120. Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни қўлимни тутиб: "Эй Муоз, мен сени Аллоҳ йўлида яхши кўраман", дедилар. "Ота-онам сизга фидо бўлсин, Аллоҳга қасамки, мен ҳам сизни яхши кўраман", дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Муоз, барча намозларнинг ортида "Аллоҳумма аъинний аъла зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатик" ("Аллоҳим) Сени зикр қилишимда, Сенга шукрона келтиришимда ва Сенга чиройли ибодат қилишимда менга ёрдам бергин!"), дейишни тарк этма!" дедилар".
Муоз намоздан сўнг бу дуони айтмоқни Сунобиҳийга, у Абу Абдураҳмонга, у эса Уқба ибн Муслимга васият қилди".
Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz

Бандани Аллоҳ яхши кўришининг аломатлари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Аллоҳ бундай дейди: "Ким Менинг валийимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам унга фарз қилган нарсаларимдан кўра суюклироқ нарса билан Менга яқинлашмайди. Бандам Менга нафллари билан яқинлашаверади, ва ниҳоят, Мен уни яхши кўриб қоламан. Қачон Мен уни яхши кўрсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Мендан сўраса, унга, албатта, беражакман. Мендан паноҳ тиласа, уни, албатта, паноҳимга оламан" (Имом Бухорий ривояти).
"Риёзус солихийн мухтасар шарҳи" китобидан

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва баракатуҳ.
Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Бас! Дунё ва дунё ҳаётидан баҳслашиб, уни ёмонламанг! Агар қалбингизда дунё севгиси бўлмасайди, уни ёдга олмасдингиз. Зеро, ким бир нарсани севса, ўшани кўп зикр этади.
Робиъа ал-Адавийя.
@mehrob_uz
Робиъа ал-Адавийя.
@mehrob_uz
34. Бас, қилган ёмон амаллари ўзларига етди ва истеҳзо қилган нарсалари ўзларини ўради.
Яъни, уларга ёмонлик ташқаридан келгани йўқ. Ўзлари ўзларининг бошларига етдилар.
«Бас, қилган ёмон амаллари ўзларига етди»
Яъни, улар фақатгина ўзлари қилган ёмон амалларига яраша жазо олдилар, холос.
«ва истеҳзо қилган нарсалари ўзларини ўради».
Улар, агар Пайғамбар айтаётганидек, Аллоҳ осийларни азоблайдиган бўлса, нима учун биз иймон келтирмасак ҳам азобламайяпти?!, дер эдилар. Бу билан Аллоҳнинг азоби келади, деган гапни истеҳзо қилар эдилар. Энди эса, уларни ўша ўзлари истеҳзо қилган азоб ўраб олди.

ОҚПАДАР ЖАННАТНИНГ ҲИДИНИ ҲАМ ҲИДЛАМАЙДИ
Ота-оналарга оқ бўлишдан кўра каттароқ гуноҳ йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким ота-онасига оқ бўлган ҳолда ўлса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди».
Оқпадарга айтингки: «Хоҳлаганингча тоат қилавер, барибир, сен ажр-савоб тегмайди. Аллоҳнинг ризоси ота-онанинг ризосидадир ва Унинг ғазаби у икковларининг ғазабидадир. Ким ота-онасига оқ бўлса, муҳаққақ, Аллоҳга осий бўлибди. Қабр азобининг энг қаттиғи оқпадаргадир. Дўзахнинг энг чуқур жойи уч тоифагадир: мушрикка, қўшниси билан зино қилувчига ва ота-онасига оқ бўлган кишигадир. Оқпадар ва мунофиқ дафн қилинса, дўзахнинг энг паст, энг чуқур ерига дафн қилинибди!Агар оқпадар «Ё Раббим!» деса, сени эшитмайман, сенга ижобат қилиш ва (саъдайка) саодат йўқдир!» дейди. Оқпадар гуноҳда ва азобда мушрикка шерикдир.
“Баҳрул-маҳабба”дан.

