MIROB.UZ
179 subscribers
1.91K photos
64 videos
356 links
USHBU KANALDA SUV XO'JALIGIDA OLIB BORILAYOTGAN ISLOHATLAR KENG YORITILIB BORILADI.
Download Telegram
Forwarded from NORIN-QORADARYO ITHB MATBUOT XIZMATI|Расмий канал (Ahmedov Behzodbek Abdumannobovich ......)
Жумладан, бугунги кунда Шахрихонсой ИТБга қарашли “Савай” гидроучасткаси, Андижонсой ИТБ га қарашли “Андижонсой” канали, Мархамат туман Сув етказиб бериш хизмати Давлат Муассасасига қарашли “Ўқчи” гидроучасткаси ва Улуғнор туман Сув етказиб бериш хизмати Давлат Муассасасига қарашли “Дўстлик” гидроучасткаларида барча иш-ходимлари иштирокида кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилиб, мавсум бошидан вилоятдаги сув хўжалиги объектлари атрофидаги ер майдонларига жами 290 минг 149 тупдан зиёд шундан, 33 минг 411 та тут, 50 минг 146 та ток, 151 минг 602 та терак ва 54 минг 990 та бошқа мевали ва манзаралий дарахт кўчатлари экилиб, экология бошқармасининг Эко платформасига тушурилди дейди Абдурасул Абдулхамидов Норин-Қорадарё ИТҲБ мутахассиси.

Бундай табирлар хар бир сув хўжалиги объектларида давом этмоқда.

https://www.facebook.com/groups/182621676328635/?ref=share_group_link
https://t.me/+WQ_92XAss_o0OWJi
https://t.me/+6hdwsxlymOIyYmEy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера
#Қисқа_метражли_фильм

⚡️Фақат ухлаб қолма!

Ушбу қисқа метражли фильм туман ҳокимлигида, коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчисининг бир кунлик фаолияти доирасида тайёрланди.

Жараёнлар ҳеч қандай пардозсиз, борича акс эттирилди. Ролларни ҳам айни шу кунда давлат хизматида фаолият юритаётган хизматчилар ижро этиб берган.

Фильмда бугун давлат фуқаролик хизматидаги оғриқли масала — иш режимига амал қилмасликнинг оилавий қадриятларга, фарзанд тарбияси ва руҳиятига салбий таъсири, келажакка бўлган умидсизлик ҳолатлари акс этган.

Унутмайлик, халқни рози қилиш, фаолиятда самарадорликка эришиш — аслида қонуний белгиланган иш вақтидан оқилона ва самарали фойдалана олишимизда! Хулосани ҳар бир иш берувчи раҳбарлар ва ҳар бир давлат хизматчисининг ўзида қолдирамиз.

◽️
Full HD

Каналга уланиш — @argos_uz
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
7 KUN | PARRANDACHILIKDA O'RDAK BOQISHNING AFZALLIKLARI 21.04.2024 YIL

http://t.me/Andijon_TRK
https://youtube.com/@AndijonVTRK https://www.instagram.com/andijon_trk
СЕЛ-ТОШҚИН СУВЛАРИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИБ ЮБОРИШ

“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан навбатдаги семинар шу мавзуда Майлисой гидроузелида ўтказилди.

Майлисой Қирғизистон Республикасининг адир худудларидан бошланади. Энг серсув даври апрел-май ойларига тўғри келади.

Ходимларга сел сувлари ва кучли оқим юзага келганда қандай тартибда харакатланиш, ҳолат юзасидан юқори ташкилотга ахборот бериб бориш хақида маьлумот берилди. Шунингдек:

• Иншоотда чўкиш ёки бошқа кўринишдаги деформациялар;

• Юқори ва пастки бъефларда ёриқларнинг пайдо бўлиши;

• Бетон ва темир-бетон қопламаларнинг бузилиши;

•Сувда оқиб келаётган жисмларни иншоотдан хавфсиз ўтказиб юбориш;

•Домий равишда хавфлизлик қоидаларига амал қилиш кабиларга алохида эьтибор беришлари тушунтирилди.

❗️Сел-тошқин сувлари ўтказиб юборилгандан кейин иншоотлар ҳолатини кўздан кечириш, носозликлар аниқланганда зудлик билан таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича топшириқ берилди.

Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати
“СУВ ОМБОРЛАРИДА СЕЙСМОЛОГИК КУЗАТУВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ” АНДИЖОНЛИК СУВЧИЛАР МАЗКУР ПЛАТФОРМА ТАҚДИМОТИДА

Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш хамда сейсмик хавфни мониторинr килиш фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Қарорига асосан ишлаб чиқилган сейсмик хавфсизликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режаси бўйича семинар ташкил этилди.

Унда шаҳар ва туман ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари, фавқулотда вазиятлар бўлим бошлиқлари ҳамда Норин-Қорадарё ирригация тизими ҳавза бошқармаси ва вилоятдаги барча Сув хўжалиги раҳбарлари иштирок этдилар.
⬇️
⬆️ Давоми...

Тақдимотда “Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш” электрон платформасини яратишдан асосий мақсад – Республика ҳудудидаги сув омборларида олиб борилаётган сейсмологик ва бошқа кузатув маълумотларини тегишли вазирлик ва идоралар билан электрон платформа орқали маълумот алмашиш, таҳлил қилиш ва платформага киритилган маълумотлар асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик холатини баҳолаб бориш тўғрисида йиғилганларга маълумотлар берилди.

Қолаверса, тингловчилар “Кучли зилзиладан огоҳлантириш” ҳамда “Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш” электрон платформаларининг ишлаши бўйича тушунчага эга бўлдилар.

Норин-Қорадарё ИТҲБ ахборот хизмати
АҲОЛИ ВА ХУДУДЛАРНИ СЕЛ-СУВ ТОШҚИНИДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ

«Офтабачек» гидроузели – Асака, Шахрихон ва Бўстон туманларининг сел ва тошқин даврида асосий ҳалоскор нуқтаси ҳисобланади.

Мазкур объектда бугун сел сув тошқинларининг олдини олиш мавзусида "Сувхужаликназорат" инспекцияси томонидан учрашув мулоқот ташкил этилди.

Ушбу гидроузел 1905 йилда қурилган. 1949 ҳамда 2019 йилларда реконструкция қилинган. Иншоотнинг сув ўтказиш қобилияти 186 м3/сек бўлиб, Олтинкўл, Балиқчи ва Улуғнор туманларининг 35000 гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш ҳамда сел-тошқин мавсумида Оқбурасой, Аровонсойларда ҳосил бўлган сел сувларини Шахрихонсой канали Асака гидроузелида йиғиб, Асака ташлама канали орқали “Офтабачек”гидроузелидан Қорадарёга ташлаб юбориш учун хизмат қилади.

Семинар давомида гидроузелда фавқулодда ҳолат юзага келганда уни бартараф этиш учун қилинадиган тезкор чоралар кўриб чиқилди ҳамда керакли тафсиялар берилди.

Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати