MIROB.UZ
185 subscribers
1.93K photos
64 videos
356 links
USHBU KANALDA SUV XO'JALIGIDA OLIB BORILAYOTGAN ISLOHATLAR KENG YORITILIB BORILADI.
Download Telegram
САРАМЖОН- САРИШТАЛИК  ВА ПОКЛИК ХАЛҚИМИЗ ЗИЙНАТИДИР.

Жонажон юртимизда азал азалдан уйғониш фасли бўлмиш баҳор фаслидаги Наврўз олами байрами тантаналари бошланиши ва ушбу қутлуғ сана арафасида умумхалқ хашар ўтказилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 16 март куни ҳам Республикамиз бўйлаб умумхалқ хашари ўтказилди.

Жумладан, ўтказилган умумхалқ хашарида Андижонлик сувчилар ҳам сув хўжалиги объектларини янада обод қилишга бел боғлашиб хашарда фаол эштирок этишдики, қайси худудга борманг ободлик, сарамжон -саришталикдан дилингиз қувнатиб, хавасингизни оширмоқда.

Сув хўжалиги соҳаси бўйича вилоят худудлардаги сув хўжалиги объектларида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари уюшқоқлик билан олиб боришмоқда.

Ушбу тадбирларни амалга оширишда Норин-Қорадарё ИТҲБ ва унинг кўп минг кишилик мехнат жамоаси ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Бундай хашарлар жойларда давом этмоқда.

https://www.facebook.com/groups/182621676328635/?ref=share_group_link
https://t.me/+WQ_92XAss_o0OWJi
https://t.me/+6hdwsxlymOIyYmEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА ИЖРО ИНТИЗОМИ ҲАМДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА НАВБАТДАГИ АМАЛИЙ СЕМИНАР МАРХАМАТ ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛДИ.

Жорий йилнинг 18-март куни Норин-Қорадарё ИТҲБ тасарруфидаги Мархамат туман "Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасида" ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш, давлат хизматчилари фаолият ҳамда коррупцияга қарши кураш юзасидан семинар амалий семинар ўтказилди.

Ўтказилган семинарда қатнашчиларга Давлатимиз томонидан ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш ва давлат хизматчилари фаолиятига ҳамда коррупцияга қарши кураш юзасидан кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилаётганлиги, бундан барча раҳбар-ходимларни хуқуқий онгини ҳамда шахсий жавобгарликларини ошириб бориш бугунги давр талаби эканлигини алоҳида такидлаб ўтди.
Жумладан, Мархамат туман "Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасида" томонидан бу борада олиб борилаётган ишлар талаб даражасида эмаслигини танқидий ва тахлилий мухокама этиб, Ҳавза бошқармаси мутахассислари томонидан масъул ходимларга керакли тавсия ва топшириқлар берилди дейди Ҳавза бошқармаси бош юристконсултанти Махаммаджон Каримов.

Жойларда тасдиқланган график асосида семинарлар давом этмоқда.

https://www.facebook.com/groups/182621676328635/?ref=share_group_link
https://t.me/+WQ_92XAss_o0OWJi
https://t.me/+6hdwsxlymOIyYmEy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахborot 24 | Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida qishloq xo’jaligi va oziq-ovqat sanoati sohalarida investitsiyalar jalb qilish hamda eksportni ko’paytirish masalalari muhokamasi bo’yicha videoselektor yig’ilishi o’tkazildi
#18mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ISLOHOTLAR AMALDA | SUVDAN FOYDALANISH MASALALARI 22.03.2024 YIL

http://t.me/Andijon_TRK
https://youtube.com/@AndijonVTRK https://www.instagram.com/andijon_trk
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

2024 йил 23 март куни телеграм тармоғидаги “BASTION” канали орқали эълон қилинган Андижон вилояти Андижон тумани Жевачи МФЙ аҳолиси номидан йўлланган мурожаатга (https://t.me/bastiongr/10262) расмий муносабат.

Ушбу мурожаатни Андижон тумани прокуратураси ҳамда Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Андижонсой ирригация тизими бошқармаси мутахассислари томонидан жойига бориб ўрганилди.

Ҳақиқатдан ҳам Андижон тумани Жевачи МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Андижонсой ИТБга қарашли Андижонсой канали химоя минтақаси худудига рухсатсиз номаълум шахслар томонидан тупроқ ва қурилиш чиқиндилари бетон бўлаклари ташлаб кетилганлиги ҳамда ушбу жой Андижон тумани Жевачи МФЙ аҳолиси  учун мўлжаланмаган  ҳамда фойдаланилмайдиган асли Андижонсой каналини химоя минтақасида ажратилган инспектор йўлаги эканлиги аниқланди.
Forwarded from NORIN-QORADARYO ITHB MATBUOT XIZMATI|Расмий канал (Ahmedov Behzodbek Abdumannobovich ......)
“BASTION” канали сарлавҳасида кўрсатилиб ўтилган терак кўчатлари эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон -2030” старатегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисидаги 2023 йил 11 –сентябрдаги ПҚ-300-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида сув хўжалиги объектлари бўйларига манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш бўйича жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида берилганлиги ва ушбу экилган кўчатлар Андижонсой каналини химоя минтақасида ажратилган инспектор йўлагига хеч қандай тўсқинлик бермаслиги аниқланди.

Юқорида кўрсатилиб ўтилган мурожаат юзасидан хозирда Андижон тумани прокуратураси томонидан Андижон тумани Жевачи МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Андижонсой ирригация тизими бошқармасига қарашли Андижонсой канали химоя минтақасидаги ҳолат юзасидан муаммолар бартараф этилди ва худудга рухсатсиз тупроқ ва қурилиш чиқиндилари ҳамда бетон бўлаклари ташлаб кетган шахсларни аниқлаш ва бундай ҳолат келгусида такрорланмаслиги юзасидан худуд назоратчисига керакли тавсия ва топшириқлар берилганлигини маълум қилади.

Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

✳️ Қонунчиликка кўра, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш йўналишида томорқа ер эгаларига 3 миллион сўмгача микрокредитлар берилиши ҳамда ушбу микрокредитлар ягона электрон платформа орқали ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from NORIN-QORADARYO ITHB MATBUOT XIZMATI|Расмий канал (Ahmedov Behzodbek Abdumannobovich ......)
ЭЛЕКТР-ЭНЕРГИЯСИНИ ТЕЖАМКОРЛИГИ БУГУНГИ ДАВР ТАЛАБИ

Жорий йилнинг 29 март куни Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станцияси ва энергия бошқармаси тасарруфидаги Пахтаобод туманида жойлашган
“Янги-хаёт” насос станциясида вегитация мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда электр энергиясини тежаш бўйича амалий семинар ўтказилди.

Ўтказилган семинарда Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг ишлаб чиқариш сектори бошлиғи С.Ғозиев, ММ ва ТХ бўйича Р.Ботиров ва туман насос станциялари бўлими ҳамда йирик насос станциялари бошлиқлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.
Forwarded from NORIN-QORADARYO ITHB MATBUOT XIZMATI|Расмий канал (Ahmedov Behzodbek Abdumannobovich ......)
Семинарда кириб келаётган суғориш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда вегетация даврида насос станцияларда электр энергиясини тежаш ва 2024 йил учун белгилаб берилган лимитга қатъий риоя этиш, электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга тежамкор ускуналарни ўрнатиш шу билан бирга агрегатларни ўз вақтида таъмирини олиб бориш, ишчи-ходимларнинг иш вақтида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши бўйича олиб борилаётган ишлар танқидий ва тахлилий муҳокама қилиниб, масъул ходимларга керакли тавсия ва топшириқлар берилди дейди Сирожиддин Сидиқов - Насос станцияси ва энергия бошқармаси тасарруфидаги Пахтаобод тумани насос станциялар бўлинмаси бошлиғи.

Бундай семинарлар хар бир сув хўжалиги объектларида давом этмоқда.

https://www.facebook.com/groups/182621676328635/?ref=share_group_link
https://t.me/+WQ_92XAss_o0OWJi
https://t.me/+6hdwsxlymOIyYmEy