Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
230K subscribers
9.72K photos
2.09K videos
6 files
8.22K links
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali

Murojaat uchun:
71 202 33 55, 71 200 00 61 yoki 1282
Download Telegram
«DataSite Technology» компанияси раҳбари билан учрашув ўтказилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг «DataSite Technology» компанияси вакиллари ўртасида видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказилди.

Унда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи вазифасини бажарувчи Х.Умаров, Агентлик бошлиғи ўринбосари Х.Файзуллахўжаев, «DataSite Technology» компанияси раҳбари М.Карабаев ва бошқа масъул ходимлар иштирок этди.

Учрашувда Агентлик ва «DataSite Technology» компанияси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Буюк Британиядаги меҳнат бозорининг ҳолати, мамлакат иқтисодиётининг ишчи кучига муҳтож соҳалари, Ўзбекистон фуқароларини мавжуд бўш иш ўринларига жалб қилиш имкониятлари ҳақида сўз юритилди.

М.Карабаев Буюк Британияда миграция соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб, мазкур давлатда яшовчи ватандошлар билан яқин алоқалар ўрнатиш мақсадга мувофиқ эканлигини билдирди.

Учрашув якунида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш бўйича фикр алмашилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Самара вилояти «Мигрантларга ёрдам кўрсатиш ҳудудий маркази» билан ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Россия Федерацияси Самара вилояти «Мигрантларга ёрдам кўрсатиш ҳудудий маркази» бош директори С.Нуждин билан учрашув ташкил этилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи вазифасини бажарувчи Х.Умаров, Агентлик бошлиғи ўринбосари Х.Файзуллахўжаев ва бошқарма бошлиқлари, Самара вилояти «Мигрантларга ёрдам кўрсатиш ҳудудий маркази» вакиллари иштирок этган учрашувда Ўзбекистон – Россия ўртасида меҳнат миграцияси соҳасини янада ривожлантириш, пандемия шароитида Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Жорий йил февраль ойида марказнинг Ўзбекистондаги вакили А.Щербинин Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ташриф буюриб, ушбу марказ филиалини Ўзбекистонда ташкил этиш бўйича келишув имзолаш истагини билдирган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Самара вилояти «Мигрантларга ёрдам кўрсатиш ҳудудий маркази» ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.

Келишувда Россияга ишлаш учун кетаётган Ўзбекистон фуқароларини Самара вилояти ҳудудидага корхоналарда ишлашга олдиндан мослаштириш, меҳнат миграцияси жараёни доирасида тўғридан-тўғри алоқа самарадорлигини ошириш, меҳнат мигрантлари учун хизматларнинг хавфсизлиги ва сифатини ошириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиниши назарда тутилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
#Sarhisob_2021_yil_birinchi_chorak

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 1 657 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 98 851 нафар меҳнат мигрантига маслаҳат хизматилари, 3 179 нафар меҳнат мигрантига ижтимоий ёрдам, 1 286 нафар меҳнат мигрантига моддий ёрдам кўрсатилди;

Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган 348 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди.

656 нафар меҳнат мигранти суғурта хизматларидан фойдаланган;

60 нафар меҳнат мигрантларига 120 миллион сўм миқдорида микроқарзлар ажратилиши таъминланди;

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saylov_2021

Чет давлатларда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини сайловчилар рўйхатларига киритиш

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
"SPECIALIST GROUP" хусусий бандлик агентлигига лицензия берилди

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 6 апрелдаги №88-сонли қарори билан “SPECIALIST GROUP XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI” МЧЖга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 0078-сонли лицензия берилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Мирзаева Мавжудахон Аҳмадовна тайинланди.

М.Мирзаева 1990 йилдан бошлаб турли жойларда журналистик фаолиятини олиб борган. Бугунги кунга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази»нинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаб келган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Хорижда ишлаш истагида бўлган юртдошларимизнинг чет элда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат билан банд бўлиши ҳамда дунёнинг ривожланган давлатларида муносиб иш ўринларига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Бу борада Германиянинг ваколатли ташкилотлари билан келишувга эришилиб, дастлаб 500 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароларини “GfM Gruppe” агентлиги орқали ушбу давлатда тиббиёт, қурилиш, йўлсозлик, информацион технологиялари, логистика, қарияларни парвариш қилиш, металл конструкциялари ва бошқа техник соҳаларда меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун ташкилий тартибда юбориш кўзда тутилмоқда.

Шу муносабат билан, Германияда дастлаб дуал тизимида, яъни бир пайтнинг ўзида касб ўрганиш ва ҳақ тўланадиган ишга, кейинчалик тўлиқ ишга жалб қилиш мақсадида иш берувчиларнинг талабларига тўғри келадиган номзодларни аниқлаш ва уларнинг базасини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари таклиф этилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

18-27 ёшгача бўлиши;

мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;

немис тилини камида В1, яъни мустақил мулоқот қилиш даражасида билиши;

Германияда камида 3 йил муддат давомида меҳнат фаолиятини амалга оширишга тайёр бўлиши;

одамларга нисбатан очиқкўнгил ва тез мулоқотга киришувчан бўлиши;

соғлом ва судланмаган бўлиши лозим;

иш вақти: 3 сменада 8 соатдан;

синов муддати: 6 ой.

Агар номзод амалиётдан муваффақиятли ўтмаса ёки касб ўрганишни давом эттириш учун мос келмайдиган, деб ҳисобланса, у ўз маблағлари ёки суғурта харажатлари ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилади.

Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун: 1282 (қисқа рақами) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.

Қорақалпоғистон Республикаси – (61) 222-53-32, (61) 222-53-34;
Андижон вилояти – (95) 202-33-55;
Бухоро вилояти – (99) 708-49-98;
Жиззах вилояти – (72) 226-91-97, (72) 226-91-87;
Қашқадарё вилояти – (75) 224-05-25, (97) 311-70-20, (97) 770-04-92;
Навоий вилояти – (79) 224-11-60;
Наманган вилояти – (69) 227-94-64, (69) 227-97-27;
Самарқанд вилояти – (66) 233-24-00, (66) 233-53-00;
Сирдарё вилояти – (67) 225-55-59;
Сурхондарё вилояти – (76) 222-45-22;
Тошкент вилояти – (55) 900-33-10;
Фарғона вилояти – (73) 244-56-69;
Хоразм вилояти – (62) 224-12-35;
Тошкент шаҳри – (71) 202-33-55 (ички рақам 39).

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Корея Республикасида қийин вазиятда қолган юртдошимиз Ватанга қайтарилди

1986 йилда Сирдарё вилоятида туғилган ҳамюртимиз Ҳ.Ф. вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 2019 йил Е-9 ишчи визасини олиб Корея Республикасига келган. У 2019 йил ноябрь ойидан буён соғлиги ёмонлашиб, шу пайтга қадар уй шароитида даволаниб келаётган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси томонидан Ҳ.Фни Ўзбекистонга қайтариш билан боғлиқ барча ташкилий тадбирлар амалга оширилиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилгач, у Ватанга қайтарилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари Туркиянинг меҳнат миграциясини ташкил этиш тажрибасини ўрганмоқда

2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси доирасида Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси ва Истанбулдаги Бош консуллик ходимлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили, Туркия ташқи ишлар, ички ишлар ва бошқа идоралари вакиллари ўртасида учрашувлар ўтказилди.

Учрашувлар давомида Туркиянинг хорижда меҳнат миграциясини ташкил этиш тажрибаси, Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш имкониятларини ўрганиш, яшаш ва ишлаш учун рухсатнома олиш ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Туркияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Учрашувларда меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Россиядаги меҳнат мигрантлари муаммолари ўрганилмоқда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари яшаш ва иш шароитларини ўрганиш мақсадида айни кунларда Москва шаҳрида бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳи ташриф доирасида “Техстрой” компанияси раҳбарияти ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари Ўзбекистондан ушбу компаниянинг қурилиш объектларига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетган фуқаролар ётоқхонасига бориб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишди. Иш берувчилар билан мулоқот ўтказди.

Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд имконият ва имтиёзлардан фойдаланиш ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари томонидан билдирилаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича иш берувчилар билан бирга ўрганишлар олиб борилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
#Sarhisob_2021_yil_birinchi_chorak

Хориждан қайтган 32 888 фуқаронинг 25 583 таси мониторинг билан қамраб олинди. 16 921 тасининг бандлиги таъминланди, 7 147 таси касб ва тадбиркорликка ўқитилди.

32 та ўзбек диаспораси билан ҳамкорлик келишувлари имзоланди. Шундан:

🇷🇺 24 таси Россия Федерацияси;
🇵🇼 6 таси Қозоғистон;
🇰🇬1 таси Қирғизистон;
🇯🇵 1 таси Япония.

55 нафар қийин аҳолга тушиб қолган фуқаролар ватанга қайтарилди.

34 нафар фуқаро Россия Федерацияси ИИВнинг вақтинчалик сақлаш марказларидан ватанга қайтарилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Қийин вазиятда қолган ватандошимиз Екатеринбургдан юртимизга олиб келинди

2020 йил декабрь ойида Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида автоҳалокатга учраб, бир неча ой даволанган Ўзбекистон фуқароси Н.Э. Ватанга қайтарилди.

Н.Э.га нисбатан Россия Федерацияси ЖКнинг 264-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, аҳволи оғирлиги сабабли Суднинг махсус рухсати асосида жавобгарликдан озод қилинган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги ваколатхонаси томонидан ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар амалга оширилгач, ушбу фуқаро Екатеринбург-Тошкент авиарейси орқали Екатеринбург шаҳридаги “Техстрой” масъулияти чекланган жамиятининг молиявий кўмагида Ватанга қайтарилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi