Бордонкул
196 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Руҳий ҳолат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирда мен илм оляпман. Инсон ҳаракат қиса ўйлаган нарсасига эришиши ва Аллоҳга таваккал қилиб мақсадга интилиши кераклигини биламан, лекин шунга қарамай мени қандайдир тушкунлик эгаллаб олади. Сизлардан илтимос айни дамда мен иродали бўлишим учун нима қилишим зарур?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!

Қалб ғамга ботганда Аллоҳ таолонинг зикрини соғинган бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/Mirzohid_Domla
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Номаҳрам билан суҳбат

САВОЛ: Ассалому алайкум устоз. Биз интернет орқали форумда ҳар ҳил исломий, дунёвий мавзуларда фикр алмашамиз. Орамизда номаҳрам аёллар ҳам бор. Уларни ба'зилари оилали. Лекин бизлар ко'п йиллар давомида суҳбатлашганимиз сабабли мен уларни ко'пчилигини опам, синглим қаторида ко'раман. Ба'зан жанжаллашиб ҳам қоламиз ҳатолар сабабидан, фикрлар ҳилма-ҳиллиги сабабидан. Номаҳрамлар билан бу ҳолатда форумда фикр алмашиш биз учун ҳалолми ё ҳаром, одобданми ё беодоблик? Раҳмат жавобингиз учун!

ЖАВОБ: Агар гап шариат доирасидан чиқса, ҳаром. Бошқа ҳолатда беодоблик.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
savollar.islom.uz

https://t.me/Mirzohid_Domla
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАР ОМБОРИДА ИШЛАШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ:
Ўғлим Россияда спиртли ичимликлар базасида ишлайди. Аллоҳга шукур узи ичмайди. На илож бошқа иш тополмай иложсиз ўша ерда ишлаб топган пулини рўзғоримизга жўнатяпти. Буни рўзғоримизга зиёни, тасири бўладими? Ўғлимчи гунохкор бўлмайдими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мусулмон киши спиртли ичимликлар базасида ишлаши шариатимитзга кўра жоиз эмас. Чунки спиртли ичимликлар динимизда ҳаром қилинган. Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ) борасида ўн кишини лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, пулини истеъмол қилувчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини” (Имом Термизий ривояти).
Ушбу ҳадиси шарифдан спиртли ичимликни нафақат истеъмол қилувчи, балки уни тайёрланишида ёрдам берувчи, кўтариб, истеъмолчига етиб боришида иштирок этувчи шахслар Аллоҳ таолонинг лаънатига учраши таъкидланмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

@Mirzohid_Domla
Forwarded from Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

САВОЛ:
Ассалому алайкум, менинг 4 нафар фарзандим бор. Улардан 3 нафари киз. Катта кизимга бу йил намоз укиш фарз булди. Аллохга шукр, намозини укияпти, Рамазонда рузасини хам тутди. Мени саволим шундан иборат: кизим сентябр ойидан 8-синфга мактабга борганида бошига румол (хижоб эмас, румол) ураши, енги узун кофта еки куйлак кийиши мумкинми? Мактаб рахбарияти еки горонодагилар мумкин эмас, бошяланг, енги калта кофта киясан дейишга хакки йукми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Рўмол ўраб бориш мумкин. Бунга қаршилик қилиш қонунга зид. Рўмол диний либос эмаслиги, у бизнинг миллий либосимиз экани тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита раиси О.Юсуповнинг расмий ёзма жавоблари бор.

ЎМИ фатво ҳайъати.
savollar.muslim.uz

📢 Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hk_Sz2VEIgdGA
#никоҳ #Савол_жавоблар

ЙИГИТ ВА ҚИЗ УЧРАШУВИДАГИ ШАРЪИЙ МЕЪЁРЛАР ҚАНДАЙ?

САВОЛ: Ота-оналар розилиги билан йигит ва қиз учрашувга чиқадилар. Шу учрашувда исломий одоб-ахлоқ билан қандай суҳбат олиб борса ва қандай саволлар берса бўлади. Динимизда бу борада қандай кўрсатмалар бор?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бўлажак келин-куёвлар умуман учрашмай, кўришмай турмуш қуриш қораланган. Бундан ташқари ғарб одатига кўра бир-бирини бир неча йиллар “синаб” кўриб уйланиш ҳам динимизда қайтарилган ҳаром амаллардан ҳисобланади.

Мўътабар ҳанафий манбалар “Мухтасарул Қудурий” китоби ва унинг шарҳи “Лубоб”да шундай дейилади: “Шаҳватдан омонда бўлганда эркак аёлнинг фақат юзига ва кафтига қараши мумкин. Агар шаҳватдан омонда бўлмаса, фақат олди-берди, савдо-сотиқ каби ҳожат-зарурат бўлгандагина юзига қараши жоиз. “Дуррул мухтор” китобида: “Номаҳрамга назар қилиш шаҳватдан омонда бўлишга боғлаб қўйилган, акс ҳолда назар қилиш ҳаромдир ва бу ўтган даврларда шундай. Бизнинг замонимизда эса ёш аёл-қизларга қараш ман қилинган”” Иқтибос тугади.
Шунинг учун номаҳрамлардан кўзни тийиш эркагу аёлга бирдай вожибдир. Аммо турмуш қурмоқчи бўлган йигит қизнинг бир-бирларини совчилик нияти билан кўриши жоиз ва керак. Бу ҳақда ҳадислар кўп.

Имом Муслим “Саҳиҳ”ларида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бир аёлга уйланмоқчи бўлган кишидан: “Уни кўрдингми?” деб сўрадилар. У: “Йўқ”, деди. “Боргинда, уни кўр”, дедилар”.

Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ҳоким Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

إِذَا خَطَبَ أَحَدُكُمُ الْمَرْأَةَ فَإِنِ اسْتَطَاعَ أَنْ يَنْظُرَ إِلَى مَا يَدْعُوهُ إِلَى نِكَاحِهَا فَلْيَفْعَلْ » (رواه الإمام أبو داود عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ)

"Агар сизлардан бирингиз бир аёлга совчи юбормоқчи бўлса, у аёлнинг никоҳига боис жойларини кўра олса, кўрсин".
Уйланмоқчи бўлган йигит қизнинг фақат юзи ва икки кафтини кўриши мумкин. Ундан бошқа жойларни кўриши мумкин эмас. Барча мужтаҳид уламоларнинг фикрлари шундай. Зеро, юз гўзалликни кўрсатса, икки кафт бадан салоҳиятини кўрсатади. Йигит қизнинг оғзи ва баданининг ҳидини, сочининг гўзаллигини билишни истаса, онаси ёки синглисини юбориб билиш имконига эга.

Энг яхшиси, уйланмоқчи бўлган йигит қизни унга совчи юбормасдан илгари кўрсин. Агар ёқмаса, қизга озор етказмайди, совчи юбормайди. Қизни кўриш учун унинг розилигини олиш, яъни унинг билиши шарт эмас. Йигит қизни билдирмай ва у сезмаган ҳолда кўриши мумкин. Шу яхши. Имом Аҳмад ва Табароний Абу Ҳумайд Содий разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизлардан бирингиз аёлга совчи юборган бўлса, у аёл билмасада, уйланиш ниятида уни кўриши гуноҳ бўлмайди”, дедилар. Аммо бундай учрашувда нималар ҳақида гаплашиш керак, нималарни сўраш керак экани айтилмаган. Вазиятдан келиб чиқиб, бир-бирини ҳижолатга қўймайдиган саволлар беришлари мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасифатво ҳайъати

https://t.me/Mirzohid_Domla
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Сумалакка пул қўшиш

САВОЛ: Ассалому алайкум! Қайнонам худойи-сумалак қимоқчилар, яқинда пишириқ қилиб магазинга топшириб иш бошладим. Шу даромадимдан сумалакка хиссамни қўшаман савоб бўлади деб ният қигандим. Шу ишим тўғрими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Биздаги одамлар сумалакни динга боғлашади. Аслида уни динга заррача ҳам алоқаси йўқ. Диндан бехабар тўқимачи кампирлар сумалак кавласанг дуоларинг ижобат бўлади деб уйдирмаларни ҳам тўқиб олишган. Намоз ўқиб саждада сўрамайди, аммо қозон кавлаб сўраса ижобат бўлади дейди. Нодонлик ҳам шунчалик бўладими? Шунинг учун қилмаганингиз маъқулроқ. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг:

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Mirzohid_Domla
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Савол_жавоблар

Савол: Чилла сақлаш:

Ⓜ️анба: @Abu_Izzatullah

⚡️Бугун Аллоҳ розилиги учун нима қилдингиз?⚡️

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг !♻️
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
⤵️ Каналга уланиш ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA.
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Зинонинг таъсири

САВОЛ: Ассалому алайкум! Турмуш қурганимизга 4 йил бўлади. 2 нафар фарзандимиз бор, қиз ва ўғил. Хўжайиним тўйдан 1 йил ўтмай зино ишларини қилишни бошладилар. Шу йил бахор ойидан тўлиқ намозга кириб кетдилар. Кечаси билан хам тахажжуд намозини ўқийдилар. Билсам яна 3-4 қиз билан зино қилишни бошлабдилар. Бу канални доимо ўқиб юрадилар. Илтимос билиб туриб қилинган зинони қанчалик гунохлигини тушунтириб беринглар.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Зинонинг салбий таъсири бўлади. Ота-она солиҳ бўлса унинг ҳам. Аллоҳ таоло Қуръон карим “Каҳф” сурасида икки етим боланинг девор остига кўмилган ҳазинаси очилиб қолмаслиги ва балоғатга етганларида ўзлари олишлари учун Хизр ва Мусо алайҳимассаломлар деворни қайта урганлари зикр қилинган. Бу болаларга Аллоҳнинг меҳрибончилигига сабабни Аллоҳ таоло суранинг давомида баён қилиб “و كان ابوهما صالحا” яъни “Уларнинг оталари солиҳ одам эди” деган. Яъни фарзандлар ўша ҳазинани қўлга киритиб манфаатдор бўлишларига отанинг салоҳиятини сабаб деб баён қилган. Ота-онанинг қилган биргина хатоси, гуноҳи фарзандларининг бир умрли аламли азобланишларига сабаб бўлиши тўғрисида Саъид ибн Мусаййиб қуйидаги ҳадисни келтирганлар.

عَنْ سَعِيْدِ بْنِ الْمُسَيِّبِ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: مَا اسْمُكَ؟ قَالَ: حَزْنٌ، قَالَ: أَنْتَ سَهْلٌ، قَالَ: لَا أُغَيِّرُ اسْمًا سَمَّانِيهِ أَبِي. قَالَ ابْنُ الْمُسَيِّبِ: فَمَا زَالَتِ الْحُزُونَةُ فِينَا بَعْدَهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ

Саъийд ибн Мусаййибдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борганида:
«Исминг нима?» дедилар.
«Ҳазн», деди.
«Сен Саҳлсан», дедилар.
«Отам менга қўйган исмни ўзгартирмайман», деди.
Ибн Мусаййиб:
«Шундан кейин бизда маҳзунлик доимий бўлиб қолди», деди.

Бухорий, Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ҳазн – «қийинчилик», саҳл – «осонлик» деганидир. Саъийд ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳунинг боболари Ҳазн ибн Абу Ваҳб Қурашийнинг бир оғиз хатолари билан бутун бошли бир уруғ қийинчиликка қолган экан. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ эса зинони қарз деганлар. Бир кун ўша қарзни қайтариб бериши аниқ. Шунинг учун қизларимиз ва аёлларимизга раҳм қилишимиз керак. Ота-оналар ва аёллар ҳам ўғиллари ва эрларининг бу ишларига жуда қаттиқ туришлари керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz

https://t.me/Mirzohid_Domla
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЎҒИЛ ФАРЗАНД КЎРИШ ДУОСИ

САВОЛ: Ҳазрат! Аллоҳ Сиздан рози бўлсин. Қимматли вақтингизни олаётганим учун узр. Мен бир дуо эшитдим "Кимки ҳомиладор хотинининг қорнига қўлини қўйиб: "Бисмиллаҳил Аҳад Ас Сомадуллазий лам ялид ва лам юлад-Аллоҳумма инний саммайту ма фии ҳазал батни Муҳаммадин би исми Муҳаммад С.А.В" деса, ўғил фарзанд кўради"-дейилибди. Ва буни айтган киши ҳадис дебди. Ҳазрат ҳақиқатда ҳам шу маънода ҳадис борми ёки бу уламоларнинг тажрибасими ёки умуман йўқ нарсами?

ЖАВОБ:
- Бу гап бор. Тажриба қилганлар ҳам бор.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
savollar.islom.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_2021 #Рўза #Савол_жавоблар #Вакцина

Вакцина олиш рўзани очадими?

Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид жавоб берди


https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Савол_жавоблар:

Савол: • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон аёлларига қўл кўтармаганлар.

Ⓜ️анба

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг !♻️
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
⤵️ Каналга уланиш ⤵️
https://t.me/Mirzohid_Domla
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Оборт қилдирсаммикан

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мени 3 та фарзадим бор, хотиним хомиладор бўлди. Ўзим бошқа шахарда, хотиним бошқа шахарда яшаймиз, масофа 350 км. Шаротим хозир 3 та боллага зўрға етказиябман. 4-фарзандга молия томонидан таёр эмасман. Нима қилишни билмайман, оборт қилдирайми?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳ бандасига тинмай неъматларини ёғдириб туради. Юз ўгирганлар ундан маҳрум бўлишади. Ҳар бир туғилган бола ўзи билан улкан неъмат, яхшилик ва хайр-баркани олиб келади. Одамлар улардан ўзлари юз ўгириб, маҳрум бўлиб уларни меҳнат вилиб топаман деб югураверишади. Асло воз кечманг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


https://t.me/Mirzohid_Domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

#Савол_жавоблар:

Савол: Аллоҳга таваккул қилиш ҳақид:

Ⓜ️анба: Abu_Izzatullah

⚡️Бугун Аллоҳ розилиги учун нима қилдингиз?⚡️

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг !♻️
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
⤵️ Каналга уланиш ⤵️
https://t.me/Mirzohid_Domla