Молиявий саводхонлик | Пулга қараш
11K subscribers
1.17K photos
26 videos
5 files
307 links
📢 Moliyaviy yangiliklar, tahlillar va bank olamidan sharhlar. Pul bilan bog‘liq oqilona qarorlar qabul qilishda yordam beramiz.

💸 Pul haqida bilishingiz kerak bo‘lgan hamma narsa - sodda va aniq.

📬 Aloqa uchun - @manageruzbank_bot
Download Telegram
Ноябрь ойида Марказий банк 4 та банкни жаримага тортди

Регулятор жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя қилмагани учун 4 та банкка нисбатан жарима қўллади.

Бундан ташқари, 1 та микромолия ва 1 та тўлов ташкилотлари чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди. Уларнинг номи очиқланмаган.
“Миллий банк” 21,5 млн долларлик тендер эълон қилди

Ўзбекистоннинг энг йирик банки — “Миллий банк” “Бизнесни режалаштириш” таҳлилий ахборот тизимини жорий қилиш учун 21,5 млн долларлик тендер эълон қилибди.

Банк 2025 йилнинг 9 ойида 120 млн доллар атрофида соф фойда олган ва бу борада мамлакатда етакчи ҳисобланади.
Яшил таъмир ипотека кредити

Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ресурслари билан банклар яшил таъмир ипотека кредитини таклиф қилмоқда.

Кредит табиий ва экологик хавфсиз маҳсулотлар, энергия тежовчи технологиялар учун ажратилади.

Шартлар қуйидагича:

Муддати — 10 йилгача
Миқдори — 310 млн сўмгача
Фоиз ставкаси — 19 фоиздан
Бошланғич тўлов — 0 фоиз

Расмийлаштириш учун ҳамкор банкларга мурожаат қилиш керак

⏺️Халқбанки
⏺️Агробанк
⏺️Ҳамкорбанк
⏺️ОФБ
⏺️Инфинбанк
⏺️Туронбанк
⏺️БРБ
⏺️НБУ
⏺️СҚБ
749 млрд доллар

Илон Маскнинг бойлиги 2018 йилги мукофот пулларини судда қайтариб олгач қарийб 750 млрд долларга етди. У 700 млрд доллардан ошиқ бойликка эга тарихдаги биринчи одамга айланди.

10 йил аввал Маскнинг бойлиги атига 13,5 млрд доллар эди. Ҳозирда унга энг яқин тақибчи Ларри Пейж (Google) 3 баробар камроқ бойликка эга.
Доллар кўтарилади

2 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼13-14 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 11 990
Asakabank — 11 980
Trastbank — 11 980
Kapitalbank — 11 975


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 010
Aloqabank — 12 030
Tengebank — 12 030
Asakabank — 12 030
⚡️Олтин 4 400 долларга чиқди

Бугун олтиннинг глобал нархи тарихда биринчи марта 4 400 доллардан ошди. Октябрь ойидаги рекорд бу сафар янгиланди.

Қимматбаҳо метал йил бошидан бери 65 фоиздан кўпроқ ошди. Бир йил аввал олтин 2 600 доллар атрофида эди.

Марказий банкнинг 100 гр кўринишидаги олтин қуймалари 174,4 млн сўмдан сотилмоқда.
❗️Кечагина 4 400 долларлик рекордни янгилаган олтин бугун 4 500 долларга яқинлашди.

1 грамм соф олтин эса 145 долларгача кўтарилди. 100 гр олтин қуйма нархи ҳам 177 млн сўмдан ошиб янги рекорд қўйди. Йил бошида бу қуйма 116,6 млн сўм билан сотувга чиқарилганди.
Доллар яна кўтарилади

24 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼45-46 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 000
SQB — 12 000
Kapitalbank — 11 985
Trastbank — 11 980

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Davrbank — 12 040
Tengebank — 12 040
NBU — 12 050
Aloqabank — 12 050
Икки ойдан бери олтин сотмаяпмиз

Ноябрь ойида ҳам Ўзбекистон олтин сотувини амалга оширмади. Октябрда ҳам олтин экспорт қилинмаганди.

Ноябрда олтин сотилмаганини нархлар нисбатан паст шакллангани билан изоҳлаш мумкин. Ўтган ой 200 млн доллардан ошиқ олтин импорти амалга оширилган.

Бироқ, декабрда олтин рекорд даражада қимматлади. Катта эҳтимол билан, мамлакат бу ой олтин эскпортини амалга оширади.

Йил бошидан бери олтин сотуви 9,9 млрд долларни ташкил қилди. Умумий ташқи савдо 72,8 млрд долларга (+21,8 фоиз) етди.

Бунда экспорт 30,9 млрд доллар (+26,2 фоиз), импорт 41,9 млрд доллар (+18,7 фоиз) бўлди.

Асосий ўзгаришлардан бири озиқ-овқат маҳсулотлари импорти сезилари ўсмоқда. Бунда энг кўп ўсиш гўшт импортида кузатилмоқда — +68,5 фоиз.
Уйлар нархи ўсиши деярли тўхтаган

Марказий банк 2025 йил III чорак учун Кўчмас мулк бозори таҳлилини тақдим қилди.

9 ой якунлари бўйича йиллик ҳисобда янги уйлар нархи сўмда 2,4 фоизга, эски уйлар нархи эса 1,8 фоизга ошди.

2023 йилнинг иккинчи қисми ва 2024 йилнинг биринчи қисмида миллий валютада нархлар ўсиши 40 фоиз атрофида эди
Доллар кўтарилди

24 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 052,33 сўмдан (+41,9 сўм) ҳисобланади.
HUMOда кенг кўламли трансформация: дивидендлар тўланди, POS-терминаллар ишга туширилди

HUMO 2024 йил якунлари бўйича 168,2 млрд сўм соф фойдани тақсимлади ва бюджетга 54,7 млрд сўм дивиденд йўналтириб, давлат олдидаги барча мажбуриятларини бажарди.

Компания трансформацияси юқори технологик Sunmi P3 POS-терминалларини жорий этишдан бошланди. Улар тезкорроқ, автоном, осон интеграцияланади ва ҳар қандай бизнес шаклига мос келади.

Харид қилиш ёки ижарага олиш мумкин. 1 иш куни ичида улаб берилади. HUMOга бугуноқ қўшилинг!
Банклар рейтинги янгиланди

2025 йилнинг III чораги учун “Банклар фаоллик индекси” эълон қилинди. Рейтинг иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан бериб борилади.

Йирик банклар бўлимида юқори тўртлик худди ўтган чоракдаги каби ўз ўрнини сақлаб қолди — “Капиталбанк”, ”Трастбанк“, “Ҳамкорбанк” ва Asia Alliance Bank.

“Халқ банки” 3 поғона, “Тенге банк” эса 2 поғона пастлади. “Миллий банк” 2 та ўринга юқорилаб, энг кўп ўрни яхшиланган банк бўлди.

Кичик банклар орасида TBC Bank “Ҳаёт банк”ни ортда қолдириб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Рейтинг фақат марказ томонидан тузилган бўлиб, банклардаги тўлиқ вазиятни акс эттирмайди.
Доллар яна кўтарилади

25 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼18-19 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

SQB — 12 040
Garantbank — 12 030
Agrobank — 12 010
Trastbank — 12 020

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Turonbank — 12 060
Infinbank — 12 070
Apexbank — 12 070
Xalq banki — 12 080
❗️Янги йил байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олади

31 декабрдан 4 январга қадар кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқдақарор лойиҳаси
Олтин яна рекордда

Бугун эрталаб олтиннинг глобал нархи унцияда 4 525 долларга чиқиб, янги рекорд қайд этилди.

Ўзбекистонда ҳам олтин қуймалари нархи кетма-кет иккинчи кун рекордни янгилади. 100 гр олтин қуйма 178,3 млн сўмдан сотилмоқда.

Айни пайтда банкларда етарлича олтин қуйма мавжуд. Қайси банкда қанча қуйма борлигини бу ердан билиб олсангиз бўлади.

Олтиндан ташқари кумуш ва платина нархлари ҳам бу йил тарихий рекордларни қайд этмоқда.
Доллар кўтарилди

25 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 067,60 сўмдан (+15,27 сўм) ҳисобланади.
Долларнинг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин?

Долларнинг ҳақиқийлигини текширишнинг энг ишончли усули — банкларга мурожаат қилиш. Бироқ, банкларда бу хизмат пулли амалга оширилади.

Ҳар қандай инсон ўзи мустақил равишда ҳақиқий долларни текшириб кўриши ҳам мумкин.

Хавфсизлик элементларининг мавжудлиги ҳақиқий банкнотларнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади:

1) чизмаларнинг фон чизиқлари аниқ ва равон бўлиши керак;

2) чоп этилган тасвир банкнотнинг бутун олд томони бироз қавариқ бўлиши керак;

3) портрет банкнот марказидан бироз четга сурилган бўлиши керак;

4) қоғоз тегинганда дағал ва бахмал бўлиши керак, чунки унинг таркибида пахта ва зиғир толаси мавжуд;

5) сув белгилари портретнинг ўнг томонида жойлашган бўлиши ва иккала томонида бир хил бўлиши керак;

6) ҳимоя чизиғи ультрабинафша нурда яшил рангга айланади;

7) тасвир ранги узилишларсиз чизиқлар бўйлаб ўзгариши керак;

8) Банкнота бурчакка эгилганда, пастки ўнг бурчакдаги рақамнинг ранги ўзгариши керак;
Доллар яна кўтарилади

26 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼13-14 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Apexbank — 12 060
BRB — 12 050
SQB — 12 050
Garantbank — 12 050

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Davrbank — 12 080
Xalq banki — 12 080
Turonbank — 12 090
Aloqabank — 12 100
Олтин қуймаларининг бугунги нархлари. Кетма-кет учинчи кун қуймалар рекордни янгиламоқда.