Mehrob.uz
257K subscribers
10.6K photos
3.2K videos
12 files
7.95K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Download Telegram
to view and join the conversation
Улфатларинг ёру дўстларинг дунё билан қизиқмайдиган, охиратини ўйлайдиганлардан бўлсин.

Саид ибн Мусаййиб

@Mehrob_uz
УНУТИШ

Ёдлаш ҳақида гап борар экан, бунинг муқобилида унутиш ҳам борлигига эътибор бериш лозим. Қуръони Каримни ёдлаш қанчалик улуғ неъмат бўлса, уни унутиш шунчалик катта мусибатдир. Унутиш араб тилида «нисён» дейилади. «Инсон» сўзи айнан мана шу «нисён» сўзидан олинган, деган қарашлар бор. Демак, унутиш табиий инсоний хусусиятдир. Ҳатто анбиёлар алайҳимуссаломдан ҳам унутиш содир бўлган.
Аллоҳ таоло Одам алайҳиссалом ҳақида шундай деган: «Батаҳқиқ, илгари Биз Одам билан аҳдлашган эдик. Лекин у унутди. Унда азму қарор топмадик» (Тоҳа сураси, 115-оят).

Унутиш шайтондандир: «У: «Буни қара, харсангга жойлашганимизда, мен балиқни унутибман. Фақат шайтонгина уни эслашимни унуттирибди. Ажабо, у денгизга йўл олибди», деди» (Каҳф сураси, 63-оят).

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзи бандаларига унутиб қилган хатолари туфайли итобга қолишдан паноҳ сўрашни таълим берган:
«Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин!» (Бақара сураси, 286-оят).

Аслида унутиш хоссасининг неъмат саналадиган ўринлари ҳам бор. Масалан, кишининг хафаликларни, мусибат ва қийинчиликларни, шунингдек, ҳар лаҳза рўпара бўладиган беҳуда нарсаларни унутиши айни неъматдир. Унутиш хоссаси инсон соғлиғининг гаровидир. Унутиш билан мия дам олади, ўзини қайта тиклайди. Агар унутиш бўлмаса, мия фаолияти чарчайди. Шунингдек, маълумотни бироз унутиш унинг зеҳнида мустаҳкамроқ жой олишига ёрдам беради. Лекин фойдали нарсаларни, хусусан, ёдланган оятни унутиш катта мусибатдир.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримни ёдлашга осон қилиб қўйганидек, унинг унутилишини ҳам осон қилиб қўйган. У қалбдан қочқоқ туя тушовдан қочганидан ҳам тез қочади. Токи уни ёд олган киши фақатгина ёд олиб қўйиш билан кифояланиб, уни ташлаб қўймасин, балки тинимсиз унга боғланиб турсин, уни ўқиб, ҳар калимаси учун ажрлар олиб юрсин, Аллоҳ таолодан узилиб қолмасин. Киши унутиб қўйишдан қўрқиб бўлса ҳам, мазкур яхшиликларга эга бўлиб қолади. Унутиш ҳам бир синов. Фақат Қуръонга боғланганларгина унинг аҳли бўла олади, бошқалар бу мақомдан маҳрум қилинади.
Вақт ўтиши, ёш улғайиши сабаб хотира пасайиб, унутиш кучаяди. Аммо бунинг олдини олиш мумкин.
Бу борадаги ягона йўл эса тинимсиз ёдлаш, такрорлашдир.


Одинахон Муҳаммад Содиқ
«Келинг, Қуръон ёдлаймиз» китобидан.

http://t.me/Mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ихлос сураси

Абдулқодир қори Ҳусанов

@MEHROB_UZ
#Намоз_аҳкомлари
32) Намознинг одоблари нималар?

1. Муаззин иқомада «ҳаййа аълас-солаҳ» деган пайтда сафни текислаш ва намозга ҳозирланиш учун ўрнидан туриш.

2. Эътиборсиз ва хаёлпаришон бўлмаслик. У ён-бу ёнга қарамаслик ёки шу каби бошқа ҳолатларни амалга оширмаслик. Қиём ҳолатида саждагоҳга, рукуъ ҳолатида оёқларига, ўтирган ҳолатда кўкси ва бағрига, ўнг-у чапга салом берганда ўнг ва чап елкасига қараб турмоқ.

3. Эснагиси келса, имкони борича уни қайтариш. Агар қайтаришга қудрати етмаса, енги ёки қўлининг орқаси билан оғзини ёпмоқ.

4. Пайдо бўлган йўтални бақадри тоқат қайтариш.

5. Ўқийдиган оят, салавот, дуо ва намозда бажарадиган бошқа амаларга зеҳнини қаратмоқ.


"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар 2" китобидан.

http://t.me/Mehrob_uz
ОТАСИНИНГ ДЎСТИДАН АЛОҚАНИ УЗИШ

Саъд ибн Убода Зурокий отасидан ривоят қилади: «Мадинанинг масжидида Амр ибн Усмон ибн Аффон билан ўтирган эдим. Абдуллоҳ ибн Салом жиянига суяниб ўтиб қолди. Мажлисдан бир оз узоқлашди-да, кейин бурилди. Уларнинг олдига қайтиб келиб, Амр ибн Усмонга: «Нима демоқчисан?» деб икки-уч марта айтди. (Кейин шундай деди): ««Муҳаммадни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, Аллоҳнинг Китобида — ёки «Аллоҳнинг китобларидан баъзисида», — ёки шунга ўхшаш гап айтди. Ҳусайн: «Менинг эсимдан чиқиб қолди», деган — отангга алоқаси бор одамдан ҳеч алоқангни узмагин. Яна ўша ила нуринг ўчиб қолмасин», дейилган.

Шарҳ: Демак, ота вафот этиб кетса-ю, отанинг дўстлари, яхши кўрган кишилари, эҳтиром қилиб юрган одамлари бўлса, улардан алоқани узмаслик лозим. Улар билан яхши бир муомалада бўлиб, қўлидан келган яхшилигини қилиб, дуоларини олиш, отасига кўрсатадиган ҳурмат-эҳтиромни уларга кўрсатиб юриш керак. Отам ўлди, деб унинг дўстларини унутиб юборган кишининг нури ўчиб қолар экан. Бу ниҳоятда оғир бир мусибат бўлар экан.

Икрима ибн Абдурраҳмон ибн Ҳорис ибн Ҳишомдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Отангнинг дўсти сенинг дўстингдир. Отанг алоқа қилган шахсдан алоқангни узма, яна нуринг ўчиб қолмасин», дедилар».

Шарҳ:
Яъни «Отангнинг дўсти сен ҳам дўст тутишинг керак бўлган кишидир. Отанг билан алоқада бўлган кишидан алоқангни узмагин. Мабодо алоқани узадиган бўлсанг, нуринг ўчиб қолади».
Демак, фарзанд отага қилаётган яхшилигини унинг вафотидан кейин ҳам давом эттирай деган ниятда бўлса, ота онасига дўст-дугона бўлган кишиларнинг ҳурматини қилиб, уларни отасининг ўрнида кўрса, ота онасининг ортидан яхшилик қилганнинг ўрнига ўтар экан.


"Яхшилик ва силаи раҳм 1" китобидан.

http://t.me/Mehrob_uz
ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди.
Мен ундан сўрадим:
— Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши, — деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
— Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан.
Истиғфорни кўп айтинглар.


"Солиҳлар гулшани" китобидан.

http://t.me/Mehrob_uz
Намоз вақтлари.
20.06.2021

@Mehrob_uz
БИР ТУНДА ЕТМИШ ИККИ МАСАЛАНИ ЕЧГАН ЗОТ

Имом Аҳмад доим қизига Имом Шофеъийнинг фазли, илми ва тақвоси ҳақида кўп гапирарди. Бир куни уни уйига таклиф қилди. Кечки овқатни тановул қилишгач, Имом Шофеъий тўшакка бориб, ётди.
Имом Аҳмаднинг қизи: «Отажон, сиз кўп айтадиган Имом Шофеъий шу киши бўладиларми?» деди. «Ҳа», деди имом. «Унинг учта камчилигини сезиб қолдим», деди қиз. «Олдига овқат қўйганимизда жуда кўп овқат еди. Хонага киргач, тунда туриб, таҳажжуд ўқимади. Эрталаб бомдодни биз билан таҳоратсиз ўқиди», деди. Имом Аҳмад бориб, Имом Шофеъийдан буларга изоҳ сўради. Шофеъий унга шундай деди: «Эй Аҳмад! Кўп еганимнинг сабаби шуки, овқатингиз ҳалол, ўзингиз эса олижанобсиз. Олижаноб одамнинг овқати даво бўлади, бахилнинг овқати эса заҳар бўлади. Тўйиш учун еганим йўқ. Овқатингиздан шифо топиш учун тановул қилдим.
Кечаси қоим бўлмаганимнинг сабаби шуки, ухлайман деб бошимни ёстиққа қўйсам, Аллоҳнинг китоби ва Набий алайҳиссаломнинг суннати худди кўз олдимда тургандек бўлаверди. Шунинг учун мусулмонлар учун фойдали бўлган етмиш икки фиқҳий масалани ечдим, кечаси қоим бўлишга эса фурсат топа олмадим.
Сизлар билан бомдодни таҳорат қилмай ўқиганимнинг боиси эса, кўзим кечаси билан уйқу тотмади ва хуфтоннинг таҳорати билан бомдодни ўқидим».

"Солиҳлар гулшани" китобидан.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌼🌼🌼🌼🌼🌼

Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!


Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар!


🌼🌼🌼🌼🌼🌼

Ⓜ️anba ➤ @MEHROB_UZ ✔️
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmcwY08FCn0zcg
ГЎЗАЛ НАСИҲАТ

Икки ака-ука намоз ўқиш учун масжид ҳовлисига киришди. Шу пайт чеккароқда нотўғри таҳорат олаётган кексароқ бир кишига кўзлари тушди. Лекин «Таҳоратингиз чала, отахон», деб уни уялтириб қўйишдан андиша қилиб, бошқача усулда унга ҳақиқатни англатмоқчи бўлишди. Икковлон ҳалиги одамнинг икки ёнидан жой олишди. Кичиги таҳоратни мукаммал қилиб адо этди. Каттаси ҳам худди кичиги каби тўла-тўкис равишда бажарди. Ҳалиги одам уларнинг мақсадларини фаҳмлади ва таҳоратининг камчиликларини тўғрилаб олди. Кейин:
— Аллоҳ таоло ажрингизни берсин, менга ажойиб насиҳат қилдингиз. Сизлар ўзи ким бўласизлар? – деб сўради. Йигитлардан бири:
— Али ибн Абу Толибнинг ўғиллари Ҳасан ва Ҳусайнлармиз, - деб жавоб қилди.


"Саодат қучганлар ибрати" китобидан.

http://T.me/Mehrob_uz
Кулгу, кайфият билан юринг.
Мусибатларингиз шу билан арисин.
Яхшилар, заифлар дуосини олинг,
Умрингиз узайсин.


Аз-Замахшарий

@Mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вақт қиличдир. Сен уни кесмасанг, у сени кесиб қўяди!

@Mehrob_uz
#Намоз_аҳкомлари
33) Намоздан кейин айтиладиган, суннатда ворид бўлган зикрлар қайсилар?

Улар кўп бўлиб, муҳимлари ушбулардир:
1. «Астағфируллоҳ» деб уч марта, ундан кейин «Аллоҳумма антас салаам ва минкас-салаам. Табарокта йаа зал жалаали вал икром», дейилади.

2. Оятал курсийни ўқимоқ.

3. Ўттиз уч марта «Субҳаaнaллоҳ» деб тасбиҳ айтмоқ. Ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ» деб ҳамд айтмоқ. Ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар» деб такбир такбир айтмоқ.
Юзинчисида «лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува аълаа кулли шай-ин қодиир.
Аллоҳумма лаа мааниаъ лимаа аътойта ва лаа муътийа лимаа манаъта ва лаа манфауъ зал жадди минкал жадду»
, дейиш.


"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар 2" китобидан.

http://t.me/Mehrob_uz
#Савдогарга_насиҳат
МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ БЕШИНЧИ СИФАТИ

