Miraziz Mirsultonov
2.23K subscribers
8.32K photos
1.61K videos
24 files
3.65K links
Ijtimoiy himoya milliy agentligi Toshkent viloyati boshqarmasi boshligʻi
Download Telegram
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Байрам тантанавор руҳда давом этмоқда.

🔹
Байрамга келган иштирокчилар — вилоят фаоллари, секторлар раҳбарлари,  депутат ва сенаторлар,  нуронийлар ва ёшлар, ўқитувчи, шифокор ва зиёлиларнинг кайфияти кўтаринки даражада.

🔹Иштирокчилар орасида ҳамиша халқ, эл-юрт хизматида бўлган турли соҳа вакиллари — қурувчию йўлчилар, сувчию ободончилар, қўйингки, маиший турмушимизда камарбаста бўлиб келадиган меҳнаткаш, танти ва самимий инсонлар ниҳоятда кўп. Улар ҳам бугун юртимиз эришаётган ютуқлардан руҳланиб, шу ютуқларда муносиб ҳиссалари борлигини қалбан ҳис этиб байрам қилишмоқда.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Тошкент воҳаси  Буюк ипак йўлидаги илм-фан, ҳунармандчилик, маданият тараққий этган маконлардан бири бўлгани тарихдан яхши маълум. Буни машҳур тарихчи Табарий, географ олим Истахрий, буюк аллома бобокалонимиз Муҳаммад ал-Хоразмий ва бошқалар қолдирган муҳим маълумотлар ҳам тасдиқлайди.

🔹
Бизгача етиб келган “Ҳудуд ал-олам” номли тарихий китобда “Чоч — бу катта вилоят, халқи жанговар ва сахийдир”, деган сўзлар битилгани ҳам шундан далолатдир. 

Бу заминнинг унумдор тупроғи, қут-барака ёғилган дала ва боғлари, олтин, кумуш, мис, мармар, кўмир каби таъбир жоиз бўлса, Менделеев даврий жадвалига киритилган барча табиий захираларга бой конлари, энг муҳими, меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли халқи Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

🔹Байрам дастурининг тарихий-маънавий блоки алоҳида мавзу бўлган. Унда вилоятимиз аҳли йиллар давомида босиб ўтган синовли йўллардан тортиб, халқимизнинг фахру ифтихорига айланган вилоятимиз фарзандлари хотираси номма-ном эслангани байрам иштирокчилари учун катта руҳий ва маънавий озуқ бўлди.

🔹Саҳнада спортчилар, қувноқ болажонлар, тинчлигимиз посбонларининг кўргазмали чиқишлари барчага ўзгача завқ бағишламоқда.

➡️Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Репортаж

⚡️Миллатлараро ҳамдўстлик Тошкент вилоятида давомий.

@miraziz_mirsultonov
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Тошкент вилоятида азалдан халқ ижрочилиги, анъанавий мақомчилик яхши ривожланган. Саҳнада ана шу ўлмас дурдоналардан тайёрланган мусиқий композиция юракларни ҳаяжонга солди.

🔹
Тошкент вилоятининг энг катта бойлиги нимада деб, сўрасангиз, ҳеч иккиланмай, кўп миллатли, хушфеъл, аҳил ва ҳамжиҳат одамлари, деб айтиш мумкин.

🔹Ўзбекча, русча, татарча, тожикча, корейсча, қозоқча, қирғизча ва бошқа кўплаб тилларда гапирадиган, лекин ягона мақсад, пок ният билан яшаётган бу инсонларнинг орзу-интилишлари, бир-бирига бўлган меҳр-оқибатларига ҳар қанча ҳавас қилсак, тасанно айтсак, арзийди.

🔹Байрам дастурида халқлар дўстлигини тараннум этувчи блок иштирокчилар кўнглига ана шундай мулоҳазаларни солган бўлса ажабмас...

➡️Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok