Бордонкул
185 subscribers
2.97K photos
1.27K videos
2 files
3.58K links
Тошкент вилояти Юқори чирчиқ тумани "Бордонкол" жоме масжиди
Download Telegram
#ақида

АРВОҲ КАПАЛАК...

САВОЛ

Ассалом алайкум ва рахматуллохи ва барокатух. Саволим арвоҳ капалак борми шу хақида тушунча берсангиз

ЖАВОБ

Устоз Муҳаммад Шокир домла

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@imomiazamhanafiiy

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий гуруҳ
(эркаклар учун)
@imomiazamxanafiy

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•

Аъзо бўлиш учун мана шу ҳаволани босинг:
@imomiazamxanafiy
@imomiazamxanafiy
https://t.me/joinchat/KJF5IFNfXI3KbP39CcmQGQ

•┈┈•❈••✾••❈•┈┈•
ФИТРАТ НИМА ДЕГАНИ?
#ақида

516-CАВОЛ: Диний китобларда "фитрат", "инсон фитрати" деган сўзларга дуч келаман. "Фитрат" деганда нима тушунилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фитрат сўзи луғатда "софлик", бирор нарсанинг бошқа нарсага аралашмаган, асл ҳолатида турганлик маъноларини англатади. Инсон фитрати бу — банда ўзининг яратилган эканини ва унинг Яратувчиси борлигини билишга лаёқатли табиатидир. Аллоҳ таоло айтади:
فِطْرَةَ اللَّهِ الَّتِي فَطَرَ النَّاسَ عَلَيْهَا
яъни, “Инсонларни ўша асосда яратган Аллоҳнинг яратувчилигини (англангиз!)” (Рум сураси, 30-оят).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳар бир туғилган (гўдак) Ислом фитратида туғилади. Уни ота-онаси яҳудий қилади ё насроний қилади ё мажусий қилади..” (Имом Бухорий ривояти).
Демак, Аллоҳ таоло инсон табиатини тавҳидга мос равишда бунёд этган. Қай бир инсон ўзининг азалий соф табиатини асраб қола олган бўлса, мўмин-мусулмон бўлади. Кимки ўз табиатини соф ҳолда сақлай олмаган бўлса, кофир, мушрикка айланади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
https://t.me/mirzohid_domla

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДАРВОЗАГА ОТНИНГ ТАҚАСИНИ ОСИБ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#ақида

529-CАВОЛ: Диққат қилиб кузатсак кўп хонадонларнинг дарвозаларига отнинг тақасини илинганини ёки қоқиб қўйилганини кўрамиз. Бунинг бирор бир маъноси борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар бирор киши тақа, исириқ, кўзтикан, кўзмунчоқ каби нарсалар ҳақида “Шу нарсаларнинг ўзи кўздан ва балолардан асрайди” деса, қалбида шу гапни тасдиқласа, Аллоҳ асрасин, ширк амални қилган бўлади. Чунки у бу гапи билан “Аллоҳ таолодан ташқари яна фалон нарсаларда ҳам асровчилик қуввати бор” деган ақидани қилган бўлади. Ваҳолангки асраш, паноҳ бериш, қутқариш Аллоҳ таолонинг феълларидандир. Аллоҳнинг феълларида унга махлуқларни тенг қилиш ширк амалдир.
Аллоҳ таоло Аҳқоф сурасининг 5-оятида шундай марҳамат қилади:
وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنْ يَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَنْ لَا يَسْتَجِيبُ لَهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَهُمْ عَنْ دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ
“Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, у (жонсиз нарса)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофил (бехабар)дирлар”.
Агар инсон юқорида санаб ўтилган тақа, исириқ, кўзтикан, кўзмунчоқ каби нарсалар ҳақида “Шу нарсаларнинг ўзи кўздан ва балолардан асрамайди, бу нарсалар шунчаки ҳасадчиларнинг ёмон кўзидан сақланиш учун восита, ҳақиқий сақловчи Аллоҳ” деган эътиқодда бўлса, бу ширк ҳисобланмайди.
Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ “Раддул муҳтор” китобида:
لا بأس بوضع الجماجم في الزرع والمبطخة لدفع ضرر العين ، لأن العين حق تصيب المال ، والآدمي والحيوان ويظهر أثره في ذلك عرف بالآثار فإذا نظر الناظر إلى الزرع يقع نظره أولا على الجماجم ، لارتفاعها فنظره بعد ذلك إلى الحرث لا يضره روي " { أن امرأة جاءت إلى النبي صلى الله تعالى عليه وسلم وقالت نحن من أهل الحرث وإنا نخاف عليه العين فأمر النبي صلى الله عليه وسلم أن يجعل فيه الجماجم}.
яъни: “Экин ва полизга кўзнинг зарарини даф қилиш учун ҳайвоннинг калла суягини илиб қўйишнинг зарари йўқ. Чунки кўз тегиши ҳақдир, молга ва ҳайвонга унинг зарари етади. Бу нарсаларнинг таъсири кўплаб мушоҳада қилинган. Ҳадислар орқали ҳам билинган. Кўзи ўткир киши экинга назар солганида ҳайвон калла суяги баландда тургани учун аввалги ёмон назар унга тушади. Кўзи ўткир кишининг иккинчи бор экинга қилган назари зарар қилмайди.
Ҳадисда ривоят қилинишича: “Бир аёл Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига келиб: “Биз деҳқончилик аҳлиданмиз, унга кўз тегиб қолишидан хавф қиламиз” деди. Шунда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам экин орасига жаможим (ҳайвоннинг калла суяги) қўйиб қўйишни амр қилдилар” дейилган (Имом Абу Довуд ривоят қилган)”.
Аммо, ҳозирги кунимизда баъзи кишиларнинг исломий ақида борасидаги билимлари саёзлиги сабаб уламоларимиз омма халқнинг бундай нарсаларни ҳам тарк қилишга буюрадилар. Чунки одамлар бошига келаётган турли балоларни Аллоҳ таолодан билиб Ўзидангини ёрдам сўраш ўрнига, буткул сабабларга осилиб оладиган бўлишди, ўша сабабни ҳам сабаб қиладиган зот Аллоҳ таоло эканлигини ҳам унутиб қўйишди. Шу сабабдан ҳам ширк ва бузуқ эътиқодга олиб бориш эҳтимоли бўлган ишларни тарк қилиш афзал.
Зеро Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ширкни инсонлар орасига махфий ҳолатда кириб кетишидан огоҳлантирганлар ва ундан сақланиш дуосини ўргатганлар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй одамлар, ушбу ширкдан сақланинглар, чунки, у чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир”, – дедилар. У зотга Аллоҳнинг иродаси ила бир киши: “Эй, Аллоҳнинг расули! Агар у чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқ бўлса, қандай қилиб ундан сақланамиз?”, – деди. Шунда у зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ, биз билиб туриб, сенга ширк келтиришимиздан паноҳ сўраймиз, билмаганимизга истиғфор айтамиз, денглар”, деб жавоб берганлар (Имом Аҳмад ва Имом Табароний ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

https://t.me/Mirzohid_Domla/2561
Forwarded from …A…<•>…R…
#ақида

🗯 ТУҒИЛГAН КУННИ НИШОНЛAШ ТЎҒРИСИДA

Устоз уйда аёлим ва онам туғилган кунни нишонлашни хуш кўришади. Шу ҳақида далиллари билан чиройли қилиб тушунтириб беринг илтимос.

🎙 УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА


♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@imomiazamhanafiiy
https://t.me/imomiazamxanafiy

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
Forwarded from Deleted Account
#Ақида

АҚИДАТУТ ТАҲОВИЯ 1-қисм

Ушбу
рисола миллат фуқаҳолари бўлмиш имом Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит Куфий, Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим Ансорий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний (Аллоҳ улардан рози бўлсин) мазҳаби асосидаги, ушбу уламоларнинг дин усулларида эътиқод қилган ва унинг ила оламларнинг Роббига итоат қиладиган аҳли сунна ва жамоа ақидасининг зикри баёнидир.

БАТАФСИЛ
Forwarded from Fitrat.uz
#Ақида

Таҳовийя ақидасининг енгил шарҳи
1-матн: Аллоҳнинг бизга берган тавфиқ-ҳидояти билан эътиқод қилган ҳолда Аллоҳнинг тавҳиди тўғрисида айтамиз: Албатта Аллоҳ ёлғиз, Унинг шериги йўқ.
نقول
في توحيد الله معتقدين بتوفيق الله أن الله واحد لا شريك له
1-матн: Аллоҳнинг бизга берган тавфиҳ-ҳидояти билан эътиқод қилган ҳолда Аллоҳнинг тавҳиди тўғрисида айтамиз: Албатта Аллоҳ ёлғиз, Унинг шериги йўқ.

