MIB QASHQADARYO VILOYAT BOSHQARMASI
1.09K subscribers
2.58K photos
423 videos
11 files
1.46K links
Мажбурий ижро бюроси Қашкадарё вилоят бошқармаси
Download Telegram
Forwarded from G‘uzor tumani hokimligi (Xudoyberdi Yuldoshev)
Ғузорда МИБ ходимлари аралашуви билан 8 та оила яраштирилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ғузор туман бўлими томонидан нафақат вояга етмаган болаларнинг алимент пулларини ундириш, балки уларнинг ота-она меҳридан бирдек баҳраманд бўлиб, камолга етишлари учун саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Биргина мисол, Ғузор туманлараро судининг қарорига асосан қарздор Б.Э.дан ундирувчи М.Қ. фойдасига 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Бюро ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари қарздор ва ундирувчи билан суҳбат ўтказилиб, уларга оила муқаддаслиги ва фарзанд тарбиясида уларнинг иштироки вояга етиб келаётган фарзанд учун қанчалик муҳим эканлиги тушунтирилгандан сўнг, оила ярашишга қарор қилишди.

Шунингдек, Бюро ходимлари аралашуви билан май ойида жами 8 та оила яраштирилган. Натижада 18 нафар болалар бугун бахтиёр.

Ғузор тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг! 👇
www.guzor.uz|Теlegram|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MIB faoliyatidan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарз муносабатни бузади !

Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Косон туманида кредит қарздорлиги қопланмагани сабабли, 27 млн. 312 минг сўмлик қарздорлик эвазига «Cobalt» русумли автотранспорт воситаси хатланди

“Sevimli” телеканали “Zamon” информацион теледастурида

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
💰Алимент миқдори қандай ҳисобланади?

🤝Aгар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг

🔹бир бола учун — тўртдан бир қисми;
🔹икки бола учун — учдан бир қисми;
🔹уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

📝 Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

🌐 Манба: Оила Кодекси 99-модда.

🧮 Алиментни электрон ҳисобловчи линк: https://mib.uz/calculator

Линк 👉 @Yuridik_klinika_uzb
Ота алимент ўрнига 4 нафар фарзандига уй берди

Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 2011 йил 2 мартдаги суд буйруғи билан Китоб туманида яшовчи қарздор Д.Ю.дан даъвогар Г.С. фойдасига 4 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойда иш ҳақи ва топган даромадининг ½ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Китоб туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган. Шунингдек, Д.Ю. келгусидаги алимент пулларини бир йўла тўлаш ҳамда фарзандларининг келажаги учун уларга алоҳида бошпана бериш мақсадида ўзига тегишли бўлган ҳовлини ундирувчи Г.С.га расмийлаштириб беришни лозим топди. Ушбу келишув нотариус орқали расман тасдиқланиб, мазкур ижро ҳужжати тегишли тартибда тамомланди.

Баҳром Пармонов – МИБ Китоб туман бўлими давлат ижрочиси
#Билиб_қўйган_яхши

Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болаларнинг ота-онасига таъминот бериш мажбурияти

Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт.

Ота-онасининг давлат ва нодавлат муассасалари қарамоғида эканлиги вояга етган меҳнатга лаёқатли болаларни ота-она ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди.

Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар ўз ота-онасига ихтиёрий равишда моддий ёрдам беришдан бўйин товласалар, таъминот миқдори болаларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олган ҳолда суднинг ҳал қилув қарорига асосан белгиланади. Батафсил

Каналга уланиш
https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Qashqadaryoda MIB xodimi faoliyatiga qarshilik ko‘rsatgan fuqaro qamoqqa olindi.

Batafsil — http://dy.uz/uiHbO

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
Qamashi tumanida MIB xodimiga qarshilik ko‘rsatgan fuqaro qamoqqa olindi

Batafsil
: Uzfakt.uz

veb-sayt|facebook|instagram
Forwarded from MIB faoliyatidan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИНСОН ХОТИРАСИ АЗИЗДИР !

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари тизимида бир неча йил фаолият юритиб, ўзининг фидокорона меҳнати билан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тикланишида, суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилишида муносиб ҳисса қўшган ва афсуски ҳозирги кунда орамизда бўлмаган марҳум ходимларининг оила аъзоларидан доимо эътиборда.

Бошқарма ходимлари томонидан марҳум ходимларнинг оила аъзролари ҳолидан хабар олиш анъанага айланган.
Ўтганлар руҳини ёд этиш, меҳр-оқибат кўрсатиш улуғ қадрият, қолаверса ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси саналади.

Бугун, 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан бошқарма ходимлари марҳум ходимларнинг фарзандларига совға улашиб, байрам билан табриклашди.

