MINORА_UZ
634 subscribers
17.2K photos
13.4K videos
89 files
22.9K links
Download Telegram
#ТАСАВВУФ

• Абул Аббос Ҳарроний раҳимаҳуллоҳдан сўралди:

- Банда учун истиғфор фойдалироқми ёки тасбеҳми?

• У зот жавоб берди:

- Агар кийиминг тоза бўлса унга атир ва гул суви фойдалидир. Аммо кийиминг кир бўлса унга совун даркор. Шундай экан тасбеҳ пок қалбларнинг атридир...
Истиғфор эса осий қалбларнинг совуни!

• Яна у зот шундай деди:

- Аллоҳга қасамки, агар бирор масала менга ёпиқ бўлиб қолса, Аллоҳга минг марта истиғфор айтардим... ва натижада ўша масаланинг ечими топиларди...

• Аллоҳим!
• Гуноҳларимизни мағфират эт!
• Гуноҳларимизни мағфират эт!
• Гуноҳларимизни мағфират эт!
• Ўзинг пок Зотсан!
• Омин!
#ТАСАВВУФ

• Банданинг қабрдаги ҳолати неъмат ва азоб, хибс ва озодлик жиҳатидан қалбининг кўксидаги ҳолатига ўхшайди..
• Агар қабрдаги ҳолингни билмоқчи бўлсанг, кўксингдаги қалбинга қара!

• Агар қалбинг севинч, сокинлик ва покликка тўла бўлса, Аллоҳнинг изни ила қабрингда ҳам шу ҳолатда бўласан...
• Акси бўлса акси...

• Шунинг учун ҳам ибодатли, гўзал хулқли ва кенг феълли кишиларнинг хотиржамлиги бошқа инсонларникидан кўра тугалроқ бўлади...
• Иймон ғамларни кетказади, ташвишларни аритади...
• Иймон муваҳҳидларнинг кўз қувончи, обидларнинг лаззатли озуқасидир...

• Ким тасбеҳни кўпайтирса қалби очилади...
• Ким ҳамдни кўпайтирса унинг ортидан яхшиликлар эргашади...
• Ким истиғфорни кўпайтирса унга берк эшиклар очилади...

https://t.me/joinchat/AAAAAFGj1Nc9lM392W2uVg

©️ Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ
«Аддоу вад даво» китоби 187-188- саҳифалар.

http://T.me/Minora_uz