Qo'qon Metangaz
225 subscribers
423 photos
451 videos
4 files
282 links
☝🏼Metanlar va Radarlar haqidagi ma’lumotlar kanalini kuzatib boring!
Metan, Radar haqidagi ma’lumotlarni bizga yuboring!

📩Metan xaqida: @Tohirjon_Tolibov

📩Radar xaqida: @AvtoBozorAdmini

☎️Reklama bo‘yicha +998915517582
Download Telegram
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилиши белгиланган.
#Биласизми

🚫 Ҳайдовчига транспорт воситасини спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш тақиқланади.

⚠️ Бунда ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, БҲМининг 25 баравари (8 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
#Биласизми

🚘 Қонунчиликка кўра, автомототранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ҳамда уларни рўйхатдан ўтказишда қуйидаги тўловлар ундирилиши белгиланган:

🔹Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун БҲМнинг 3,5 баравари (1 млн 190 минг сўм) миқдорида;

🔹Автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг10 фоизи (34 минг сўм) миқдорида;

🔹Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш учун БҲМнинг 70 фоизи (238 минг сўм) миқдорида.
#БИЛАСИЗМИ...

Автомобилдаги "Airbag"лар, авария ходисаси содир бўлганда,
Инсон хаёти сакланиб колиш имкониятини, 25-30% га оширар экан!


ЭЬЛОН БЕРИШ УЧУН
👉 @AvtoBozorAdmini

🌐Каналга уланиш учун👇
@onIayn_reklama
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БИЛАСИЗМИ...

Қонунчиликка кўра, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши учун ўрганувчи ўқув муддати якунида қуйидаги ёшга тўлган бўлиши керак.

"А" тоифаси учун — 16 ёшга;
"B" ва "C" тоифалари учун — 18 ёшга;
"BE" ва "CE" тоифалари учун — 19 ёшга;
"D" ва "DE" тоифалари ҳамда трамвай ва троллейбуслар учун 21 ёшга.

ЭЬЛОН БЕРИШ УЧУН
👉 @AvtoBozorAdmini

🌐Каналга уланиш учун👇
@onIayn_reklama
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БИЛАСИЗМИ...

Йўлларда таъмирлаш ишларини бажаришга жавобгар мансабдор ва бошқа шахслар ишлар олиб борилаётган жойда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга мажбур. 182-банд.

Бундай жойлар
, шунингдек йўлдан ташқарига олиб чиқиш имконияти бўлмаган иш бажармаётган йўл машиналари, қурилиш материаллари, қурилма ва шунга ўхшашлар тегишли йўл белгилари, йўналтирувчи ва тўсувчи мосламалар билан, сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда эса, қўшимча қизил ёки сариқ чироқли ишоралар билан белгиланиши керак.
#БИЛАСИЗМИ...

❗️Йўқолган ашёни топиб олган шахс бу ҳақда уни йўқотган шахсни дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни шу шахсга қайтариши шарт.

🔎 Топилган ашё қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номаълум бўлса, ашёни топиб олган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига, тегишли давлат органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.

Агар йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига ёки тегишли давлат органига хабар қилинган пайтдан эътиборан 6 ой мобайнида аниқланмаса ашёни топиб олган шахс унга эгалик ҳуқуқини олади.

💰Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан топилма учун ашё қийматининг 20 фоизига қадар миқдорида мукофот талаб қилишга ҳақлидир.

ЭЬЛОН БЕРИШ УЧУН
👉 @AvtoBozorAdmini

🌐Каналга уланиш учун👇
@onIayn_reklama
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БИЛАСИЗМИ...

Автотранспорт воситаларининг тегишли тоифалари бўйича изоҳ

🔹 М1 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситалари (оддий енгил машина).

🔹 М2 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ, энг катта вазни 5 т дан ортиқ бўлмаган автотранспорт воситалари.

🔹 М3 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ, энг катта вазни 5 т дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари

🔹 N1 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари;

🔹 N2 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ортиқ, лекин 12 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари;

🔹 N3 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 12 т дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари.
#БИЛАСИЗМИ...

❗️Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида қуйидагиларга мажбур:

🔹 ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;

🔹 фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт.

Ички ишлар органи ходими ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда, ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, уни диққат билан эшитиши, ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриши ёхуд қўйилган масалани ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини тушунтириши шарт.

Ходимнинг хатти-ҳаракати билан ҳуқуқлари бузилса, юқори турувчи ҳуқуқ тартибот органларига шикоят киритиш хуқуқи мавжуд.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БИЛАСИЗМИ...

ID-картага эга ҳайдовчилар қатор ҳужжатларни ЙПХ ходимига тақдим қилмаслик ҳуқуқига эга...

Видео лавҳада батафсил маълумот берилган!

‌‌‌‌‌‌ЭЬЛОН БЕРИШ УЧУН
👉 @AvtoBozorAdmini

🌐Каналга уланиш учун👇
@onIayn_reklama
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БИЛАСИЗМИ...

Ўнг тарафда светофорнинг қизил чироғида тўғрига ўтиш учун келиб тўхтаб турган ҳайдовчилар орқадан "ЙЎЛНИ БЎШАТГИН" деб, сигнал чалаётган ва босим ўтказаётган бошқа ҳайдовчиларга йўлни бўшатишга МАЖБУР эмас.

‌‌‌‌‌‌ЭЬЛОН БЕРИШ УЧУН
👉 @AvtoBozorAdmini

🌐Каналга уланиш учун👇
@onIayn_reklama
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БИЛАСИЗМИ...

🔹 Автомашиналаримиз номларининг маъносини биласизми?

Daewoo – Бепоён коинот (корейсча);

Nexia – Ёрқин (испанча);

Damas – Жиловловчи (юнонча);

Tico – Кичик (испанча);

Matiz – Алвон ранг (испанча).

Chevrolet – Луи Шевроле (компания асосчиси) исми:

Lacetti – Лотинча “Lacertus” дан олинган, яъни ёшликка хос;

Captiva – “Махлиё” (ингл. Captivate);

Epica – Эпик;

Spark – Учқун;

Malibu – Калифорния штатида жойлашган шаҳар;

Cobalt – Кобальт кимёвий элемент, у эса ўз навбатида немисча исм Коболддан олинган;

Gentra – “Gentle” сўзидан келиб чиққан бўлиб, хушмуомалалик,  нафисликни англатади;

Orlando – Флорида штатида жойлашган йирик шаҳар;

Tahoe – Қўшма Штатлардаги энг катта чучук сувли кўлнинг номи;

Traverse – Ўнқир-чўнқир жойдан ўтиш;

Equinox – Тенгкунлик;

TrailBlazer – Кашшоф (кашфиётчи);

Tracker – Изқувар.

‌‌‌‌‌‌ЭЬЛОН БЕРИШ УЧУН
👉 @AvtoBozorAdmini

🌐Каналга уланиш учун👇
@onIayn_reklama
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM