MinInnovation
4.6K subscribers
8.32K photos
1.04K videos
38 files
5.06K links
Инновацион ривожланиш хабарлари
Новости инновационного развития
News of innovative development

@mininnovation

links:
www.mininnovation.uz
fb.com/mininnovation.uz
https://bit.ly/Minnovationuzb
☎️(71)2033231
Download Telegram
#online

Президент ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши йиғилишида турли навларни маълум участкаларга экиш ва уларни айни кунлардаги табиий иқлим-тупроқ шароитларига мослигини аниқлаш ва улардан энг самаралиларини аниқлашга келишилди. Бунда илмий-тадқиқот институтларининг синов майдонларида эмас, айнан кластерлар далаларида синов ўтказиш муҳимлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, эртапишар ва ўртапишар навларга алоҳида агротехник тадбирларни ишлаб чиқиш, пахта навларининг муайян ҳудуд ва ер участкаларига мослиги харитасини тузиш, ҳар бир нав учун ва алоҳида ҳудудлар учун замонавий агротехник тадбирларни яратиш, уруғчилик дадалари ва пахта далаларига алоҳида шароитлар бўлишини таъминлаш масалалари муҳокама этилди. .

Бундан ташари, вилт касаллигини олдини олиш учун чигитларни текшириш амалиётини йўлга қўйиш лозимлиги бўйича таклиф киритилди. Чигитларни аввал лаборатория шароитида текшириб, фақат махсус рухсат олинганидан кейингина экиш ишларини амалга ошириш механизмини йўла қўйиш кераклиги қайд этилди.
#online

⚡️Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бошланди.

Youtube:
https://youtu.be/AbQkF5EvuhM


Унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
1. Лойиҳалар танловлари натижаларига кўра Илмий-техник кенгашлар томонидан молиялаштиришга тавсия этилган амалий ва инновацион лойиҳалар муҳокамаси, улар бўйича қарорлар чиқариш.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 26 июлдаги ПФ-176-сон Фармони ижросини ташкил этиш.

@mininnovation
#online

Инновацион ривожланиш вазири 2022-2026 йилларда Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиш стратегияси ҳақида маълумот бермоқда.

Мазкур стратегияда мамлакатимиз 2026 йилда ТОП-50 инновацион давлатлар қаторидан жой эгаллаши асосий мақсад этиб белгиланди. Қарорга кўра, ҳудудларда 224 та, тармоқларда 441 та, олийгоҳлар ва илмий ташкилотларда 1 минг 86 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.

Ҳозирда тармоқ ва олийгоҳ/илмий ташкилотлар кесимида жами 1 751 та инновацион лойиҳалар шакллантирилган. Хусусан, ҳудудлар кесимида 2 507 та иш ўрни яратиладиган 206 млрд сўмлик 224 та лойиҳалар амалга оширилмоқда. Тармоқлар кесимида эса, илмий-инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши белгиланган 26 та тармоқ ташкилотларининг 6,6 трлн сўмлик 265 та лойиҳа; иқтисодиёт тармоқларида амалга ошириладиган 33 трлн сўмлик 176 турдаги инновацион маҳсулотларни сериялаб ишлаб чиқариш ва технологиялар ўзлаштирилиши назарда тутилган “драйвер” лойиҳалар шакллантирилган.

@mininnovation
#online

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов:

Инновацион ривожланиш стратегияси инсон капиталини шакллантиришга қаратилган. Масалан ўтган йилда қарийб 10 млрд сўм маблағни лабораторияларни шакллантиришга йўналтирдик. Бу йил эса 84 млрд сўмлик моддий техникалар келтирилмоқда. Ҳар бир лойиҳага ўтган йилдан 4 баробар кўп маблағ йўналтирилмоқда.

Масалан, ҳайвон вакциналарини ишлаб чиқаряпмиз. Бу хориждан келтириладиган вакциналардан 2 баробар арзон.

Қолаверса, биомарин деган маҳсулотни кўпчилик билади ёки рутан деган препаратни ишлаб чиқаряпмиз. Шунингдек, ПЗР тестлари ва коронавирус вакцинаси устида ҳам иш олиб бордик. Умуман 372 та янги маҳсулотларни ишлаб чиқардик.

@mininnovation
#online

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов:

Биз ногиронлиги бўлган болаларни рақс орқали даволаш бўйича грантга маблағ ажратдик. Лойиҳа ўз натижасини кўрсатмоқда. Унинг натижасида болалар ҳам рақс ўрганмоқда, ҳам даволанмоқда.

Шунингдек, кўзи ожизлар учун лойиҳа молиялаштирилмоқда.

Шу билан бирга суд ҳуқуқ тизимига ҳам сунъий интеллектни жорий этишга қаратилган лойиҳалар молиялаштирилган бўлиб, буларнинг барчаси айни дамда долзарб ҳисобланади.

Юз тасвирини сунъий интеллект орқали аниқлаш, бундан ташқари қатор соҳа бўйича луғатлар бўйича лойиҳалар мавжуд.

@mininnovation
#online

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов лойиҳаларни молиялаштириш бўйича муносабат билдирди:

Молиялаштиришнинг янги тизимида лойиҳаларни кўриб чиқиш жараёни ҳам янгиланган. Бу тизим орқали занжирларни уздик. Унга кўра, ҳар қандай лойиҳа топширилиши мумкин.

Ҳар қандай лойиҳа техник экспертизадан ўтади. Сабаби бизнинг мақсадимиз лойиҳани қайтариш эмас.

Кейинги босқич илмий экспертиза. Лекин, илмий экспертиза субъектив. Шу сабаб бу жараёнда натижа қандай бўлишидан қаъий назар, лойиҳа илмий кенгаш орқали кўриб чиқилади.

Сўнгги босқичда эса лойиҳа Ҳайъат мажлисларида кўриб чиқилади. Шундан сўнг ҳам лойиҳа тасдиқланмаса, Жамоатчилик кенгашида ҳам муҳокама қилинади.

Бизда барча жараён шаффоф. Кечаги йиғилишда ҳам мен шахсга нисбатан фикр билдирмадим. Сабаби бизда шахс муҳим ўринга эга эмас. Лойиҳа устида иш олиб борамиз.

Шу вақтгача ҳам Ҳайъат мажлисларимиз онлайн эфирга узатилган. Мобил илова яратиш бўйича лойиҳани 2 марта қайтарганмиз. Кеча ҳам молиялаштирилмади. Мазкур лойиҳа юзасидан мен берган асосий савол лойиҳанинг илмийлиги ҳақида эди.

Кечаги лойиҳани киритиш имкониятлари жуда ҳам кам, деб ўйлайман.

Дастлабки лойиҳа қиймати 2.6 млрд эди. Кейин лойиҳа 1.9 га туширилган. Агар яна қайта топширилса, яна кўриб чиқамиз. Биз битта лойиҳани йиллар давомида кўриб чиқишимиз мумкин.

@mininnovation
#online

⚡️Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Пахтачилик кенгашининг навбатдаги йиғилишини онлайн кузатинг.

Youtube:
https://youtu.be/eTsd7deDkpU

Унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги “Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги сохасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази” директорининг ўринбосари Суннатилла Садриддинович Рашидовнинг тақдимоти.
Жаҳон Банкининг кредит маблағлари ҳисобидан хусусий уруғчилик корхоналари фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисида.
2. Эълон қилинган “Долзарб 30 кунлик” давомида Пахтачилик кенгаши қошидаги 13 та туман ишчи гуруҳлари фаолиятининг натижадорлиги тўғрисида.
13 та туман ишчи гуруҳлари раҳбарларининг ҳисоботи.
3. Пахтачилик кенгаши фаолиятига оид бошқа масалалар.

@mininnovation
#online

⚡️Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бошланди.

Youtube:
https://youtu.be/YDategEpQOA

Facebook:
https://www.facebook.com/events/1775782816103683/


👉Унда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
Лойиҳалар танловлари натижаларига кўра молиялаштиришга тавсия этилган амалий ва инновацион лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш
Мониторинг натижаларига кўра молиялаштирилиши тўхтатиладиган
лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш


@mininnovation
#online

"Солиқ, божхона, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаларининг илмий ишланма ва инновацион маҳсулотлари" ҳафталиги ўз ишини бошлади.

Унда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қуллаб-қувватлаш жамғармаси директори Бунёджон Охунов, Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторов, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ўзбекистон миллий метрология институти директори Лазизбек Саидорипов иштирок этмоқда.

👉Онлайн-трансляция:

Youtube
:
https://youtu.be/CnDv89T6jBM

Facebook:
https://www.facebook.com/events/440095648071117/
#online

"Солиқ, божхона, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаларининг илмий ишланма ва инновацион маҳсулотлари" ҳафталигининг иккинчи куни ўз ишини бошлади.

👉Онлайн-трансляция:

Youtube
:
https://youtu.be/X3w_Qshpt78