат адвокат тайинлаган. Ўша адвокат, имкони бўлса, яқинлари билан учрашув ташкил қилишини билдирган. Аммо бугун адвокат учрашувнинг иложи бўлмаганини айтган ва Устознинг саломатликлари қониқарли аҳволдалиги, дорилари ҳам ҳозирча етарли эканини айтиш билан чекланган.

Ҳолбуки, икки ваколатли адвокатлари бир неча кундан буён Устоз билан кўриша олмаяпти, ҳатто айнан қаерда сақланаётгани ҳақидаги ҳуқуқ-тартибот идораларига берган сўровлари ҳам жавобсиз қолмоқда.
Бундай қонунсизлик ҳолати Устоз Мубашшир Аҳмаднинг оиласи, яқинлари ва кенг жамоатчиликни ҳақли равишда хавотирга туширмоқда ва ижтимоий тармоқларда ҳар хил тасдиқланмаган хабарларнинг урчишига сабаб бўлмоқда.

©️Azon Global
Мубашшир Ахмадни Ўзбекистон халқига, ватанга бирор бир шаклда ёмонлик қилгани ва истаганини кўрмаганман. Аксинча уларнинг мамлакат ёшларини илмли, зиёли, миллий қадрият ва аҳлоқ мезонлари асосида тарбия топишлари учун жон куйдиргани, бу борада юқори идоралар, парламентга қадар мурожаат қилганига гувоҳ бўлганман.

Мубашшир Ахмад ҳам миллий, ҳам диний ҳам дунёвий мезонларга мос замонавий демократик ватанпарвар шахслардан бири.

Бугун унинг атрофида бўлаётган ишлар Сталин қатағони давридагидек "истасалар йўлда турган симёғочданам айб топишга уста" ёвуз НКВДчиларнинг усулларини эслатмоқда.

Марказий Осиё, туронлик зиёлилар бошига қирғин келтирган НКВДчиларнинг ҳақиқий меросхўрлари орамизда ҳамон яшаб келаётгани ҳақиқий фожиамиз.

Умид қиламизки, кимдир бу бўлаётган адолатсизликларга чек қўяди. Соғлом фикр қайтади ва эркин фикрли, жамиятни манқуртлаштиришга қарши турганларни ёмонотлиқ қилиш, қамаш, йўқ қилиш кампанияси ҳам тўхтайди.

©️Расул Кушербаев

@MubashshirAhmad
Мубашшир Аҳмаднинг иши жиддийлашиб кетаётганга ўхшайди. Илк эшитганимда фаолиятини чеклаш учун ваъдасини олиб, енгил пўписа билан қўйиб юборишса керак деб ўйлаган эдим. Ўзбекистонга олиб қочиб келишларидан кўзлаган асосий мақсадлари Туркияда Мубашшир домла юритаётган барча ишларни бошсиз қолдириш ва шу йўл билан унинг лойиҳаларини тарқатиб юборишдир, холос, деб хаёл қилган эдим. Қўйилаётган айбларга ва кўрсатилаётган муомалаларга боқсам, кучишлатар идораларнинг нияти ёмонга ўхшайди. Оллоҳ сақласин.
Эй Давлатим! Эй ДХХ! Эй ИИВ! Мубашшир Аҳмад каби илм аҳлларининг жойи қамоқ эмас! Бундай инсонлар хўрланишга эмас, кўзга суртишга лойиқдир! Қамамайлик, қадрига етайлик! Сизлар бугунларингни ўйлаётган бўлсаларинг, Мубашшир Аҳмад ва у каби зиёлилар Ватаннинг эртасини ўйлайди, эртаси учун ишлайди, келажакни яратади!
Оллоҳ кўрсатмасин, агар "ичкари"да Мубашшир домлага бир нарса бўладиган бўлса, Янги Ўзбекистоннинг ҳам, давлатимизнинг ҳам юзига ўчмас доғ тушади, билиб қўйинглар!