Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
229K subscribers
9.81K photos
2.12K videos
6 files
8.32K links
Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali

Murojaat uchun:
71 202 33 55, 71 200 00 61 yoki 1282
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашув ўтказди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Меҳнат мигрантлари муаммолари ҳал этилмоқда

Россия Федерациясининг Уфа шаҳридаги “ВНЗМ” МЧЖнинг Самара вилоятидаги филиалига март ойида Ўзбекистон фуқаролари вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонасига мазкур меҳнат мигрантларидан корхонага тегишли ётоқхонада истиқомат қилаётгани ва улар томонидан берилаётган овқатдан шикоят келиб тушган.

Ваколатхона ходими томонидан муаммо жойига чиқиб ўрганилди. Йўл қўйилган камчиликлар иш берувчига тушунтирилди. Яқин кунларда фуқароларнинг патент ва бошқа ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг, уларнинг карталарига маблағ ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонаси томонидан Самара шаҳри Крижановского кўчасидаги қурилиш объектига Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича иш берувчилар билан музокаралар олиб борилиб, шароитлари ўрганилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Пандемия шароитида хорижий мамлакатларда оғир аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантларига ёрдам бериш мақсадида #BIRGAMIZ лойиҳаси фаолият юритмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари сотиб олиш учун бир марталик моддий ёрдам ажратиш имконияти мавжуд.

Моддий ёрдамга эҳтиёжи бўлган фуқаролар www.birgamiz.com платформаси орқали шахси ва меҳнат мигрантлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия Федерациясида ишлаш истагидаги фуқаролар суҳбатдан ўтказилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Новосибирск шаҳридаги иш берувчи корхона вакиллари билан музокара ўтказилди

Россия Федерациясида кўп тармоқли корхоналарга эга бўлган “Чистюли” клининг компанияси раҳбари Рубан Александр билан музокара олиб борилди.

Музокара давомида “Чистюли” компаниясининг 500 нафардан зиёд меҳнат мигранти учун эҳтиёж мавжудлиги аниқланди. Компания раҳбарига меҳнат мигрантларини Ўзбекистондан олиб келиш тартиби тушунтирилиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг белгиланган тартибдаги намунавий ҳужжатлари тақдим этилди.

Маълумот ўрнида, “Чистюли” Россия Федерациясидаги йирик савдо уйлари, меҳмонхона, ресторан ва кафелар билан ҳамкорликда иш олиб бориш учун шартномаларга эга компания ҳисобланади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Пандемия шароитида хорижий мамлакатларда оғир аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантларига ёрдам бериш мақсадида #BIRGAMIZ лойиҳаси фаолият юритмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари сотиб олиш учун бир марталик моддий ёрдам ажратиш имконияти мавжуд.

Моддий ёрдамга эҳтиёжи бўлган фуқаролар www.birgamiz.com платформаси орқали шахси ва меҳнат мигрантлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин.

Маълумот учун:
☎️ (71) 202-33-55 (55), 1282
@info_2332400
https://www.facebook.com/birgamiz

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Хорижда пулсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига қарз берилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги қарорига асосан, Ўзбекистон фуқаролари молиявий ёрдам (қарз) сўраб хорижий давлатдаги элчихона ёки консулликларга мурожаат қилишлари мумкин.

Қарз турли давлатларда қуйидаги миқдорда берилади:

💵Сумма АҚШ долларида кўрсатилган.

Ўзбекистоннинг Австриядаги Элчихонаси: $100 (суткалик яшаш учун) — $800 (транспорт учун)
Ақтау шаҳри: 50 — 100
АҚШ 100 — 1000
Афғонистон 50 — 250
Афина шаҳри 100 — 600
БАА 125 — 300
Бангкок шаҳри 70 — 600
Беларусь 65 — 500
Бельгия 150 — 1000
Буюк Британия 100 — 800
Владивосток шаҳри 50 — 800
Германия 100 — 600
Гуанджоу шаҳри 100 — 700
Дубай шаҳри 125 — 300
Екатеринбург шаҳри 50 — 400
Жидда шаҳри 100 — 600
Индонезия 100 — 1000
Испания 100 — 600
Исроил 100 — 600
Истанбул шаҳри 100 — 400
Италия 100 — 600
Корея 100 — 500
Кувайт 100 — 1000
Қирғизистон 50 — 100
Қозоғистон 50 — 100
Қозон шаҳри 50 — 400
Латвия 100 — 600
Малайзия 70 — 600
Миср 70 — 800
Мозори Шариф 50 — 100
Новосибирск шаҳри 50 — 400
Нью-Йорк шаҳри 100 — 1000
Озарбайжон 50 — 400
Олма-ота шаҳри 50 — 100
Покистон 70 — 500
Польша 100 — 800
Россия 50 — 400
Ростов-Дон шаҳри 50 — 400
Санкт-Петербург шаҳри 50 — 400
Саудия Арабистони 100 — 600
Сингапур 125 — 800
Тожикистон 50 — 100
Туркия 100 — 400
Туркманистон 70 — 200
Украина 100 — 500
Ўмон 70 — 600
Франкфурт-Майн шаҳри 100 — 600
Франция 100 — 650
Хитой 100 — 600
Ҳиндистон 100 — 500
Шанхай шаҳри 100 — 600
Эрон 70 — 400
Япония 150 — 1 000

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов меҳнат мигрантларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шароитлар яратиш, касб ва рус тилига ўқитиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Россия Федерацияси Москва шаҳри Кўп тармоқли миграция маркази бош директори С.Балдин, марказ бош директорининг биринчи ўринбосари О.Нуждин билан учрашди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Қурилиш соҳаси ва хорижий тиллар бўйича ўқиш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Қурилиш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамкорлигида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш марказлари ташкил этилди.

Марказларда ўқув жараёни жорий йил апрель ойидан бошланди. Унда қурилиш соҳасидаги касблар (бетончи, ғишт терувчи, пайвандчи, дурадгор, сувоқчи, бўёқчи, сантехник, электрик, стропалчи, кафелчи, гипсокартончи, кран машинисти, том ёпувчи, темир-бетон монтажчиси) ва чет тиллари бўйича машғулотлар маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўқув дастурлари асосида амалга оширилмоқда.

ўқув курси муддати 3 ой;

ётоқхона ва уч маҳал овқат билан таъминланади;

ўқув курси битирувчилари хорижий салоҳиятли иш берувчиларга тавсия қилинади.

ўқув курси харажатларининг 90 фоизи давлат томонидан, қолган 10 фоизи таҳсил олувчи шахслар томонидан тўланади.

Қўшимча маълумот ва мурожаатлар учун: 1282 (қисқа рақами) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.

Қорақалпоғистон Республикаси – (61) 222-53-32, (61) 222-53-34;
Андижон вилояти – (95) 202-33-55;
Бухоро вилояти – (99) 708-49-98;
Жиззах вилояти – (72) 226-91-97, (72) 226-91-87;
Қашқадарё вилояти – (75) 224-05-25, (97) 311-70-20, (97) 770-04-92;
Навоий вилояти – (79) 224-11-60;
Наманган вилояти – (69) 227-94-64, (69) 227-97-27;
Самарқанд вилояти – (66) 233-24-00, (66) 233-53-00;
Сирдарё вилояти – (67) 225-55-59;
Сурхондарё вилояти – (76) 222-45-22;
Тошкент вилояти – (55) 900-33-10;
Фарғона вилояти – (73) 244-56-69;
Хоразм вилояти – (62) 224-12-35;
Тошкент шаҳри – (71) 202-33-55 (ички рақам 39).

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Россиядаги ватандошлар билан учрашув ўтказилди

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб турибди.

Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбарининг ташрифи Россия Федерациясида яшаётган ватандошларимиз билан учрашувдан бошланди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Б.Асадов, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э. Мухитдинов, Россия Федерацияси пойтахтида яшаётган ватандошларимиз, шунингдек, онлайн-режимда Россиянинг деярли барча ҳудудларидаги диаспоралар раҳбарлари иштирок этди.

Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Люблинская 113», «Кантемировская 39» қурилиш объектларида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашув

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Москва шаҳридаги Кўп тармоқли миграция маркази раҳбарияти билан учрашув ўтказилди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов Россия Федерацияси Москва шаҳри Кўп тармоқли миграция маркази бош директори С.Балдин ҳамда марказ бош директорининг биринчи ўринбосари О.Нуждин билан учрашди.

Учрашувда пандемия шароитида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясига ишга жалб қилиш механизмларини янада соддалаштириш, меҳнат мигрантларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шароитлар яратиш, касб ва рус тилига ўқитиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига ишга жалб қилишнинг янги алгоритми бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқиш, баъзи иш берувчилар ва ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ўртасида юзага келаётган айрим тушунмовчиликларни ҳал қилиш, меҳнат мигрантларининг яшаш ва иш шароитларини яхшилаш бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, “Техстрой” қурилиш компаниясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган, Ташқи меҳнат миграцияси орқали жорий йил бошида ташкиллаштирилган ҳолда келган фуқаролар билан 11 апрель куни бўлиб ўтган учрашувда аниқланган муаммоларни бартараф этиш, хусусан, уларнинг ойлик иш ҳақини ошириш, меҳнат шартномаларини қайта кўриб чиқиш, тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш каби масалалар юзасидан Ўзбекистон делегацияси томонидан таклифлар берилди.

Ўз ўрнида учрашувда Россия томони Кўп тармоқли миграция марказининг Ўзбекистондаги филиали томонидан кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш, россиялик иш берувчилар учун Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш бўйича аниқ талаблар ишлаб чиқиш, Россияда ишлаш истагидаги Ўзбекистон фуқаролари учун авиарейслар ташкил этиш юзасидан таклифларини берди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Москва ҳукумати вазири билан учрашув ташкил этилди

Аввал хабар берилганидек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг яшаш ва иш шароитларини ўрганиш мақсадида айни кунларда Москва шаҳрида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Москва ҳукумати вазири, Москва шаҳар иқтисодий сиёсат ва ривожлантириш департаменти раҳбари К.Пуртов билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда делегациянинг Россия Федерациясига ташрифи доирасида ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилинган Ўзбекистон фуқароларининг муаммоларни ўрганиш ҳамда Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни касбга ва рус тилига ўқитиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг турли “воситачилар” хизматларидан фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш, уларни Россияга ишга жалб қилиш жараёнида учраётган муаммолар, Москва шаҳрида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг қонуний ишлаши масалалари муҳокама қилинди.

Э.Муҳитдинов вазирликка хорижий фуқароларни ишга жалб қилиш масаласида мурожаат қилган иш берувчи ташкилотлар билан учрашув ташкил этиш ва ушбу учрашувда ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиш таклифини билдирди.

Учрашув якунида Э.Муҳитдинов Москва ҳукумати вазирлиги делегациясини юқоридаги масалаларни муҳокама қилиш ва аниқ келишувларга эришиш учун Ўзбекистонга таклиф қилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi