Mubaşşir Ahmad
75.2K subscribers
8.1K photos
1.75K videos
11 files
5.23K links
Ушбу каналда "Azon Global" Медиа лойиҳалари асосчиси, "Ўрта Осиё халқлари Азон вақфи" васийлар кенгаши раиси шайх Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мубашшир Аҳмад иши: зиёлилар нима дейди?

©️Azon Global
Forwarded from Abdulvohid Zabihulloh
Мубашшир Аҳмад домла қамоққа олиниб, Ички ишлар вазирлигимиз у кишининг ишини ўз зимммасига олганини очиқлаганига 8 кун бўлди.
Биз давлатимиз томонидан давлатимиз, мустақиллигимиз ва динимиз учун қайғурувчи ватандош тўғрисида қонунан бериладиган эътироз ва баёнотларни кутяпмиз.

Мана шундай вазиятлардан Мубашшир Аҳмад домладек умрини миллат келажаги учун қайғуриш билан ўтказиб, амалиётда бир қадам ҳам ортда қолмаган закий инсон яхшилик билан чиқмаса, биздан "кимсан?" деб сўралган пайтда "ўзбекман" дея оламизми? Бугунги хавотир мана шунинг хавотири эмасми?

Ҳар томонлама давлатимга узр қидираман деб юракларим эзилиб кетди. Бизга ҳам у томондан бирор муносиб жавоб бўладими?

#MUBASHSHIRAHMAD_QAYERDA

#WHEREISMUBASHSHIRAHMAD
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жамоатчилик_фикри

Расул Кушербаев: Мубашшир Аҳмад қандай инсон ва қонунан қандай муносабат кўриши керак?

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жамоатчилик_фикри

Муҳаммад Шакур: бундай инсонлар давлатимиз учун керак.

@MubashshirAhmad
Жиноят кодексининг 159- ҳамда 244-моддалари Ислом Каримов даврида ялпи қатағонга олиб келган эди. Халқимизнинг бир қисми эски иқтидорни агар золим деяётган бўлса, айни шу моддалар орқали қилинган зулм учун эди. Қанчадан-қанча айбсиз-гуноҳсиз йигит-қизимиз мана шу икки модданинг шафқатсиз қиличи қурбони бўлиб кетди.

Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганида биринчилардан бўлиб қилган хайрли иши -- "қора рўйхат"ларни йўқотди ва 159-моддани амалдан тўхтатди!
Аммо... нимагадир 244-модда ҳамон фаол қўллаб келинмоқда. Интернет асрида, ижтимоий тармоқлар тобора ривож топаётган замонда бу ёвуз модданинг амалда қолиши кўп ёшлар жувонмарг бўлиб кетишига сабаб бўлмоқда. Бўлар-бўлмас ишларни, арзир-арзимас ҳолатларни бу моддалар билан айблаш имкони бор. Кимдир билмай нашид эшитиб қўйса ҳам, кимдир кимгадир бирон нарсани юборса ҳам дарров шу модда улар устига қилич яланғочлаб келяпти.

Энди ватанимизнинг етук Ислом олими Мубашшир Аҳмад бўйнига ҳам шу 244-модда илинди! Яхшимас! Яхшимас! Яхшимас!
Ким-ким, Мубашшир Аҳмад бу моддага лойиқ иш қилмаганини бутун фикрли инсонлар билади.
Эй ҳуқуқ идоралари! Нима ишга қўл урганларингни билинглар! Ҳозир ҳам, келажак ҳам сизларни кечирмайди! Ҳали ҳам бўлса, ниятларингдан қайтинглар! Қарорни ўзгартиринглар!
Олий ҳокимият ва шахсан Президентдан илтимосим: Мубашшир Аҳмаддай олим йигит миллатнинг бойлигидир, уни қамаш эмас кўзимизнинг қорачўғини асрагандек асрашимиз, илмидан, тажрибаларидан насиҳатларидан фойдаланишимиз керак. Агар кимлардир қанақадир ғаразлар билан уни жамиятдан узишни ихтиёр қилган бўлса, Сиз аралашиб бу ёмон ниятнинг олдини олишингиз сиёсий ва инсоний мавқеингизга ярашиқли иш бўлган бўларди. Бугун халқимиз Сиздан шуни кутмоқда.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон,
ёзувчи.
2025 йил майининг 18-куни.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жамоатчилик_фикри

Ҳидаятулла Ҳабибов: Мубашшир Аҳмадга озодлик!


@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жамоатчилик_фикри

Журналист Муҳаммад Темур Аъзам ва ижтимоий фаол Умид Жўра: Мубашшир Аҳмад домла мўътадил фаолият эгаси.

@MubashshirAhmad
#жамоатчилик_фикри

Ҳуқуқшунос Жамшид Усманов: гумонланувчи сифатида Мубашшир Аҳмад домланинг ижтимоий мақомини ва саломатлигини асраш учун қамоқдан бошқа эҳтиёт чоралари қўлланилиши мумкин.

@MubashshirAhmad
Channel photo updated
#жамоатчилик_фикри

#Мубашшир_Аҳмадга_озодлик

Мубашшир Аҳмаднинг қўлга олиниши жамиятимизда энг камида уч хил муносабатни туғдирди:
1. Мубашшир Аҳмад тақдирига бефарқ бўлмасдан уни ҳимоя қилиб чиқаётганлар.
2. Тўғри қилди деб давлатнинг ёнини олаётганлар.
3. Ҳар доимгидек, можарони бир четда томоша қилиб турганлар.
Ҳозир 2-тоифа ҳақида гапирмоқчиман.

Кечаги мақоламга бир обуначим муносабат билдириб:
"Бу ишда давлатни тўлиқ қўллаб қувватлайман. Қонунлар ҳаммага баробар... домла ҳақли тарзда ушланди", дебдилар.
Бу ва шунга ўхшаш гапларга умумлашма бир ойдинлик киритиб қўймасак бўлмайди.

Биринчидан, давлат ҳақсиз бир иш содир этган бўлиб туюлса, уни айтиш давлатга қарши чиқиш эмас, балки уни ҳушёрликка чақиришдир.
Иккинчидан, давлат бошимиз устидаги тождир. Аммо унинг ҳамма иши ҳам тўғри бўлавермайди.
Учинчидан, давлат халқдан устун эмас, халқдан ваколат олиб унга ётиб олиб хизмат қиладиган муассасадир! Бинобарин, вазифасида ҳақдан оғса, уни ўнглаш ва насиҳат қилиш, ҳатто талаб этиш халқнинг ҳаққи ва бурчидир. Индамаслик қинғирлигига шерик бўлиш билан тенг. Халқ тергаб турмаса, ҳар қандай давлат тепасидаги одамлар ҳаддидан ошади ва қонун чегараларидан чиқиб, зулм йўлига тушиб олиши мумкин.
Қолаверса... кичик бир эслатма:

Бундан юз йил бурун 22 - 37-йиллар давлат миллат гулларини қатағон қилди -- қамади, отди, осди, сургун қилди. Қалб кўзи кўр тоифа кўчада митинглар қилиб: "Давлат тўғри қиляпти! Булар халқ душмани!" деб оғзини йиртиб бақирди. Орадан бор-йўғи 18 йил ўтиб, 1956 йили у зиёлилар бари оқланди! Давлат қотил, улар қаҳрамон бўлиб чиқди! Яъни, айбини давлатнинг ўзи тан олди!
Шунақа -- давлат деганимиз чопонини тез-тез ўзгартириб туради, ҳақиқат эса ўзгармасдир!

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон,
ёзувчи.
2025 йил майининг 19-куни.


@MubashshirAhmad
#жамоатчилик_фикри

Домла нафақат дин олими эдилар, балки дунёвий олим ҳам эрдилар. Презилент академиясида ўтказилган Ўзбекистон буюк келажак форумида у кишини кўрганман. Ҳеч бир дунёвий муҳим тадбирлар у кишини назаридан четда қолмас эди

Равшан Ашир

@MubashshirAhmad
#жамоатчилик_фикри

Мубашшир Аҳмад домлани ушлаб келиб, қамабсилар. Хўп, унга ўзи истаган адвокатни ёллаш имкони берилдими?

Қаерда сақланаётгани нега оиласидан сир сақланмоқда?

Қонунчилик бўйича гумонланувчи суд хукми билан айбдор деб топилмагунча айбсиз ҳисобланади.

Айбсизлик презумпсиясига амал қилинаяпдими?

Сиёсий диний таъқиблар борган сари давлатнинг ташқи имижига соя солаётганини маъсуллар ўйлашаяпдими?

Олимжон Акрам

#Мубашшир_Аҳмадга_Озодлик!!!

@MubashshirAhmad
#BBCUzbek
O‘zbekiston, Mubashshir Ahmad ishi: qonun, so‘z erkinligi va qonunni oyoqosti qilish

Ayrim huquqshunoslarga ko‘ra, Mubashshir Ahmad taxallusi bilan tanilgan diniy ulamo Alisher Tursunovga qarshi qo‘zg‘atilgan jinoyat ishini tergov qilayotgan organ xodimlarining O‘zbekiston Konstitutsiyasi va qonunchilik talablarini buzayotganlari aniqlandi.
https://www.bbc.com/uzbek/articles/cy4kvw20k39o/lat
#жамоатчилик_фикри

4-5 йил бурун Мубашшир домла билан бир муддат бирга ишладик. Домла ишхонага ҳар келганида янги ташаббус билан келади.
– Битта зўр идеа бор, – дейди. – “Энг сара 100 та китоб” деган рукнда 100 та адабий китоб нашр қилмаймизми?
Соатлаб шу 100 та китоб ҳақида гаплашиб қоламиз. Уни қандай чоп қилиш, ўқувчиларга қандай етказиш ва ҳокоза... Орадан 2-3 кун ўтиб, яна бир янгилик билан келади.
– Эллик томлик “Фиқҳ энциклопедияси”ни бошлаймиз, – дейди. – Бу жуда катта иш, халқимиз учун жуда муҳим! Агар уддаласак, биздан садақи жория бўлиб қолади.
Кейинги ҳафта яна бир таклиф...
Ҳаётнинг аччиқ истеҳзосини қаранг, умрини, ҳаётини фақат илмга, ибодатга, миллатга бағишлаб юрган бир одам... келажак душмани эмиш. “Сув келтирган киму, кўза синдираётганлар ким?” деб сўрайдиган одам йўқ! Аммо унутманг, сўрайдиган Эгамиз бор! Бу саволлар ҳали ўртага чиқади. Мисқолчалик ёмонлик ҳам жазосиз қолмайди. Бу Унинг ваъдаси!

Алишер Назар, ношир, жамият фаоли

@MubashshirAhmad
Мубашшир Аҳмад – олимнинг машаққатли йўли

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/b2XGFqQjC7o

©️Azon Global
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мубашшир Аҳмад – олимнинг машаққатли йўли

@Azon_Global
Адвокат Абдулвоҳид Якубов ака Мубашшир Аҳмад домлага қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллангани юзасидан муносабат билдирибдилар.

“Мубашшир Аҳмад домлани озодликка чиқариш лозим.

Унга нисбатан ЖКнинг 244-моддаларидаги айбларни тергов идораси исботлаб бериши учун домлани қамоқда ушлаш зарур эмас, деб ҳисоблайман. Бошқа енгилроқ эҳтиёт чораси қўллаган ҳолда тергов ишларини юритиш мумкин.

Чунки айби бўлса, уни исботлаш жараёни асосан ижтимоий тармоқда эълон қилинган материалларни экспертиза қилиш орқали амалга оширилади. Домла қайсидир далилларни йўқ қила олмайди, чунки ҳаммасидан нусха олиб бўлгансизлар. Ҳар бир ҳаракат эса виртуал оламда из қолдиради ва буни мутахассисларингиз осон усулда исботлай олади.

Домла қочиб ҳам кета олмайди, чунки паспортсиз чегарадан чиқолмайди. Ҳеч бўлмаса уй қамоғи қўллаш мумкин, доимий назорат остида, бемалол ушлаб тура оласизлар.

Домла ҳар бир гапида Ўзбекистонга ва давлатимизга содиқлигини баён қилиб келган. Давлатимизга қарши гап айтмаган, айрим давлат идораларини сўз эркинлиги доирасида танқид қилган бўлиши мумкин. Бу унинг Конституцияда мустаҳкамланган хуқуқуқи бўлиб, домладан кўра қаттиқроқ гапирадиган ва танқид қиладиган кўплаб шахслар бор. Ва танқид қилиш ҳам ҳар бир фуқаронинг Конституциядаги ҳуқуқи-ку.

Қисқаси, сўз ва фикр эркинлиги билан боғлиқ айбловларингизда дарров қамоқ чорасини қўллайвериш янги Ўзбекистоннинг амалга ошираётган эркинлик ва ошкоралик сиёсатига ҳам зид. Домла одам ўлдирмади, террористик акт содир қилмади, бюджет маблағларини млрд сўмлаб ўғриламади, млн долларлаб пора олмади ва ҳоказл. Ватани, дини ва миллатини қаттиқ севди холос.

Домлани озод қилинглар, илтимос сизлардан. Зотан, ўта озайиб бораётган ҳурмат ва ишончни йўқотиб қўясизлар, шунча амалга оширилган ислоҳотларни аҳамиятини пасайтириб қўясизлар акс ҳолда”.

@MubashshirAhmad
Azon Global Расмий маълумоти

Мубашшир Аҳмад домла Давлат хавфсизлик хизмати марказий тергов ҳибсхонаси (Гвардейский)да сақланаётгани аниқланди. Бугун, 2025 йилинг 20 май, сешанба куни унга фақат бир нафар яқини (укаси) билан кўришишга рухсат берилган. Укасининг гувоҳлик беришича, устоз Мубашшир Аҳмад терговчи ва бошқа мутасаддиларнинг муомаласидан шикоят қилмаганлар ва ўзларини қўллаб, дуолар қилиб турган барча-барча инсонлардан миннатдор эканларини билдирганлар.

Батафсил: https://azon.global/4050

©️Azon Global
Channel photo updated