"Botanika baģı" MPJ jaslar jetekshisi Mirzabaev Aybek
194 subscribers
485 photos
182 videos
15 files
518 links
Bul kanal Botanika baģı aymaģındaģı jaslar ushın ashılģan. Bul kanalda jañalıqlar, xabar hàm daģazalar jarıtıladı. Sorawlar bolsa +998913713992 nomerine qoñıraw qılıñ
Download Telegram
#Диққат_танлов

🇺🇿 Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

Имтиҳонда барча иштирок этиши мумкин.

📝 Танловда иштирок этиш учун 8-dekabr.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтилади (15 ноябрдан 25 ноябрь 23:59 гача).

🔰 Танлов қуйидаги 2 босқичда 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади:

1️⃣-босқич – тест синовлари:

▫️ умумтаълим мактаб, академик лицей ва техникум ўқувчилари учун – 26 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ ҳуқуқшунослар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича ўқиётган талабалар учун – 27 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
▫️ бошқа барча фуқаролар учун – 28 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;

2️⃣-босқич – суҳбат.

➡️ Тест синовида 8-dekabr.adliya.uz сайти орқали онлайн тарзда иштирок этилади.

☑️ Тест синови 20 та тест саволи ва 1 та ижодий саволдан иборат. Тест саволларига энг қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 30 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга жавоблари кўриб чиқилади.

Баҳолаш натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчи кейинги босқичга ўтади.

Иккинчи босқич (суҳбат) 8 декабрь – Конституция байрами арафасида ташкил этилади.

🖥 Суҳбат жараёнлари онлайн трансляция қилинади.

🎁 Ғолиблар диплом ва қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:

▫️1-ўрин – ноутбук;
▫️2-ўрин – телевизор;
▫️3-ўрин – микротўлқинли печ.

⚠️ Танловда фақат битта аккаунтдан иштирок этишга рухсат этилади.

❗️Иштирокчи кейинги босқичга ўтиш вақтида турли аккаунтлардан қатнашган ҳолатлар аниқланган тақдирда, натижасидан қатъи назар, имтиҳондан четлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
‼️Ўзбекистонда ҳам теракт режалаштирилган
😨

2022 йили бир гуруҳ ёшлар Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва аэропортда теракт уюштиришни режалаштиришган экан. Портловчи мослама ясашга ИНҲА университетининг талабаси ҳам жалб қилинган.

Канал манзили 👉🏻@OPER_UZ