mavzun
309 subscribers
576 photos
26 videos
18 files
15 links
ёзмаганимда яшай олмасдим.
Download Telegram
шундай жойлар борки, у ерга жасадлар етолмаса-да, руҳлар аллақачон макон айлаб бўлган..
12
ҳа, ўша кичик соф қалбингга адоват, гина, кибрнинг киришига йўл қўйма. уни авайла. сенга омонат сифатида берилгани каби.
7
здесь всё по-настоящему.
2
Forwarded from a’
«не покинул тебя твой Господь и не возненавидел»

93:3
қутқарса бир кун тавба ила иймон қутқарар.
1
..
2
яхши ният..
6
доим ҳам яхши бўлишга мажбур эмасмиз-ку..

негадир ҳаммаси доим яхши кетиши керакдек яшаймиз. кайфиятимиз ҳам, ишларимиз ҳам, режаларимиз ҳам – бари жойида бўлиши керакдек.

бирор нарса кўнглимиздагидек бўлмаса эса, дарров ўзимизни сиқиб, "нега бундай бўлди?" деб миямизда яна бир дунё муаммоларга жой очиб берамиз.

аслида эса, ҳаммаси доим яхши кетиши кераклиги ҳақида бизга ким кафолат берган?

бу дунё синовли дунё-ку. унда қувонч ҳам бўлади, қийинчилик ҳам. баъзи кунлари ишларимиз юришади, баъзи кунлари эса шунчаки сабр қилишимизга тўғри келади.

ва балки биз ҳар сафар ўзимизни "яхши бўлишга" мажбурлашимиз ҳам шарт эмасдир.

балки, баъзи нарсаларни шунчаки енгил қабул қилиш керак. масалан бугун оғирроқ бўлган нарса, эртага енгиллаши мумкин.

муҳими, қийинчиликни деб Аллоҳдан узилиб қолмаслик. Ундан мадад сўраш, истиғфор айтиш, дуо қилиш ва йўлимизда давом этиш)

ҳаммасини ўзимиз ҳал қилишимиз шарт эмас. биздан сабр қилиш сўралган, қолганини эса Аллоҳга топширамиз.

Ўзи қўллайди.
Ўзи ташлаб қўймайди.

шунинг учун, бугун ҳаммаси яхши бўлмаса – майли.
биз ҳамиша яхши бўлишга мажбур эмасмиз.
фақат Унга суянишни унутмасак бўлди.
1
инсон ўзи севган нарсалари ила имтиҳон қилинади.
кечикяптими?
демак, гўзаллаштиряпти..