Бордонкул
184 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
Оилали киши билан ўтириб қолдим, у шавқ билан оила қурмаган, бўйдоқлик вақтидаги ҳаётини гапириб берди.

– Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётига бўлган ҳасадини сўзлади.

– Бой одам билан гаплашиб қолдим, у завқ билан оддий ва содда ҳаёт нақадар яхшилигин ҳикоя қилди.

– Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағалликларидан нолиб, уни лаънатлаб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар.

– Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукмрон сурган даврдаги илмдан шикоят қилиб қолди.

– Жоҳил кимса билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди.
– Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди.

– Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди.
Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга-ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга:
“Аслида, уларнинг барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди”, дея жавоб берди.

Аллоҳим! Аввалда ҳам, охирида ҳам ва барча ҳолатларда ҳам Сенга ҳамд бўлсин!

#Мулоҳаза
Оилам бойлигим

https://t.me/Mirzohid_Domla
#мулоҳаза

🗯 «ДИНДАН ЧИҚДИНГМИ?!»

2007 йил 8 март. Каминага
иймон насиб этганига эндигина 7 ой бўлганди ўшанда. Ҳар йили бу кунда волидаи муҳтарамамни кичик-кичик совғалар билан хушнуд қилардим. Ҳар йили бу кун яқинлашиб қолганини ажиб сўз ўйини ва ишоралар билан қайта-қайта эслатадиган онам ўша йили 8 март келди ҳамки менга на сўз ўйини орқали у кунни эслатди, на совға кутаётганини изҳор қилди мен ишга кетишдан олдин. Ишдан қайтишда онам учун совғалар олдим. Уйга қайтгач, рухсат олиб, салом бериб хоналарига кирдим, совғаларимни тутдим. Ўша онда мен умримнинг сўнггига қадар унутмайдиган воқеа содир бўлди. Ҳар йили совғамни хурсадчилик билан қабул қиладиган онам, ўшанда биргина савол берди: «Нима мусулмончиликдан чиқдингми?» Ҳайрон қолиб қўрқув билан дарров "йўқ" деб инкор қилдим. Унда нега совға олиб келдинг? Бу кун сизларнинг динда байрам эмас шекилли, дедилар. Қаттиқ уялиб кетдим. Лекин сир бой бермай, "акам совға берибди қабул қилибсиз, опамнинг совғасиниям индамай олибсиз, менга келганда нега ундай қилаяпсиз?" дедим. Улар мусулмон эмас, мен ҳам, сен эса мусулмонсан. Бўлсанг мусулмон бўл, бўлолмасанг насронийларнинг ишини қилиб ғашимни келтирма.
Мусулмон бўламан деганингда, рухсат бердим, сени деб қаттиқ-қаттиқ гап эшитдим қариндошлардан.
Бу болам бошқача, болалигидан ўқишга меҳр қўйди.
Китобсевар чиқди. Кўнгли бўш. Худо уни ёмон йўлга бошламайди деб, тарафингни олдим. Энди менга келиб 8 мартга гул беряпсан... Дин – ўйин эмас, тутган йўлингни яхшилаб ўйла, дедилар.
Онамнинг ёнидан кайфиятим бузилиб чиқдим. Совғам қабул қилинмаганига эмас, наҳот мен динимни шунчалик қадрлолмадим, деган ўйга борганим учун. Ўша-ўша бу «байрам» мен учун мутлақо аҳамият касб этмайди. Ота хақида бир шеърим бор. Унда ота – болғага, фарзанд – михга ўхшатилган.
Отам урса-сўкса ранжимам,
Куйдирмам на кабоб, на сихни.
Ахир гоҳи болға ҳам уриб,
Тўғрилайди қийшайган михни.
Менинг ҳаётимда эса болға – онам, мих – эса камина.
Ғазабга минсам, кимнидир ранжитишга шайлансам арманлигим тутиб, кимдандир қасос олишга шайлансам «мусулмонлар бундай бўлмайди» дейдилар ва бу мен ўзимни ислоҳ қилишимга сабаб бўлади.
Кечалари уйқум қочиб кетади.
Онамгада ҳидоят насиб бўлишини сўрайман Аллоҳдан.
Бу байрамни нишонлайдиган ҳеч бир кимсага эътирозим йўқ.
Уларнинг қабрига мен тушмайман. Улар ислом муҳитида улғайишган, уларга ақл ўргатишга ўзимни муносиб кўрмайман. Аммо дўстларим орасидан ўзбекми, қозоқми, тожикми шу «байрам» муносабати билан онасини табриклаш учун совға олаётгани кўрсам уларнинг «Сен мусулмончиликдан чиқдингми?» дейдиган онаси йўқ экан-да деган хаёлга бораман.
Бир йил ўтиб 8 март тарихи хақида қаердадир ўқиганимда эса янада қайғуга ботдим аммо онамнинг динимни мусаффо сақлашим учун қилган насиҳати ёдимга тушиб жилмайиб қўйдим.
Ўшанда битилган шеър:

Дўстим деди яқинлашмоқда,
Борган сари саккизинчи март.
Ёрга совға тутмасам бошга,
Ёғдиради саккиз мингта дард.

Сенга маза бўйдоқсан беёр,
Ўтирмайсан қийнаб жонингни.
Эслатиб бу кунни бемеъёр,
Зулукхон ичмайди қонингни.

