Mehrob.uz
252K subscribers
19.2K photos
5.92K videos
15 files
16K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
СУННАТДА КЕЛГАН СЕРМАЗМУН ДУОЛАР

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечаси тунги намозларини тугатгач, шундай дуо қилаётганларини эшитдим: «Аллоҳим, Сендан Ўз ҳузурингдан бўлган раҳматингни сўрайман. Бу раҳматинг ила қалбимни ҳидоятга бошла, тарқоқ ишларимни бирлаштир, паришон ҳолатимни ўнгла, ботинимни ислоҳ эт, зоҳиримни ўнгла, амалларимни холис қил, тўғри йўлни илҳом қил, садоқатимни қайтариб бер, ҳар қандай ёмонликлардан сақла».

«Аллоҳим, ортида куфр бўлмаган шубҳасиз иймон ва раҳматингни бер. У орқали дунё ва охиратда ҳурмат-эҳтиромингга сазовор бўлай».

«Аллоҳим, Сендан қазои қадарда муваффақият, шаҳидлар мақоми, саодатманд инсонларнинг ҳаёт тарзи ва душманлар қаршисида нусрат беришингни сўрайман».

«Аллоҳим, фикрим косир, амалим заифлигини эътироф этиб, барча эҳтиёжларимни Ўзингга ҳавола қиламан. Сенинг раҳматингга муҳтожман. Эй барча ишларнинг фармонини берувчи, эй барча қалбларнинг шифосини берувчи! Денгизлар ўртасини кўринмас тўсиқ билан тўсганинг каби, мени ҳам дўзах азобидан, ҳисоб кунида ўзига ўлим тилашдан ва қабр фитналаридан тўсиб қўй».

«Аллоҳим, менинг қосир фикримга келмаган, ҳали Сендан сўрашни ният қилмаган, ҳали сўраб улгурмаган бирор яхшиликни бандаларингга ваъда қилган бўлсанг ёки улардан бирига беришинг муқаррар бўлган инъоминг бўлса, мен ҳам ўша нарсани беришингни ёлвориб сўрайман. Эй оламларнинг Робби меҳрибонлигинг ҳаққи-ҳурмати, менга ҳам уларни бер!»

«Эй мустаҳкам арқон (Қуръон) ва тўғри иш эгаси бўлган Зот! Сендан ваъда қилинган кунда хавфсизликни, мангулик кунида жаннатда Ўзингга муқарраб, кўп рукуъ ва сажда қилувчи, аҳдига вафо қилувчи бандаларинг билан бирга қилишингни сўрайман. Албатта, Сен бундай сифатдаги бандаларингга раҳм қилувчи ва уларни яхши кўрувчи Зотсан. Албатта, Сен хоҳлаган ишингни қилурсан».

«Аллоҳим, бизни тўғри йўлга бошловчи ва ҳидоят топганлардан қилгин, адашувчи ва адаштирувчилардан қилмагин, дўстларингни дўст тутувчи, душманларингни душман тутувчи қилгин. Сени суйганларни муҳаббатинг ила яхши кўрадиган, Сенга қарши чиққанларга адоватинг ила душманлик қиладиганлардан қилгин».

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
11.05.2024 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
УМАР ХАТО ҚИЛДИ

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу масжидда аёллар маҳрини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари маҳридан ошириб юбормаслик ҳақида ўз фикрини баён қилди. Шу маҳал бир аёл баланд овоз билан халифанинг сўзига қарши чиқди. Бутун жамоат жим бўлиб қолди. Аёл эса аниқ ва равшан далиллар ила халифанинг хатоси ва ўзининг сўзи тўғрилигини исботлаб берди. Унинг аниқ далилларига ҳеч ким эътироз билдира олмади. Балки тўғри айтилган фикрга барча итоат қилди. Умар розияллоҳу анҳу эса аёлнинг ҳақ ва ўзининг ноҳақ эканини билганидан кейин машҳур сўзини айтди:
– Аёл тўғри айтди, Умар эса хато қилди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸

🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!

🌷Амин йа роббал аламин!

Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
РАСУЛУЛЛОҲ СУЙИБ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАНЛАР

Жашиша


Бу сарийдга ўхшаш таомдир. Буғдой янчилиб, қозонга солинади, устига гўшт ва хурмо ташланади. Сўнгра аралаштирилиб пиширилади.
Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга Ойша онамизнинг уйига борадилар. Уларга жашиша келтиради. Саҳобалар ундан ейдилар.


(Галдаги егулик – хайс.
Бизни кузатишда давом этинг).

@mehrob_uz
«Кўмирни минг марта ювсанг ҳам асло оқармайди. Айримларнинг қалблари ҳам шунга ўхшайди: нима қилсанг ҳам асло оқармайди».
@mehrob_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳли илмлар бирлашмаса бу умматнинг эртаси йўқдир

Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
Аҳли илмлар бирлашмаса бу умматнинг эртаси йўқдир

Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
ҲАҚИҚИЙ ҚАҲРАМОНЛИК

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб:
– Ё Расулуллоҳ. Мен жуда оч қолдим, – деди.
Набий алайҳиссалом аёлларидан бирининг уйига одам жўнатиб, бирор егулик борми деб сўраттирди. Нубувват хонадони хонимларидан бири: “Аллоҳга қасам, уйимизда сувдан бошқа ҳеч вақо йўқ”, – деди. Бошқа барча оналаримизнинг уйларидаги ҳолат ҳам худди шундай эди.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига:
– Бу кеча бу кишини ким меҳмон қилади? – дедилар.
Ансорлардан бир киши меҳмонни уйига олиб бориб, аёлига: “Расулуллоҳнинг меҳмонини иззат қиламиз”, – деди.
Бошқа бир ривоятда келтирилишича, меҳмонни уйига олиб келган ансорий саҳоба аёлидан: “Уйда бирор егулик борми?” – деб сўраган. Аёли: “Уйда болаларнинг бироз егулиги бор, холос”, – деган.
Мезбон аёлига деди: “Ундай бўлса, болаларни овут, овқат сўрашса, ухлат. Таомни меҳмоннинг олдига қўй. Сўнгра чироқни тузатмоқчи бўлиб ўчириб қўй. Меҳмон бизни ҳам овқатланяти, деб ўйлаб қорнини тўйғазиб олсин”, – деди.
Аёл эрининг айганларини қилди.
Мезбон ва аёли қоронғида худди овқатланаётгандек қошиқларни идишга теккизар, лекин овқат емас эди. Қорни тўйгач меҳмон Аллоҳ таолога ҳамд айтди.
Жаброил алайҳиссалом тушиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ансорий ва унинг аёли қилган иш хабарини берди.
Тонг отгач, Набий алайҳиссалом ансорийга ўгирилиб: “Кеча меҳмонга қилган илтифотингиздан Аллоҳ таоло ажабланди, яъни сизлардан рози бўлди”, – дедилар ва шу воқеа сабабли нозил бўлган ушбу оятни тиловат қилдилар:
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
وَالَّذِينَ تَبَوَّءُوا الدَّارَ وَالْإِيمَانَ مِنْ قَبْلِهِمْ يُحِبُّونَ مَنْ هَاجَرَ إِلَيْهِمْ وَلَا يَجِدُونَ فِي صُدُورِهِمْ حَاجَةً مِمَّا أُوتُوا وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ وَمَنْ يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
«Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадинадек) диёрда яшаган ва иймонни сақлаганлар (ансорлар) эса ўзлари (ёнлари)га ҳижрат қилиб келган кишиларни суйгайлар ва дилларида уларга берилган нарса (ўлжалар) сабабли ҳасад сезмаслар ҳамда ўзларида эҳтиёж бўла туриб, (эҳсон қилишда бошқа муҳтожларни) ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафси бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар (охиратда) нажот топувчидирлар» (Ҳашр сураси, 9-оят).
Ояти каримада келган “الايثار” сўзи киши ўзи муҳтож бўла туриб, бор будини ўзгага бериши, эҳсон қилишидир. Бу фазилат саховат ва карамнинг энг юқори чўққисидир.
Меҳмонга иззат кўрсашган ансорий саҳоба Абу Талҳа розияллоҳу анҳу экани сийрат китобларида келтирилган.

Муҳаммад Ҳажжорнинг "Самийрул муъминийн" китобидан
Т.НИЗОМ таржимаси.

@mehrob_uz
Намоз ўқиётган кишининг олдидан ўтиш

Савол: Намоз ўқиётган одамнинг олдидан кесиб ўтиб бўлмайди деб ўқиган эдим. Бир одам узоқдан кесиб ўтса бўлади деди. Шу тўғрими?

📩 Жавоб: Агар намозхонни саждага қараб турган ҳолатида олдидан ўтаётган кишини кўзи илғамайдиган даражада узоқроқ жойдан ўтса, бунинг зарари йўқ. Акс ҳолда унинг олдидан ўтиши жоиз эмас.
Абу Жуҳам розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар намозхоннинг олдидан ўтувчи киши ўзига нима (гуноҳ) бўлишини билганида эди, (намозхоннинг) олдидан ўтишдан кўра қирқ (йил, ой, кун) тўхтаб туриш унинг учун яхшироқ бўлар эди”, дедилар». Абу Назр (ҳадисни Бусрдан ривоят қилган ровий:) “Қирқ кун” дедими, ёки “ой”, ё “йил”- ми, билолмадим”, деган» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
👉 Давомини ўқинг!

Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz