Mehrob.uz
249K subscribers
19K photos
5.87K videos
15 files
15.8K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
Audio
Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
#Рамазон_суҳбатлари

Бир ҳадис шарҳи

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ
@mehrob_uz
Рўзанинг ўн учунчи куни. 18-май. Оғиз ёпиш вақти ва дуоси.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат_кўрсатуви

Дўстлик ҳақида

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчилигида mehrob.uz ҳамда MY5 канали ҳамкорлигида тайёрланган кўрсатув

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg
ЛУҚМОНИ ҲАКИМДАН СЎРАДИЛАР:

- Одамларнинг доноси ким?
- Ҳаёт ташвишларидан дилтанг бўлмагани.

- Баланд ҳимматлик кимдур?
- У неъматларини бу дунё неъматларидан устун қўйган киши.

- Одамларнинг қудратлиси ким?
- Ақли комил бўлгани.

- Ул қандай шаробки, ичувчисини яланғочлайди?
- Шаҳват.

- Ул қандай оловки, ўз ёқувчисини куйдиради?
- Ҳасад.

- Ул қайси биноки, ҳеч хароб бўлмас?
- Адолат.

- Ул қандай аччиқликки, охири ширин бўлур?
- Сабр.

- Ул қандай ширинликки, охири аччиқ бўлур?
- Тезлик.

- Ул қандай беморликки, табиблар унинг муолажасидан ожиздур?
- Аҳмоқлик.

Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Каналга уланиш!👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg
РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 29.04.2019 йилдаги тасдиқлаган, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Раҳбарияти ва Уламоларнинг Рамазон ойида масжидларга ташриф жадвалига асосан бугун, 18.05.2019 йил шанба куни таровеҳ намози вақтида Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ Сурхондарё вилояти, Денов шаҳрида жойлашган “Имом Исмоил Бухорий” жоме масжидига ташриф буюрадилар ва намозхонларни Рамазон ойи билан самимий муборакбод этадилар, Имом Муҳиддин Закарий ибн Шараф Нававий раҳматуллоҳи алайҳнинг “ҚИРҚ ҲАДИС” китоби асосида “БИР ҲАДИС ШАРҲИ” туркум суҳбатларидан баҳраманд бўласиз Инша Аллоҳ.
Манзил: Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Акмал Икрамов кўчаси, 27-уйда жойлашган.
Масжид имом-ноиби Акбар қорининг телефон рақами: 97-551-10-51
Масжид мутаваллиси Давлат ҳожининг телефон рақами: 90-569-28-43
Кашанданинг танаси!

Чекувчи одам ўз танасининг қотили ҳисобланиши аниқ. Чунки у чекиш орқали танасини бир вақтнинг ўзида турли касалликлар билан заҳарлайди. Мунтазам чекувчи одамларда пайдо бўладиган касалликлар қуйидагилардир:

👉 1. Соч тўкилиши;

👉 2. Катаракта;

👉 3. Терининг барвақт қариши, ажинлар пайдо бўлиши;

👉 4. Эшитиш қобилиятини йўқотиш;

👉 5. Тери раки;

👉 6. Кариес (тишларнинг касалланиши);

👉 7. Ўпка эмфиземаси;

👉 8. Остеопороз (суяк синувчанлиги);

👉 9. Юрак-қон томир касалликлари;

👉 10. Ошқозон яраси;

👉 11. Қўл бармоқлари териси рангининг ўзгариши;

👉 12. Бачадон раки ва ҳомиланинг тушиши;

👉 13. Псориаз (тери касаллиги);

👉 14. “Бюргер касаллиги” синдроми (оёқларга қон оқимининг сусайиши);

👉 15. Рак: ўпка, бурун бўшлиғи, тил, оғиз бўшлиғи, сўлак безлари ва томоқ, қизиқўнгач, ҳалқум, ошқозон, буйрак, сийдик қопи, ошқозон ости бези, йўғон ичак, тўғри ичак, орқа чиқарув канали, кўкрак бези каби аъзоларда саратон касаллиги пайдо бўлиши мумкин.

Чекувчи одам ҳар куни ҳаёт учун зарур бўлган тоза ҳавони меъёрига нисбатан 10 фоизгача кам олади. Одам чекканида, аввало, унинг оғиз бўшлиғи, қолаверса, бурун каваги, нафас йўли, сўнгра ўпкаси, юраги, қон томирлари шикастланади.
Ўпка яллиғланиши туфайли ундан юракка борадиган тоза ҳаво оқими ҳам камаяди. Оқибатда юрак чекмаган одамникидан кўра тезроқ уради. Қон босимини пайдо қилади. Томирларга зарарли томони шундаки, қонни лахталаштиради. Тутундаги никотин эса, асаб толаларидаги томир тортишига олиб келади. Бу ўз навбатида хотирани сусайтиради.

Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Каналга уланиш!👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтканлар номидан ифторлик қилиш ҳақида


Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Каналга уланиш!👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg
Рўзанинг ўн учунчи куни. 18-май. Оғиз очиш вақти ва дуоси.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmfxchEBQ7FNXg
УСТОЗ САЙЙИД РАҲМАТУЛЛОҲ ТЕРМИЗИЙ ҲАФИЗАҲУЛЛОҲУ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ДЕНОВ ШАХРИ «ИМОМ БУХОРИЙ» ЖОМЕ МАСЖИДИГA ТАШРИФ БУЮРДИЛАР.

Қалбларга чексиз сурур бахш этгувчи муққаддас Рамазон ойи кўнгилларга ажиб бир хотиржамлик солмоқда. Шу улуғ кунларнинг саодатидан умидвор ҳар бир мўмин рўза тутиб, ибодатлар тўкислигига интилмоқда. Шу каторда Денов халки, бутун Сурхондарё халки хам тула тукис ибодатларни адо этиб келмокда. Вилоятимиздаги барча масжидларда ушбу ойга бағишланган ибодат ва илмий суҳбатлар юксак кўтаринкилик ва кенг шароитлар асосида ўтказилмоқда.
Муборак Рамазон ойинининг 14- таровеҳ кечасида, яъни 18–май санасида Сурхондарё вилояти Денов туманидаги «Имом Бухорий» жоме масжидига устозимиз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу ташриф буюрдилар. Ушбу ташрифдан бутун Сурхондарё халки хусусан Денов халки калби сурурга тўлиб мамнун бўлишди.
Саййид Рахматуллох Термизий ҳафизаҳуллоҳ ушбу жоме масжидда барча Денов халкини муборак Рамазон ойи билан табриклаб, Рамазон туркум суҳбатларидан барчани бахраманд этдилар. Мавъиза сўнгида юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги бардавом бўлишини сўраб дуои ҳайрлар қилдилар. Бу йилги Рамазон ойи юртимизнинг барча жоме масжидлари сингари, «Имом Бухорий» жоме масжидида ҳам ўзгача шукуҳ билан ўтмоқда.
Буни намозхонларнинг юз кўзида уз аксини топиб турган миннатдорчилик ифодасидан ҳам билиш мумкин!

Денов туман бош имом хатиби Панжи Тошбоев