Mehrob.uz
242K subscribers
20.1K photos
6.25K videos
15 files
16.7K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
Рўзанинг тарбиявий аҳамияти.

Рўзанинг арконларини ҳаммамиз яхши биламиз, бу – саҳардан то шомгача еб-ичиш ва жимодан тийилишдир. Банда бу ибодатни холис ният билан бажаради, саҳар вақти Аллоҳга сўз беради: «Роббим, мана шу саҳардан шомгача Сен учун емайман, ичмайман, жимо қилмайман» дейди ва шу сўзида кечгача туриб беради. Сўнгги йилларда Рамазон ойи ‎йилнинг энг иссиқ пайтларига тўғри келмоқда. Асрдан кейин лаблар қуриб қоляпти. Ифторликка борсангиз, дастурхонда муздек сувларни кўриб, тамшаниб қоласиз. Аммо рўзадор, мўмин-мусулмон инсон дастурхондаги муздек сувга эмас, қўлидаги соатига қарайди, ўн беш дақиқа қолибди, ўн дақиқа, беш дақиқа қолибди деб сабр қилиб ўтиради. Чунки у саҳар вақти Аллоҳга сўз берган, ўша сўзида туриши керак. Мусулмон одам сўзини бузмайди, ўттиз кун давомида шу лафзида мустаҳкам туради. Шу тариқа инсон айтган ҳар бир сўзининг масъулиятини ҳис қилишга, айтганининг устидан чиқишга одатланиб қолади. Рўзанинг ушбу тарбиявий аҳамияти айниқса бугунги кунимизда жуда долзарбдир, чунки замонамизда субут, сўзида туриш каби фазилатлар нодир, камёб, ноёб нарса бўлиб қолди.
Бугунги кунда содир қилинаётган аксар жиноятлар, аксар гуноҳлар, аксар адоватлар айнан лафзнинг йўқлигидан, субутсизликдан юз беряпти. Оқибатда жамиятда, одамлар орасида ўзаро ишонч йўқоляпти. Ўзаро ишонч кўтарилса, одамгарчилик, меҳр-оқибат йўқолади. Одамлар бир-бирига, биродарига ишонмай қўяди, ишонмагандан кейин кўчада мусофирни кўрса, уйига олиб кириб меҳмон қилмайди. Ҳолбуки меҳмонни икром қилиш ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломдан буён давом этиб келаётган инсоний фазилат эди. Аммо юқоридаги иллатлар туфайли одам ҳаммадан хавфсираб қолади ва табиийки, нафақат мусофирни, ўзининг қўшнисини ҳам уйига киргизмайдиган бўлиб қолади. Шунинг учун ҳозирги кунда бирор жойга борган одам бир биродарининг уйига эмас, меҳмонхонага боряпти.
Ўзаро ишончнинг йўқолгани айниқса қарз олди-берди муносабатларига яққол кўриниб қолди. Қарз сўраш, қарз бериш амали йўқолиб боряпти. Ҳолбуки шариатимизда бировга қарз бериб туриш ёки олган қарзини ўз вақтида қайтариш мақталган амаллардан эди. Ишончсизлик оқибатида гувоҳлик бериш ҳам йўқолиб боради. Бир одам ҳақида суриштирсангиз, ҳеч ким ростини айтмай қўяди. Мусулмон мусулмонга ишонмаса, меҳмон қилмаса, алдаса, омонатга хиёнат қилса, охири бориб қиёмат қоим бўлади. Шунинг учун Рамазони каримнинг аввало маънавий, тарбиявий жиҳати биз учун энг муҳимдир.

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу
@mehrob_uz
Рўзанинг ўн тўртинчи куни. 19-май. Оғиз ёпиш вақти ва дуоси.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УСТОЗ САЙЙИД РАҲМАТУЛЛОҲ ТЕРМИЗИЙ ҲАФИЗАҲУЛЛОҲУНИНГ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ДЕНОВ ШАХРИ «ИМОМ БУХОРИЙ» ЖОМЕ МАСЖИДИДА ҚИЛГАН РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ.

Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg
ОРТГА ЙЎЛ ЙЎҚ

Сафарга чиққан киши йўлда ажабтовур боғга дуч келди. Дарахтлари кўкка бўй чўзган, майин барглари шаббодада ёқимли шитирлайди, сархил меваларнинг хуш бўйи димоқни қитиқлайди. Йўловчи боғнинг эгасини топиб, ичкари киришга изн сўради. Боғбон унга рухсат берибгина қолмай, қўлига бир сават ҳам тутқазди.
– Шуни тўлдириб кўнглингиз тусаган мевалардан териб олишингиз мумкин. Фақат бир гап эсингизда турсин: боғга қаршингиздаги дарвозадан кириб, нариги тарафдан чиқиб кетасиз. Орқага йўл йўқ!
Мусофир юраги ҳаприқиб саватни кўтарганча ичкарига қадам ташлади. Ғарқ пишган мевалар “мени уз” дегандек ял-ял ёниб, шундоққина тепасида осилиб турарди. Энди қўлини чўзмоқчи бўлганди, нарироқдаги мевалар кўзини қамаштирди. Олдинга юрган сари дарахтлар кўркамроқ, ҳосили чиройлироқ кўринаверди. Йўловчи шошиб қолдими ё саватини вақтидан илгари тўлдириб, энг сара мевалардан қуруқ қолишдан чўчидими, ҳар ҳолда боғ этагига етиб келганида... савати бўм-бўш эди. Орқага эса йўл йўқ.

Инсон умрини дунё аталмиш маконнинг бир эшигидан кириб, бошқа эшигидан чиқиб кетувчи йўловчидек яшаб ўтади. Ундаги ҳар кун, ҳар лаҳза хайрли ишлар учун берилган имкониятдир. Бу маконнинг поёни қаердалигини, умр интиҳоси қачон етишини ҳеч ким билмайди. Вақт ғанимат, эзгу амалларимиз “савати” бўш қолмасин...

Рамазон мағфират ойидир!

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg
Рўзанинг ўн тўртинчи куни. 19-май. Оғиз очиш вақти ва дуоси.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg
“ЮНУСОБОД ОҚТЕПА” ЖОМЕ МАСЖИДИДА ХАТМОНА

19 май якшанба куни Юнусобод тумани бош имом-хатиби Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Юнусобод туманидаги “ЮНУСОБОД ОҚТЕПА” жоме масжидига ташриф буюриб, намозхонларни муборак Рамазон ойи билан самимий муборакбод этиб, Рамазон туркум суҳбатларини қилиб бердилар ва улар ҳақига эзгу дуолар қилдилар.
“ЮНУСОБОД ОҚТЕПА” жоме масжидининг барча намозхонлари Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг ташрифларидан бағоятда мамнун бўлишди. Уларнинг таъсирчан ва ибратли маърузари намозхонлар кўнглидан чуқур жой олди.
Қуйида “ЮНУСОБОД ОҚТЕПА” жоме масжидидаги хатмонага оид фотолавҳаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Рамазон ойини @mehrob_uz канали билан бирга ўтказинг!

Mehrob.uz матбуот хизмати
@mehrob_uz
Ойлар султони-Рамазон.

Бу ой – чинакам Ислом ойи, иймон ойи, Қуръон ойи, сабр ойи, ибодат ойидир. Бу ойда жаннат дарвозалари ланг очилиб, жаҳаннам эшиклари ёпилади, шайтонлар кишанбанд қилинади.
Бу ойда мусулмонларнинг хайру саховати, меҳр-муруввати ҳар қачонгидан кўра жўшиб, ҳимматлари юксалиб, шижоатлари тўлқинланиб кетади. Шунинг учун Рамазонда мўмин-мусулмонлар орасидаги меҳр-оқибат, аҳиллик, биродарлик, бағрикенглик туйғулари янада мустаҳкамланади.
Бу ойда курраи заминга бутун борлиқдан раҳмат нурлари, мағфират нурлари ёғилади, чунки файзли Рамазон оқшомларида масжидларимиз тўлиб-тошиб, таровеҳ намозларида хатми Қуръонлар ўқилади.
Бу ойда ер юзига баракот ёғилади, чунки Рамазони шарифнинг имтиёзларидан фойдаланиб, ажру савобларни минглаб чандон ошириб олиш ниятида закот, фитр, фидя каби молиявий ибодатлар, садақалар, хайру эҳсонлар кўпроқ айнан шу ойда адо этилади, Аллоҳ таолонинг синовида матонат кўрсатаётган муҳтожлар, кўнгли яримлар, ризқи тор мўминларга меҳр-мурувват кўрсатилади, беморлар, нуроний отахон-онахонлар зиёрат қилинади, аразлашганлар яраштирилади.

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу
@mehrob_uz