MIB QASHQADARYO VILOYAT BOSHQARMASI
1.03K subscribers
2.66K photos
429 videos
11 files
1.5K links
Мажбурий ижро бюроси Қашкадарё вилоят бошқармаси
Download Telegram
#Мадад_жавоб_беради

Савол: Вояга етмаган фарзандим учун турмуш ўртоғимдан алимент ундирмоқчиман. Аммо турмуш ўртоғим ҳозирда доимий яшаш жойида яшамайди. Ўзбекистон ҳудудида бўлса-да қаердалиги номаълум. Бундай ҳолатда қандай йўл тутсам бўлади?

Жавоб: Фуқаролик процессуал кодексининг 165-моддасига асосан алиментлар ундириш тўғрисидаги ва майиб бўлиш ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказилганлиги, шунингдек, боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги даъволар бўйича жавобгарнинг (қарздорнинг) амалдаги туриш жойи номаълум бўлган тақдирда, жавобгар (қарздор) қидирилиши шарт.

Бундай ҳолларда суд ички ишлар органлари томонидан жавобгарни (қарздорни) қидириш тўғрисида ажрим чиқаради.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Мадад_жавоб_беради

⚡️ Қандай мурожаатлар кўрмасдан қолдирилади?

Батафсил
👉 https://advice.uz/uz/document/1570

Каналга уланиш
https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#Мадад_жавоб_беради

Савол: Хотин ишламаса умумий мол-мулкка нисбатан ҳуқуқи мавжуд бўлмайдими?

Жавоб: Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Хотин (ёки эр) уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |