MDIST | Students’ Council
468 subscribers
56 photos
23 videos
62 links
Download Telegram
“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастури ёшларга етказилди

😎 O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Сингапур Менежментни ривожланитириш институтида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастурини ёшларга етказиш ҳамда “Ёш сиёсатчилар лигаси” лойиҳаси доирасида “Замонавий сиёсат: Ёшларнинг роли ва масъулияти” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда Давлат дастурида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилганлиги, мамлакат ривожланишининг устувор ёндашувлари сифатида қатор вазифалар ўрин олганлиги таъкидлаб ўтилди.

Мулоқот давомида иштирокчилар ўз фикрларини билдириб ўтишди. Тадбир савол-жавоблар билан кўтаринки рухда бўлиб ўтди.

#uzlidep #davlat_dasturi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM