#Репертуар
21-февраль “ТАҚДИР СИНОВЛАРИ”
Ролларда:
Жайрон - Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов
Гулсум - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Юнусова
Бутунвой - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асадилло Набиев
Сора - Азиза Шарипова
Қулмирза - Ўткир Менглиев
Қудрат - Собиржон Отажонов
Эсонқул - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Каримов
Тоирович - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тошпўлатов
Зенфира - Саида Умарова
Тилаболди - Лазизбек Орзиев
Фотограф: Баҳодир Эргашов
Спектакль соат 18:00да бошланади.
Касса: 71/244-17-51
ЧИПТА НАРХЛАРИ:
Партер - 70.000
Амфитеатр - 60.000
Балкон - 50.000
Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:
TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | ЛОКАЦИЯ

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
Умиджон Эшмуҳаммедовнинг китоб ҳақидаги қимматли фикрларини биргаликда тинглаймиз!
📺"Оламнинг қалби”
@mm_telekanal
@milliyteatr

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мушоира
Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева ижодидан.
Мен онамга разм солсам,
Эгик дарахтга ўхшайди.
Рўёси кўп дунёсида,
Ёлғиз у нақдга ўхшайди.
Ижро этади: Миллий театр санъаткори, Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Дилноза Кубаева.
📺 “Қақнус”

#Ижод_чашмаси
"МЕН ЭНДИ КЕТАРМАН..."
Ижро этади, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Фурқат Ғофуров.
(Актёр репертуарида турли мавзу ва турли жанрдаги ижод маҳсуллари ўрин олиши керак. Сўнгги кун, охират реал мавзу. Фурқат Ғофуровнинг ушбу ижодий ёндашувини тўғри қабул қилайлик. Дил хиралик эмас, ҳикмат маъносида хулосага келайлик).

#Назм
ТЕАТР ҚИРОЛИ
Оппоқ булут бошим узра соя бўлиб сузарди,
Мунаввар чеҳрасидан нур ёғилиб турарди.
Отам, дея кулиб гоҳо дакки бериб турарди,
Турғун бобом театрда қут-барака сочарди.
Лабзи ҳалол Арслон каби ҳеч изидан қайтмади,
Марду ҳақдек аямасдан ҳақиқатни айтарди.
Оғир кунда суянч бўлиб қоя бўлиб турарди,
Отеллодек саҳнамизда рашк ўтида ёнарди.
Шогирдларин парвозида қанот бўлиб учарди,
Қилич бўлиб қашқирларнинг юрагини тиларди.
Қалқон бўлиб номардларнинг ғазабидан асрарди,
Қирол Лирдек хиёнатнинг азобини тортарди.
Юрагидан булоқ каби меҳр оқиб турарди,
Кўнгилларга эзгуликнинг уруғини экарди.
Яратган образлари, санъат дурдоналари,
Халқ қалбида Азиз бўлиб, Турғун бўлиб қолади!
Эркин Хушвақтов,
драматург
23.01.2024
(Талабларга биноан ушбу шеър яна такрор ҳавола этилди).
Яшаб ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

#Фото
🎭Ўзбек Миллий академик драма театри ижодкорлари.
Ўнгдан чапга: устоз санъаткорлар, Ўзбекистон халқ артистлари Теша Мўминов, Турғун Азизов (марҳум), Рихсихон Иброҳимова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Мухторова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, драматург Эркин Хушвақтов ҳамда саҳна назоратчиси Ёқутхон.

#Митти_ҳикоя
ЧИН ИШҚ
Хушрўй, хушбичим аёл пиёдалар йўлакчасидан аста-аста қадам ташлаб борарди.
Ортидан бир эркак яқинлашди ва:
– Ғоят сулувсиз. Вафодорим бўлинг, – деди.
Аёл бошини чайқаб, майин табассум билан:
– Мендан сизга ёр чиқмайди. Ортимиздан келаётган аёл мендан кўра сизга кўпроқ муносиб. У ҳам сулувликда тенги йўқ, – деди.
Эркак ортига ўгирилди ва ниҳоятда беўхшов аёлга кўзи тушди.
– Йўқ! – рад этди у дарҳол.
– Кўнглим ёлғиз сизни, дейди.
Хоним сокинлик билан жавоб берди:
– Агар ишқингиз чиндан ҳам менга тушганида, ортга ўгирилмасдингиз.

22-февраль “ЧИРОЙЛИСАН, МУҲАББАТ!”
РОЛЛАРДА:
Донохон - Омина Тўрақулова
Дилбархон - Азиза Шарипова
Муқаддас - Саида Умарова
Раъно - Муниса Ражабова
Дилдора - Нодира Алижонова
Олим - Аҳрор Алижонов
Ҳофиз - Жамолиддин Абдужабборов
Шоир - Шерзод Абдувалиев
Спектакль соат 18:00да бошланади.
Касса: 71/244-17-51
ЧИПТА НАРХЛАРИ:
Партер - 70.000
Амфитеатр - 60.000
Балкон - 50.000
📸Фотограф: Баҳодир Эргашов
Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:
TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | ЛОКАЦИЯ
22-февраль “ЧИРОЙЛИСАН, МУҲАББАТ!”
РОЛЛАРДА:
Донохон - Омина Тўрақулова
Дилбархон - Азиза Шарипова
Муқаддас - Саида Умарова
Раъно - Муниса Ражабова
Дилдора - Нодира Алижонова
Олим - Аҳрор Алижонов
Ҳофиз - Жамолиддин Абдужабборов
Шоир - Шерзод Абдувалиев
Спектакль соат 18:00да бошланади.
Касса: 71/244-17-51
ЧИПТА НАРХЛАРИ:
Партер - 70.000
Амфитеатр - 60.000
Балкон - 50.000
📸Фотограф: Баҳодир Эргашов
Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:
TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | ЛОКАЦИЯ
#Назм
ХУДОДАН СЎРАЙВЕРАМАН
Йўқ,
Энди кўнглингдан чиқаролмайсан,
Умрингда қуёшдай порлайвераман.
Минг йиллар қаърига кетганингда ҳам,
Мен сени самодай чорлайвераман.
Исмингни тонгларга ёзаман маҳтал,
Ғунчалар баргида ухлайвераман.
Йўқ, бахтинг менингсиз бўлолмас тугал,
Мен сени ҳар лаҳза йўқлайвераман.
Оташман,
Денгизман,
Самоман,
Нурман,
Жисму жаҳонингни ўрайвераман,
Айт, қандай топасан, қочмоққа имкон –
Мен сени Худодан сўрайвераман.
Мен – сўнгги томчиман,
Ягона нажот.
Фақат сен ичгин деб қистайвераман.
Қўлларимда қолди
Энг сўнгги ҳаёт,
Ўлсам ҳам ишқингни истайвераман!
Зебо Мирзаева,
шоира
@milliyteatr
ХУДОДАН СЎРАЙВЕРАМАН
Йўқ,
Энди кўнглингдан чиқаролмайсан,
Умрингда қуёшдай порлайвераман.
Минг йиллар қаърига кетганингда ҳам,
Мен сени самодай чорлайвераман.
Исмингни тонгларга ёзаман маҳтал,
Ғунчалар баргида ухлайвераман.
Йўқ, бахтинг менингсиз бўлолмас тугал,
Мен сени ҳар лаҳза йўқлайвераман.
Оташман,
Денгизман,
Самоман,
Нурман,
Жисму жаҳонингни ўрайвераман,
Айт, қандай топасан, қочмоққа имкон –
Мен сени Худодан сўрайвераман.
Мен – сўнгги томчиман,
Ягона нажот.
Фақат сен ичгин деб қистайвераман.
Қўлларимда қолди
Энг сўнгги ҳаёт,
Ўлсам ҳам ишқингни истайвераман!
Зебо Мирзаева,
шоира
@milliyteatr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ташриф
🎭Ўзбек Миллий академик драма театри устоз санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори, "Фидокорона хизматлари учун" ордени соҳибаси, Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти профессори Гавҳар Зокирова "MY5" телеканалида "Орамиздаги афсоналар" кўрсатувининг меҳмони бўлди.
@milliyteatr
🎭Ўзбек Миллий академик драма театри устоз санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори, "Фидокорона хизматлари учун" ордени соҳибаси, Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти профессори Гавҳар Зокирова "MY5" телеканалида "Орамиздаги афсоналар" кўрсатувининг меҳмони бўлди.
@milliyteatr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фикрат
“ДУНЁГА БИР МАРТА КЕЛАМИЗ...”
🎭Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Ихтиёр Отажоновдан фикрат.
(Актёр ижодида репертуар ранг-баранг бўлиш керак. Ижодда турли хил мавзуни сабоқ, ибрат қилиб кўрсатиш актёрлик бурч ва маҳоратдир. Иллат ва фазилатни намоён этиб, хулосани томошабинга ҳавола этиш актёрнинг касбидир асли. Хулоса ўзингиздан...)
https://www.instagram.com/ixtiyor.otajonov.actor?igsh=MWpqMndkcGZreXg1NQ%3D%3D&utm_source=qr
https://t.me/ikhtiyar_atajonov

#Ностальгия
Тошкент, 1958-йил.
Навоий кўча "Ватан" кинотеатр.
Йўловчилар трамвай кутишмоқда...
Фотограф: Я.Босин.
Ушбу сурат, «Зодчество Узбекистана» ("Ўзбекистон архитектураси”) фотоальбом (1959-йил)дан жой олган.

#Таваллуд_кун
23-февралда, Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Гулнора Жуманазарованинг таваллуд куни.
Театр жамоаси Гулнора Жуманазаровани таваллуд куни билан муборакбод этади!
Гулнорахонга, энг аввало, гўзал неъмат сиҳат-саломатлик, ундан сўнг узоқ ва саодатли умр, бутун ризқ-рўз, оилавий кўнгил хотиржамлик, шунингдек, ижодий файз-тароват тилаймиз.
Фарзандларингиз орзу булутларингиз, умид қанотларингиз бўлсин. Улардан фақат бахт-омонлик кўриб яшанг.
Репертуарингиздаги образлар олмос каби товлансин.
Ҳаёт ва ижод йўлларингиз нурга тўлсин!

Февралнинг 23-кунида, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Авазхўжа Қодировнинг таваллуд куни.
Театр жамоаси Авазхўжа Қодировни таваллуд куни билан муборакбод этади!
Авазхўжага, аввало тани-жонингиз саломат, умрингиз узоқ, ризқ-насибангиз бисёр бўлсин, дея тилак билдирамиз. Оилавий бағри бутунликда, ижод гаштини тотиб яшанг, деймиз.
Жуфтингиз билан қўшақариб, фарзандлар бахту иқболини роҳатда кўриб юринглар.
Репертуарингизга файз-баракот ёғилсин.
Қаддингиз ва қадрингиз баланд бўлсин!

#Қалб_гавҳари
Хом хаёлга берилишни ҳамма ҳам эплайверади, лекин азму шижоатли кишиларгина муваффақиятга эришадилар.
Доктор Мустафо Маҳмуд

Ҳовончага дедим: «Додинг кўп баланд.
Айт, кимдан чекасан бунчалик фарёд?»
Деди: «Не тил билан айтай, эй Саъдий,
Зарбни ўз ёримдан ейман умрбод!»
Саъдий Шерозий
@milliyteatr
Ҳовончага дедим: «Додинг кўп баланд.
Айт, кимдан чекасан бунчалик фарёд?»
Деди: «Не тил билан айтай, эй Саъдий,
Зарбни ўз ёримдан ейман умрбод!»
Саъдий Шерозий
@milliyteatr
#Репертуар
23-февралда намойиш этиладиган спектакль
“АНДИШАЛИ КЕЛИНЧАК”
РОЛЛАРДА:
Олмахон - Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Дилноза Кубаева
Арслонбек - Авазхўжа Қодиров
Қундузхон - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова
Қоплонбек - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Каримов
Тўйчихон - Азиза Шарипова
Хушчақчақ - Вазира Юнусова
Муштипар - Зебинисо Эргашева
Ландовур - Собиржон Отажонов
Фотограф: Баҳодир Эргашов
Спектакль соат 18:00да бошланади.
Касса: 71/244-17-51
ЧИПТА НАРХЛАРИ:
Партер - 70.000
Амфитеатр - 60.000
Балкон - 50.000
Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:
TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | ЛОКАЦИЯ
23-февралда намойиш этиладиган спектакль
“АНДИШАЛИ КЕЛИНЧАК”
РОЛЛАРДА:
Олмахон - Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Дилноза Кубаева
Арслонбек - Авазхўжа Қодиров
Қундузхон - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова
Қоплонбек - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Каримов
Тўйчихон - Азиза Шарипова
Хушчақчақ - Вазира Юнусова
Муштипар - Зебинисо Эргашева
Ландовур - Собиржон Отажонов
Фотограф: Баҳодир Эргашов
Спектакль соат 18:00да бошланади.
Касса: 71/244-17-51
ЧИПТА НАРХЛАРИ:
Партер - 70.000
Амфитеатр - 60.000
Балкон - 50.000
Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:
TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | ЛОКАЦИЯ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира
Санъатшунослик фанлари доктори, профессор Муҳаббат Тўлахўжаева атоқли театр режиссёри, Ўзбекистон санъат арбоби, Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошевни хотирлади.
Унинг ижодкорлик ва инсонийлик хислатларига чизгилар берди.
Биргаликда тинглаймиз!
📺 “Эъзоз”

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрида “Келажак ўйинлари” биринчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественной церемонии открытия первого Международного турнира «Игры будущего» в городе Казани.
#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #sport
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X