medu.uz
84 subscribers
23 photos
16 links
medu.uz сайтининг расмий канали.

Сайт тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Маълумотлардан фойдаланишдан олдин сайт шартлари билан ушбу линк орқали танишиб чиқишингиз лозим:
https://bit.ly/2NkC1JK

Мурожаат учун: @meduuz_admin
Download Telegram
ААФ ингибиторлари
https://meducate.uz/aaf-ingibitorlari/

Телеграм каналимиз (дўстларингизга улашинг)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDSnpIPYLPYPirm6Q
medu.uz pinned «Assalomu alaykum. Tibbiyot xodimlari va shu yo'nalishda o'quvchi talabalar uchun yangi medu.uz loyihasini ochdik. Saytimiz qidiruv tizimi orqali siz dori vositalarining: 1. Sotuvdagi nomi (Ibufen® Yunior) 2. Xalqaro patentlangan nomi (ibuprofen ) 3. Farmakologik…»
@meducateuz
Антикоагулянтлар (гепаринлар)
https://meducate.uz/antikoagulyantlar-geparinlar/

Doʻstlaringizga ulashing
https://t.me/joinchat/AAAAAFDSnpIPYLPYPirm6Q
Ҳайрли тонг каналимиз фойдаланувчилари, ҳурматли шифокорлар! Сизларга дам олиш кунингиз мароқли ўтишини тилаймиз! Навбатчиликдаги шифокорларимизга эса ҳорманглар деб қоламиз. Кунингиз ҳайрли ўтсин.
Гломеруляр фильтрацион босими 20мл/мин гача пасайган. Беморга қуйидаги диуретиклардан қайси бирини қўллаш маъқул деб ҳисоблайсиз?
anonymous poll

В. Генле қовузлоғида Nа+/К+/Cl− каналини блокловчилар – 21
👍👍👍👍👍👍👍 45%

А. Проксимал каналчаларда Nа+ реабсорбиясини блокловчи воситалар – 19
👍👍👍👍👍👍 40%

Б. Йиғувчи найчаларда Nа+ каналини блокловчи воситалар – 4
👍 9%

Г. Йиғувчи каналачаларда алдостеронни фаолиятини ингибиция қуливчи воситалар – 3
👍 6%

👥 47 people voted so far.
@meducateuz
#testjavobi
Гломеруляр фильтрацион босими 20мл/мин гача пасайган. Беморга қуйидаги диуретиклардан қайси бирини қўллаш маъқул деб ҳисоблайсиз?
А. Проксимал каналчаларда Nа+ реабсорбиясини блокловчи воситалар
Б. Йиғувчи найчаларда Nа+ каналини блокловчи воситалар
В. Генле қовузлоғида Nа+/К+/Cl− каналини блокловчилар
Г. Йиғувчи каналачаларда алдостеронни фаолиятини ингибиция қуливчи воситалар
Жавоб В. Генле қовузлоғида Nа+/К+/Cl− каналини блокловчилар
Гломеруляр фильтрацион босим 30мл/мин. дан паст бўлган ҳолларда фақатгина қовузлоқли диуретикларгина таъсир кўрсата олади. Бунинг механизми тахминан «macula densa» га Nа + ва Cl - транспортини ингибиция қилиниши билан боғлиқ. бу ҳолатда «macula densa» тубуляр суюқликдаги ионларга нисбатан сезгирлиги пасаяди. Натижада ренин секрециясини оширади, ангиотензин синтези активланиши оқибатида периферик вазоконстрикция келтиб чиқади ва оқибатда гломеруляр фильтрацион босим ошади, диурез фаоллашади.
[Иситмалаётган бола | Meducate.uz]: Посмотри! https://meducate.uz/isitmalayotgan-bola/
Вакцина (Гепатит А га қарши)

Ножўя таъсирлари

Бошқа барча вакциналар каби ушбу препарат ҳам, гарчи улар ҳаммада ҳам кузатилмасада, ножўя таъсир кўрсатиши мумкин.

Тез­тез (≥1% ва <10%)

Юбориш жойида оғриқ (катталар учун доза)
Иситма

Тез­тез эмас (≥1% ва <1%)

Юбориш жойида оғриқ (болалар учун доза)
Инъекция жойида қизариш ва шиш каби таъсирчанлик
Ҳолсизлик
Бош оғриғи
Бош айланиши
Қусиш
Йўтал

Тез­тез (≥0,01% ва <0,1%)

Анафилаксия
Кўнгил айниши
Диарея
Қорин соҳасида оғриқ
Тошма
Томоқда оғриқ

Номаълум (мавжуд маълумотлардан тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас)*

Қўзғалувчанлик
Тутқаноқ
Эшакеми
Эшакеми оқибатидаги истмани зўрайиши
Индуратив эритема
Квинке шиши
Аллергик пурпура
Юбориш жойида зичлашиш каби реакциялар кузатилиши мумкин.

*нохуш реакциялар постмаркетинг назоратда идентификация қилинган, лекин рандомизацияланган назоратланган тадқиқотларда кузатилмаган.

Ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлганида шифокор, фармацевт ёки хамширага мурожаат қилиш керак. Ушбу иловада кўрсатилмаган бошқа ҳар қандай ножўя самаралар кузатилиши мумкин. Шунингдек, санаб ўтилган бошқа ҳар қандай ножўя реакциялар ва ушбу иловада кўрсатилмаган бошқа ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлишида шифокорга мурожаат қилиш керак.

@meducateuz
👍1
АКДС-вакцинаси
Қўлланилиши

Болаларда кўкйўтал, дифтерия ва қоқшолни олдини олишда қўлланади.



Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Нерв тизимининг авж олиб борувчи касалликлари, анамнездаги афебрил тиришишлар, АКДС-вакцинасини илгари юборилишига кучли умумий реакцияларнинг (тана ҳароратини биринчи 2 сутка давомида 40о гача ва ундан юқори кўтарилиши, юбориш жойида диаметри 8 см дан ортиқ шиш ва гиперемияни пайдо бўлиши) ривожланиши ёки асоратлар вакцинацияни ўтказиш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳисобланади.

1-изоҳ. Вакцинани қўллашга қарши кўрсатмалари бўлган болалар АДС-анотоксини билан қўллаш бўйича йўриқномага мувофиқ эмланишлари мумкин.



2-изоҳ. Агар бола икки марта эмланган бўлса, унда дифтерия ва қоқшолга қарши вакцинация курси тугалланган ҳисобланади; агар бола бир марта эмланган бўлса, унда вакцинация АДС-М-анатоксини билан давом эттирилиши мумкин, у камида 3 ойдан кейин бир марта юборилади. Иккала ҳолатда ҳам биринчи ревакцинацияни АДС-М-анатоксин билан сўнгги эмлашдан кейин 9-12 ой ўтгач ўтказилади. Агар асорат АКДС-вакцинаси билан учинчи вакцинациядан сўнг ривожланган бўлса, биринчи ревакцинацияни АДС-М-анатоксини билан 12-18 ойдан сўнг ўтказилади.

Кейинги ревакцинациялар 7, 14 ва ҳар кейинги 10 ёшда АДС-М-анатоксини билан ўтказилади.

1% дан ортиқ эмланганларда ҳарорат 38,5оС дан юқори кўтарилганида ёки 4% дан ортиқ эмланганларда яққол маҳаллий реакциялар (юмшоқ тўқималарнинг 5 см дан ортиқ диаметрли шиши, 2 см дан ортиқ диаметрли инфильтратлар) пайдо бўлганида, шунингдек оғир поствакцинал асоратлар ривожланганида, ушбу сериядаги препарат билан эмлаш тўхтатилади.

Аллергик касалликларнинг барқарор кўринишлари (терини локал ўзгаришлари, яширин бронхоспазм ва бошқ.) вакцинацияга қарши кўрсатма ҳисобланмайди, у тегишли даволаш фонида ўтказилиши мумкин.

Вазни 2 кг дан кам оғирлик билан туғилган болалар нормал жисмоний ва психомотор ривожланишида эмланади; тана вазнини ўсишини кечикиши вакцинацияни кечиктиришга асос бўлмайди.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларни аниқлаш мақсадида шифокор (ФАП даги фельдшер) эмлаш куни ота-оналар билан сўровнома ва болани мажбурий термометрия билан бирга кўрикдан ўтказади. Эмлашдан вақтинчалик озод этилган болалар кузатув остига ва ҳисобга олинишлари ва ўз вақтида эмланишлари керак.

@meducateuz
👍2
#yomon_emas
Статистик маълумотларимизга қараганда Yandex.ru халқаро қидирув тизими орқали, айрим препаратларини(Рекартам, Цитиокс П, Акридоферон, Габанерв) қидирилганда, тизим биринчилар қаторида meducate.uz сайтини тақдим этмоқда. Бу ҳам бир натижа. ЁМОН ЭМАС.

@meducateuz
Сайтимизнинг қидирув тизими орқали сиз дори воситаларининг:
1. Сотувдаги номи (Ибуфен® Юниор)
2. Халқаро патентланган номи (ибупрофен )
3. Фармакологик хусусият (яллиғланишга қарши)ларидан бирини киритиш орқали ўзингиз учун керакли йўриқномаларни топишингиз мумкин.
Лотин ёки крилл алифболарида киритишингиз мумкин.
www.meducate.uz
👍1
Идиопатик гиперкалциурия билан оғрийдиган 32 ёшли бемор ўнг буйрак жомчасида тош борлиги аниқланди. Режали равишда жарроҳлик амалиётига тайёрланди. Жарроҳлик амалиётидан кейин қайта тош ҳосил бўлишини олдини олиш учун қуйидаги диуретиклардан қайси бирини қўллаш мақсадга мивофиқ деб ҳисоблайсиз?
А.Диакарб
Б. Гидрохлортизад
В. Фуросемид
Г. Триамтерен
Д. Спиронолактон


@meducateuz
Қуйида мамлакатимиз ҳудудида мавжуд бўлган гепатопротектор дори воситаларнинг сотувдаги барча номлари келтирилган.

PS: дори воситаларининг жойлашиш тартиби охирги рўйхатдан ўтиш санасига мувофиқ тарзда жойлаштирилган.|

1.Таъсир этувчи модда (ХПН)

1.1Препаратнинг савдо номи

L-орнитин L-аспартат

ГЕПАГАРД П
РЕКАРТАМ
ГЕПА-СТИН
ГЕПАТРИМ®
ГЕПРОНИТИН
ГЕПАЗА НЕО
ГЕПА-ЛАЙН НЕО
ЛИВИТ НЕО
ГЕПАТРИМ®
ГЕПОТЕК
ДИГИРИВ
ЛАРНАМИН®
ГЕПА-ЦИКЛ
ГЕПАГАРД

Эссенциал фосфолипидлар
ЛИВЕРЭСС Н
ЭССЕНЦИАЛЕ® ФОРТЕ Н
ЛИВЕРЭСС® ФОРТЕ
ЭССЕНЦИАЛЕ® Н
ФОСФОЛИПИАЛЕ
ЛИВОЛИН-Н

Адеметионин
ГЕПОЛИВ®
АДЕМТА
ГЕПТРАЛ®
ГЕПТОЛАН®
ЛЕГЕНД

Урсодезоксихол кислота
УРСОМАК
ГРИНТЕРОЛ®
Ю-ЛИВ®-250, 500
УРСОЛИВ®

Cилимарин
КАРСИЛ®
КАРСИЛ® ФОРТЕ
ЛЕГАЛОН®
СИЛАРСИЛ
ДАРСИЛ®

Фланорин
ГЕПАФЛАН
ФЛАНОРИН

Ва бошқалар
ЛЕГАЛОН® 140
КОДОНОПСИСА ЛОМОНОСОВИДНОГО СУХОЙ ЭКСТРАКТ
ПСЕВДОСОФОРЫ ЛИСОХВОСТНОЙ КОРНЕВИЩА С КОРНЯМИ
ЭКСАН®
ГЕПОРАЛ
ЛИВЕРИН®
ЛАРНАМИН
КОБАВИТ
АНТРАЛЬ
Л’ЭСФАЛЬ

Мажмуавий препаратлар:
ГЛИЦИРОН®
СТРОНГЕР НЕО-МИНОФАГЕН® С
ЛИПЕРО
ЛИВЕРТУМ
ГЕПАГЛИТЦ
БОНДЖИГАР
АПКОСУЛ
ИШАЛИВ
ДЖЕТЕПАР®
ЛИВСОН
ЛИВИТ
ЛИВСОН ВИТА
ПРОГЕПАР®
ФОСФОГЛИВ®
ГЕПА-NOVO
ГЕПАТОНОРМ
ЭЛИКСИР GM
ЭССЕЛ® ФОРТЕ
ЭссенциаНИК
ГЕПАТО – RITZ®
ФОСФОГЛИВ®
ЭССЕНЦИГЛИВ
ГАЛСТЕНА®
РИЗОКСАН
ВГ-5
ГЕПАТОН
ЛИВ 52®
ХЕПАШРЕЙ
ЛИВОЛИН ФОРТЕ

Meducate.uz
Forwarded from medu.uz
Endi dori instruksiyasini o'qish uchun o'zga sayyoralarga borish shart emas!
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Қуйидаги шахслар амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга:

👉Онкологик касалликларга чалинганлар;
👉 Сил касаллигига чалинганлар;
👉 Мохов касаллигига чалинганлар;
👉 Эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар;
👉 Руҳий касалликларга чалинганлар;
👉ОИВ касаллигини юқтирганлар;
👉 Юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар;
👉 Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
👉 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
👉 1941—1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари;
👉 Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногирон шахслар;
👉 Байналмилалчи жангчилар;
👉 Ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot