QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI VAZIRLIGI
10.8K subscribers
20.4K photos
3.44K videos
277 files
8.4K links
O'zbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi vazirligining rasmiy kanali

☎️ 1298
🌐 http://www.mc.uz/
📲 https://www.facebook.com/minstroyuz
https://www.instagram.com/qurilishvazirligi/
Mail: minstroy2@exat.uz
Toshkent sh. Abay k. 6-uy
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_НИГОҲИДА

⚡️Қашқадарёда амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари хусусида

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
#ҚУРИЛИШ_СТАТИСТИКА

🏗 Ўзбекистонда 29,5 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда жами 29,5 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,8 % ни ташкил этди.

Давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 1268,2 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 4,3 % га тенг.

Нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 28271,8 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 95,7 % га тенг.

Жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 6938,6 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 17736,7 млрд. сўмни ташкил қилган.

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
#ҚУРИЛИШ_СТАТИСТИКА

🏗 Ўзбекистонда 42,8 мингта корхона ва ташкилотлар қурилиш соҳасида фаолият юритмоқда

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 май ҳолатига кўра Ўзбекистонда қурилиш соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 42,8 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 мингтага ошди.

Республикада фаолият юритаётган қурилиш ташкилотлари:
🔷 Бино ва иншоотлар қуриш – 24 минг 345 та
🔷 Фуқаролик объектларини қуриш – 4 минг 216 та
🔷 Ихтисослаштирилган қурилиш – 14 минг 221 та

Қурилиш ишлари ҳажми таркибида:

🔸кичик корхона ва микрофирмалар – 17,7 трлн. сўм

🔸 йирик ташкилотлар – 6,9 трлн. сўм

🔸 норасмий сектор – 4,8 трлн. сўм

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
#ХУШХАБАР

Наманган вилояти Қурилиш бош бошқармаси “60-Халқаро гуллар фетивали”да бош совринни қўлга киритди

🌸 Наманган вилояти Қурилиш бош бошқармаси,

🌸 Поп тумани ҳокимлиги,

🌸 Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси,

🌸 Обидхон Қодиров “60-Халқаро гуллар фетивали”да бош совринга сазовор бўлдилар ва
уларга "Нексия 3" автомашиналари калитлари тантанали равишда топширилди.

Ғалаба муборак бўлсин!

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов навбатдаги брифингда 24-30 май кунлари бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, журналистларнинг саволларига жавоб берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида Қурилиш вазирлиги делегацияси аъзолари Қозоғистон Республикасида бўлиб турибди.

Делегация аъзолари Қозоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги қўмитаси, Қозоғистон тадқиқотлари ва қурилишини тартибга солиш маркази фаолияти билан танишдилар.

Шунингдек, Нурсултон шаҳрида BI GROUP компанияси томонидан ташкил этилган индустриал модулли уй-жой қуриш технологияси ўрганилди ва уларга Ўзбекистондаги кўп квартирали уйларни лойиҳалаштириш, қуриш ва кредитлаш тартиби, бу борада аҳолига яратилаётган қулайликлар хусусида маълумот берилди.

Мазкур учрашувлар икки томон мутахассислари учун тажриба алмашишга кенг имконият яратмоқда.

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
Президент Шавкат Мирзиёев туризм, шаҳар инфратузилмаси, саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Жумладан, Чирчиқ дарёси бўйида замонавий уй-жойлар, дам олиш масканлари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш иншоотларини барпо этиш кўзда тутилган.
Тошкент халқаро аэропортига элтувчи йўл ўтказгич кенгайтирилади.
Шунингдек, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий мақбарасини таъмирлаш ва тиклаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией ряда проектов в области туризма, городской инфраструктуры и промышленности.
В частности, предусматривается строительство современного жилья, создание рекреационных, производственных и сервисных зон вдоль реки Чирчик. Будет расширен путепровод к международному аэропорту Ташкента.
Обсуждена проводимая работа по ремонту и реставрации мавзолея великого поэта и мыслителя Алишера Навои.

#Mirziyoyev #taqdimot #turizm #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Жорий йилнинг 25-28 май кунлари Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Адилов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ Москва шаҳрида бўлди ва у ерда Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудидаги “Ўзбекистон Республикаси кўргазма-маданий маркази” экспозицион марказининг қурилиш жараёнлари билан танишди.
Объектнинг бош пудрат ташкилоти “Инжстройпроект” МЧЖ (Россия) ва Москва шаҳрининг Маданий мерос департаменти мутасадди раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди ҳамда объектни жорий йилнинг 1 сентябрга қадар тўлиқ фойдаланишга топшириш бўйича зарур тадбирлар амалга оширилиши белгиланди.
Шунингдек, объект фойдаланишга қабул қилингандан сўнг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тизимида ташкил этилган махсус дирекция томонидан объектдан келгусида самарали фойдаланиш чоралари кўрилади.

|Web | Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.
Икки кунлик амалий ташриф давомида энергетика, агросаноат, савдо ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари салоҳияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с развитием экономики регионов и жизнью населения вылетел в Сурхандарьинскую область.
Во время двухдневной рабочей поездки глава государства осмотрит проекты в сферах энергетики, аграрной промышленности, торговли и сельского хозяйства, проводимую созидательную работу.

#Mirziyoyev #safar #Surxondaryo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter