Manba.uz — Syria
1.02K subscribers
2.72K photos
665 videos
121 links
Download Telegram
Сурия Мудофаа вазирлиги қўшинлари Ички ишлар вазирлиги кучлари билан ҳамкорликда Лазиқия вилоятининг соҳил қисмида жойлашган Далия қишлоғига кириб борди. Бу ҳаракат минтақага жойлашган алоқа марказига қилинган ҳужум ортидан амалга оширилди. Қўшинлар қишлоқ ичида хавфсизликни таъминлаш ва тартибни тиклаш мақсадида жойлаштирилди.

@manbauzz
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қурбон ҳайити муносабати билан йўллаган табригида шундай деди:

📌 Сурия барча қардош мамлакатлар кўмагида абадий тинчликка эришади ва ўзининг буюк кунларига қайтади.

📌 Мен янги суриялик маъмуриятнинг миллий бирлик, ҳудудий яхлитлик ва барқарор тараққиёт йўлидаги курашини юқори баҳолайман.

@manbauzz
Сурия авиалиниялари расмий баёноти:

📌 Халқаро санкциялар туфайли, авиакомпаниянинг расмий веб-сайти ишга туширилган бўлса-да, унда Visa ва MasterCard орқали тўлов амалга ошириб бўлмайди.

📌 Шу боис, ҳозирда Сурия ичида тўғридан-тўғри электрон буюртма ва тўлов имкониятини йўлга қўйиш, шунингдек, хориждан тўловларни амалга ошириш учун алтернатив усул ишлаб чиқиш устида ишлар олиб борилмоқда.

@manbauzz
Европа Иттифоқининг Суриядаги миссияси раҳбари:

📌 Европа Иттифоқи вакили Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръ ва ташқи ишлар вазири билан ўзаро ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди.

📌 Мулоқот чоғида Суриянинг Ўрта ер денгизи давлатлари халқаро битмига қайта аъзо бўлиши масаласи ҳам кўриб чиқилди.

📌 Сурияга ажратилган янги молиявий ёрдам маблағларини қандай йўналтириш лозимлиги Сурия ҳукумати билан келишиб белгиланади.

📌 Европа Иттифоқи банклари Суриядаги мавжуд иқтисодий имкониятлардан фойдаланишлари учун Сурия билан молиявий алоқаларни кенгайтириш тарафдори эканлиги билдирилди.

📌 Европа Иттифоқининг Сурия билан ҳозирги муносабатлари ҳар қандай дўстона давлат билан бўлган муносабатларга ўхшаш даражага етказилган.

📌 Сурия молия вазири ва марказий банк раҳбари билан мамлакат иқтисодиёти олдида турган асосий муаммолар ва уларни бартараф этиш механизмлари муҳокама қилинди.

@manbauzz
Сурия

Лазиқия вилоятидаги ички ишлар қўмондонлиги томонидан ноқонуний равишда ҳаракат қилган икки нафар шахс — “Аммар Ҳамавий” ва “Яман Асаф” қўлга олинди.

Улар 2025 йил 6 март куни Лазиқия шаҳрининг Сақубин туманида Сурия армиясига тегишли ҳарбий нуқтага қилинган қуролли ҳужумни амалга оширган гуруҳни бошқарганликда гумон қилинмоқда. Ушбу ҳужум натижасида бир нечта аскар шаҳид бўлган.

@manbauzz
Жанубий Қозоғистон осмонида ёрқин жисмлар кўринди — улар бир неча дақиқа аввал Россия ва Қирғизистон осмонларида ҳам кузатилган.

@manbauzz
Сурия

📌 Адлия вазирлиги кўрсатмасига биноан Бош прокуратура Қурбон ҳайити арафасида бир қатор қамоқхоналарга ташриф буюриб, ҳуқуқий жараёнларни тезлаштириш ҳамда айрим ушлаб турилган шахсларни озод қилиш бўйича иш олиб борди.

📌 Адлия вазирлиги: Давлатнинг адолатни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари доирасида 300 нафардан ортиқ ушлаб турилган шахс озод этилди.

📌 Адлия вазирлиги: Ушбу қадам ҳукуматнинг барча фуқаролар учун адолатни таъминлашга содиқлигини ва самарали суд-ҳуқуқ фаолиятининг аҳамиятини тасдиқлайди.

📌 Адлия вазирлиги: Мазкур ташаббус ушлаб турилган шахсларнинг шароитларини яхшилаш ҳамда янада адолатли ва ошкора ҳуқуқий муҳит яратишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

@manbauzz
Forwarded from Islom Nuri
#СаволЖавоб

Қурбонлик тақсимоти ва қассобнинг иш ҳақи

Савол:

Қурбонлик қандай тақсимланади? Қурбонликка сўйилган қўйнинг гўшти ё терисидан қассобга хизмат ҳақи ўлароқ бериш жоизми?

Жавоб:
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.

Қурбонлик гўштини уч қисмга бўлиш мустаҳаб саналади. Бир қисмини ўзи аҳлу оиласи билан истеъмол қилади. Яна бир қисмини фақир, бева-бечораларга садақа қилади. Учинчи қисмини ёру биродарлари, қўни-қўшниларига ҳадя қилади. Бунга далил Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларидир: "Ундан енглар, сақлаб қўйинглар ва садақа қилинглар" (Муттафақун алайҳ).  Қурбонлик гўштини бутунлай садақа қилиб юбориш ҳам, ундан бирон бўлакни ҳадя қилмай фақат ўзи ейиш ҳам жоиздир.

Қурбонликни сўйган қассобнинг хақи бошқа нарсадан берилиши керак. Бунинг далили Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисдир: "Расулуллоҳ соллаллаху алайҳи ва саллам мени қурбонлик устида туриб, гўшти, териси ва жунларини садақа қилиб юборишимни ва қассобга қурбонликдан бирон нарса бермаслигимни буюрдилар". Сўнг бундай деди: "Биз қассобга ўзимиздан бирон нарса берар эдик" (Муттафақун алайҳ).

Валлоҳу аълам.

https://t.me/islomnuricom
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурия

Қурбон ҳайити муносабати билан Дамашқ кўчаларида яна такбир садолари янграмоқда. Солиҳия маҳалласида бир гуруҳ ёшлар ҳайит байрами шодиёналари ила такбир айтиб юрдилар.

@manbauzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурия — Қурбон ҳайити арафасида Ҳалаб шаҳридаги бозорлардан бирининг тунги ҳолатидан лавҳалар.

@manbauzz
Manba.uz — Syria
Сурия 📌 Адлия вазирлиги кўрсатмасига биноан Бош прокуратура Қурбон ҳайити арафасида бир қатор қамоқхоналарга ташриф буюриб, ҳуқуқий жараёнларни тезлаштириш ҳамда айрим ушлаб турилган шахсларни озод қилиш бўйича иш олиб борди. 📌 Адлия вазирлиги: Давлатнинг…
Сурия

Расмий маълумотлар эълон қилинмаган бўлса-да, қамоқларда тахминан 96 нафар ушлаб турилган шахс озод этилгани хабар қилинмоқда. Улар орасида 30 нафари Лазиқиядан, 17 нафари Тартусдан, 20 нафари Ҳама ва унинг атрофи ҳудудларидан, қолганлари эса бошқа вилоятлардан экани айтилмоқда.

@manbauzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурия Араб Республикаси Президенти Аҳмад аш-Шаръ муборак Қурбон ҳайити муносабати билан Сурия халқини табриклади.

@manbauzz
Сурия

Дамашқнинг Аз-Заҳра ал-Жадида майдонида минглаб мусулмонлар муборак Қурбон ҳайити намозини адо этдилар.

@manbauzz