MIB QASHQADARYO VILOYAT BOSHQARMASI
1.07K subscribers
2.64K photos
428 videos
11 files
1.49K links
Мажбурий ижро бюроси Қашкадарё вилоят бошқармаси
Download Telegram
28 млн. алимент пуллари ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлими иш юритувида 2 521 та алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд. Бу эса жами ижро ҳужжатларининг 40 фоизини ташкил этади. Шу сабабли, бу йўналишда Бюро ходимлари томонидан ишлар тизимли йўлга қўйилиб, қарздор оталарга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар, огоҳлантиришлар ва алимент тўлашдан бўйин товлаганларига нисбатан тегишли чоралар кўриб борилмоқда. Жорий йилнинг ўтган 6 ойида 22 нафар алиментни ўз вақтида тўламаган қарздорларга нисбатан маъмурий жазо қўлланилди.
Ижро ҳаракатлари натижасида масъулиятни унутган оталарга алимент пулларини ўз вақтида тўлаб боришлик, акс ҳолда кўриладиган қонуний чоралар ҳақида тушунтирилиб, алимент пуллари ундирилмоқда. Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг 2.07.2018 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор фуқаро Яккабоғ тумани Мевазор қишлоғида яшовчи С.Н.дан ундирувчи Д.Қ. фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Қарздор ўтган вақт мобайнида алимент пулларини кам миқдорда тўлаб келганлиги оқибатида, қарздорлик 28 млн. сўмга етган.
Жорий йилнинг 7-июль куни ушбу қарздорлик тўлиқ бартараф этилди.

Тоҳир Номозов – МИБ Яккабоғ туман бўлими бошлиғи ўринбосари

#6_ойлик_сарҳисоб

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари томонидан Президентимизнинг 24.11.2020 йилдаги Фармонига асосан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 17.млрд. 907,8 млн. сўм маблағлар пропорционал тартибда "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га йўналтирилди.
Шундан,
5 млрд. 981,2 млн. сўм маблағлар "Темир дафтар"га;
5 млрд. 981,2 млн. сўм маблағлар "Аёллар дафтари"га;
5 млрд. 945,3 млн. сўм маблағлар "Ёшлар дафтари"га йўналтирилди.

https://t.me/mib_qashqadaryo_vil
Forwarded from Qashqadaryo.adliya.uz
#Билиб_қўйган_яхши

Республиканинг барча туман (шаҳар)ларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/qashqadaryoviloyatadliya
Forwarded from Qashqadaryo.adliya.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига оид маълумотларга инфографика орқали эга бўлишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/qashqadaryoviloyatadliya
Forwarded from Qashqadaryo.adliya.uz
Қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотлар порталига (data.gov.uz) ва давлат органлари ва ташкилотлари веб-сайтларига жойлаштирилиб, ҳар чоракда янгилаб борилади:

● амалга оширилган давлат харидлари;
● мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари;
● Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар;
● ўзларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/qashqadaryoviloyatadliya
Шаҳрисабзлик ота 3 нафар фарзанди учун 100 млн сўм алимент тўлаб берди

Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг 25.01.2016 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Қ.Ш.дан 2 нафар фарзандининг, Шаҳрисабз туманлараро судининг 2.07.2019 йилдаги суд буйруғига асосан 1 нафар, жами 3 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлашлиги белгиланган.
Қарздор шу кунга қадар алимент пулларини тўлаб келган. Жорий йилнинг 9-июль куни фуқаро Қ.Ш. алимент қарздорлигидан бутунлай қутулиш, мамлакат ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқларини тиклаш мақсадида ундирувчи билан келишган ҳолда 100 млн. сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берди.

Акбар Раджабов – МИБ Шаҳрисабз туман бўлими бошлиғи
Самые большие звёздные алименты

7 августа 2018 года Джоли подала заявление в суд, в котором говорилось, что Питт «не выплачивал значимых алиментов на детей» с тех пор, как они расстались. Разбирательство длилось больше года. В итоге, суд постановил, что актер будет ежегодно выплачивать 16 млн. Американских долларов до тех пор, пока дети не достигнут совершеннолетия.  Вот это алимент.
https://t.me/alimentt
Forwarded from Qashqadaryo.adliya.uz
Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар электрон юритилади

“Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (431-сон, 08.06.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими (“E-ma’muriy ish” тизими) орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби бўйича низом тасдиқланди.

🌐 Унга кўра, маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органлар томонидан текшириш, зарур маълумотларни олиш ҳамда улардан фойдаланиш “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилади.

🖥 Ички ишлар вазирлиги “E-ma’muriy ish” тизимини ташкил этиш, унинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича масъул орган этиб белгиланди.

📲 Қарорга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ҳамда процесснинг бошқа иштирокчиларига (жабрланувчи, гувоҳ, холислар ва бошқа иштирокчиларга) ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида электрон хабарнома юбориш механизми ишлаб чиқилади.

🔄 2021 йил 1 сентябргача суд қарори билан ёки бошқа сабабларга кўра бекор қилинган маъмурий жарималарни ёки камайтирилган жариманинг фарқи суммасини автоматлаштирилган тарзда фуқароларга қайтариш механизми яратилади.

🔰 Низомга кўра, қуйидагилар маъмурий ишларни юритишда ҳисобга олиш электрон ҳужжатлари ҳисобланади:

▪️ маъмурий баённома;
▪️ маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор.

➡️ Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор “E-ma’muriy ish” тизими орқали электрон ҳужжат шаклида чиқарилади ҳамда ижро этиш учун ҳуқуқбузарга етказиб берилади.

Ҳуқуқбузар унга маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади.

☑️ Шунингдек, автомототранспортларни жарима майдончаларига қўйиш ҳамда чиқариш суд ёки ваколатли органларнинг тегишли қарори асосида “E-ma’muriy ish” тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

⚠️ Агар маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб 3 ой давомида ижро этишга қаратилмаган бўлса, бундай қарор ижро этилмайди.

❗️Маъмурий ишларни юритишда қонунларнинг ижроси устидан прокурор назорати “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/qashqadaryoviloyatadliya
33 млн алимент тўламаган ота қамалди

МИБ Муборак туман бўлими томонидан алимент қарздорликларини ўз вақтида ундириш, қарздорларнинг масъулиятини ошириш, шунингдек, фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаган оталарга нисбатан қатъий таъсир чоралари кўриб борилмоқда.
Жорий йилнинг 8-июль куни ўз фарзини, бурчини унутган яна бир отага нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Р.С. ҳисобидан ундирувчи З.Р. фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Қарздор алимент пулларини кам миқдорда ва кечиктириб тўлаб келганлиги оқибатида қарздорлик 33 млн. 600 минг сўмга етган. Бўлим давлат ижрочиларининг огоҳлантиришига қарамасдан қарздорликни бартараф этмаган фуқаронинг суд залида боши эгилди.
Унга нисбатан ЖИБ Муборак туман суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди.

Назир Ҳайитов – МИБ Муборак туман бўлими давлат ижрочиси
#6_ойлик_сарҳисоб

МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтган 6 ойда жами 79 623 та 1 трлн. 176 млрд. 581,9 млн. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланди.
Шундан,
62 240 та 514 млрд. 921,5 млн. сўмлик давлат фойдасига;
11 048 та 460 млрд. 528, 5 млн. сўмлик ДСИ фойдасига;
8 744 та 581 млрд. 677,9 млн. сўмлик юридик шахслар фойдасига;
8 639 та 79 млрд. 982,4 млн. сўмлик жисмоний шахслар фойдасига;
212 та 925 млн. 020 минг сўмлик иш ҳақлари ундириш юзасидан;
37 883 та 19 млрд. 282 млн. сўмлик жарималарни ундириш юзасидан;
11 617 та 27 млрд. 286 млн. сўмлик давлат божини ундириш юзасидан;
73 та 4 млрд. 608 млн. сўмлик зарар ундириш юзасидан ижро ҳужжатлари тамомланди.

https://t.me/mib_qashqadaryo_vil
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️ Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз шахсларнинг таъминот талаб қилиш ҳуқуқи

🌐 Батафсил
👉 www.advice.uz

Каналга уланиш
https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#Полезно_знать

⚡️Право совершеннолетних нетрудоспособных на требование содержания

🌐 Подробно
👉 www.advice.uz

Подключиться к каналу👇
https://t.me/advice_uz

Следите за нами в социальных сетях 👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#Мадад_жавоб_беради

Савол: Хотин ишламаса умумий мол-мулкка нисбатан ҳуқуқи мавжуд бўлмайдими?

Жавоб:
Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Хотин (ёки эр) уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат турлари

🌐 Батафсил
👉 www.advice.uz

Каналга уланиш
https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#Полезно_знать

⚡️Виды обращений в правоохранительные органы

🌐 Подробно
👉 www.advice.uz

Подключиться к каналу👇
https://t.me/advice_uz

Следите за нами в социальных сетях 👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#Билиб_қўйган_яхши

✏️ Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔸 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 747 300 сўм;
🔸 базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
🔸 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
🔸 ёшга доир энг кам пенсиялар – 565 000 сўм;
🔸 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 565 000 сўм;
🔸 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 400 000 сўмдан иборат.

Каналга уланиш
https://t.me/advice_uz
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️ Иш юритишни тугатиш

🌐 Батафсил
👉 www.advice.uz

Каналга уланиш
https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
Forwarded from G'UZOR-24 (Xudoyberdi Yuldoshev)
Ота фарзандини вояга етгунга қадар моддий томондан таъминлаб қуйди

Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг 2016 йил 4 апрелдаги суд буйруғига асосан Ғузор тумани Хумдон МФЙда яшовчи қарздор фуқаро З.Т.дан ундирувчи Шаҳрисабз тумани Дўстлик МФЙда яшовчи А.Р фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган.

Қарздор ота шу пайтга қадар алимент пулларини тўлаб келган бўлсада, фарзанди то вояга етгунга қадар алимент пулларини тўлаб беришга қарор қилди ҳамда ундирувчи билан ўзаро келишган ҳолда 40 млн. сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берди.

Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Ғузор тумани бўлими ходимлари маълум қилди.

Тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг! ⤵️
Каналга уланиш 👉@guzor24
Forwarded from QASHQADARYO TELERADIOKOMPANIYASI (ABROR MUZAFFAROV)
Қарши шаҳрида 16-17 июль кунлари тозалик ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш мақсадида ҳашар ўтказилади

Яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити байрамини муносиб кутиб олишга қизғин тараддуд кўриш учун Қарши шаҳрида 16-17 июль кунлари тозалик ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш мақсадида ҳашар ўтказилади.

Ҳашар давомида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар, кўчалар, ариқлар, қабристонлар, боғ ва сайилгоҳларни тартибга келтириш, чиқиндиларни белгиланган жойга чиқариб ташлаш ишлари амалга оширилади.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Қурбон ҳайити арафасида ўтказилаётган ҳашарда фаол иштирок этиб, шаҳримизни янада обод қилишга ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қилайлик. Унутмаслигимиз лозимки, тоза ва озода, обод жойда файзу барака бўлади.

Каналга уланинг
👉https://t.me/qashqadaryo_trk
#savol Уйдан қандай чиқарсам бўлади?

Уйни сотиб олишимдан олдин ИИБ Миграция ва фуқороликни расмийлаштириш бош бошқармасидан онлайн тарзда маълумотнома олганман, уйда рўйхатда турувчилар йўқ деб берган. Уйни 10.09.2020 йилда сотиб олганман, уйни ҳалиям бўшатиб беришмаяпти. Қандай чора кўрсам бўлади? Уй менинг номимда, нотариал тарзда олди-соти шартномасига асосан сотиб олганман ва давлат рўйхатидан ўтказганман.

☑️ Жавоб: Ассалому алайкум, Айбек. Сиз уй-жойни олди-сотди шартномаси асосида соитиб олиб узингизни номингизга расмийлаштирган бўлсангиз, Сизда мулк ҳуқуқи вужудга келган. Фуқаролик кодексининг 164-моддасига асосан мулк ҳуқуқингизни ҳар қандай бузилишини суд орқали ҳимоя қилишингиз мумкин. Шартномада уйда яшаш муддат кўрсатилмаган бўлса уйда яшовчи шахслар уйдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотади. Сиз фуқаролик судига уйдан кўчириб чиқариш ҳақида даъво ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Саволга адвокат Озоджон Каримов жавоб берди.

📢 Батафсил: 👉 https://yuridik.uz/q/7449

📩 Адвокатларга савол бериш: https://yuridik.uz/question/create

📞 Телефон орқали консультация: https://yuridik.uz/phone/consultation/create

📄 Ҳужжат буюртма қилиш: https://yuridik.uz/document/create
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган фуқаролардан 1 млрд. сўмдан зиёд қарздорликлар ундирилди