MIB QASHQADARYO VILOYAT BOSHQARMASI
1.03K subscribers
2.66K photos
429 videos
11 files
1.5K links
Мажбурий ижро бюроси Қашкадарё вилоят бошқармаси
Download Telegram
#Mehnat_yarmarkasi

🏛 Bugun texnikum bitiruvchilarining bandligiga koʻmaklashishda amaliy yordam berish maqsadida tashkil etilgan “Mehnat yarmarkasi”da viloyat adliya boshqarmasi, viloyat majburiy ijro byurosi, tuman, shahar Aholi bandligiga koʻmaklashuvchi markazlari va qator tashkilotlar vakillari ishtirok etdi.
Yuqoridagi tashkilotlar tomonidan bitiruvchilarga boʻsh ish oʻrinlari taklif etilib, ishga qabul qilish tartibi yuzasidan tushuntirishlar berildi.

📩Murojaat uchun:
@yuridik_texnikumi_bot

⚖️ @kaslofficial1 kanaliga ulaning!
Деҳқонободлик ота хорижга чиқиш учун 53 млн. сўм алиментни олдиндан тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2015 йил 10 сентябрдаги қарорига асосан қарздор Х.Хонимқуловдан 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун Л.Қўчқорованинг фойдасига алимент ундириш белгиланган. Ота алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган.
Жорий йилнинг 26 апрель куни Х.Хонимкулов суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақида ариза билан ушбу судга мурожаат қилди. Қарздонинг аризасига кўра алиментни олдиндан тўлаш бўйича суднинг ажрими чиқарилди.
Қарздорга 29.03.2021 йилдан 29.03.2026 йилга қадар 53 млн. 403 минг сўм алимент ҳисобланиб, ушбу пуллар Мажбурий ижро бюроси Деҳқонобод туман бўлими томонидан жорий йилнинг 7 июнь тилхат асосида ундирувчига топширилди. Шу сабабли, Ҳ.Хонимкуловнинг мамлакат ҳудудидан четга чиқишига қўйилган чеклов бекор қилинди.

МИБ Деҳқонобод туман бўлими
Forwarded from G‘uzor tumani hokimligi (Xudoyberdi Yuldoshev)
Ғузорда ота фарзандларини моддий таъминоти учун олдиндан 10 млн сўм алимент пули тўлаб қуйди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ғузор тумани бўлими масъулларининг маълум қилишича, фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро суди 2015 йилда ундирувчи Э.Л икки нафар фарзанди учун алимент ундириш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиб, қарздор Х.А.дан фарзандини вояга етгунга қадар моддий таъминоти учун қарор қабул қилади.

Қарздор Х.А шу давр мобайнида ҳеч қандай муаммо ва низоларсиз икки нафар фарзандларини моддий таъминоти учун қонунда белгиланган миқдорда алимент тўловини тўлаб келган.

Куни кеча, қарздор ота фарзандлари келажаги учун қайғуриб, 2022 йил 1 январга қадар бўлган 10 млн сўм алимент пулини олдиндан тўлаб қўйди.

Ғузор тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг!👇
www.guzor.uz|Теlegram|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from QASHQADARYO TELERADIOKOMPANIYASI (ABROR MUZAFFAROV)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича Қашқадарё вилоятида ўтказилган оммавий қабуллар
#10june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Суд залида 20 млн. алимент тўлаган ота қамоқ жазосидан қутулиб қолди

Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 2018 йилдаги 21 июлдаги ижро варақасига асосан қарздор Б.Умаровдан ундирувчи И.Раҳматова фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Қарздор бир муддат алимент пулларини тўлаган бўлса-да, бўлим давлат ижрочисининг огоҳлантиришига қарамасдан 2019 йилнинг 1 октябридан буён алимент пулларини тўламасдан келган.
Ижро ишига бўйича тўпланган ҳужжатларга кўра, қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги 2021 йилнинг 1 июль кунига қадар жами 21 ой учун 20 млн. 515 минг сўмни ташкил этган. Б.Умаров алимент пулларини ўз ихтиёри билан тўламаганлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Китоб туман судига тақдим қилинган.
Суд жараёнида қарздорга алимент тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилган сўнг, у суд залининг ўзидаёқ мавжуд қарздорликни бартараф этди.

Санжар Мухаммадиев – МИБ Китоб туман бўлими давлат ижрочиси
⚡️⚡️⚡️ Э Ъ Л О Н ! -"Авто 60 ой" МЧЖ мансабдорларига нисбатан юритилаётган ижро иши юзасидан

Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ЖИБ Чилонзор туман судининг 29.03.2021 йилдаги ҳукми билан судланган “Авто 60 ой” МЧЖ мансабдор шахсларига доир ижро иши доирасида тергов органлари томонидан хатланган 28,6 млрд. сўм маблағларни 15.761 нафар ундирувчиларнинг тегишли банк карта ҳисоб рақамига ўтказиб бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Шу сабабли, “Авто 60 ой” МЧЖдан жабр кўрган Қашқадарё вилоятида истиқомат қилиб келаётган 1.204 нафар фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида, ундирувчилардан, банк ҳисоб рақами ва реквизитлари ҳамда паспорт нусҳаси билан яшаш жойларидаги Бюронинг туман (шаҳар) бўлимларига мурожааат қилишлари сўралади.

Мурожаат учун тел: (97) 677-01-04

Мажбурий ижро бюроси
Қашқадарё вилоят бошқармаси