Фарзандлар бегонаси бўлмайди …

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️ Алимент тўлаши шарт бўлган шахс чет давлатга кетаётганида алимент тўланиши

🌐 Батафсил
👉 www.advice.uz

Каналга уланиш
https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
⚡️Уплата алиментов при выезде лица, обязанного их уплачивать, в иностранное государство

🌐 Подробно
👉 www.advice.uz

Подключиться к каналу👇
https://t.me/advice_uz

Следите за нами в социальных сетях 👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Китоблик ота фарзандлари вояга етгунга қадар алимент пулларини тўлаб берди

Мажбурий ижро бюроси Китоб туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 2017 йил 6 мартдаги суд буйруғига асосан қарздор О.И.дан ундирувчи М.У. фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздор томонидан шу вақтга қадар алимент пуллари ўз вақтида тўлаб келинган. Шунингдек, О.И. фарзандлари вояга етгунига қадар бўлган алимент пулларини тўлаш истагини билдириб, ундирувчи билан ўзаро келишган ҳолда жами 6.500 АҚШ доллари миқдорида пулларни тўлаб берди. Ушбу пуллар тилхат асосида болаларнинг онасига топширилди.

Сероб Аламов – МИБ Китоб туман бўлими бошлиғи
18 йил алимент тўлашдан уй беришни афзал кўрди

Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2021 йил 3-февралдаги суд буйруғига асосан қарздор З.Ш.дан ундирувчи А.Я. фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати ижро қилишлик учун Мажбурий ижро бюроси Қарши туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълум қилинган. Қарздор алимент пулларини ўз вақтида ойма- ой тўлаб боришлиги тўғрисида огоҳлантирилган.
Бири 4 ярим ёш ва бири ҳали 7 ойлик бўлган фарзандлари учун 18 йил мобайнида алимент тўлаб бориши шарт бўлган қарздор, алиментни бир йўла тўлаш ва шу билан бирга уларнинг доимий турар жойга эга бўлишларини ўйлаган ҳолда, уларга уй беришга қарор қилди. Ундирувчи билан ўзаро келишган ҳолда, Боғобод массивида жойлашган умумий майдони 181 кв.м бўлган 4 хонали уйни турмуш ўртоғининг номига расмийлаштириб берди.

Сарвар Тўраев – МИБ Қарши туман бўлими бошлиғи
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Qarshilik ota aliment o‘rniga farzandlariga uy bergan bo‘lsa, Kitob tumanida yashovchi qarzdor xotiniga 6,5 ming dollar to‘lab berdi.

Batafsil — http://dy.uz/GnLME

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
Шаҳрисабзда алимент тўламаган 8 нафар отага қонуний чора кўрилди
Шаҳрисабзда алимент тўламаган 8 нафар отага қонуний чора кўрилди

Фарзандни моддий жиҳатдан таъминлаш отанинг бурчи ҳисобланади. Оилавий ажримлардан сўнг, эр ва хотиннинг ўзаро келишмовчилигидан кўпроқ болалар азият чекади. Она ҳеч қаерда ишламаса, қўлида ҳунари бўлмаса ёки даромад манбаи бўлмаса, болалар моддий жиҳатдан ҳам танг аҳволда қолади. Суд қарори асосида фарзандлари учун алимент ундирадиган оилаларда, ўз вақтида тўланмаган бу пуллар туфайли анчагина моддий қийинчиликлар юзага келади. Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари томонидан фарзандлари учун алимент пулларини ўз вақтида тўламай келаётган оталарга тушунтириш, огоҳлантириш ва сўнгида уларга нисбатан қонуний чора кўриш ишлари амалга оширилади.
Шаҳрисабз шаҳрида ана шундай масъулиятсиз оталарнинг 8 нафарига 15 суткалик маъмурий қамоқ жазо чораси қўлланилди. Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг қарорига асосан фуқаро М.Камоловдан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Отанинг алимент пулларини кам миқдорда ва кечиктириб тўлаганлиги оқибатида, анчагина қарздорлик йиғилиб қолган. Давлат ижрочисининг алимент қарзини қайта ҳисоблаш қарорига кўра 67 ой учун тўланмаган 41 млн. 688 минг сўм пуллар фуқарога нисбатан қонуний чора кўришга асос бўлди. Шунингдек, фуқаро С.Эшбоев ҳам бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 17 млн. сўм миқдоридаги алимент пулларини қасддан тўламай келганлиги оқибатида маъмурий жавобгарликка тортилди.
Келгусида ушбу алимент пуллари белгиланган муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, қарздорларни жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Хуршид Гулманов – МИБ Шаҳрисабз шаҳар бошлиғи
#Mehnat_yarmarkasi
#Ishga_marhamat
#Jarayon

🏛 Qashqadaryo viloyati yuridik texnikumida texnikum bitiruvchilari uchun tashkil etilayotgan Mehnat yarmarkasidan foto lavhalar...


📩Murojaat uchun:
@yuridik_texnikumi_bot

⚖️ @kaslofficial1 kanaliga ulaning!