MinInnovation
4.4K subscribers
8.32K photos
1.04K videos
38 files
5.06K links
Инновацион ривожланиш хабарлари
Новости инновационного развития
News of innovative development

@mininnovation

links:
www.mininnovation.uz
fb.com/mininnovation.uz
https://bit.ly/Minnovationuzb
☎️(71)2033231
Download Telegram
#ОАВ_Биз_ҳақимизда #СМИ_О_Нас

Женевада бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси Инновациялар, рақобат ва давлат-хусусий шерикчилик қўмитасининг 15-сессияси ҳақида👇👇👇

_ _ _ _ _

Об участии Узбекистана в 15-й сессии Комитета Европейской экономической комиссии (ЕЭК) ООН по инновационной деятельности, конкурентоспособности и государственно-частным партнерствам (CICPPP) 👇👇👇

https://dunyo.info/ru/site/inner/innovatsionnoe_razvitie_uzbekistana_predstavleno_v_zheneve-uJ0

@mininnovation
#online

Инновацион ривожланиш вазирлигида жорий йилнинг 30 май-3 июнь кунлари бўлиб ўтадиган "Автосаноат ва машинасозлик хафталиги" илмий ишланма ва инновацион маҳсулотлар кўргазмаси ўз ишини бошлади.

Унда "Ўзавтосаноат" ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети инновацион маҳсулотларини намойиш этади.

Бундан ташқари “Ўзавтосаноат ривожланиш стратегияси”, “Электромобиллар”, “Махаллийлаштириш”, “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари”, “Маҳсус ва тижорат техникалари” каби мавзуларида профессор, ўқитувчилар ва ёш олимлар томонидан тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.

@mininnovation
Forwarded from Ibrohim Abdurahmonov
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов навбатдаги шахсий қабулида Тошкент давлат аграр университети Қишлоқ хўжалиги фитопатологияси кафедраси профессорлари б.ф.д Хасанов Ботир Очилович ва қ.х.ф.д. Гулмуродов Рискибой Абдиевични, Тошкент тиббиёт академияси Асаб касалликлар кафедраси профессори, т.ф.д Асадуллаев Мақсуд Маҳмудович ва ёш олим Исоқжон Позиловни қабул қилди.

БАТАФСИЛ

_ _ _ _
Министр инновационного развития Иброхим Абдурахмонов принял профессоров кафедры сельскохозяйственной фитопатологии Ташкентского государственного аграрного университета д.б.н. Хасанова Ботира Очиловича и доктора сельскохозяйственных наук Гулмуродова Рискибоя Абдиевича, профессора кафедры неврологии Ташкентской медицинской академии, доктора медицинских наук Асадуллаева Максуда Махмудовича и молодого ученого Исакжона Позилова.
Forwarded from Ibrohim Abdurahmonov
Инновацион ривожланиш вазири Паркентда доривор ўсимликлар экстракти ишлаб чиқарадиган корхона фаолияти билан танишди

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тошкент вилояти Паркент туманида амалга оширилаётган инновацион лойиҳаларнинг бажарилиши билан танишди.

Тошкент вилояти Паркент туманида “Yuma Green” МЧЖ томонидан ҳозирда (қизилмия илдизи, наъматак меваси, анор қовуғи, узум уруғи ва қовуғи каби доривор ўсимликлардан экстрактлар олинмоқда. Корхона томонидан доривор ўсимликлар экстрактлари асосида биологик фаол моддалар субстанцияларини олиш илмий лаборатория базасини яратилиб, 2022 йил июндан маҳсулот ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Корхона йилига 2000 тонна доривор ўсимликларни қайта ишлаш имкониятига эга.

Инновацион ривожланиш вазири корхона билан танишаркан, «яшил макон» умуммиллий дастур доирасида аллергия чақирмайдиган доривор ўсимликлар ва дарахтларни етиштиришга урғу бериш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, яшил иқтисодиёт тамойилларига асосланган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш муҳимлигини қайд этди. Бундан ташқари, вазир илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш бўйича топшириқлар берди.

_ _ _ _ _ _

Министр инновационного развития ознакомился с деятельностью предприятия по производству экстрактов лекарственных растений в Паркенте

Министр инновационного развития Иброхим Абдурахмонов ознакомился с ходом реализации инновационных проектов в Паркентском районе Ташкентской области.

В Паркентском районе Ташкентской области ООО «Yuma Green» в настоящее время занимается добычей экстрактов из лекарственных растений, таких как корень солодки, плоды шиповника, виноградная косточка. На предприятии создана научно-лабораторная база по производству биологически активных веществ на основе экстрактов лекарственных растений, и с июня 2022 года начнется их производство. Предприятие имеет мощности по переработке 2000 тонн лекарственных растений в год.

Министр инновационного развития подчеркнул необходимость акцентирования внимания на выращивании неаллергенных лекарственных растений и деревьев в рамках национальной программы «Яшил макон». Он также подчеркнул важность организации производства на принципах зеленой экономики. Кроме того, министр дал поручение по дальнейшему совершенствованию научно-исследовательской работы.

@Ibrokhim_Abdurakhmonov
Forwarded from Оҳангарон тумани ҳокимлиги / Ohangaron tumani hokimligi
#тадбиркорлик
#кооперация

Оҳангарон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Азаматов ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 350 млн. сўмлик грант маблағлари ҳисобидан стартап лойиҳалар доирасида “Ёнариқ” маҳалласидаги 50 та хонадонда кооперация асосида қуёнчиликни ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланди.

@ohangaronthokimligi
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.me/ohangaronthokimligi
Жорий йилнинг 30 май куни Инновацион ривожланиш вазирлиги Инновацион инфратузилмалар
ва технопаркларни ривожлантириш бошқармаси
бошлиғи Хожиакбар Каримов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

Ишчи гуруҳ вакиллари вилоят ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси ҳамда Самарқанд давлат университети мутасадди ҳодимлари иштирокида инновацион ривожланиш вазирининг жорий йилнинг апрель ойида Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида Шароф Рашидов номидаги Cамарқанд давлат университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича” “Йўл харитаси”га киритилган 11 та - амалий, 6 та - фундаментал ҳамда 4 та – тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳалар билан танишди.

Лойиҳалар ҳужжатларини белгиланган муддатда Инновацион ривожланиш вазирлигига топшириш бўйича услубий кўмак ва кўрсатмалар берилди.
Таъзия

Машҳур фермер, Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, таниқли жамоат арбоби, Инновацион ривожланиш вазирлиги Жамоатчилик кенгашининг аъзоси Лолахон Муродова оғир касалликдан сўнг шу йил 30 май куни 64 ёшида вафот этди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги жамоаси Лолахон Муродованинг яқинлари, оила аъзолари, шогирдларига чуқур таъзия билдиради.

@mininnovation
Forwarded from KOICA public channel
🇺🇿🇰🇷Koreya xalqaro hamkorlik agentligi (KOICA) “Oʻzkimyosanoat” AJ bilan hamkorlikdagi qoʻshma loyiha doirasida Koreyaning nufuzli oliygohida kimyo sohasida magistratura (12 ta oʻrin) va doktorlik (PhD, 10 ta oʻrin) yoʻnalishlarida grant asosida barcha harajatlar qoplangan holda taʼlim olish uchun tanlovlar eʼlon qiladi! Oʻqishni muvaffaqqiyatli tamomlaganlar yangi tashkil etiladigan Ilmiy-tadqiqot va loyihalash instituti – Kimyo texnologiyalari markazida oʻz faoliyatlarini davom ettirish imkoniyatiga ega boʻlishadi! Xujjatlar 2022-yilning 31-iyuligacha qabul qilinadi.
Qoʻshimcha maʼlumotlar olish uchun quyidagi telefon raqamlariga murojaat etishingiz va xujjatlarni onlayn tarzda yuborish uchun quyidagi havolaga oʻtishingiz mumkin:

🌐 Batafsil: ⬅️

📞: (+998) 97 136-35-07; (+998) 90 139-90-07; (+998) 90 045-42-28; (+998) 93 562-76-25
——————————————————————————————
Веб-сайт ▪️ Telegram ▪️ Facebook ▪️ Instagram ▪️ Youtube
#tanlovlar

“Wikipedia” порталининг ўзбек тили сегментини тўлдириш бўйича талаба-ёшлар ўртасида танлов

❗️Ҳужжатлар 10 июнгача қабул қилинади!

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазириги Интернет тармоғида ўзбек тилидаги маълумотлар ҳажми ва кўламини кенгайтириш ҳамда Глобал инновацион индексда республикамиз ўрнини мустаҳкамлашга жалб қилиш, шунингдек, ёш авлоднинг ижтимоий фаоллиги, интернет саводхонлиги ва изланувчанлигини рағбатлантириш мақсадида 2022 йилнинг 10 майидан 10 июнига қадар фаол талаба-ёшлар ўртасида “Wikipedia” порталининг ўзбек тилидаги сегментига янги маълумотлар ва мақолаларни жойлаштириш ҳамда уларни оммалаштириш бўйича танлов ўтказилмоқда.

Тафсилотлар сайтимизда: https://mininnovation.uz/oz/contest/post-535

@mininnovation
Барча докторантлар, изланувчилар, олим ва тадқиқотчиларни семинарга таклиф этамиз.

🧾Семинар мавзуси:

“Springer Nature ахборот ресурслари - Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг илмий-тадқиқот ва нашр фаолиятини ошириш воситаси сифатида”

Маърузачи: Абдулазиз Абдувалиев
– Илмий-техник ахборот маркази директори

Мавзу: Нашрлик фаоллигини ошириш долзарблиги

Маърузачи: Ирина Алексеевна Александрова– “Springer Nature” компаниясининг Марказий Осиёдаги вакили

Мавзу: Ўзбекистон ташкилотлари томонидан 2020-2021 йилларда “Springer Nature” ресурсларидан фойдаланиш бўйича ҳисобот

Маърузачи: Тавакалов Жонибек Тавакалович - Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари

📆Вақти: 31 май, 10:30

📍Жойи: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида

‼️Бевосита савол ёки таклифларингиз бўлса, 30 май соат –19:00 га қадар изоҳларда ёзиб қолдиришингизни сўраб қоламиз!

@cntiuz
@mininnovation
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Самарқанд вилояти инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси илмий фаолиятни ривожлантириш бўйича бош мутахассис Алишер Нарбаев
иштирокидаги брифинг.

Мавзу: "Вилоятда инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманда мавжуд аналогларидан 50 фоизгача арзонлаштирилган ва сифатли, хомашё нархига нисбатан 2-3 баравар юқори қўшилган қиймат яратадиган инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияларини ўзлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар".

https://www.youtube.com/watch?v=OfOuJxecKLU

@mininnovation