Modalar Dunyosi
3.02K subscribers
36.3K photos
4.46K videos
14 files
8.23K links
Har hil moddalar va ajoyib liboslar tanlab oling ozigiz uchun Hurmatli tomoshabinlar


Admin @SaMbeS
kanalimizda reklama ham bera olasizlar

Reklama berish : @sambes


💚💙💚
Download Telegram
🍃🌸🍃
#Ибрат_учун

Ота жума намозини адо этиб уйига келди. Меҳрибон отани эшик олдида 18 ёшли қория қизи қарши олди. Отанинг кўзи қувончга тўлиб, меҳри жўшиб кетди. "Кел, қизим! Келақол, қизим!" дея қизини бағрига олиб, рафиқасини чақира бошлади:
– Онаси, ҳой онаси!
– Лаббай! - деган овоз эшитилди ошхонадан.
– Мана мани қизим! Кимда бор шунақа қиз?..))
– Менинг отамда бор! - деди она ҳозиржавоблик билан.
Ҳаммалари бараварига кулиб юборишди.
Ҳа, унинг рафиқаси ҳам қория эди...


https://t.me/joinchat/AAAAAEVoasCjXjhegsGyGw
🍃🌸🍃
#Ибрат_учун

Ота жума намозини адо этиб уйига келди. Меҳрибон отани эшик олдида 18 ёшли қория қизи қарши олди. Отанинг кўзи қувончга тўлиб, меҳри жўшиб кетди. "Кел, қизим! Келақол, қизим!" дея қизини бағрига олиб, рафиқасини чақира бошлади:
– Онаси, ҳой онаси!
– Лаббай! - деган овоз эшитилди ошхонадан.
– Мана мани қизим! Кимда бор шунақа қиз?..))
– Менинг отамда бор! - деди она ҳозиржавоблик билан.
Ҳаммалари бараварига кулиб юборишди.
Ҳа, унинг рафиқаси ҳам қория эди...


https://t.me/joinchat/AAAAAEVoasCjXjhegsGyGw
✔️ОТАЛАРНИ АСРАНГ!

Отаси қўй гўштидан тайёрланган кабобни жуда яхши кўрарди.
Буни билган ўғил У кишини яхши бир ошхонага олиб борибди. Аввалига ОТА кабобини ўзи ейишга ҳаракат қилибди. Ҳар сафар овқатини оғзига олиб борганида қарилиги сабабли қўллари титраб таоми соқолию атрофига тўкилибди.

Ошхонада ўтирганларнинг назари уларга қаратилди. Пастназар қарашлар, масхаромуз жилмайишлар ва кайфияти бузилган чеҳралар. Ўғил эса сабр билан ОТАсига таомини едиришни бошлади.

Ниҳоят таом тугади, ўғил ОТАсини сув олдига етаклади, оғиз-қўлларини, ёғ томган соқолини ювиб қўйди, кўзойнагини артиб тақиб қўйди. Кейин эса ОТАсини қўлтиқлаб чиқиш эшиги томон юрди. Норози назарларга қарамай ўғил хурсанд эди, чунки ОТАсини хурсанд қилган эди у.

Овқат пулини тўлаб чиқиб кетаётган ўғил ортидан бир амакининг овози эшитилди:
— Ҳой ўғлим бу ерда бир нарса қолдирдинг унутма.

Яна назарлар улар тарафга бурилди.

Бир оз ўйланган йигит:
— Ҳеч нарса қолдирмадим амаки – деб жавоб берди

Амаки:
— Болам сен бу ерда жуда қимматбаҳо нарса қолдирдинг!

Шошиб қолган йигит:
— Нима қолдирибман амаки?!

— Сен бу ерда ҳар бир фарзанд учун дарс, ҳар бир ОТА учун умид қолдириб кетаяпсан!

Бир муддат ошхонани сукунат қоплади, ҳамма қилган ишидан, фикрларидан уялиб қолди.

Бу кишилар унутишган эди бир пайлар ОТАларидан нажот топганларини:
—ОТА менга шуни олиб беринг...
— ОТА мен шуни хоҳлайман...
— ОТА мен фалон жойда ўқимоқчиман..
— ОТА пулим тугади...
— ОТА ўртоқларим билан фалон жойга айлангани бормоқчимиз.
— ОТА...

Аммо бирор марта айтишмаган эдики:
— Ёнимда эканлигингиз мен учун ҳар нарсадан афзалдир ОТА!!!
— Сиз ҳам мендан ўзингиз учун бирор нарса сўранг ОТАЖОН!

ОТАНГИЗ ҒАНИМАТ. УЛАРНИ АСРАБ-АВАЙЛАНГ!


#Ибрат

#улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEVoasCjXjhegsGyGw
​​#ибрат
Шом киришига ўн беш ДАҚИҚА қолибди...
~ «Яна кечиктирибман намозни», деди ўзига-ўзи...
Тезгина таҳорат олиб, юз-қўлини артмасдан хонасига югурди...
Яна шундай тезлик билан ибодатини адо этди.
Тасбеҳ ўгириб ўтираркан, хаёлидан бувиси кетмасди...
~ «Бу ҳолимни кўрганларида уришиб берган бўлардилар. Қандай НАМОЗ ўқирдилар-а бувим...»
Дуо қилиб бўлгач, устидан қандайдир юк босаётганини ҳис қилди ва астагина саждага узанди... Кўзлари юмилиб кетаётган эди...
~ «Роса чарчабман бугун» деб ўйлади...Шу тарзда ухлаб қолганини сезмай қолди...

#ҚИЁМАТ ҚОИМ ...
Маҳшаргоҳда одам қайнайди... Кимдир донг қотиб қолган, нима қилишини билмай ҳаракатсиз турар, кимлардир эса ҳар қаёққа чопган, яна кимдир бошини икки қўлининг орасига олганча тиз чўккан... ... Унинг юраги қинидан чиқиб кетгудай урар, вужудидан муздек тер оқарди...Ҳаётлигида қиёмат, савол-жавоб, тарози ҳақида ўқиган, билган эди...Бироқ Маҳшарнинг бунчалик ваҳимали бўлишини ҳеч ўйламаганди. Ҳисоб-китоб давом этмоқда. ... Бир пайт унинг исми ўқилди... Ҳайрат ичида бир ўнгга, бир чап томонга қаради...~ «Менинг исмим ўқилдими?» дея титради лаблари. Шу дам оломон иккига бўлиндию рўпарасида узун йўл пайдо бўлди...Икки фаришта икки қўлтиғидан олиб, олдинга сургилай бошладилар... ... Тарозибоннинг ҳузурига етганларида фаришталар ғойиб бўлишганди. Бутун ҳаёти кўз ўнгида бир-бир ўтаётган эди. ~ «Шукурлар бўлсин, - деди ўзига-ўзи. - Умрим давомида фақат дин йўлида ХИЗМАТ қилганлар билан бирга бўлдим... Отам мол-давлатини Ислом учун сарф қилди. Уйда амри-маъруфлар ўтказарди, онам эса келган меҳмонларни кутиб олар, дастурхон тузарди... Мен ҳам одамларга хизмат қилдим, уларга Аллоҳнинг динини тушунтирдим...Намоз ўқидим, рўза тутдим, нимаики фарз бўлса, ҳаммасини бажардим... Харомдан қочдим». Кўзларидан ёшлар дув-дув тўкиларкан, «Раббимни севаман, Раббимни севаман» дея такрорларди...«Нима қилган бўлсам ҳам, Жаннатга киришим учун етарли эмас, умидим фақат Аллоҳимдан». Ҳисоб-китоб чўзилгандан-чўзилди...

Унинг эса бутун вужуди титрар, терлар, хаёлида турли фикрлар ғужғон ўйнарди... Бир маҳал қўлида қоғоз тутган фаришта оломонга ўгирилиб, ҳукмни ўқишга киришди. Энг аввал унинг исми ўқилди...... Оёқлари тамомила мажолсиз эди, йиқилай-йиқилай деб турибди, аммо жон қулоғи билан фариштанинг оғзига кўз тутган... Оломон бир қалқиб тушди: У Жаҳаннамга маҳкум этилибди..! Нима?.. Қулоқларига ишонмади... «Бўлиши мумкин эмас!..» бақирди бор овози билан у... Телбаларча ҳар томонга югура бошлади... ~ «Қанақасига ЖАҲАННАМИЙ бўларканман..? Ахир бутун умр динимга хизмат қилдим-ку....!» ... Фаришталар яна икки қўлтиғидан олишди. Оёқларини ерга теккизмай олови осмонга ўрлаган жаҳаннам томон судраб кетишди...... У эса тинмай чирпанарди. Лабларидан ярим-ёрти сўзлар чиқарди: ~ «Хизматларим...тутган рўзаларим... Қуръон ўқиганларим... намозларим... Ҳеч бири қутқариб қолмайдими мени?..»Бақириб-чақириб, ёлворишга тушди. Қани энди фаришталар қулоқ солса. Жаҳаннамга жуда яқин келиб қолдилар, ҳатто оловининг тафти сезила бошлади.

Пайғамбар алайҳиссалом «Уйининг олдидан оқиб ўтадиган сувда кунига беш марта ювинган одам қандай тозаланса, кунига беш маҳал ўқилган намоз ҳам одамни худди шундай гуноҳлардан поклайди» деган эдилар...~ «Ундай бўлса, намозларим мени қутқариб қолмайдими?» дея ўйлади...«Намозларим... намозларим... намозларим...» Фаришталар унинг ёлворишларига мутлақо бепарво эдилар...Жаҳаннам ўрасининг бошига келишди. Ундан чиқаётган олов тафти юзларини ёндириб юборгудек даражада эди...У умид тўла кўзлари билан ортига ўгирилиб қаради: йўқ, ҳеч қандай нажот йўқ..!..Қўлларидан тутиб турган панжалар бўшалди... ва уни ЖАҲАННАМ томонга итариб юборди... Худди шу маҳал кимдир унинг қўлидан тутиб колди. Ё Раб..!.. Бошини кўтариб юқорига қаради. Оппоқ соқолли нуроний бир чол уни жаҳаннам ўрасидан тортиб олаётган эди. ~ Сиз кимсиз? - сўради у даҳшат маконидан узоғлашаркан. Нуроний чол кулимсиради: ~ Мен сенинг намозларингман..
КЕЧИКТИРИБ ЎҚИЛГАН НАМОЗЛАРИНГМАН ... ~ деди

https://t.me/joinchat/AAAAAEVoasCjXjhegsGyGw
🍃🌸🍃
#Ибрат_учун

Ота жума намозини адо этиб уйига келди. Меҳрибон отани эшик олдида 18 ёшли қория қизи қарши олди. Отанинг кўзи қувончга тўлиб, меҳри жўшиб кетди. "Кел, қизим! Келақол, қизим!" дея қизини бағрига олиб, рафиқасини чақира бошлади:
– Онаси, ҳой онаси!
– Лаббай! - деган овоз эшитилди ошхонадан.
– Мана мани қизим! Кимда бор шунақа қиз?..))
– Менинг отамда бор! - деди она ҳозиржавоблик билан.
Ҳаммалари бараварига кулиб юборишди.
Ҳа, унинг рафиқаси ҳам қория эди...


https://t.me/joinchat/AAAAAEVoasCjXjhegsGyGw
​​#ибрат_учун_мулохаза

ОНАЛАР

Муҳаммад Ҳасан Валади Деду Шинқитий ҳафизаҳуллоҳ айтади:
"Кутубхонамдаги китобларнинг кўпи қўлёзма. Уни бувим ўз қўллари билан ёзганлар. Мақсадлари фарзанд ва набираларини китоб сотиб олиш ва уни лавҳга ёзиш машаққатидан озод қилиш бўлган. Бу китобларнинг баъзиси 7 мужалладдан иборат. Улар ҳали ҳам турибди".
Унинг гапларини эшитиб ажабланасан. Ўтган асрда Мавритания диёрининг Шинқит шаҳрида ўқийдиган, ёзадиган, тушунтирадиган, фарзандларига арабий ва шаръий билимларни ўргатадиган оналар бўлганидан ажабланасан. Биз ўзимизни ривожланган, илмий жиҳатдан улардан олдинда деб ўйлаймиз. Ҳа, бизда технология ривожланган, ғарблашишда улардан олдиндамиз. Аммо илмда, динда улардан анча ортдамиз.
Бизда аёлларнинг фарзандларига таълим беришдаги ўрни йўқолган.
Шайх Деду айтади:
"Ёшлигимдаги барча устозларим аёллар бўлишган. Онам, онамнинг аммалари, ўзимнинг аммам. Бошланғич диний билимларимни мураббийя оналардан олганман. Сўнгра 7 ёшимда қуръонни ёд олганимдан сўнг қуръони каримнинг имом Варш ривоятини отамдан санади билан олганман".
Шайх Деду айтади:
"Тахминан 6 ёшларда эдим. Онам араб тили грамматик таҳлилидан савол бердилар. Мен хато таҳлил қилдим. Опаларим устимдан кулишган эди. Ўшанда уларнинг масхарасидан йиғлаганим ҳали ҳам ёдимда".
Шайх Деду бугунги кунда энг кўп матн ёд олган буюк олимлардан саналади.
Бугун оналаримизга бу ишлар бегона бўлиб қолди.
Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг имом бўлишларига оналари сабаб бўлган.
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг имом бўлишларига оналари сабаб бўлган.
Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳнинг имом бўлишларига оналари сабаб бўлган.
Шайх Аҳмад Зарруқ рохимаҳуллоҳнинг имом бўлишига бувилари сабаб бўлган.

Бугуннинг оналари модага, яхши кийиниш ва замонавий пардозда тажрибали. Улар буюкларимизни эмас, турк сериали қаҳрамонларини яхшироқ танишади.

С. Абдулқодир Полвонов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
#ибрат

Қиёмат куни инсонлар барчалари бир-бирларидан қочадилар.

- Илло Қуръон ҳофизлари, бошларига виқор тожини кийдирмоқ учун ота-оналарини излашади.
AbdulbositQori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
РАСУЛУЛЛОҲ ОДОБЛАРИ
(соллаллоҳу алайҳи васаллам)
__
🎙 Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

♻️Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🤲🏻

Каналимизга обуна бўлинг⤵️
#ибрат

Учта нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди:

— Вақт;
— Айтилган сўз;
— Имконият.

🌸🍃🌸

Уч нарсани йўқотиб бўлмайди:

— Тинчлик;
— Умид;
— Ғурур.

🌸🍃🌸

Уч нарса қадрли:

— Севги;
— Ишонч;
— Ҳалоллик.

🌸🍃🌸

Уч нарса ўткинчи:

— Мансаб;
— Омад;
— Барқарорлик.

🌸🍃🌸

Уч нарса одамни қандайлигини аниқлайди:

— Меҳнат;
— Тўғрилик;
— Эришилган натижа.

🌸🍃🌸

Уч нарса одамни ҳароб қилади:

— Кибр;
— Ҳаром;
— Зулм.

🌸🍃🌸

Учта гапни айтиш қийин:

— Сени севаман;
— Кечир;
— Ёрдам бер.