Robaxon Maxmudova
5.8K subscribers
2.95K photos
358 videos
1.22K links
Махмудова Робахон Анваровна

Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари
🌎 adolat.uz
instagram.com/robaxon_maxmudova
fb.com/61555879323215
Download Telegram
АВЛОДЛАР УЧРАШУВИ — АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТ ҚУРИШДА ТАЖРИБА ВА ЯНГИЛАНИШ УЙҒУНЛИГИ

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги «Оқ қуш» мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан ўтказилаётган «Авлодлар учрашуви» маърифий лойиҳаси доирасида суд фахрийлари, амалдаги судьялар ҳамда соҳа вакилларининг навбатдаги анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова ҳам иштирок этди.

Тадбирни Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров кириш сўзи билан очди. Қайд этилганидек, бундай мулоқотлар нафақат тажриба алмашиш, балки қадриятларнинг авлоддан авлодга узлуксиз ўтиб бориши, жамият тараққиётининг мустаҳкам пойдеворини шакллантириш воситаси саналади.


Тадбирда сўзга чиққан «Адолат» СДП Сиёсий кенгаши раиси Робахон Махмудова судьяликни оддий касб ёки мансаб эмас, балки юксак маънавий масъулият, тарихий миссия ҳамда халқ ишончининг оғир, бироқ шарафли юки сифатида таърифлади.

«Аёл судья учун эса, бу касб икки карра масъулият, икки карра шарафдир, — деди партия етакчиси. — Зеро, аёл қалби адолатни ўзига хос нозик туйғу билан ҳис этади, меҳр-шафқат ва қатъиятни тенг тарозуда ушлай билади».

Партия раҳбари сўнгги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган тарихий ислоҳотларга алоҳида тўхталди. Айниқса, Ўзбекистоннинг Халқаро аёл судьялар ассоциациясига аъзо бўлгани, Олий судда, вилоят судларида ва раҳбарлик лавозимларида судья аёлларнинг сафи кенгайиб бораётгани мамлакатда амалга оширилаётган гендер сиёсатининг ёрқин ифодаси эканини қайд этди.

Ўз навбатида, партия етакчиси "Адолат" СДП Сайловолди дастуридаги устувор вазифаларга эътибор қаратди. Жумладан, «Судьялар мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини ишлаб чиқиш, судьялар сонини аҳолига мутаносиб равишда оптималлаштириш ва уларнинг ихтисослашувини янада кенгайтириш орқали соҳа ходимларининг иш юкламаларини камайтириш, соҳага малакали кадрларни тайёрлаш, қолаверса, инновацион самарадор технологияларни жорий этиш каби йўналишларда бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар мустаҳкам замин яратаётганини таъкидлади.

Шунингдек, партия раҳбари соҳанинг ёш вакилларини ҳар бир ишга чин юракдан ёндашиш, ҳар бир ҳукм ортида тирик инсон тақдири ва бутун бир оиланинг келажагини кўра билишга чорлади:

«Қонун чизиғи ва виждон амридан бир қадам ҳам четга чиқманг! Билим олишдан, изланишдан, устозлар тажрибасини ўрганишдан асло тўхтаманг. Зеро, судьянинг чинакам қуроли чуқур билим, темир ирода ва покиза виждондир».


Анжуманнинг иккинчи қисмида фахрий судьялар ва ёш ходимлар ўртасида давра суҳбати ўтказилди. Унда фахрийлар ўзларининг кўп йиллик тажрибалари, судьялик фаолиятида дуч келган мураккаб ҳолатлар ва уларни одилона ҳал этиш йўллари ҳақида сўзлаб бердилар. Мазкур мулоқот ёш кадрлар учун касбий этика, холислик ва суд маданиятига оид тушунчаларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар таълим муассасаларида ёшлар билан учрашди. Жумладан, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида талабалар билан «Ёшлар ва келажак» мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Шунингдек, Ибройим Юсупов номидаги ижод мактабида истеъдодли ёш ижодкорлар билан суҳбатлашилди.


Учрашувлар якунида намунали хулқи, эришган ютуқлари ва иқтидори билан ажралиб турган бир гуруҳ ёшлар Судьялар олий кенгашининг мақтов ёрлиқлари билан тақдирланди.

Шунингдек, анжуманда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фахрий судьялар ҳамда бугунги кунда тизимда самарали фаолият юритаётган ходимлар ҳам тақдирланди.

Иштирокчилар анжуман сўнгида И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасининг бой маданий мероси билан танишдилар.

Бир сўз билан айтганда, мазкур анжуман суд тизимининг ўз хос ички қадриятларини мустаҳкамлашга қаратилган тадбир бўлибгина қолмай, балки авлодлар ўртасида ўзаро очиқ мулоқот ва тажриба алмашишнинг ёрқин намунаси бўлди.

⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍33💯43
Бердақ юртида ёшлар билан очиқ мулоқот: мақсадлар ва янги имкониятлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар билан тизимли ишлаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мустақил фикрлайдиган ва юксак малакали кадрлар қилиб тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Айниқса, очиқ мулоқотлар орқали ёшларнинг фикрини эшитиш, уларни ўйлантираётган масалаларга ечим топиш ҳамда келажакка бўлган ишончни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🔴 “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг қорақалпоқ талаба-ёшлари билан учрашувида ҳам айнан мана шу масалалар марказий ўрин эгаллади. Самимий руҳда ўтган тадбир атоқли қорақалпоқ шоири Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида ташкил этилиб, унда олий таълим даргоҳи раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар жамоаси ва талабалар иштирок этди.


Партия етакчиси бўлажак ҳуқуқшунослар билан очиқ мулоқот олиб борди. Учрашувда бугунги кунда ҳуқуқшунос кадрлар зиммасига юкланаётган масъулият, қонун устуворлигини таъминлаш, адолат тамойилларига қатъий риоя этиш ҳамда инсон қадрини улуғлаш каби долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шу билан бирга, ёш авлодга замонавий билимларни эгаллаш, ўз устида мунтазам ишлаш ва яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Бугунги дунёда фақат чуқур билим ва кучли интеллектуал салоҳиятга эга бўлган миллатгина юксак тараққиётга эришади, — деди партия раҳбари ёш авлодга мурожаат қилиб.


Шунингдек, партия етакчиси ёшлар сиёсатида юз бераётган туб бурилишларга алоҳида тўхталди. Таъкидланганидек, жорий йилнинг 24 феврали куни давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан ўтказган очиқ мулоқоти ушбу соҳада янги даврни бошлаб берди. 20 апрель куни эса Президентимиз “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ҳамда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни, шунингдек, ушбу стратегияни 2026–2027 йилларда амалга ошириш бўйича Қарорни имзолади. Бу ҳужжатлар давлат сиёсати кун сайин ёшлар манфаатлари йўлида янгиланиб бораётганидан далолат беради.

Партия раҳбари ушбу фармон ва қарорнинг ёшлар ҳаётида қандай ўзгаришларга олиб келаётганини рақамлар билан изоҳлади. Дарҳақиқат, эндиликда 20 минг нафар ёш тадбиркор дунёнинг энг нуфузли таълим даргоҳлари — Гарвард, Стэнфорд ва Лондон бизнес мактаби дастурлари асосида билим олади. Хорижий тилдан C1 сертификатига эга бўлганлар учун тадбиркорлик фаолиятини бошлашдаги тўловлар 50 фоизга арзонлашади.

— Бундай қарорлар билимнинг моддий қадрини юксалтиришга, иқтисодий салоҳиятимизнинг барқарор ўсишига хизмат қилади, — деди партия етакчиси.


Шунингдек, партия раҳбари маърузасида ҳар йили 10 минг ёш оиланинг имтиёзли ипотека асосида уй-жойли бўлиши, ижтимоий фаол талабалар учун давлат идораларида ҳақ тўланадиган амалиёт йўлга қўйилаётгани, давлат органларида лавозимга кўтарилиш квотасининг 30 фоизга оширилиши каби янгиликларга батафсил тўхталди.

Тадбирда “Адолат” СДП сафига қўшилиш истагини билдирган талабалар партия аъзолигига қабул қилинди. Уларга партия аъзолик гувоҳномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Партия раҳбари янги аъзоларни табриклаб, келгусида жамият ҳаётида янада фаол бўлиш, адолат, қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида муносиб ҳисса қўшиш зарурлигини таъкидлади.

— Партиямиз илгари сураётган сифатли таълим, ижтимоий тенглик ва коррупциясиз жамият ғоялари сизларнинг орзу-умидларингиз ҳамда келажак режаларингиз билан ҳамоҳангдир. Сизнинг сиёсий фаоллигингиз — адолатли жамият қуриш йўлидаги энг муҳим қадамдир, — деди партия етакчиси.


Учрашув сўнггида партия раҳбари буюк қорақалпоқ шоири Бердақнинг “Мен маърифат излар эдим” деган пурмаъно сатрларини эслатиб, ёш авлодни зиё йўлида интилишга, дунёқарашини кенгайтиришга чақирди:

— Ҳамиша олдинга интилинг, чунки сизнинг ғалабангиз — миллий юксалишимизнинг ажралмас қисмидир!


⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍35💯3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦🟦

⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР 🗣

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍244💯1
Низосиз талабларга доир ишларни ҳал этиш тартиби соддалаштирилмоқда

🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракция йиғилишида дастлаб соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган тақдимотда белгилаб берилган устувор вазифалар юзасидан сўз юритилди.


Депутатлар сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолига малакали ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш бўйича изчил ишлар олиб борилаётгани, тақдимотда илгари сурилган таклифлар эса фуқароларнинг замонавий тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

—Президентимиз раҳбарлигида соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган тарихий ислоҳотлар самарасини ҳар бир инсон ўз кундалик ҳаётида ҳис қилмоқда, — дейди фракция аъзоси Тоҳир Полвонов. — Чунки 2016 йилда юртимизда 3,2 мингта хусусий клиника фаолият юритган бўлса, жорий йилга келиб уларнинг сони 8,7 мингтага етиши кутилмоқда. Бу ўз навбатида, аҳолига сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш имкониятини янада кенгайтиради.


🔴 Шунингдек, фракция йиғилишида низосиз ишларни ҳал этиш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ҳам обдон кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси энг аввало, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилади. У билан низосиз ишларни кўриш осонлашмоқда.

Қонун лойиҳаси билан Фуқаролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодексларидаги суд буйруғи тартибида кўриладиган айрим низосиз талабларга оид ишларнинг доираси қайта кўриб чиқилмоқда.

➡️Батафсил

⚖️ Расмий саҳифаларимиз
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍314