Mehrob.uz
243K subscribers
19.9K photos
6.17K videos
15 files
16.5K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
Ойлар султони-Рамазон.

Бу ой – чинакам Ислом ойи, иймон ойи, Қуръон ойи, сабр ойи, ибодат ойидир. Бу ойда жаннат дарвозалари ланг очилиб, жаҳаннам эшиклари ёпилади, шайтонлар кишанбанд қилинади.
Бу ойда мусулмонларнинг хайру саховати, меҳр-муруввати ҳар қачонгидан кўра жўшиб, ҳимматлари юксалиб, шижоатлари тўлқинланиб кетади. Шунинг учун Рамазонда мўмин-мусулмонлар орасидаги меҳр-оқибат, аҳиллик, биродарлик, бағрикенглик туйғулари янада мустаҳкамланади.
Бу ойда курраи заминга бутун борлиқдан раҳмат нурлари, мағфират нурлари ёғилади, чунки файзли Рамазон оқшомларида масжидларимиз тўлиб-тошиб, таровеҳ намозларида хатми Қуръонлар ўқилади.
Бу ойда ер юзига баракот ёғилади, чунки Рамазони шарифнинг имтиёзларидан фойдаланиб, ажру савобларни минглаб чандон ошириб олиш ниятида закот, фитр, фидя каби молиявий ибодатлар, садақалар, хайру эҳсонлар кўпроқ айнан шу ойда адо этилади, Аллоҳ таолонинг синовида матонат кўрсатаётган муҳтожлар, кўнгли яримлар, ризқи тор мўминларга меҳр-мурувват кўрсатилади, беморлар, нуроний отахон-онахонлар зиёрат қилинади, аразлашганлар яраштирилади.

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу
@mehrob_uz
АЛЛОҲНИНГ РАШКИ

Ҳакимлардан бири айтган экан: “Ҳар қачон бирор кимсага ошиқ бўлиб, ўй-фикрингиз билан унга буткул боғланиб қолсангиз, Аллоҳ таоло Ўзидан бошқага боғланиб қолган қалбни рашк қилишини сизга билдириб қўйиши учун сизни ундан маҳрум қилади ёки сизни ошиқлик аламини татишга мажбур қилади”.

“Ҳикматлар чашмаси”дан
@mehrob_uz
Рўзанинг ўн бешинчи куни. 20-май. Оғиз ёпиш вақти ва дуоси.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

Бир ҳадис шарҳи
Ҳар бир ишни яхшилаб бажариш ҳақида

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ
@mehrob_uz
Audio
#Рамазон_суҳбатлари

Бир ҳадис шарҳи
Ҳар бир ишни яхшилаб бажариш ҳақида

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ
@mehrob_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат_кўрсатуви

Ният ҳақида

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчилигида mehrob.uz ҳамда MY5 канали ҳамкорлигида тайёрланган кўрсатув

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон Қуръон ойи

Каналга уланиш 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg
109. Аллоҳ расулларни жамлаган кунда: «Сизга қандай жавоб қилинди?» деб сўрайдир. «Биз билмаймиз, албатта, Сен ғайбларни яхши билгувчисан», дерлар.
Ушбу ояти каримада васф қилинаётган кўриниш қиёмат кунида содир бўлади. Аллоҳ таоло ҳузурига барча Пайғамбарларини тўплайди ва: «Сиз мен берган динни ўз қавмингизга олиб борганингизда, сизга нима жавоб бердилар?» деб сўрайди. Турли замонларда турли макон ва қавмларга юборилган барча Пайғамбарлар ўзларини юборган Зот ҳузурида илк бор жамланб турибдилар. Барчалари Аллоҳнинг чексиз илми қаршисида ўз илмлари ҳеч нарсага арзимаслигига иқрорлар. Масалан, улар қавмларининг ўзларига жавобларини сиртдан билишади, холос. Ички ҳақиқатини Аллоҳнинг Ўзи билади. Шунинг учун ҳам гапни чўзиб ўтирмай:
«Биз билмаймиз, албатта, Сен ғайбларни яхши билгувчисан», дерлар».
Шу пайт Ийсо алайҳиссаломга алоҳида савол берилади. Маълумки, Пайғамбарлар ҳақида, айниқса, у киши тўғриларида бу дунёда ҳар хил миш-мишлар, турлича ақийдалар ва тортишувлар кўпайган.
АЙТИБ БЎЛМАЙДИГАН СЎЗЛАР

1. “Уф” деманг... Аллоҳ таоло ота-онага “Уф” дейишдан қайтарган: «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят).

2. “Эртага бажараман” деманг...

Бирор иш бошлаш олдидан “Мен буни эртага албатта бажараман”, дейишдан қайтарилганмиз: «Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг!» (Каҳф сураси, 23-оят).

Аллоҳ таоло оятнинг давомида: Илло, «Иншоаллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан)Раббингизни зикр қилинг (яъни «иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!» (Каҳф сураси, 23-оят) деб марҳамат қилган.

3. Замонни ёмон деб айтиб бўлмайди...

Замонни Аллоҳ яратган. Аллоҳ таоло яратган нарсаларда камчилик бўлмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Замонни сўкманглар, чунки Аллоҳ замон (га боғлиқ бўлган барча ишларни қилувчиси)дир”, дедилар.

4. “Агар” сўзини қўллашда эҳтиёт бўлинг.

Атрофни кузатадиган бўлсак, қандайдир мусибат ва фалокат қашисида ўзимизни беихтиёр “Агар” сўзига тўқнаш келамиз. “Агар мен бу ерга келмаганимда фалокат юз бермасди”, “агар мен уни уйдан чиқармаганимда шу мусибат содир бўлмасди” деб айтиш ўрнига “Аллоҳ таоло тақдирга ёзгани бўлади”, деб айтиш дуруст бўлади. “Агар” деган сўзни қўллашда эҳтиёткор бўлмасак, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлмаслик ҳиссини пайдо қилган бўламиз. Ва унутмаслигимиз керакки, неки содир бўлса, “агар”сиздир. Чунки Аллоҳ хоҳлагани бўлади!

Каналга уланиш учун !👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg
Закот ҳақида

“Закот” сўзи луғатда «орттириш, поклаш, баракот» маъноларини англатади. Дарҳақиқат, закот берганнинг моли покланиб, барака киради. Шаръий истилоҳда моли нисобга етган одамнинг ҳар қамарий йилда бир марта молининг қирқдан бир улушини Аллоҳ таоло фарз қилган ҳақдорларга бериши «закот» дейилади. 
Закот динимизнинг беш асосий рукнидан бири, молиявий ибодат саналади. Китоб, Суннат ва ижмоъ билан собитдир. Уни инкор этган диндан чиқади, ишониб адо этмаган улкан гуноҳ орттиради. Закот ҳижратнинг иккинчи йили фарз қилинган. Закотда вақт тайин этиш жоиз. У балоғатга етган, ақлли, эҳтиёж ва қарзларидан ташқари йил тўлган нисоб миқдоридаги (ҳукман бўлса ҳам) кўпаювчи мол-мулки бор мусулмонга фарз бўлади. Закот бераётганда ёки мулкидан ажратаётганда унинг закот эканини ният қилиш лозим. Фақир олаётган моли закот эканини билиши шарт эмас. Аммо закот берувчи уни ният қилиб бир фақир ёки етимнинг қорнини тўйдирса, бу харажат закот ўрнига ўтмайди. 
Шаръий закот Қуръон ва Суннатда «садақа» деб ҳам номланган. Солиқлар закот ўрнига ўтмайди, чунки закот камбағалларга мулк қилиб берилиши керак.

ЗАКОТ БЕРИЛАДИГАН ШАХСЛАР

Ислом шариатида закот қуйидагиларга берилади: 
1. Фақирларга, яъни моли нисобга етмаганларга. 
2. Мискинларга, яъни ҳеч нарсасиз йўқсилларга. 
3. Омилларга, яъни закот йиғувчиларга. 
4. Озод бўлиш учун хожаси билан шартнома тузган қулларга. 
5. Муаллафатул-қулубга, яъни кўнгли Исломга мойил бўлиб турганларга (ҳозирда бу ҳукм насх бўлган). 
6. Қарздорларга, яъни молидан қарзи кўпларга. 
7. Аллоҳ йўлидагиларга, яъни ҳаж йўлида, урушда, илм талабида юрганларга. 
8. Йўлда қолган мусофирларга, мамлакатларига етиб олгудек миқдорда закот берилади. 
Бобо-момо, ота-она, фарзандларга, бойларга закот берилмайди. Эр хотинга ёки хотин эрга ҳам закот бермайди. Аммо ака-ука, опа-сингил, амма-амаки, тоға-хола каби қариндошларга закот берилади.

ҲАЙВОНЛАР, ТИЛЛА-КУМУШ ЗАКОТИ

Қўйлар учун закот: қирқтадан камига закот берилмайди. 40 тадан 120 тагача – бита қўй, 121 тадан 200 тагача – иккита қўй, 201 тадан 399 тагача – учта қўй, 400 дан 499 тагача – тўртта қўй, 500 дан 599 тагача – бешта қўй закот берилади. Қорамол учун закот: ўттизтадан камида закот берилмайди. 30 тадан 39 тагача – битта табиъ (бир ёшдан иккига ўтган эркак ёки урғочи мол), 40 тадан 59 тагача – битта мусинна (икки ёшдан уч ёшга ўтган эркак ёки урғочи  мол), 60 тадан 69 тагача – иккита табиъ, 70 тадан 79 тагача – битта табиъ ва битта мусинна, 80 тадан 89 тагача – иккита мусинна, 90 тадан 99 тагача – учта табиъ закот берилади. Туя учун закот: 5 тадан 9 тагача – битта қўй, 10 тадан 14 тагача – иккита қўй, 15 тадан 19 тагача – учта қўй, 20 тадан 24 тагача – тўртта қўй закот берилади. 25-35 гача битта икки ёшга ўтган бўталоқ, 36-45 тагача уч ёшга ўтган бўталоқ, 46-60 тагача битта тўрт ёшга ўтган бўталоқ, 61-75 тагача беш ёшга ўтган бўталоқ, 76-90 тагача иккита уч ёшга ўтган бўталоқ, 91-120 тагача иккита тўрт ёшга ўтган бўталоқ берилади. Қўй, қорамол ва туя йилнинг аксар ойларида яйловда юрсагина улардан закот берилади. 
Тилла, кумуш ва пуллар закоти: тилла-кумуш қандай шаклда эканидан қатъи назар (хоҳ танга, хоҳ тақинчоқ, тижорат ният қилинган-қилинмаган бўлсин) закоти берилади. Тилланинг нисоби 20 динор, оғирлиги 20 мисқол (85 грамм), кумуш нисоби 200 дирҳам, оғирлиги 140 мисқол (595 грамм). 
Тижорат моллари учун закот: Тижорат молларининг қиймати нисоб миқдорига етса, улар қийматининг қирқдан бири закот учун берилади. 85 грамм тилла ёки 595 грамм кумушга тўғри келса, моли нисобга етган ҳисобланиб, закот бериш фарз бўлади. 

Каналга уланиш учун !👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg
Рўзанинг ўн бешинчи куни. 20-май. Оғиз очиш вақти ва дуоси.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg
20 май соат 21:40 да
Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон телеканалининг Рамазон туҳфаси кўрсатувида тасвирга олиш жараёнидалар.