Mehrob.uz
250K subscribers
19.2K photos
5.92K videos
15 files
15.9K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
Намоз вақтлари:
30.04.2024 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
БАРАКА НИМА?

Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди: “Нима учун қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай, насли қирилиб кетмайди? Аксинча, кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан эса эгиз туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам кўпаймайди?”
Румий ҳазратлари жавоб бердилар: “Тонг энг баракали вақтдир. Бу вақтда қўйлар ухламайди. Доимо уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, шу вақтда ухлаб қолиб ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлади. Итлар эса бу барокотдан бебаҳра қолади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз саҳар бедор бўлинг”.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум
☘️ Хайрли тонг! ☘️

💐 ЭНГ БАХТЛИ инсон бўлинг, қалбингиз дур каби бўлсин!
🍃
Бошлаб олган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин..!
Остида шер ўтирган дарахтга маймунлар осила олмагани сингари ҳақиқий эрларнинг уйларига бегоналар назар сола олмайди.
@mehrob_uz
95. Албатта, Биз сенга истеҳзо қилувчилардан кифоя қилурмиз.
Яъни, Бизнинг Ўзимиз сени истеҳзо қилувчи кофир мушрикларнинг ёмонликларини сендан қайтаришга етарлимиз.
@mehrob_uz
Шайх Шиблий ва илоҳий ишқ

Шайх Шиблий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурида ким Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилса, у зот чўнтагидан ширинлик чиқариб унга тутар эди.
Бу хатти-ҳаракатлари борасида сўрашганида у зот: “Кимнинг оғзида менинг Маҳбубимнинг исми зикр қилинса, нима учун мен унинг оғзини ширин қилмайин?” деди.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЛАМОНИНГ ТАҚВОСИ


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Мажнун ва намозхоннинг мунозараси

Бир зот намоз ўқиётганида Лайли ишқида ёнган Мажнун бехосдан унинг олдидан ўтиб қолди.
Намозхон ибодатини тугатгач, Мажнунга дашном бериб: “Сен қандай одамсан ўзи! Намоз ўқиётганимни кўрмадингми?” дебди.
Шунда Мажнун: "Эй биродар! Мен-ку Аллоҳ таолонинг махлуқи ишқида девона бўлиб, сенинг намоз ўқиётганнгни кўрмасдан олдингдан ўтиб кетибман. Ахир сен Аллоҳ таолога ошиқ бўлиб намоз ўқиб турганингда қандай қилиб олдингдан ўтиб кетаётганимни сездинг?” дебди.
@mehrob_uz
Ҳаёт тажриба ва қийинчиликлардан иборат.
Азоб-уқубат тортганинг сари ҳикматинг ортаверади. Муваффақиятсизликка учраганинг сари қувватинг ортаверади. Табассум қилганинг сари яхши орзу-умидларга шўнғийверасан.

@mehrob_uz
Зое бўлишимиз табиий. Биз оёқ кийимини танлашда кўп вақтимизни сарфлаб қўйдик. Аммо юрадиган йўлни танлашни унутдик! Инсон ҳамёнини йўқотганини, қўл телефонини йўқотганини, соатини йўқотганини... Қўйингки, ҳар қандай майда-чуйдани йўқотганини жуда тез англайди. Аммо ўзлигини йўқотганини бир умр фарқламай ўтиши мумкин...

«Жаннатга таклифнома» китобидан.
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
01.05.2024 - ЧОРШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
МУСЪАБ ИБН УМАЙР

Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу ҳаж мавсумида етмиш киши ҳамроҳлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан кўришиш учун йўлга тушди. Улар иккинчи Ақаба байъатда бўлганлар эди. Маккага етиб келган заҳоти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кириб, ўзи билан Мадина халқининг аҳволини айтиб берди.
Маккага етиб келганини эшитган онаси энг аввал ўзининг олдига келмаганидан ранжиди. Ўғлини тезда ҳузурига чорлатди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматларидан бўшаганидан кейингина онасини кўришга борди. Нима учун бундай қилганини сўради.
– Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан аввал ҳеч ким билан учрашмайман! – жавоб берди Мусъаб.
– Нима, сен динингдан воз кечдингми? – сўради онаси.
– Йўқ! Аксинча, мен Аллоҳнинг ва Расулининг динидаман!
– Ҳали Ҳабашистонга, ҳали Ясрибга ҳижрат қилиб ўлар ҳолатга етмадингми?!
– Мен асло қийналмадим. Фақат динимни сақлаш учун сизларнинг озор ва жафоларингиздан қочдим.
Онасининг жаҳли чиқиб, аввалги одатига кўра ўғлини қамаб қўймоқчи бўлди. Ўғли ҳам қатъий жавоб айтди:
– Ким менга яқинлашса, албатта ўлдирурман!
Онаси бу ҳолатни кўриб йиғлашга тушди. Шунда Мусъаб ибн Умайр онасини юпата бошлади:
– Эй онажон! Менинг диним шундай динки, бизда ота-онага яхшилик қилишга буюрилади. Улар билан дунёда яхши муомалада бўлишга чорланади. Лекин куфр ишларида итоат қилинмайди. Эй онажон! Мен сизга жуда ҳам меҳрибонман. Аввалги одатларни ташланг! Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик беринг! Шу йўл энг очиқ ҳақиқат йўлидир. Дунё ишлари ва охират салоҳияти ҳам, Аллоҳнинг розилиги ҳам шундадир!
Лекин, афсуски, онаси жаҳолатда эди. Ўғлининг сўзларини қабул қилмади. Ҳатто мусулмонларга қарши Бадр ва Уҳуд жангларида иштирок этди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

#Дуо
Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо

Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн,  ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун.

Маъноси:
Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир.

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ИККИ ҲАҚ

«Саҳобалардан бири Искандария шаҳри фатҳи ҳақидаги хабарни ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуга етказиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилиб Мадинага етиб келади. У қайлула (яъни бомдод намозидан кейин) қилиш вақтида келибди ва ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ҳам қайлула қилиб, дам олаётган бўлса керак, деб ўйлабди-да, масжидга борибди. Қараса, ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу масжидда экан.
Халифа унга: “Агар кундузи дам олсам, раъият ҳаққини зое қиламан. Мабодо кечаси ухласам, Аллоҳ таолонинг ҳаққини зое қиламан. Бу икки ҳақ ўртасида қандай ухлаб дам оламан”, дебди».

“Одил халифа” китобидан
@mehrob_uz
96. Улар Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ (шерик) қилурлар. Бас, тезда билурлар.
Сени истеҳзо қилаётган ўша кофирлар Аллоҳга шерик ҳам келтирадилар. Аммо тезда бу ширк ва истеҳзоларининг оқибати нима бўлишини тезда биладилар.
@mehrob_uz
ЧИНАКАМ ХУШУЪ

Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганларида бошларига, елкаларига ёғоч деб ўйлаб қушлар келиб қўнарди. У кишида жоннинг асорати қолмасди.
Каъбатуллоҳ ёнидаги Ҳатим деган жойда намоз ўқиётганларида бир тош қулаб у кишининг чопонлари этагини йиртиб кетган. У киши бу ҳолатни сезмаганлар.

@mehrob_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саъид ибн Зайдга қилинган туҳмат


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
Саъид ибн Зайдга қилинган туҳмат


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
«Ким қаҳр қилса, қаҳр кўради. Ким зарар келтирса, зарар кўради. Ким зулм қилса, зулм кўради. Ким (бировни) айбласа, ўзи ҳам (шу айб билан) имтиҳон қилинади. Аллоҳ таоло муҳлат беради, лекин эътиборсиз ташлаб қўймайди».
@mehrob_uz