O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
5.96K subscribers
7.42K photos
1.11K videos
5 files
1.32K links
🇺🇿 Ўзбек Миллий Академик драма театрининг расмий канали 🎭

🇷🇺 Официальный канал Узбекского Национального Академического драматического театра

ВЕБ САЙТ: www.milliyteatr.uz
INSTAGRAM: @milliy.teatr
FACEBOOK: MILLIY TEATR
YOUTUBE: MILLIY TEATR
Download Telegram
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 11-декабрь, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг истеъдодли ижодкори, саҳна ва экран ҳаётида турфа хил феъл-атвордаги қаҳрамонларни маҳорат билан талқин этиб келаётган актриса, Азиза Шарипованинг таваллуд айёми. Театр жамоаси номидан ижодкоримизни айёми билан қутлаб, аввало соғлик-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, бисёр ризқ-насиба, оилавий бағри бутунлик, шунингдек, ижодий ютуқ ва юксалишлар тилаймиз. Фарзандларингизни бахтидан-тахтидан яйраб, роҳатланиб яшанг. Азизахон, репертуарингиздан жой олган “Халала”даги Заҳро, “Андишали келинчак”даги Кўпайсинхонни кулгига ошно бўлиб эслаймиз. Ўзига хос комик талқин, ўзига хос рангин ижро. Ижодий таржимаи ҳолингиз, орзуингиздаги образ-қаҳрамонлар билан лимо-лим тўлишига тилакдошмиз. Узоқ умрингиз қадар чиройли исмингиз, чиройли тақдирингиздан сўзласин. Ҳамиша азизу мукаррам бўлиб юринг!
@milliyteatr
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 15-декабрь, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг истеъдодли ижодкори, саҳна ва экран оламида сидқидилдан ижодий фаолият юритиб келаётган маҳоратли актёр, Ўткир Менглиевнинг таваллуд айёми. Театр жамоаси ўзига хос ижодий ходимини айёми билан қутлаб, аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр, барокатли ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат, шунингдек, ижодий файз, нурафшонлик тилайди. Фарзандларингиз бахтини-роҳатини роҳатда кўриб юринг. Ўткиржон, репертуарингиздан ўрин олган ҳар бир образ меҳр-муҳаббат ва маҳорат маҳсули. “Бевалар”даги Шерқўзи, “Халала”даги Салоҳий, “Меҳмонжонлардан айланай” сериалидаги меҳмон Ўткир томошабинларга бир дунё кулги улашади. Эсда қоларли ҳамда мириқиб томоша қиладиган ижро маҳоратига тасаннолар айтамиз. Саҳна ва экранни тўлдириб, жозибали образларни талқин этишда завқингиз ҳамиша баланд, кайфиятингиз аъло бўлсин. Қалбингиздаги эзгу ният-истакларингизни, осмон қадар орзу-ҳавасларингизни ижобатини берсин!
@milliyteatr
🎭 25 декабрь куни соат 16:00 да Ўзбек Миллий Академик драма театрида Ўзбек театр ва кино санъатига улкан хисса қўшган маданият ва жамоат арбоби, СССР халқ артисти, Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофотлари совриндори Олим Хўжаев таваллудининг 110 йиллик хотира кечаси ўтказилади!
@milliyteatr
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 24-декабрь, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, халқ суйган ижодкор, ўз ижодий дунёсига эга актриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Иброҳимбекованинг таваллуд айёми. Устозни шукрона куни билан қутлаб, аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, барокатли ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат, шунингдек, ижодий файз, нурафшонлик тилаймиз. Кексалик гаштини бахти гўзал фарзанду набираларингиз бағрида, дуогўй она ва буви бўлиб, эъзозда кўриб яшанг. Устоз, биламиз-ки, актёрлик юксак қалб, катта юрак талаб қиладиган касб. Қалби бор, юраги ишлайдиган актёргина образ дунёсида яшай олади. Гулчеҳра Иброҳимбекова ижрочи эмас, яшовчи актриса. “Бегона баҳор” фильмидаги золим, зуғумкор, рашкчи Қайнона – устоз Гулчеҳрани томошабин нигоҳида ёмон кўрдик, мутахассис нигоҳида ички кечинма санъат, табиий бўёқ ва чизгилар, шакл, топилмаларга мафтун бўлдик. Ҳамиша халқ меҳр-муҳаббатидан баҳра олиб, ижодий туҳфалар армуғон этаверинг!
@milliyteatr
🎭Кеча, соат 16:00да Ўзбек Миллий Академик драма театрида, ўзбек театр ва кино санъатининг афсонавий ижодкори, СССР халқ артисти, Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Олим Хўжаевнинг 110 йиллик хотира кечаси бўлиб ўтди. Кеча устоз санъаткорга бағишланган ҳужжатли фильм, гўзал мумтоз куй-қўшиқлар, театр дарғаларининг дилномалари, пойтахт театрларининг мавзу доирасидаги саҳна лавҳалари билан мазмунга бой, рангин ва завқли тарзда кўнгиллардан жой олди. Тадбир якунида театр директори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Ёдгор Саъдиев сўзга чиқиб: “Устоз Олим Хўжаев Ҳазрат Навоий ғазалларининг шайдоси эди. Мутолаани хуш кўрарди. Айниқса, Навоий ғазалларини ўзгача роҳат билан ўқирди. Устоз юксак қалб соҳиби, кенг феъл эгаси эди. Инсонийлик фазилатлари билан биз шогирдларга ўрнак бўлиб яшаб ўтди”, дея устоз санъаткорни хотирлади.
Хотира кечаси ўзбек театр санъатининг олтин фондига муҳрланди.
@milliyteatr
🏆“Эҳтиром-2020” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди 🎭

❇️ Бугун, 26 декабрь куни “Туркистон” санъат саройида 2017 йилдан буён ҳар йили янги йил арафасида бўлиб ўтадиган “Эҳтиром” тақдирлаш маросими кўтаринки руҳда ўтказилди.

Мазкур мукофот билан Миллий театрнинг бир гуруҳ ижодкорлари ҳам тақдирландилар:

"Йил актёри" - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тохир Саидов

"Йил режиссёри" - театрнинг бош режиссёри Асқар Хомўминов

"Саҳнамиз фариштаси" (маликаси) - Ўзбекистон халқ артисти Рихси Иброхимова.

TELEGRAM | INSTAGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | WEBSITE