MinInnovation
4.75K subscribers
8.32K photos
1.04K videos
38 files
5.06K links
Инновацион ривожланиш хабарлари
Новости инновационного развития
News of innovative development

@mininnovation

links:
www.mininnovation.uz
fb.com/mininnovation.uz
https://bit.ly/Minnovationuzb
☎️(71)2033231
Download Telegram
“Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–764-сон, 15.04.2022-й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунда соҳадаги асосий тушунчаларга таъриф берилган. Унга кўра,

📌кибержиноятчилик – ахборотни эгаллаш, уни ўзгартириш, йўқ қилиш ёки ахборот тизимлари ва ресурсларини ишдан чиқариш мақсадида кибермаконда дастурий таъминот ва техник воситалардан фойдаланилган ҳолда амалга ошириладиган жиноятлар йиғиндиси ҳисобланади.

📌кибермакон эса – ахборот технологиялари ёрдамида яратилган виртуал муҳитдир. Шунингдек, қонунда бошқа кўплаб зарурий атамаларга ҳам изоҳ берилган.

Қонунга кўра, кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш давлатнинг киберхавфсизлигини таъминлашда устувор ҳисобланади.

Киберхавфсизлик соҳасидаги ягона давлат сиёсатини Президент белгилайди.

Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Қонунга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида ваколатли давлат органидан кибертаҳдидлар, дастурий таъминотдаги, ускуналар ва технологиялардаги заифликлар тўғрисидаги ахборотни олиш ҳуқуқига эга.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ҳамда ресурслари маълумотларининг сақланишини таъминлаш маълумотларнинг захира нусхаларини яратиш йўли билан амалга оширилади, уларнинг сақланиш муддати охирги 3 ойдан кам бўлмаслиги керак.

@mininnovation
#online

“Springer Nature ахборот ресурслари - Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг илмий-тадқиқот ва нашр фаолиятини ошириш воситаси сифатида” мавзусидаги семинар бошланди.

Унда Илмий-техник ахборот маркази директори Абдулазиз Абдувалиев, “Springer Nature” компаниясининг Марказий Осиёдаги вакили Ирина Алексеевна Александрова, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари Тавакалов Жонибек Тавакалович ўз маърузалари билан чиқишади.

Youtube:
https://youtu.be/fmzFBpP_SsE

Facebook:
https://www.facebook.com/events/534207754857725/

@cntiuz
@mininnovation
Жорий йилнинг 27 май куни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва унинг ўринбосари Шахло Турдикулова Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Иқтисод ва статистика департаменти директори, нуфузли Глобал инновацион индекс бош муҳаррири С.Вунш-Винцент билан онлайн учрашув ўтказди.

Унда мамлакатимизда илм-фан ва инновациялар соҳасида амалга оширилаёган ислоҳотлар борасида халқаро ҳамжамиятнинг хабардорлигини ошириш ҳамда Глобал инновацион индексда мамлакатимиз ўрнини янада юксалтириш бўйича фикр алмашилди ҳамда аниқ таклиф ва тавсиялар олинди.

Миллий инновациялар тизимини ислоҳ қилишга кўмаклашиш мақсадида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти томонидан техник ёрдам сифатида халқаро консультант жалб қилиш бўйича биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олинди.

@mininnovation
Жорий йилнинг 31 май куни Инновацион ривожланиш вазирлиги Инновацион инфратузилмалар ва технопаркларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Хожакбар Каримов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Нуробод инновацион туманида бўлиб, туман ҳокими Шерали Юлдашев ва ҳокимлик мутасаддилари иштирокида учрашув ўтказди.

Унда туманнинг драйвер соҳалари, тадбиркорлик субъектларининг имкониятлари ва аҳолини қийнаётган муаммолар, ҳамда туманнинг инновацион салоҳияти хусусида сўз олиб борилди. Учрашув давомида Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали бўлим бошлиғи А.Шамсиев томонидан Батат ширин картошка етиштириш ва уни қайта ишлаш лойиҳаси тақдимоти ўтказилди ва туман ҳокими томонидан қўллаб-қувватланиши, лойиҳани туманда амалга оширилишига келишиб олинди.

@mininnovation
Таниқли олим, биология фанлари доктори, профессор Шеримбетов Санжар Гулмирзоевич бевақт вафот этди

Шеримбетов Санжар Гулмирзоевич 1983 йилда туғилган. Биология фанлари доктори (2017), профессор (2020), ботаник-эколог, биокимёгар, молекуляр-биолог, ЎзР ФА Биоорганик кимё институти лаборатория мудири. «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиби (2013).

2006 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология-тупроқшунослик факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2006 йил ЎзР ФА «Ботаника» ИИЧМ (ҳозирги Ботаника институти) бошлаган. 2007-2009 йилларда Ботаника институти аспирантурасида, 2014-2016 йилларда Биоорганик кимё институти докторантурасида таҳсил олган.
2003 йил Улуғбек номидаги Давлат стипендияси совриндори, 2008 йил «ЭКОСАН» Халқаро ташкилоти томонидан жорий этилган «Лучшие научно-исследовательские работы молодых учёных Узбекистана» номли республика танловининг ғолиби.

2010 йилдан буён Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент кимё технология институти, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бакалавр ва магистр талабаларига дарс бериб келган.

2009 йил «Жанубий–Ғарбий Оролқум флораси ва ўсимликлар қоплами» мавзусидаги номзодлик диссертация ишини, 2017 йил «Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларидаги ўсимликларнинг молекуляр-биологик ва экологик хусусиятлари» мавзусидаги докторлик диссертация ишини ҳимоя қилган.

Асосий илмий йўналиши Ўзбекистон чўл ўсимликларининг хилма-хиллигини ўрганиш ҳамда уларнинг кимёвий таркибини молекуляр- биологик ва биокимёвий методлар орқали тадқиқ қилишдан иборат эди.

С.Г.Шеримбетовнинг 180 дан ортиқ илмий ишлари нашрдан чиққан. Олий ўқув юртлари талабалари учун 1 та дарслик, 3 та ўқув қўлланма ва 1 монография муаллифи.

Инновацион ривожланиш вазирлиги жамоаси С.Шеримбетовнинг яқинлари, оила аъзолари, шогирдларига чуқур таъзия билдиради.

@mininnovation
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини озиқ-овқат, жумладан, чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам бесперебойного обеспечения населения продовольственной, в том числе животноводческой и птицеводческой продукцией.

Facebook|Instagram|Twitter
#online

Инновацион ривожланиш вазирлигида “WOMEN IN TECH & SCIENCE WEEK 2022” ҳафталиги доирасида “GIRLS IN STEM DAY” тадбири ўз ишини бошлади.

_ _ _ _ _ _ _

Подключайтесь к онлайн-трансляции финального мероприятия UniSat Uzbekistan и Technovation Girls Uzbekistan в рамках недели “WOMEN IN TECH & SCIENCE WEEK 2022”!

Youtube:
https://youtu.be/_zwnTj_WbNA

Facebook:
https://www.facebook.com/events/1018495785699502/

@mininnovation
“NETHOUSE” компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари

Жорий йилнинг 30 май куни Андижон вилояти ҳудудий Инновацион ривожланиш бошқармаси мутахассислари вилоятдаги йирик компания вакиллари билан қишлоқ хўжалиги йўналишида олиб борилаётган истиқболли лойиҳалар юзасидан амалий учрашув ташкил этди.

Ушбу компания вилоятда қишлоқ хўжалигидан самарасиз фойдаланилаётган ерларда иссиқхоналар ташкил этиш орқали тадбиркорликни ривожлантиришни мақсад қилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 43 млн АҚШ долларини ташкил қилади.

Хусусан вилоятнинг 5 та туманида жорий йилнинг ўзида 511 гектар майдонда иссиқхоналар қуриш режалаштирилган. Ушбу ишлар орқали вилоятда 600 нафар доимий ҳамда 2000 нафар мавсумий янги иш ўринлари яратиш белгиланган.

Ҳудудий бошқарма томонидан ушбу кенг кўламли ишларни янада ривожлантириш, ушбу иссиқхоналар учун сифатли, ҳосилдор ва касалликларга чидамли кўчат навларини етиштириб берувчи инвитро кўчатчилик лабораториясини ташкил этиш истиқболлари юзасидан келишувга эришилди.
#online

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бошланди

https://www.facebook.com/events/738516453823972/

Унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1️⃣Лойиҳалар танловлари натижаларига кўра молиялаштиришга тавсия этилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш
2️⃣ “Бўлажак олим” танлови натижаларига кўра молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш
3️⃣ Тижоратлаштиришга тайёрлаш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш учун тавсия этилган лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш
4️⃣ Турли масалалар:

@mininnovation
“Ўзбекистон-Венгрия стартап лойиҳалар” танловига аризалар қабул қилиш муддати узайтирилди

Стартап лойиҳаларни қабул қилишда қўйиладиган шартлар:

Аризалар 31 июль соат 18:00 гача қабул қилинади;
1 та иштирокчи 1 та лойиҳа билан иштирок этиши мумкин;
Стартап лойиҳалар асосида макет ва (ёки) прототип, дастурий маҳсулот, хизматлар ва ижтимоий маҳсулотлар яратишнинг энг кўп муддати 1 йилдан ошмаслиги лозим.

Танлов ҳақида батафсил: https://mininnovation.uz/startup/post-265

☎️Техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш хизмати:
+998-71-203-32-23 (ички рақам: 216)

@mininnovation
Ўзбекистон қизлари илм-фан соҳасида ўз маҳоратини намойиш этмоқда!

Бугун, 31 май куни, Инновацион ривожланиш вазирлигида Technovation Girls Uzbekistan ва UniSat Uzbekistan дастурларининг якуний тадбири “STEM соҳасида қизлар куни" да жамоалар иштирокчилари ва мураббийларининг олти ойлик фаол иш якунлари сарҳисоб қилинди.

🛰UniSat дастури иштирокчилари 8 май куни Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида учирилган нанойўлдошни намойиш этишди ва тўпланган маълумотлар ҳақида сўзлаб беришди.

☁️Хусусан, ҳавонинг ифлосланиш датчиги шуни кўрсатдики, Европа кўрсаткичларига нисбатан Навоий вилоятида ҳаво сифати яхшилигича қолмоқда, энг юқори ифлосланиш 5 км гача.

@unicefuzbekistan
@mininnovation