Миграция агентлиги матбуот котиби
21.5K subscribers
687 photos
129 videos
3 files
1.17K links
Миграция агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норовнинг телеграм канали

Агентлик телеграм канали - https://t.me/migratsiyaagentligi
Download Telegram
#Эслатма

🇹🇷Туркияга боришни режалаштираётган фуқаролар диққатига

Туркия Республикасининг "Чет элликлар ва халқаро ҳимоя ҳуқуқи" қонунига мувофиқ, ушбу давлатга ташриф буюрувчи чет давлатлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспорти амал қилиш муддатининг якуний санасигача бўлган давр 180 кун (6 ой) дан кам бўлмаслиги лозим.

Мисол учун, сиз 2024 йил 10 июнь куни Туркияга бормоқчи бўлсангиз, паспортингиз амал қилиш муддати камида 2024 йил 11 декабргача ёки ундан кейинги саналарда бўлиши керак. 2024 йил 9 декабрь ёки ундан олдинги санада амал қилиш муддати якунланадиган паспорт Туркия ҳудудига киритилмасликка асос бўла олади.

Шу муносабат билан, Туркияга сафар қилишдан олдин паспортингизнинг амал қилиш муддатига эътибор қаратишингиз сўралади.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
#Эслатма

🇰🇿Қозоғистонга бораётган ва ушбу давлатда бўлиб турган фуқаролар диққатига!

Жорий йил 3 июнидан Қозоғистоннинг барча ҳудудларида “Нелегал-2024” рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Ушбу рейд тадбирлари давомида Қозоғистон ҳудудида қонуний бўлиб туриш ва қонуний меҳнат миграцияси тартибларини бузган чет эл фуқароларига нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, қонунбузилиш ҳолатлари Олмаота, Остона, Чимкент шаҳарлари ва Мангистау вилоятида кўп учрамоқда.

Шу муносабат билан, ушбу давлатга бораётган ва бўлиб турган юртдошларимиздан миграция қоидаларига риоя қилиш сўралади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида 30 кун муддатгача бўлиб туриши мумкин, аммо ушбу давр мобайнида меҳнат фаолиятини амалга ошириши тақиқланади.

Бундан ташқари, ишлаш мақсадида ушбу давлатга борган шахс дарҳол ишлаш ва вақтинча яшаш учун рухсатнома олиши шарт.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi