АЛЛОҲ ҲАР БИРИНГИЗНИ СЎРОҚҚА ТУТАДИ
Нега паришонсан, ҳаёлларинг қайга сочилган? Ўзингни йиғиб, бир жиддий ўйла. Аллоҳ айбингни ўзгалардан бекитди! Маҳшарга чорланаëтган сас қулоғингга чалинмаяптими? Агар билсанг, бу гуноҳларингга кифоя қилгулик қўрқинчдир. Тасаввур қил, пешона сочларингдан ушлаб, сени судраб кетишяпти. Рангларинг бўзарган, аъзоларинг шалвираган, тиззаларинг титроқда, ҳушинг бошингдан учган, қалбинг изтиробга тўла, олам кўзингга қоронғу, кўзлар эса сенга тикилган. Фараз қил, худди шу ҳолатда муаккил фаришталар олдидасан. Улар ёнингга яқинлашиб, сени Раҳмоннинг арши қадар отишади. Аллоҳ субҳанаҳу таоло сенга улуғ каломини нидо килади: "Эй Одам фарзанди, яқин кел!” Қўрқувдан дукиллаб ураётган маҳзун қалб билан кўзларингдан мўлт-мўлт ёш тўкиб, синиқ бир аҳволда яқинлашасан. Бирон нарса қолдирилмасдан ёзилган номаи аъмолинг берилади. Эвоҳ! Сенга унут бўлиб кетган қанчадан-қанча ишлар номангга битиб қўйилган, эслаяпсанми? Қанчадан-қанча ибодатларни бой бердинг, бунинг офатларидан ғофил қолдинг? Бас, мана энди сенга уларнинг оқибатлари! Номаи аъмолингга қара, қанчадан-қанча хижолатлик ишлар ва Ўзидан ўзгадан қўрқоқликлар! Қанчадан-қанча чекинишлар ва ўринсиз ожизликлар! Кошки, Аллоҳнинг ҳузурида қандай туришингни, қандай жавоб беришингни, жавоб бераётиб, қалбинг қай аҳволга тушишини, озгина бўлсада, сезганингда эди! Кейин гуноҳларинг бирма-бир, ошкора эслатилади. Фикр эт, бундан ортиқ уят ва шармандалик борми?! "Эй бандам! - дейди ўшанда Аллоҳ.
- Мендан ҳаё қилмай, қабиҳ амалларга бош урдингу, Мен халқ этган маҳлуқотдан уялиб, уларга чиройли бўлиб кўриндинг. Мен сенга улардан ҳақирроқ бўлдимми? Менинг назаримни арзимас билиб, ўзганинг назарини улуғ санадингми? Сени
неъматлантирмадим-ми? Нима сени алдаб кўйди? “Бугун кўрмаяпман, эртага ҳам юзма-юз бўлиш йуқ" деган гумонга бордингми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ сизларнинг ҳар бирингизни ҳеч қандай тўсиқ ва таржимонсиз сўроққа тутади” (муттафақун алайҳ).
«Фазилатли амаллар» китобидан.
@MEHROB_UZ

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум!
Хайрли тонг қадрдоним!
☘️ 🌸 ❄️ 🌸 ☘️
Бугунги кунингиз олдинги кунларингиздан кўра яхшироқ бўлсин. Янги кунни яхши ниятлар билан, эзгуликка интилиш билан бошланг.
@mehrob_uz

БУЮК ИМКОНИЯТ
Кўп нафл рўза тута олмайдиган ва нафл намозларни ўқий олмайдиган киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиши лозим. Чунки сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир марта айтган салавоти солиштирилса, сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиздан кўра Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга айтган биргина салавоти оғир келади.
Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий

ДАРАЖАЛАРНИНГ ЭНГ ОЛИЙСИ
Хабарда келадики:
Даражаларнинг энг олийси – сабр қилувчилар учундир. Ким сабр қилса, ўлим аччиқларидан нажот топади. Ким сабр қилса, зафарга эришади. Ҳазрат алайҳиссалом айтдилар:
🍁«Мусибат етган заҳоти қилинган сабр дунё ва ундаги бор нарсалардан яхшироқ».
🍁«Сабрнинг мукофоти фақат жаннатдир».
🍁«Ҳар бир амал қилувчига саноқли ва чегарали савоб бор, сабр қилувчиларнинг савоби эса чексиз ва саноқсиздир».
Аллоҳ таоло айтди:
Албатта, сабр қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисобсиз берилур! (Зумар сураси, 10-оят).
“Баҳрул-маҳабба”дан.

Қадрдон фарзандим! Сиру сирдошим, борлиғим менинг!
Умрни хайрли, баракотли яшаб ўтиш ўз қўлингда. Бунда, ақлни – ҳушёр ва содиқ дўст, ёшликни – ғайрат ва жасурлик тимсоли, кўнгил майлини – бевафо ёр фироғи, илмни – бахтли яшаш асоси, фаҳму фаросатни – камолот чўққисига элтувчи шамчироқ, деб бил!
Ушбуларнинг барчасини бир зумда барбод қиладиган бир нарса борки, у ҳам бўлса, сенинг нафсинг! Уни измингга бўйсиндира олсанггина, бу дунёда иззат тўнини киясан, ҳиммат мартабасига эришасан, одамийлик тожига даъвогар бўласан...
Бу йўлда сенга омад, бахт, зафар ёр бўлсин, азиз, жигарларим!
“Фарзанднома” китобидан.

Баданга спирт суртиш мумкинми?
Савол: Баданга спирт суртиш мумкунми? Спирт суртилгандан сўнг ўша жойни ювиб ташлаш керакми?
Жавоб: Спирт ҳозирги кунда жуда кўп нарсаларда қўлланилмоқда. Дори-дармонларда, ташқи истеъмолда, яъни атир, сиёҳ ва турли бўёқлар ҳамда шоколад, музқаймоқ каби егуликларда ҳам ишлатиляпти. Шулардан саволда сўралаётган спиртни ташқи ишлатиш яъни, атир, сиёҳ ва турли бўёқларда ишлатишнинг ҳукмига келсак, спиртнинг нажосат ёки поклигига қараб ҳукм фарқланади. Замонамизнинг машҳур олимларидан Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ “Такмилату фатҳул мулҳим” китобида қуйидагича келтиради:
“Спирт агар узум ёки хурмодан олинадиган бўлса, уни ҳалоллиги ва поклигига йўл йўқ. Бошқа нарсалардан олинса, бу борада Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг мазҳабларида даволаниш ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш жоиз, модомики маст қилиш даражасига етмаган бўлса...
👉 Давомини ўқинг!
"Фатволар тўплами" китобидан.

Дўстлик харсанг тошдир. Уни хиёнат болғасигина парчалай олади.
Ҳикматлар саодатга етаклар китобидан.
@mehrob_uz
Ҳикматлар саодатга етаклар китобидан.
@mehrob_uz
ҲАР ТОНГ ИНСОНДАН САККИЗ НАРСА ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ:
• Аллоҳ таоло фарз талаб қилади;
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннат талаб қиладилар;
• Замон ўтишни талаб қилади;
• Аҳли аёл ризқ талаб қилади;
• Котиб фаришталар тилингдан чиққанини ёзиб боришни талаб қилади;
• Шайтон гуноҳ талаб қилади;
• Нафс шаҳват талаб қилади;
• Ўлим фариштаси жонни талаб қилади.
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ
@mehrob_uz
• Аллоҳ таоло фарз талаб қилади;
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннат талаб қиладилар;
• Замон ўтишни талаб қилади;
• Аҳли аёл ризқ талаб қилади;
• Котиб фаришталар тилингдан чиққанини ёзиб боришни талаб қилади;
• Шайтон гуноҳ талаб қилади;
• Нафс шаҳват талаб қилади;
• Ўлим фариштаси жонни талаб қилади.
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!
🌷Амин йа роббал аламин!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
☘️❄️ХАЙРЛИ ТОНГ! ❄️☘️🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!
🌷Амин йа роббал аламин!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ҲАРГИЗ АДАШМАЙСИЗ
Молик ибн Анас розияллоҳу анҳудан Мурсал ҳолда ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларнинг ичингизда иккита ишни ташлаб кетмоқдаман, бу иккисини маҳкам ушлаган вақтингизда ҳаргиз адашмайсизлар. (Улар) Аллоҳнинг китоби (Қуръон) ва Расулининг суннати (ҳадис) дедилар.

Ҳижр сураси, 65-оят
Аҳлинг ила кечанинг бир бўлагида йўлга чиқ, сен уларнинг ортидан кузатиб бор. Сизлардан ҳеч бирларингиз ортга қарамасин. Амр қилинган томонингизга кетаверинглар», дедилар.
Яъни, фаришталар Лут алайҳиссаломга жавобан дейишдики: Йўқ! Сенинг айтганингчалик эмас. Биз таниқли зотлармиз. Аллоҳнинг элчилари, фаришталармиз.
«Биз сенга улар шак қилаётган нарса ила келдик».
Сенинг ҳузурингга, қавмингга у кофир, осий қавмларинг шак келтираётган азобни олиб келдик.
«Сенга ҳақ ила келдик».
Биз олиб келган нарса ҳақ. Ҳеч шубҳа қилиб бўлмайди. Биз билан уни кечиктириш ҳақида тортишиб бўлмайди. Ҳаттоки уни бир оз ортга суришни илтимос қилиб ҳам бўлмайди.
«...ва албатта, бизлар ростгўйлардурмиз».
Сен, эй Пайғамбар, тортишиб ҳам ўтирма, муҳлат ҳам сўрама.
«Аҳлинг ила кечанинг бир бўлагида йўлга чиқ».
Аҳли аёлинг ва ўзингга тобеъ одамларни олгин-да, кечанинг бир қисмида, азобда қолмаслик учун, йўлга чиқ.
Давомини ўқинг!

ЭНГ ГЎЗАЛ ҲИКМАТ
«Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади. Маъсиятнинг лаззати кетади, жазоси қолади. Аллоҳ билан бўл, бошқа нарсаларга парво қилма. Қоронғу кечаларда У Зот сари қўл чўзиб, «Роббим, дунё Сенинг зикринг ила, охират Сенинг афвинг ила, жаннат Сенинг жамолингни кўриш ила тотлидир...», дегин.
Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ

Роббим! Сен билан учрашишга ҳеч нарса тайёрламаган ҳолимда умрим тугаб қолишидан қўрқаман.
Аллоҳим! Муроду мақсадим Сени рози қиладиган амалларни қилиш бўлсин, қалбимни Сени норози қиладиган ишлардан буриб қўйгин!
Илоҳим! Ўзингсан мақсадим, ризоингдир матлабим.