Milliy24 | Rasmiy kanal
2.09K subscribers
661 photos
258 videos
2 files
867 links
​Fuqarolar Qanchalik Loqayd Bõlsa Hukumat Shunchalik Kõp Kuchga Ega Bõladi

You Tube👇

https://youtube.com/@milliy24?si=cQ2JOykxQhirc02G


Bog'lanish uchun: +998937250404
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДАҲШАТ❗️
🔞ТИҚ ТИҚ ! ГАИ ХОДИМЛАРИ ҲАЙДОВЧИНИ МАШИНАГА БОСИБ ОЛИБ КЕТИШДИ 😱


Ижтимоий тармоқда тарқалаётган видео ! Нима сабабдан бу одамни мажбурлаб машинага тиқишмоқда ҳозирча номаълум

https://t.me/milliy24uz
🇺🇿 🤝 🇦🇿 Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан телефон орқали суҳбатлашди

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги бўлажак тадбирлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

https://t.me/milliy24uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Владимир Путин, Доналд Трамп ва Ислом Каримовдан сўрашибди. «Агар сенга имконият берилганида, қайси хатойингни тўғрилардинг» деб

Доналд Трамп:
-Мен 1945 йилга қайтиб Японияга атом бомбаси ташлаттирмасдим. Бу иш бизни шарманда қилган

Владимир Путин:
- Мен СССРни парчаланишига йўл қўймасдим. Бу иш Россияни обрўсини тўккан, деса

Ўзбек:
-Мен...

https://t.me/milliy24uz
Қашқадарё вилоятида алкоголь маҳсулотларини қўлбола усулда тайёрлаётган цех аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.М. “Заргарлик” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан 952 дона қалбаки акциз маркалар, 4 232 дона QR-код ва турли номдаги ёрлиқлар, 360 дона бўш шиша идишлар ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.me/milliy24uz
Бугун узоқ йиллар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида фаолият юритиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган фахрийлар ҳамда компанияда самарали ишлаб келаётган устоз-журналистлар шарафланди.

Тадбирда қатнашиб, фидокорона меҳнати, профессионал маҳорати ва серқирра ижоди билан юртимизда телевидение ва радио соҳасининг ривожига хизмат қилган қадрли устозларимиз ва фахрийларимизга, нафақат телеэкранларда, балки кадр ортида хизмат қиладиган ҳамкасбларимизга ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказдим.

Телевидение ва радио дарғаларини ардоқлаш, ҳаёт йўлларини ёшларга ибрат қилиб кўрсатиш, устоз-шогирд анъаналарини, авлодлар ўртасидаги ришталарни мустаҳкамлашда бундай учрашувларнинг аҳамияти беқиёс.

Ушбу эзгу ташаббус учун Абдурашид Жўрабоев бошчилигидаги Миллий телерадиокомпаниянинг катта жамоасига миннатдорлик билдираман.

https://t.me/milliy24uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рим папасининг данф маросимида 200 минг одам қатнашгани айтилмоқда

https://t.me/milliy24uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДАҲШАТ

‼️ Миллий Гвардия ХОДИМЛАРИ  ҲАЙДОВЧИНИ МАШИНАГА БОСИБ ОЛИБ КЕТИШДИ

Ижтимоий тармоқда тарқалаётган видео! Нима сабабдан бу одамни мажбурлаб машинага тиқишмоқда ҳозирча номаълум.

https://t.me/milliy24uz
❗️Каспий денгизи сатҳи энг паст даражага пасайди

Қозоғистон Сув ресурслари ва ирригация вазирининг ўринбосари Болат Бекниёз парламентнинг қуйи палатаси – Мажлисда Каспий денгизининг сатҳи тарихий минимал даражада пасайиб кетганини билдирди.

https://t.me/milliy24uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Қримнинг мақоми тўлиқ ўт очишни тўхтатгандан кейингина муҳокама қилиш мумкин, - Зеленский

Украина президентининг айтишича, Қримнинг босиб олиниши зўравонлик бўлган ишғол ва ярим орол вақтинчалик босиб олинган ҳудуд бўлиб қолмоқда.

Украина ҳақиқатан ҳам Қримни куч билан қайтариб олиш учун етарли қуролга эга эмаслигини тан олади, бироқ мамлакат армияси борлигини ва унинг асосий ресурси одамлар эканлигини таъкидлади.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина ҳар қандай форматда ва исталган вақтда ҳар қандай музокараларга тайёр – фақат Россия Федерацияси томонидан тўлиқ ва сўзсиз ўт очишни тўхтатгандан кейингина. Шундагина ҳудудий масалаларни муҳокама қилиш, дипломатик, санкциялар ва иқтисодий босим воситаларидан фойдаланиш мумкин бўлади.

https://t.me/milliy24uz
#Тезкор

⚡️🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон ва Покистон кетма-кет иккинчи кун чегара назорат чизиғида ўқ узишди - Reuters

https://t.me/milliy24uz
1 майдан маҳалла раислари медиаторга айланади

Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб Фуқаролар йиғини раислари оилавий медиация ишлари бўйича профессионал медиаторликка бепул ўқитилади.

2025 йил давомида, ҳар бир туман ва шаҳарда 5 нафардан фуқаролар йиғини раислари Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан келишилган ҳолда ўқитилади;

Келгусида барча фуқаролар йиғини раислари босқичма-босқич ўқув курсларидан ўтиши таъминланади; Ўқувни муваффақиятли тамомлаган раислар, ота ва она ўртасидаги фарзанд тарбиясига оид низоларда бепул медиаторлик фаолиятини амалга оширади.

Бу орқали оилавий низолар судгача етиб бормасдан ҳал этилади.

https://t.me/milliy24uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Наманганда автомобилларни ижарага берувчи гуруҳларнинг 90 фоиз аъзоси ўқувчилар” — вилоят ЙҲХБ бошлиғи

Наманган вилояти ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиевга кўра, автомобилига шикаст етказгани учун болалар ва уларнинг ота-оналари бўйнига 10-20 млн сўм қарз илиб қўйилган ҳолатлар бор. “Агар ўзи машинасини бошқариб кўчага чиқса, кунига 200-300 минг сўм топиши мумкин. Ижарага бериб юборса, соатига шу пулни топяпти”, дейди подполковник.

https://t.me/milliy24uz
1 майдан бошлаб ҳужжатсиз мигрантлар Россиядан чиқариб юборилади

Миграция агентлиги Россияда патент олмаган фуқароларимизни ҳуқуқий мақомни тиклаш учун кам вақт қолгани ҳақида огоҳлантирди.

Хабарга кўра, 2025 йил 30 апрель куни Россия Федерацияси президентининг 2024 йил 30 декабрдаги 1126-сон Фармони билан берилган имкониятлар, ҳуқуқий мақомга эга бўлиш учун берилган муддат тугайди.

2025 йил 1 майдан бошлаб, ҳуқуқий мақомини тартибга солмаган шахсларга нисбатан чиқариб юбориш ва келажакда Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилади.

Россия ҳудудида қонуний қолиш ҳуқуқини берувчи тегишли рухсатнома ҳужжатларини олиш учун Россия ИИВнинг ҳудудий органларига, Россия ИИВ ФГУП «ПВС» филиалларига ёки Москва шаҳридаги ГБУ ММЦ «Сахарово»га мурожаат қилиш сўралади.

https://t.me/milliy24uz