Мусулмон савдогар ҳалолдан еб, ҳаромдан сақланмоғи керак. Ислом ҳам ҳалолдан ейишга ҳукм қилган ва унга доир бир қанча фазилатларни келтирган ҳамда ҳаромдан касб қилишга қаттиқ ваъидларни баён қилган. Қуйида шунга доир ҳадисларни кўриб чиқамиз.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ таоло камчилик ва нуқсонлардан пок зотдир. Шаръий айб, ниятдаги фасодликлардан пок бўлган садақа ва амалларни қабул қилади. Аллоҳ таоло мўминларни Расулларига буюрган нарсага буюриб:
“Эй Расуллар, покиза нарсалардан енглар ва солиҳ амалларни қилинглар”, деди. Ва яна бошқа бир ўринда
“Эй иймон келтирганлар, Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсамиздан фақат покизаларини енглар”, деб марҳамат қилди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мисол келтириб, бир кишининг ҳолатини зикр қилдилар. У киши узоқ сафар қилади. Сочлари тўзғиган, чангга буланган, ҳолда икки қўлини осмонга кўтариб, “Эй Роббим, Эй Роббим”, деб дуо қилади. Ҳолбуки, уни егани ҳам, ичгани ҳам, кийгани ҳам ҳаром эди. У ҳаромдан озиқланган бўлса, қандай қилиб унинг дуоси қабул бўлсин”, дедилар”
(Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки ҳаром мол топиб, ундан садақаи хойрот қилса, ундан қабул қилинмас. Ундан бирор нарсага инфоқ қилса, унга барака ҳам берилмас, у молни ортидан қолдириб кетса, уни дўзахга олиб борувчи зоди роҳиласи бўлади. Аллоҳ таоло ёмонликни ёмонлик билан кетказмайди. Балки ёмонликни яхшилик билан кетказади. Нопок нарса нопок нарсани покламайди”, дедилар" (Аҳмад ривояти).

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳаромдан озуқаланган гўшт асло жаннатга кирмайди ва ҳар бир ҳаромдан озуқланган гўшт дўзаҳнинг ўтига лойиқдир”, дедилар” (Аҳмад ривояти).

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
“Ҳаромдан озуқаланган жасад жаннатга кирмайди”, деяётганларини эшитганман” (Байҳақий ривояти).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг бир қули бўлиб, топганидан маълум бир ҳиссасини Абу Бакр розияллоҳу анҳуга бериб турар эди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу у келтирган нарсадан ер эди. Бир куни у бир нарса келтириб, Абу Бакр ундан еди. Шунда қули унга: “Буни нималигини биласизми?”, деди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Нима экан?”, деди. Қул: “Жоҳилият даврида бир кишига фолбинлик қилар эдим. Уни жуда яхши эплай олмасамда, яхши алдар эдим. Алданган киши менга шуни берган эди. Сиз еган нарса ўша нарсадан эди, деди.
Абу Бакр оғзига қўлини тиқиб қорнидаги барча нарсани қайд қилиб юборди”
(Бухорий ривояти).


Абдуманнон Абдуллоҳ
"Савдогарга насиҳат" рисоласидан.

http://t.me/Mehrob_uz
ГЎЗАЛ ҲАЁТ

Саодатга эришиш сабабларининг энг каттаси Аллоҳ таолога иймон келтиришдир. Бу эса исбот талаб қилмайдиган энг буюк ҳақиқатдир.
Аммо Аллоҳга ишонмайдиган, бундай хазинага эга бўлмаган кимсаларга саодатга элтувчи ҳар қанча сабаблар, турли маълумотлар ва фойдали маслаҳатлар тақдим этилса, уларга бунинг ҳеч қандай фойдаси тегмайди. Ундай кимсалар унинг фойдасини излаб овора ҳам бўлмасинлар!
Саодатнинг асл моҳияти Аллоҳни Робб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар, Исломни дин деб иймон келтиришдир.
"Эркакми ё аёлми — кимда ким мўмин бўлган ҳолида бирон эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этамиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз" (Наҳл сураси, 97-оят).

Демак, инсон Аллоҳ ваъда қилган мукофотга эришиши учун икки шарт бор: Аллоҳга иймон ва солиҳ амал.
"Албатта, иймон келтириб, эзга (иш)ларни қилган зотлар учун Раҳмон (уларнинг қалбида ўзига нисбатан) дўстликни пайдо қилади" (Марям сураси, 96-оят).

Бунда ҳам икки фойда бўлиб, улар дунё ва охиратдаги гўзал, саодатли ҳаёт ҳамда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузуридаги улкан ажрдир.
"Уларга дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам башорат (хушхабар) бордир". (Юнус сураси, 64-оят).


"Тақвим 1442, 24-бет" қўлланмасидан.

http://t.me/Mehrob_uz
У БОР ЖОЙДА ҲАҚ БОРДИР

"Сен уни руҳул қудус Роббингдан иймон келтирганларни собитқадам қилиш учун ва мусулмонларга ҳидоят ва хушхабар этиб ҳақ ила туширганини айт" (Наҳл сураси, 102-оят).

Эй Муҳаммад! Сен уларга Қуръонни Аллоҳ таоло ҳузуридан руҳул қудус унвонига эга бўлган фаришта Жаброил алайҳиссалом олиб тушганини айт. Мушриклар туҳмат қилаётганидек, Қуръонни сен уйдириб — тўқиб олганинг йўқ. Қуръон, улар ўйлаганидек, одамларни масхаралаш учун туширилган эмас. У мўминларни собитқадам қилиш учун туширилган. Қуръон таълимотларига амал этиб яшаган мўминларнинг икки дунёда ҳам қадами собит бўлади. У мусулмонларни ҳидоят йўлига бошлайди.

Қуръон мусулмонлар учун хушхабардир. У мусулмонларга исломий ҳаёт кечирганлари учун икки дунё саодатига муяссар бўлишлари ҳақида хушхабар беради. Қуръони Карим ҳақ ила тушгандир. Унинг бутун борлиғи ҳақдир. У бор жойда ҳақ бордир.


"Тафсири Ҳилол" китобидан.

http://t.me/Mehrob_uz
Намоз вақтлари:
21.06.2021 Душанба

@Mehrob_uz
УЙҚУДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР

Инсон ҳаётида уйқунинг ўрни беқиёс. Кун бўйи ишлаб чарчаган тана аъзолари дам олиб куч йиғиши, соғлом, тетик бўлиши учун вақтида ухлаб ҳордиқ чиқариш керак. Лекин уйқу доим ҳам кўнгилдагидек бўлавермайди. Халқимизда “Нотинч кўнгилга уйқу келмайди” деган гап бор. Инсон салбий ўй-хаёллар таъсирида яхши ухлай олмаслиги мумкин. Агар ётишдан олдин Қуръон ўқилса, мана шундай нохуш ҳолатлар олди олинади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар тўшакка ётганингда, Фотиҳа билан Ихлос сурасини ўқисанг, ўлимдан бошқа ҳар қандай нарсадан саломат бўласан”, деганлар .
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зумар ва Бани Исроил сураларини ўқимасдан уйқуга кетмасдилар .
Яна бир ривоятда айтилишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ухлашдан олдин мусаббиҳотни ўқирдилар, “Унда минг оятдан яхшироқ оят бор”, деб айтардилар .
Пайғамбар алайҳиссалом “саббаҳа”, “юсаббиҳу”, “субҳана”, “саббиҳ” сўзлари билан бошланадиган сураларни уйқудан олдин ўқирдилар, мазкур сураларда минг оятдан афзал оят борлигини айтардилар.
Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқудан олдин Сажда билан Таборак сурасини ўқирдилар ”.
Яна бир ҳадисда шундай дейилган: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, 70.000 фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади ”.
Ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Навфал исмли саҳобага: “Ухлашингдан олдин Кофирун сурасини ўқи. Зеро, у ширкдан омонликдир”, деганлар .
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси ухлашдан олдин кафтларини жамлаб, аввал унга пуфлар , кейин Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб қўллари етганча бутун баданларига суртардилар. Аввал бошларига, юзларига, кейин қолган аъзоларига суркардилар. У зот буни уч марта такрорлардилар .
Ихлос, Фалақ, Нос сурасини ҳар бир намоздан кейин, ётишдан олдин ўқиган одамни Аллоҳ таоло турли шикаст-балолардан сақлайди.
Баъзи одамлар кечаси тинч ётиш, безовта бўлмаслик учун сунъий дориларни, тинчлантирувчи воситаларни қабул қилади. Аслида бу кутилган натижани бермайди. Уйқудаги хотиржамлик фақат моддият билан боғлиқмаслиги кундай равшан. Тинч дам олиш учун турли ёмон хаёлларни миядан чиқариб ташлаш, шайтон васвасасини кетказиш керак. Бунинг учун набавий ҳадисга амал қилинади. Шунда ҳар хил дори-дармонларга ҳожат қолмайди. Зеро, энг зўр даво Қуръон ва ҳадисдир.
Хуллас, ким кечаси ухлашдан олдин Фотиҳа, Исро, Сажда, Таборак, Духон, Кофирун, Ихлос, Фалақ, Нос сураларини (шунингдек, Оятул курсийни) ўқиса, туни осуда ўтади, узуқ-юлуқ хаёллар уни безовта қилмайди, ёмон туш кўрмайди. Аллоҳ таоло Қуръонга ошно бандага икки дунёда омонлик беради.

"Қуръон - қалблар шифоси"китобидан.
@mehrob_uz