MIROB.UZ
208 subscribers
1.93K photos
64 videos
356 links
USHBU KANALDA SUV XO'JALIGIDA OLIB BORILAYOTGAN ISLOHATLAR KENG YORITILIB BORILADI.
Download Telegram
Forwarded from NORIN-QORADARYO ITHB MATBUOT XIZMATI|Расмий канал (Ahmedov Behzodbek Abdumannobovich ......)
Жумладан, 2024 йил бахор мавсумида сув хўжалиги объектлари атрофларига мевали ва манзарали кўчат экиш бўйича Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Андижон вилоятидаги мавжуд сув хўжалиги объектларининг 522,5 километр масофасидаги сув хўжалиги атрофидаги ер майдонларига 494 минг 121 туп мевали ва манзарали кўчат экиш режаси берилган бўлиб, 2024 йил 30 март ҳолатига жами 480 минг 790 туп дарахт кўчатлари экилиб шундан, бугунги кунда тут кўчатлари 31 минг 800 туп, ток кўчатлари 41 минг 330 туп, терак кўчатлари 348 минг 950 туп ва бошқа манзарали кўчатлар 101 минг 880 туп кўчатлари экилди ва ҳозирги кунда ушбу кўчатларни парвариш қилиш бўйича жойларда экилган дарахт кўчатларини парвариш қилиш бўйича масъул сув хўжалиги ходимлари бириктирилган.
Forwarded from NORIN-QORADARYO ITHB MATBUOT XIZMATI|Расмий канал (Ahmedov Behzodbek Abdumannobovich ......)
Берилган топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш ҳамда кунлик экилаётган дарахт кўчатларини экология платформасига жойлаб бориш ҳамда кунлик мониторингини юритиш бўйича Ҳавза бошқармасида “Яшил макон” штаби ташкил этилган бўлиб, ушбу штаб томонидан кунлик экилаётган мевали ва манзарали дарахт кўчатларини хақонийлигини ўрганиб боради ва платформага тушириб боришини назорат қилади дейди Беҳзодбек Ахмедов Норин-Қорадарё ИТҲБ “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган штаб масъул ходими.

Кўчат экиш тадбирлари жойларда давом этмоқда.

https://www.facebook.com/groups/182621676328635/?ref=share_group_link
https://t.me/+WQ_92XAss_o0OWJi
https://t.me/+6hdwsxlymOIyYmE
#Биласизми

❗️Ойлик (иш ҳақи) тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланиши керак.

▶️ Ойлик олиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from NORIN-QORADARYO ITHB MATBUOT XIZMATI|Расмий канал (Ahmedov Behzodbek Abdumannobovich ......)
АНДИЖОН ВИЛОЯТИДАГИ СУВ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИДА ЗАРБДОР 10 КУНЛИК КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Жорий йилнинг 29 март куни Сув хўжалиги вазири Ш.Р.Хамраев томонидан ЗООМ платформаси орқали ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси” доирасида сукв хўжалиги объектлари атрофидаги ер майдонларига кўчат экиш ишларини ташкил этиш бўйича “Зарбдор- 10 кунлик” ўтказиш юзасидан берилган топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда мақсадида Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг тизим ташкилотлари томонидан тизимли ишлар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 1 апрел куни вилоятдаги мавжуд сув хўжалиги объектлари атрофидаги ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва бахорги мавсумда ушбу ер майдонларига манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш бўйича барча ишчи ходиммлар иштирокида жойларда “Зарбдор- 10 кунлик” кўчат экиш тадбирлари ўтказилди.
Forwarded from NORIN-QORADARYO ITHB MATBUOT XIZMATI|Расмий канал (Ahmedov Behzodbek Abdumannobovich ......)
Жумладан, бугунги кунда Андижонсой ИТБ га қарашли “Янги -кўтарма” гидроучасткаси, Асака туман Сув етказиб бериш хизмати Давлат Муассасасига қарашли “Ниёзботир” гидроучасткаси, Избоскан туман Сув етказиб бериш хизмати Давлат Муассасасига қарашли “Лўғимбек” гидроучасткаси ва Пахтаобод туман Сув етказиб бериш хизмати Давлат Муассасасига қарашли “Маданият” гидроучасткаларида барча иш-ходимлари иштирокида кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилиб, мавсум бошидан вилоятдаги сув хўжалиги объектлари атрофидаги ер майдонларига жами 61 минг тупдан зиёд шундан, 17 минг 440 та тут, 3 минг 140 та ток, 35 минг 246 та терак ва 5 минг 620 та бошқа мевали ва манзаралий дарахт кўчатлари экилиб, экология бошқармасининг Эко платформасига тушурилди дейди Хусанбой Тўхтабоев Норин-Қорадарё ИТҲБ Сув етказиб бериш ДМ рахбари.

Бундай табирлар хар бир сув хўжалиги объектларида давом этмоқда.

https://www.facebook.com/groups/182621676328635/?ref=share_group_link
https://t.me/+WQ_92XAss_o0OWJi
https://t.me/+6hdwsxlymOIyYmEy