Намознинг рукнлари
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aziz muxlislar bugun dushanba kuni soat 18:00 da Minor jome masjidi imom xatibi Shayx Sayyid Rahmatulloh Termiziy “Al-adab al-Mufrad” kitobini online ikkinchi darslarini boshlaydilar. Dars mehrob.uz ning barcha ijtimoiy tarmoqlari orqali efirga uzatiladi. Darsdan keyin savol javob bo’lib o’tadi. Bizni kuzatishda davom eting!
@mehrob_uz
@mehrob_uz
Исломни қабул қилиш
❓Савол: Бир ғайридин ҳамкасбим Исломни қабул қилмоқчи. У мусулмон бўлиши учун нима қилиши керак
📩 Жавоб: Ғайридин мусулмон бўлиши учун шаҳодат калимасини айтиши, яъни "Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу" дейиши керак. Бунга тил билан иқрор бўлиб, уни қалби билан тасдиқлаши лозим. Иймоннинг шартлари еттита: улар Аллоҳ таолога, фаришталарга, нозил қилинган Китобларга, Пайғамбарларга, қиёмат кунига, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига, қиёмат кунида қайта тирилишига қатъий ишонишдир.
Ғайридин кимса Исломни қабул қилгач, унинг олдинги барча гуноҳлари кечирилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ислом ўзидан олдинги (гуноҳ)ларни ўчиради"; деганлар.
Уламолар янги иймон келтирган одамнинг ғусл қилиб олишини мустаҳаб дейишган. Гайридин мусулмон бўлганидан сўнг Ислом динига оид зарурий илмларни ўрганиши, беш вақт намоз ўқиши, моли нисобга етса закот бериши, Рамазон рўзасини тутиши, агар йўлга қодир бўлса, ҳаж қилиши лозим бўлади.

ЁШЛАРГА НАСИҲАТИМ
Мусулмон биродарларимга, хусусан, ўсиб келаётган ёш авлодга қарата шуларни айтмоқчиман: Аввало, ҳақиқат доимо йўлбошчингиз, Аллоҳнинг ризоси мақсадингиз бўлсин. Нафс ҳавоси, ёлғон шуҳрат бирламчи ниятингиз бўлмасин. Гарчи диндаги машҳурлик бўлса ҳам, бунга йўл қўйманг. Чунки танилишга интилиш инсонийликдан чиқаради. Иккинчидан, бирлашишга, сафлар бирлигига ҳаракат қилишимиз керак. Чунки Аллоҳ таоло бўлинишдан бизларни огоҳлантирган ва: "Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг” (Оли Имрон, 103-оят), дея бир бўлишга чақирган. Учинчидан, мусулмонлар жамоасидан юз ўгириш ва якка бўлишни қўйинг, жамоа сафида туринг ва у билан бирга бўлинг. Шуларни ўзингизга лозим тутинг. Аллоҳ таоло шундай деган: "Ким ўзига ҳидоят равшан бўлгандан кейин Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга юрса, кетган томонга қўйиб қўямиз ва жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!" (Нисо сураси, 115-оят). Тўртинчидан, деди-дедиларни,
миш-мишларни, кўп тортишишларни тарк қилинг. Чунки дин иши борасида баҳс-тортишувлар ва риёкорликлар умматни ҳалокатга олиб боради. Бу хақида Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир қавм ўзларига берилган ҳидоятдан кейин адашиб кетган бўлсалар, фақатгина талашиб-тортишганлари сабаблидир", деб "... Улар уни сенга фақат талашиб-тортишиш учунгина мисол келтирдилар. Зеро улар хусуматчи қавмдирлар" оятини тиловат қилдилар (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти). Бешинчидан, Аллоҳнинг йўлига чақириш ишида ҳакимона йўлдан юринглар. Барча ишларингизда мулойим бўлинглар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Мулойимлик нимада бўлса, уни зийнатлайди. Нимадан олиб қўйилса, уни хунук қилиб қўяди". Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор саҳобани баъзи ишга жўнатаётган чоғларида: "Ҳушхабар беринглар, бездирманглар. Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар”, дердилар. Олтинчидан, илмига амал қилувчи ва мужтаҳид имомларнинг сўзларини маҳкам тутинглар. Зеро улар дин ишлари бўйича мутахассисдирлар. Илм даъвосида ўзини билағон кўрсатадиган нафс аҳлига эргашишдан ҳазир бўлинг. Улар сизни ноодатий фикрлари қурбонига айлантириш учун мазҳабга эргашиш залолатдир, деган баҳона билан нуфузли дин пешволарининг фикрларини четга суришга чақиради. Аслида ўша "ноодатий" фикрлари орқали аввалгию кейинги жумҳур уламоларга хилоф чиққан бўладилар. Уларнинг мақсадлари фақатгина ўзликни йўқоттирадиган машҳурликка интилишдир. Аллоҳ таоло сизларга ҳақиқий илмлилар ва мутахассисларга
мурожаат қилишингизни буюрган. Ўз каломида "Агар билмасангиз, зикр аҳлларидан сўранг", деган. Кадрли ёшлар, сизлардан ҳукмларни ишлатишда шошилмасликларингизни, илм ва фиқҳни билими, динига ишончи бор кишилардан, ўз аҳлидан олишингизни сўраб қоламан. Имом Зуҳрий раҳматуллоҳи алайҳ бежизга: «Бу илм диндир. Динингизни кимдан олаётганингизга боқинг», деб айтмаганлар. Аллоҳ таолодан хато ва адашишдан сақлашини, рушд-ҳидоятга, салафи солиҳлар йўлини ушлашга қайтаришини сўраб қоламиз. Ҳукмларимиз аниқ ва тушунарли бўлиши учун динда фақиҳ этишини илтижо этамиз. Зеро У тўғри йўлга бошловчи, Ҳодий ва Муршид Зотдир.
Муҳаммад Али Собунийнинг "Таровиҳ намози" китобидан