Шарх: (Ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилиб, ширк келтирмасликка тавҳид дейилади. Аллоҳни қўйиб яратилган нарсаларга, яъни фаришта, жин, авлиё, бут, дарахт, олов ва бундан бошқаларга сиғинишга ширк деб аталади). Тавҳид пайғамбарлар даъватининг боши, (жаннатга олиб борувчи) йўлнинг аввалги манзили ва Аллоҳга юзланувчи банданинг қиладиган энг биринчи ишидир.

БАТАФСИЛ...

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Deleted Account
#Ақида

Таҳовийя ақидасининг енгил шарҳи
2 - матн: АЛЛОҲГА ЎХШАШ БИРОР НАРСА ЙЎҚ

Шарҳ: Аллоҳ таолога бирор нарсанинг ўхшамаслигига Аҳли суннат уламолари иттифоқ қилишди. Хоҳ Унинг зотида, хоҳ сифатларида ёки феълларида бўлсин, бирор нарса Унга ўхшамайди. Аллоҳ таоло айтади:

" ليس كمثله شيء، و هو السميع البصير"(الشورى: 11)

(Мазкур оят маъносини Абдурроҳман бин Носир Саъдий раҳимаҳуллоҳ бундай тафсир қиладилар:

БАТАФСИЛ...

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ақида

Таҳовийя ақидасининг енгил шарҳи
3 - матн:БИРОР НАРСА АЛЛОҲНИ ОЖИЗ ҚОЛДИРА ОЛМАС
و لا شيء يعجزه

Бирор нарса Аллоҳни ожиз қолдира олмас.
Шарҳ: Аллоҳ таоло айтади:
"إن الله على كل شيء قدير" ( البقرة: 20)
(Оят маъносини Саъдий раҳимаҳуллоҳ бундай тафсир қиладилар: “Шубҳасиз Аллоҳ таоло барча нарсаларга қодир Зотдир. Бирор нарса Уни ожиз қолдирмайди. Унинг қудрати жумласида шу нарса борки, қачон бир нарсани қилмоқчи бўлса, бирор тўсиқ ва қаршиликларсиз уни амалга оширади. Бу каби оятлар адашган қадария тоифасининг даъвосини ботилга чиқаради. Уларнинг фикрича, бандаларнинг феъллари Аллоҳ таолонинг қудрати остига дохил бўлмас эмиш. Бу даъво рад этилади. Аллоҳ таоло ҳамма-ҳамма нарсаларни, мавжудотларнинг феълу ҳаракатларини ҳам яратгувчи бўлган Зотдир).
Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло барча нарсага қодир Зотдир, ожиз эмас. Ожиз ҳеч қачон илоҳ бўла олмайди. Бундай камчиликлардан Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло олийдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
#Ақида

Таҳовийя ақидасининг енгил шарҳи
4 матн: Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақли бирор илоҳ йўк.
Шарҳ: Бу тавҳид калимаси. Юқорироқда айтилганидек, барча пайғамбарлар ўз қавмларини шу калимага чақиришган.

https://t.me/Mirzohid_Domla
#Ақида

Таҳовийя ақидасининг енгил шарҳи
قديم بلا ابتداء، دائم بلا انتهاء
5-матн: Аллоҳ таолонинг бошланиши йўқ, азалдан мавжуд ҳамда Ул зот доимий, абадийдир, охири йўқ.
Шарҳ: Аллоҳ таоло бундай деган:
" هو الأول و الآخر" (الحديد: 3)
(Табарий раҳимаҳуллоҳ мазкур оятни қуйидагича шарҳлайдилар: “Аллоҳ таоло ҳамма нарсалардан бурун, чегарасиз аввалги, ва барча нарсалардан кейин, чексиз охиргидир. Хулоса қилиб айтганда бирон нарса бўлмаганда ҳам, Аллоҳ таоло бор эди. Барча нарсалар йўқ бўлиб кетганда ҳам, Ул зот бўлади. Ул зотнинг юзидан бошқа ҳамма нарса ҳалок бўлгувчидир. Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!”)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ақида

Таҳовийя ақидасининг енгил шарҳи
لا تبلغه الأوهام و لا تدركه الأفهام
8-матн: Гумонлар Аллоҳ таолонинг қандай зот эканлигига ета олмас ва илмлар Ул зотнинг қанақалигини фаҳмлай олмас
Шарҳ: Аллоҳ таолонинг қандай зот эканлигини Унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. Биз фақат Ул зотни сифатлари билангина биламиз. (Аллоҳ таоло Қуръонида Ўзини қандай сифатлар билан сифатлаган бўлса ҳамда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида Ул зотни қанақа сифатлар билан сифатлаган бўлсалар, биз ҳам шу сифатларни Аллоҳ таолога исбот қилиб иймон келтирамиз.)
Аллоҳ таоло айтади:
"يعلم ما بين أيديهم و ما خلفهم و لا يحيطون به علما" (طه: 110)

(Маъноси: Табарий раҳимаҳуллоҳ бу оятни шарҳлаб айтадилар: “Эй Муҳаммад, саллаллоҳу алайҳи ва саллам , (Қиёмат кунида маҳшаргоҳга) чақирувчига эргашаётган одамларнинг олдиларида, яъни Қиёмат кунида нималар бўлишини, уларнинг савоб олиб жаннат ё азобланиш учун дўзахга боришларини фақат Аллоҳ билади ҳамда одамлар ортларида, яъни дунёда нималар қилиб ўтганларини Аллоҳ билади. Одамлар эса Аллоҳнинг қандай зот эканлигини била олмайдилар”.)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

@Mirzohid_Domla
📌№ 587
#ақида

🗯 АЛЛОҲ МАКОНГА МУҲТОЖ ЗОТ ЭМАС

Ассалому алайкум учрашувга чиққанда болани тақвосини билиш учун қандай савол берса бўлади? Маслаҳат бериб юборинглар илтимос. Олдиндан раҳмат

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
Аллоҳ қаерда деб сўранг. Агар «осмонда» деса унга эрга тегманг. Чунки у фитначи, ғирт ваҳҳобий, салафий бўлади. Аллоҳга макон бериб бўлмайди. Аллоҳ маконга муҳтож Зот эмас. Бўлмаса келажакда фарзандларингиз ҳам шу каби сизни ва ватандошларини куйдирадиган фитначи бўлиб улғаяди. Аллоҳ асрасин. Агар у «Аллоҳ лаа макон» деса, яъни «Аллоҳнинг макони йўқ. У Аллоҳ маконга муҳтож Зот эмас» деса унда ақидаси тўғри ва ишончли йигит бўлади. Унга рози бўлинг, барака топасиз.
Валлоҳу аълам.

✍️
УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА

📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг
⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•

Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
@imomiazamhanafiiy
https://t.me/imomiazamxanafiy

•┈• ❀ 🍃🕋🍃 ❀ •┈•
#Ақида

ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
ما زالَ بصفاته قديما قبلَ خلقه، لم يَزدَد بكونهم شيئا لم يكن قبلهم من صفته، و كما كان بصفاته أزليّا، كذلك لا يزال عليها أبديّا.
13-матн: Аллоҳ таоло Ўзининг сифатлари билан қадимдан, халқларини яратишидан олдин бўлган. Ул зотда олдин йўқ бўлган бирор бир сифат, халқларнинг вужудга келишлари туфайли қўшилиб қолмаган. Ул зот Ўз сифатлари билан азалдан бўлгани каби, улар билан абадий қолгувчидир.

Шарҳ: Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло азалдан зотида ҳам, феълларида ҳам камол сифатлар билан сифатланган. Аллоҳнинг маълум бир сифати аввалда йўқ эди, кейин бор бўлди, деб эътиқод қилиш мумкин эмас. Агар маълум бир Аллоҳнинг сифати олдин бўлмаган дейилса, Аллоҳ таоло нуқсон-камчилик билан сифатланган бўлади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло Ҳар қандай айб ва нуқсонлардан пок ва олийдир.
Мазкур сўзлар муътазила, жаҳмия ва буларга эътиқодда йўлдош бўлган баъзи шийъаларга рад жавобини беради. Тилга олинган бу тоифалар даъволарига кўра, Аллоҳ феъл ва гапиришга аввал қодир бўлмаган, кейин қодир бўлган экан. (Бундай эътиқод ботил. Бундай нуқсондан Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло покдир.)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ақида

ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
ليس بعد خَلق الخلق استفاد اسم "الخالق" و لا بإحداثه البرية استفاد اسم "الباري"
14- матн: Аллоҳ таоло халқларини яратганидан кейин “Холиқ-яратувчи” исмини олган эмас ва халқларини бор қилганидан кейин “Ал-Борий” исмига эга бўлган эмас.

Шарҳ: (Олдин бирор кўриниши бўлмаган халқларни бор қилгувчи исмига “Ал-Борий” деб аталади.)
Шарҳ: Аллоҳ таоло халқларини яратишдан олдин Холиқ бўлган ва бу исм билан азалдан номланган. Халқларни яратгандан кейин бу исм билан номланди, деб эътиқод қилиш мумкин эмас. “Борий” исми ҳам шундай.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/Mirzohid_Domla