Mehrob.uz
233K subscribers
22.7K photos
6.96K videos
15 files
18.7K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«1 МИЛЛИАРД ИСТИҒФОР» лойиҳаси

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабаракотуҳ!

Она сайёрамизда кескин иқлим ўзгариши ҳолатлари содир бўляпти. Бунинг оқибатида табиий мувозанат бузилиб, айрим ҳудудларда қаттиқ қурғоқчилик кузатилмоқда. Юртимизда ҳам куз ойлари ёғингарчиликсиз ўтаётгани боис йирик шаҳарларимизда чанг-тўзонлар кўтариляпти. Шу эътибордан @mehrob_uz жамоаси «1 МИЛЛИАРД ИСТИҒФОР» лойиҳасини бошлади.
Ҳар бир банда истиғфор айтишга муҳтож. Чунки унинг айблари, нуқсон-камчиликлари кўп.

🌟 Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу даврида бир киши келиб, қурғоқчиликдан шикоят қилди. Мўминлар амири унга истиғфор айтинг, деди. Иккинчи киши камбағалликдан шикоят қилди. Унга ҳам истиғфор айтишни буюрди. Учинчи киши бефарзандликдан, яна бир киши камҳосилликдан, бошқаси эса сув танқислигидан шикоят қилди. Уларга ҳам истиғфор айтишни буюрди. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу билан бирга ўтирган кишилардан бири: «Эй мўминларнинг амири, ҳар хил кишилар келиб, турли нарсалардан шикоят қилишди. Сиз эса барчасига истиғфор айтинг, дедингиз. Бу қандай бўлди?» деганида, мўминлар амири: « «Раббингизга истиғфор айтинглар, сўнгра Унга тавба қилинглар. (Шунда) У сизларни маълум муддатгача яхши роҳатлар ила баҳраманд қилур ва ҳар бир фазл эгасига фазлини берур» (Ҳуд сураси, 3-оят)ни ўқидилар.

🌟 Истиғфор айтиб мурод-мақсадига етганлар қанча? Тирноққа зор минглаб оилалар истиғфор туфайли фарзанд неъматидан барҳаманд бўлишган.

🌟 Бошига оғир мусибат тушган одамлар истиғфор билан ғам-ғуссадан қутулишган.
Истиғфор айтадиган кишининг қалбига хотиржамлик киради, дили равшан бўлади.

🌟 Истиғфор айтувчининг танаси касалликлардан халос бўлади, ризқига барака, хонадонига файз киради.

🌟 Истиғфорни канда қилмаган киши турли бало-офатлардан, машаққатлардан омон бўлади, солиҳ фарзандлар, ҳалол мол-дунё, фаровон турмуш неъмати билан ризқланади.

Бизни ташвишга солиб турган чанг ҳавога қарши «1 МИЛЛИАРД ИСТИҒФОР» лойиҳасида ҳар биримиз 27 мартадан истиғфор айтсак, гуноҳларимизга тавба қилсак, Аллоҳ таоло бу балони тезда даф этади, ташвишларимизни аритади, мушкулларимизни осон қилади.

Истиғфор – тавба дегани.

«Астағфируллоҳ» дейишнинг ўзи ҳам истиғфор.

«Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ» ҳам истиғфор саналади.

Ўзбекистон аҳолиси 38 миллионга етди. Ҳар бир юртдошимиз 27 марта
«Астағфируллоҳ» деса, 1 МИЛЛИАРДта истиғфор бўлади.

Бу лойиҳамиз 28 ноябрь, жума кунига қадар давом этади. Ким қанча истиғфор айтса, саноғини қуйидаги линкка юбориши керак. 👇

👉 @Istigforaytbot 👈

Биз 28 ноябрь куни ҳисоблаб, Устозимиз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларида балоларни даф этишини сўраб, дуо қилиб ҳисобини (нечта бўлганини) сизларга етказамиз, иншоаллоҳ.

❗️Сиз ҳам яқинларингизга эслатинг! Шояд, сиз сабабли бир киши истиғфор айтса, сиз ҳам савобига шерик бўласиз ва истиғфоримизни сонини биттага кўпайтирасиз.

Яқинларингизга улашинг

@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1.14K👍451🔥66😢51💯37🕊35👏30🎉9😍9🤩7😱2
Намоз вақтлари:
26.11.2025 - Чоршанба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
196👍56🕊11😍2😱1
«Юзлар (инсонлар) Тирик ва мангу Турувчи (Аллоҳ)га таъзим қилурлар. Зулмни (ширкни) кўтариб келган киши, албатта, ноумид бўлур» Тоҳа сураси, 111-оят.

Аллоҳ ширкдан бўлак бирон гуноҳга зулмга ғазаб қилганидек ғазаб қилмаган. Аллоҳ зулмни, золимларни ёмон кўргани учун мазлум кофир золим мусулмоннинг зиддига дуо қилса ҳам, ижобат этади. Бу кофирни яхши кўргани, мусулмонни ёмон кўрганидан эмас, балки адолатни севиб, зулмга душманлигидандир.

Имом Ҳарроний: «Дарҳақиқат, Аллоҳ мусулмон золим давлатга қарши адолатли кофир давлатга ёрдам беради», дейди.

Бир киши Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анхуга: «Менга барча илмни ёзиб беринг», дея мактуб йўллади. У зот: «Илм жуда кўп. Энг муҳими шуки, одамларнинг қонидан холи тарзда, бировнинг молини емаган, мусулмоннинг шаънини тўкмаган, катта жамоатга эргашган ҳолда Аллоҳга йўлиқиш қўлингдан келса, шундай қил! Вассалом!» деб жавоб берган экан.

“Қуръондан мактублар”дан

@mehrob_uz
312👍82😢16🕊9💯8😱2🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

💐 Хайрли тонг! 💐

Инсон замонга қараб эмас, борлиқга қараб севиши керак.
Ёмон бўлганда куз, яхши бўлганда баҳор бўлиши керакмас.
Ишқ, кўнгилга ҳар доим баҳорни бахш этсин!
Жалолиддин Румий.

🤲 Кунингиз хайрли, барокатли ўтсин!

Каналга обуна бўлинг:

@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
243👍76🕊17👏9😍6💯2
Абу Тоййиб Табарий юз ёшдан ошган бўлишига қарамай, эс-ҳуши жойида, соғлом эди. Бир куни у кемадан ерга сакради. Шу иши учун уни танқид қилишганида, у бундай деди: “Биз бу аъзоларимизни ёшлигимизда маъсиятлардан сақлаган эдик, Аллоҳ таоло уларни кексалигимизда бизга соғлом сақлаб берди”.
@mehrob_uz
👍337197😢73🔥17🤩11💯10👏9🎉8🕊2
36. «Ва, албатта, Аллоҳ менинг Роббимдир ва сизнинг Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Мана шу тўғри йўлдир».
Аллоҳ таоло барчамизнинг Роббимиз. Шу жумладан, менинг ҳам Роббимдир. Отам ёки шеригим эмас. Мен Унинг бандаси–қулиман. Мен Унга қуллик қиламан. Бас, сиз ҳам Унга қуллик қилинг.
«Мана шу тўғри йўлдир».
@mehrob_uz
277👍69💯20🕊6🎉5
Audio
mehrob.uz
141👍39
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ватаннинг ҳақи қандай адо этилади?

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
151👍42💯13🕊6
ИНСОН ЮРАГИ

Инсоннинг юраги нок шаклида, ҳажми эса қўл муштидек келади.
Вазни 225-340 граммни ташкил этади. Бир дақиқада ўртача 70 марта уриб туради.
Яъни, бир соатда 4200 марта, бир кунда 100800 марта, бир йилда 36792000 марта уради.
Агар бир инсон ўртача 60 йил умр кўрса, демак, бу ажиб юрак 2207520000 (икки миллиард икки юз етти миллион беш юз йигирма минг) марта тўхтамасдан уриб турар экан.
Инсон юраги кунига 22000 галлон (83279 литр) қон ҳайдайди. Яъни бир йилда 8030000 галлон, ўртача умр бўлган 60 йилда 481800000 галлон. Бу тахминан 345000 тоннага тўғри келади.
Шунча узоқ муддат, шу қадар оғир ишни тузатишга эҳтиёж сезмасдан бажарадиган бирор суюқлик ҳайдовчи жиҳозни биласизми?

@mehrob_uz
555👍198😢129🔥26💯17🕊14😍8😱6👏5🤩1
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«ЎЛИКЛАР қабрларига маҳбус ҳолда зое қилган нарсалари учун надомат чекмоқдалар.
ТИРИКЛАР қабр аҳли минг пушаймон бўлган нарсалар учун талашиб-тортишмоқдалар.
Ўликлар тирикларнинг олдига қайта олмайдилар.
Тириклар эса ўликлардан ибрат олмайдилар.
Аллоҳ таолодан ГЎЗАЛ ХОТИМА сўраймиз».

@mehrob_uz
319😢233👍76💯20🔥8😍7🕊6
Охиратнинг сармояси

Бугун номаи аъмолимизда яхшиликларни кўпайтириб бориш қадри ҳеч кимимизга маълум эмас. Лекин, қиёмат куни кўзлар юмилган ҳолда Аллоҳ таолонинг ҳузурига борилиб, ҳисоб-китобга дуч келинади ва у кунда жуда кичкина яхшиликнинг нечоғли қийматга эа эканига гувоҳ бўламиз. У ерда яхшиликни сотиб олишга танга, қоғоз пул бўлмайди. Қиёматда тилла, кумуш ҳеч қандай фойда бермайди. У ернинг пули яхшиликлар бўлади. Ҳисоб китоб куни қанча яхшилик билан келдинг деб савол берилади. Агар номаи аъмолда бирорта яхшилик бўлмаса, инсон дунёда шунча яшаб нимага яхшиликларни жамлаб олмаган эканман, деб ҳасрат-надомат қилади-ю, лекин уни тўғрилашга жуда кеч бўлади. Чунки, амал қилиб яхшиликларни териб олиш куни ўз ниҳоясига етган бўлади. Шунинг учун у кундаги ҳасрат-надомат ҳеч қандай иш бермайди.

©️Аллоқулов Абдуллатиф

@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
280😢134💯18👍17🕊11👏5🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«1 МИЛЛИАРД ИСТИҒФОР» лойиҳамиз ҳақида Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий батафсил маълумот бериб ўтдилар

Ушбу лойиҳага туртки бўлган сабаб
00:45

Истиғфорнинг сирлари
03:07

Челленжда халқимиз илғор бўлмоқда
05:09

Ушбу лойиҳада иштирок этган ҳар бир киши истиғфор санадига эга бўлади
05:47

Фарзанд талабидагилар учун тавсия
06:15

Истиғфорнинг энг самарали вақти
06:33

Биз бандамиз, барчамизда гуноҳ қилиш фитрати бор
07:30

Шуни унутманг! Бу лойиҳамиз жуда манфатли бўлади иншаллоҳ
07:55

Истиғфорнинг фойдасини албатта кўрасиз
08:21

Истиғфорни ҳузур, ихлос ва ишонч билан айтинг
08:33

Буҳуда сўзларни тарк этиб қўлга тасбеҳ олиш керак
09:00

Шундай экан, истиғфорни кўпайтириб қалбга тушган доғларни тозалайлик!

Зикр саноғини қуйидаги ботда ёзиб қолдиринг

👉 @Istigforaytbot 👈

Яқинларингизга улашинг

@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
742👍305😢50💯29🔥22👏22🕊6😍4😱3
Намоз вақтлари:
27.11.2025 - Пайшанба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
208👍57👏12🕊9🔥5🤩1😍1💯1
ОПА-СИНГИЛ ЁКИ ХОТИН...

Дўстим менга бир воқеани айтиб берган эди.
Унинг айтишича, бир таниши ёнбошлаб ётиб телевизор кўраётган экан. Унинг ёнида аёли ва опаси ўтирган экан.
Ҳалиги кимса опасига қараб:
— Ҳов анави косадаги сувни опкелинг, — дебди.
Опаси индамай сувни келтириб берди, аммо қалбида Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билолмайдиган жуда кучли алам ўтди. Ахир ундан йигирма ёш кичик келинига айтса ҳам бўлар эди-ку! У укасининг ўз хотини олдида уни таҳқирлаш учун шундай қилганидан жуда ҳам эзилди.
Эртаси куни ҳалиги одам Ҳалабга (Сурия шаҳри) борганда у ерда бахтсиз ҳодисага учраб, оёғи сонидан кесилиб кетди...
Ота уйида яшашга мажбур бўлган кўплаб опа-сингилларимиз бор. У бечораларни хўрлаб, хизматчидек ишлатиб, ўзларига гапиришга қўрқитиб қўядиган кимсалар бор.
«Кимнинг уч қизи ёки уч опа-синглиси бўлса...», ҳадисига эътибор қилинг. Опа-сингилга яхши муомала қилиш ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир.
Ака учун энг яқин инсон опа-синглисидир. Мусулмон киши аёлининг ўз опа-синглисига қўпол муомала ва зўрлик қилишига асло йўл қўйиши мумкин эмас. Опа-сингилнинг ўз қадри, ўз мақоми бор.

Шайх Нобулсий, "Қиссалар ва ҳиссалар"дан.

@mehrob_uz
553👍211😢76💯35👏23🔥12🕊10🤩5🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

اللَّهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةِ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لَا شَرِيْكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ.

“Аллоҳумма маа асбаҳа бии мин ниъмати фаминка ваҳдака лаа шарийка лака фалакал-ҳамду валакаш-шукру”.


Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен билан тонг оттирган неъматлар Сендандир. Сен яккаю ягонасан. Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд бўлсин. Сенга шукр бўлсин”.

🌷Янги тонг муборак🌷
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
365👍104🕊37👏7💯3😍2😱1🎉1
Мақсад улуғвор ва фойдали бўлсин

“Болаларингиз олдига мақсад қўйинг, – дейди ҳазрати Али розияллоҳу анҳу. Зеро, ҳадиси шарифда эътироф этилганидек: “Инсонларнинг энг хайрлиси инсонларга фойдали бўлганидир” (Имом Байҳақий ривояти).
@mehrob_uz
309👍112🔥28🕊20💯19🤩3👏2
37. Сўнгра фирқалар ўзаро ихтилофга тушдилар. Куфр келтирганларга буюк кундаги кўринишдан вой бўлсин.
Ушбу ояти каримадаги «фирқалар»дан мурод Ийсо алайҳиссалом хусусида ихтилофга борган яҳудий ва насоро фирқаларидир. Насоролар Ийсони алайҳиссалом «худо» десалар, яҳудийлар у зотни «валади зино» деб туҳмат қилиб, ихтилофга тушдилар. Шунингдек, бу гуруҳлар ҳам ўзаро Ийсо алайҳиссалом борасида турли ихтилофларга тушдилар.
Насоролар ҳозиргача Ийсо алайҳиссалом хусусида ихтилофдалар. Улардан баъзилари, Ийсо Аллоҳдир, у ерга тушиб хоҳлаган қавмни тирилитиради, хоҳлаган гуруҳни ўлдиради, сўнгра яна фалакка чиқиб кетади, дейишади. Бошқа бирлари, Ийсо Аллоҳнинг ўғли деса, учинчилари, Ийсо ота, ўғил ва муқаддас руҳдан иборат учликнинг бири дейди; тўртинчилари эса, Ийсо ота худо, она худо ва бола худодан бири–бола, ўғил худо, дерлар.
Уларнинг орасида Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси, Расули, руҳи ва калимаси дейдиганлар ҳам бор. Бу мавзудаги кескин ихтилофлар авжига чиққан кезларда катта йиғинлар ўтказилиб, бир қарорга келишга уринишлар ҳам бўлган. Аммо ҳанузгача мазкур ихтилофлар давом этиб келмоқда.
Ана ўшаларнинг ҳоли буюк кунда–қиёматда вой бўлади.
@mehrob_uz
167👍50😢19💯7🕊4🤩1
Audio
mehrob.uz
104👍42
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқий диндорлик

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
210👍84🔥10💯7🕊3
БАХТ ФОРМУЛАСИ

Бахтли бўлишнинг 7 қоидаси:
1.
Севган машғулоти бўлиш;
2. Бошқалардан ёрдамингизни аямаслик;
3. Интилиб яшаш;
4. Фаол бўлиш;
5. Янгиликка интилиб яшаш;
6. Севиш ва севилиш;
7. Тушкунликка тушмаслик;

Узоқ умр кўриш йўллари:
1.
Асабни сақлаш;
2. Самимий бўлиш;
3. Бекорчи бўлмаслик;
4. Кўпроқ яхшилик қилиш.
5. Ҳаётда севган кишиларингиз кўп бўлсин.
6. Кўп ҳаракат қилиш;
7. Манман бўлмаслик.

@MEHROB_UZ
422👍150🔥49💯36👏12😢12🕊12🤩11😱8🎉3
Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
– Инсонларнинг обидроғи ким?
У киши жавоб бердилар:
– Гуноҳ қилиб, шу гуноҳини ҳар эслаганда амалини оз санаб, Раббиси учун хокисор бўлган кишидир.

«ал-Бидая ван наҳая».

@mehrob_uz
312😢123👍73💯23🕊7👏3🔥2