MIROB.UZ
214 subscribers
1.93K photos
64 videos
356 links
USHBU KANALDA SUV XO'JALIGIDA OLIB BORILAYOTGAN ISLOHATLAR KENG YORITILIB BORILADI.
Download Telegram
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
7 KUN | PARRANDACHILIKDA O'RDAK BOQISHNING AFZALLIKLARI 21.04.2024 YIL

http://t.me/Andijon_TRK
https://youtube.com/@AndijonVTRK https://www.instagram.com/andijon_trk
СЕЛ-ТОШҚИН СУВЛАРИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИБ ЮБОРИШ

“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан навбатдаги семинар шу мавзуда Майлисой гидроузелида ўтказилди.

Майлисой Қирғизистон Республикасининг адир худудларидан бошланади. Энг серсув даври апрел-май ойларига тўғри келади.

Ходимларга сел сувлари ва кучли оқим юзага келганда қандай тартибда харакатланиш, ҳолат юзасидан юқори ташкилотга ахборот бериб бориш хақида маьлумот берилди. Шунингдек:

• Иншоотда чўкиш ёки бошқа кўринишдаги деформациялар;

• Юқори ва пастки бъефларда ёриқларнинг пайдо бўлиши;

• Бетон ва темир-бетон қопламаларнинг бузилиши;

•Сувда оқиб келаётган жисмларни иншоотдан хавфсиз ўтказиб юбориш;

•Домий равишда хавфлизлик қоидаларига амал қилиш кабиларга алохида эьтибор беришлари тушунтирилди.

❗️Сел-тошқин сувлари ўтказиб юборилгандан кейин иншоотлар ҳолатини кўздан кечириш, носозликлар аниқланганда зудлик билан таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича топшириқ берилди.

Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати
“СУВ ОМБОРЛАРИДА СЕЙСМОЛОГИК КУЗАТУВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ” АНДИЖОНЛИК СУВЧИЛАР МАЗКУР ПЛАТФОРМА ТАҚДИМОТИДА

Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш хамда сейсмик хавфни мониторинr килиш фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Қарорига асосан ишлаб чиқилган сейсмик хавфсизликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режаси бўйича семинар ташкил этилди.

Унда шаҳар ва туман ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари, фавқулотда вазиятлар бўлим бошлиқлари ҳамда Норин-Қорадарё ирригация тизими ҳавза бошқармаси ва вилоятдаги барча Сув хўжалиги раҳбарлари иштирок этдилар.
⬇️
⬆️ Давоми...

Тақдимотда “Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш” электрон платформасини яратишдан асосий мақсад – Республика ҳудудидаги сув омборларида олиб борилаётган сейсмологик ва бошқа кузатув маълумотларини тегишли вазирлик ва идоралар билан электрон платформа орқали маълумот алмашиш, таҳлил қилиш ва платформага киритилган маълумотлар асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик холатини баҳолаб бориш тўғрисида йиғилганларга маълумотлар берилди.

Қолаверса, тингловчилар “Кучли зилзиладан огоҳлантириш” ҳамда “Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш” электрон платформаларининг ишлаши бўйича тушунчага эга бўлдилар.

Норин-Қорадарё ИТҲБ ахборот хизмати
АҲОЛИ ВА ХУДУДЛАРНИ СЕЛ-СУВ ТОШҚИНИДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ

«Офтабачек» гидроузели – Асака, Шахрихон ва Бўстон туманларининг сел ва тошқин даврида асосий ҳалоскор нуқтаси ҳисобланади.

Мазкур объектда бугун сел сув тошқинларининг олдини олиш мавзусида "Сувхужаликназорат" инспекцияси томонидан учрашув мулоқот ташкил этилди.

Ушбу гидроузел 1905 йилда қурилган. 1949 ҳамда 2019 йилларда реконструкция қилинган. Иншоотнинг сув ўтказиш қобилияти 186 м3/сек бўлиб, Олтинкўл, Балиқчи ва Улуғнор туманларининг 35000 гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш ҳамда сел-тошқин мавсумида Оқбурасой, Аровонсойларда ҳосил бўлган сел сувларини Шахрихонсой канали Асака гидроузелида йиғиб, Асака ташлама канали орқали “Офтабачек”гидроузелидан Қорадарёга ташлаб юбориш учун хизмат қилади.

Семинар давомида гидроузелда фавқулодда ҳолат юзага келганда уни бартараф этиш учун қилинадиган тезкор чоралар кўриб чиқилди ҳамда керакли тафсиялар берилди.

Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати
Forwarded from NORIN-QORADARYO ITHB MATBUOT XIZMATI|Расмий канал (Ahmedov Behzodbek Abdumannobovich ......)
АНДИЖОНДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ

Ватанимизда 27 июнь санаси халқимизнинг очиқ жамият сари интилишда алоҳида ўрин тутадики, шу куни мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари ходимларининг касб байрами танталани кенг омма ўртасида нишонланиб келинмоқда.

Хабарингиз бор, Республикамизда ижтимоий – иқтисодий юксалиш жараёнида бугунги кунда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқдалар.

Жумладан, ушбу сана муносбати билан жорий йилнинг 27 июнь куни Норин-Қорадарё ИТҲБ жамоаси аъзолари ҳам матбуот хизмати ходими Мадиярова Гулнозахони касб байрами билан муносиб равишда муборакбод этилди.

Бошқарма бошлиғи Хамидов Хушнудбек Собирович  томонидан очиқ жамият шакланишида ҳамда ривожланишида оммавий ахборот воситалари ходимларининг қўшаётган хиссалари жамоатчилик томонидан эътироф этилаётганлиги гувохи бўлаётганликларини хаётий мисоллар орқали сўзлаб берди дейди- Беҳзодбек Ахмедов Норин-Қорадарё ИТҲБ Касаба уюшма кўмитаси раиси.

Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати
Forwarded from Gulnoza Olimova
БИЛИМЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАЁТГАН ЎҚУВЛАР

Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан туман "Сув етказиб бериш хизмати" Давлат муассасаларининг Бош гидрометр ва шўъба мудирлари учун ўқув амалий семинари ташкил этилди.

"Сув ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартиби" тўғрисидаги мазкур семинарда йиғилиш қатнашчиларига асосан истеъмолчиларга етказиб берилаётган сув ҳисобини юритишга оид билим ва кўникмалар берилди.

Назарий билимлар, амалий жараёнларда мустаҳкамланди. Бу каби ўқувлар бошқарма томонидан ҳафтанинг ҳар пайшанба кунида ўтказилиб, мутахассисларнинг тажрибалари оширилмоқда.

Норин-Қорадарё ИТҲБ ахборот хизмати
Forwarded from Gulnoza Olimova
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК МУНОСАБАТЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти Марказий Осиёда бир қатор лойиҳаларни фаол амалга ошириб келмоқда. Бундан кўзланган мақсад манфаатдор томонларни Сирдарё ҳавзаси мисолида трансчегаравий дарёлар ҳавзаларида сув ресурсларини комплекс бошқаришни ташкил этиш бўйича тўпланган билимлар билан таништириш ҳамда сув хўжалиги соҳасида ҳамкорликда эришилган ютуқлар юзасидан тажриба алмашишдан иборат.

Айни мақсадда, институтнинг халқаро мутахассислари ва экспертлари Андижонда бўлдилар. Меҳмонлар Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида кутиб олинди. Жараёнлар диспечерлик хонаси фаолияти билан танишишдан бошланди. Бошқарма бошлиғининг у́ринбосари Ш. Эргашев, меҳмонларга Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Ўзаро фикр алмашилди. Сўнгра, меҳмонлар Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти ҳамда “Сувчилар мактаби” га олиб борилди.

Давоми...⬇️