Деди порлаб қоп-қора кўзи,
Кўмак сўраб келдим ёнингга.
Айтганча гул олдингми ўзи
Ҳеч бўлмаса онажонингга?

Йўқ олмайман!-десам, дўстим лол,
Дер бунчалар бўлма қурумсоқ.
Совға олмоқ ё келур малол,
Гул бермасанг ўғилсан қандоқ?

Онанг учун ол тилло зирак,
Ё бўлмаса хитой шойисин.
Ёки менга айтмоғинг керак,
Совға олмаслигинг боисин.

Шунда дедим дўстимга боқиб,
Ўтмишда бу кунни ол дарак.
Нишонлаган қошларин қоқиб,
Зинокору тунги капалак.

Мен ўзимни даҳо демасман,
Аммо менда ғурур ўлмаган.
Мен валадизино эмасман,
Онам хам фоҳиша бўлмаган!

2008 йил, 8 март.

© Абдураҳмон Мешаян

https://t.me/Mirzohid_Domla
ЗИНОДАН ҚАЙТАРИШ

@Savollar_kanal 8413-савол

Ассалому алайкум! Мени бир ой олдин тўйим бўлди ва мен тўйимдан 3 кун ўтибоқ турмуш ўртоғимни ўзидан катта (2марта)оиласидан ажрашган аёл билан муносабати борлигини билдим. Яъни уйдагилардан яширинча, кечқурун у аёлни ёнига кетиб эрталаб келади. У аёл билан бир жойда ишлайди. Кундузи ҳам ёнма-ён бўлишади. Менга бефарқ.

Ҳатто мени ёнимда ҳам телефонда гаплашади. Ундан узила олмаяпти.

Мен никоҳимни сақлаб қолишни, эримни зинодан, ёмон йўллардан қайтаришни ва менга меҳрли бўлишини хоҳлайман, бунинг учун дуодаман.

Устозлар, менга бу ишларни янада тезроқ бажариш учун бирон бир йўл-йўриқ кўрсатинглар. Агар оила сирини ташқарига олиб чиқиб гуноҳ қилган бўлсам узр. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар зино қилаётган бўлса, «никоҳлатиб олинг» деб айтишдан бошқа чорангиз йўқ. Ажратишга уринаман деганингиз билан ўзингиздан воз кечади холос. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
________
#мулоҳаза
1.Куёв етарлича суриштирилмаган.
2.Бева билан муносабатга киришибдими, демак уйидагилари унинг уйланишга бўлган эҳтиёжларига бефарқлик қилишибди.
3.Муносабат бу ерда никоҳми ё зиноми, фарқлаб олиниши керак. Шаръий никоҳи бўлса-да, зинокордек кўриладиган аёллар қанча. Савол сарлавҳасига эътироз.
4.Аёлнинг ёши ва неча марта ажрашгани эмас, айни дамда 2 эркакнинг хотини эмаслиги муҳим.
5.Ҳозирда хали турмуш қурмаган бўйдоқлар уйланишга шароит йўқлигидан, қонлари қайнаб турган маҳал, тўйларигача бевалар билан шаръан никоҳ ўқитиб олиб яшаётганликлари тез-тез эшитилиб турибди.
6.Афсуски янги, қонуний, бокира, иккинчи хотинни олганларида, вақт ўтиб биринчи(бева)лар орқа планга чиқиб қолмоқдалар.
7.Саволдаги ҳолатда эса янги келинга қаттиқ зарба бўлибди, вазиятни англаб ўзини тутиб олишига қанчадир вақт керак, куёвбола номардлик, зулм; унинг яқинлари эса ноинсофлик ва эътиборсизлик қилишибди.
8.Аммо «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати тарихда туб бурилиш ясаб, қўрқмай кескин жавоб беришибди. Тасанно!

Бизни тилда айтганда «ўзига кундош» қилиб олишдан бошқа йўли йўқ бу синовдаги қизчамизни. Ё ўзи ҳам хиёнаткор эр сабабли ажраб, бева мақомини олиш эҳтимоли бор. Илоҳим ундай бўлмасин, оилалар мустаҳкам, бахтли ва ўзаро муҳаббатли бўлсин!

Эрни бировдан ажратишга эмас, турли ҳалол йўллар, ибодат билан ўзига қаратишга ҳаракат қилинса, вазият ўнгланиб кетар. Атрофида доно, яхши маслаҳатчиларни бўлиши ҳам катта далда беради.
@Mirzohid_Domla
#Мулоҳаза
Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда?

• Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди.

• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди.

• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар.

• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди.

• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти.

• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди.

• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам.

• Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз.

• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.


♻️ Каналга обуна бўлинг!
📲 Https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
وَإِذَا ٱلۡبِحَارُ سُجِّرَتۡ
سورة التكوير ٦

Вақтики, денгизлар ёнса... (Қиёмат яқинлашади)
Таквир сураси 6-Оят

#Мулоҳаза Денгиз бу сув демакдир. Сув аслида ёниб турган оловни ўчирадиган суюқлик.
Бундан 1400 йил аввал Қуръони Каримда Қиёматдан аввал сув портлаб ёниши ҳақида очиқ-ойдин Оятлар нозил бўлган.

Қиёмат жуда жуда жуда яқин келиб қолди, тавбага шошилайлик!

Https://t.me/Mirzohid_Domla