СИЗ ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСИЗ?
🌸 🌸 🌸
- Шукр қилган банда савоб олади. Аллоҳ унга берадиган неъматларини янада зиёда қилади. Ношукурлик қилган одам эса гуноҳкор бўлади ва Аллоҳ унга берадиган неъматларини узиб қўяди. Бандасининг шукр қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ, у карамли Зотдир. У неъматларини Ўз карами ила беради, шукр учун эмас.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ
«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
( «Иброҳим сураси», 7-оят ).
- Шукр неъмат берувчи зотга мақтов сўзларини айтиш ва ул неъматни Аллоҳнинг розилиги йўлида сарфлашдан иборатдир. Берилган неъматга шукр этиш инсоннинг тўғри йўлдалигини - мустаҳкам эканини кўрсатади.
* * *
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳга шукр қилмаса, одамларга ҳам ташаккур қилмайди», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида:
«Одамларга ташаккур қилмаган (инсон) Аллоҳга ҳам шукр қилмайди». дейилган.
Аллоҳ таолонинг яхшилигини билмаган нобакор шахс банданинг яхшилигини билармиди?! Бундай нусхалар доимо ва ҳар кимга нисбатан ношукр бўладилар. Аллоҳ таоло ўшалардан бўлишдан асрасин! Омин!
«Руҳий тарбия, 2-жуз» китобидан.
Дўстларга ҳам улашинг!👇

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
☘️🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸☘️🤲 🤲 🤲
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла!
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
«Ҳаромни "Ҳамма қиляпти-ку", деб ўзингга ҳужжат қилиб олма. Шуни унутмаки, сен ёлғиз ҳисоб-китоб қилинасан».
@mehrob_uz
@mehrob_uz
35. Ширк келтирганлар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам ундан ўзга ҳеч нарсага ибодат қилмас эдик ҳамда унинг ҳукмисиз бирон нарсани ҳаром қилмаган бўлар эдик», дедилар. Улардан олдингилар ҳам шундай қилганлар. Пайғамбарлар зиммасида фақат очиқ-ойдин етказиш бор, холос.
Мушриклар гуноҳ ишни қилиб қўйиб, ҳаммаси Аллоҳнинг иродаси билан бўляпти, дея даъво этиб қутулмоқчи бўладилар. Даъволарига кўра, агар улар ҳам, уларнинг ота-боболари ҳам ширк келтирган бўлсалар, Аллоҳнинг хоҳиши ила ширк келтирганлар. Аллоҳ ҳалол қилган баъзи бир нарсаларни ҳаром деган бўлсалар, Аллоҳнинг иродаси билан деганлар. Унинг хоҳиш-иродаси бўлмаганида, улар ширк ҳам келтирмас, ҳалол нарсаларни ҳаром ҳам қилмас эдилар.
Давомини ўқинг

ШАҲОДАТ КАЛИМАСИНИ АЙТИШ ФАЗИЛАТИ
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Умматимдан бир киши қиёмат куни халойиқ олдига чақирилади. Унинг учун тўқсон тўққизта катта китоб очилади. Ҳар бир китоб (узунлиги) кўз етгунча (масофада) бўлади. Кейин Аллоҳ азза ва жалла: “Бундан бирон нарсани инкор этасанми?” деб сўрайди. Банда: “Йўқ, эй Парвардигорим!” дейди. Аллоҳ: “Сақловчи-ёзувчи фаришталарим сенга зулм қилишдими?” деб сўрайди. Банда: “Йўқ”, деб жавоб беради. Аллоҳ сўрайди: “Сенинг узринг борми, яхшилигинг борми?” Шунда ҳалиги киши қўрқиб кетиб, “Йўқ”, дейди. Аллоҳ: “Ҳа, албатта Бизнинг даргоҳимизда сенинг яхшиликларинг бор. Бугун сенга зулм қилинмайди”, деб айтади. Кейин ўша банда учун бир кичик варақа чиқарилади. Унда “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ, ва анна муҳаммадан ъабдуҳув ва росулуҳ”, (деб ёзилган) бўлади. Шунда банда: “Эй Раббим, мана бу кичик варақа билан катта китоблар нима?” деб сўрайди. Аллоҳ: “Сенга зулм қилинмайди”, дейди. Шунда катта китоблар бир паллага, кичик варақа бошқа паллага қўйилади. Китоблар юқорига кўтарилади, варақа оғир келади”
(Ибн Можа ва Ҳоким ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
"Ислом ақидаси" китобидан.

Тил билан қалбларга ханжар урма
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ
➖○➖○➖○➖○➖
🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.
🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@MEHROB_UZ